Воскресенье, 16.06.2019, 15:40
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1024]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [730]
Hikoyalar to'plami [622]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [995]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [190]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [2848]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [383]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [47]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [19]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [82]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [11]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 46
Гостей: 46
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2017 » Август » 22 » 13 ЁШИДА МАШҲУР БЎЛГАН ЎЗЖАН ДЕНИЗ: «ОНАМГА БЕРГАН ВАЪДАМНИНГ УСТИДАН ЧИҚДИМ…»
08:15
13 ЁШИДА МАШҲУР БЎЛГАН ЎЗЖАН ДЕНИЗ: «ОНАМГА БЕРГАН ВАЪДАМНИНГ УСТИДАН ЧИҚДИМ…»
Ўзбек мухлисларига «Ишкомли уй» сериали орқали яхши таниш актёр Ўзжан Денизнинг бутун дунё бўйлаб мухлислари топилади десак, хато бўлмайди. Шарқ эркакларига хос қош-кўз ва ташқи кўринишга эга ижодкор нафақат актёрлик маҳорати билан тилга тушган, балки санъатнинг бир неча йўналишида ижод қилиб келаётганлардан. Саҳифамиз давомида барчаси ҳақида бирма-бир сўз юритишга ҳаракат қиламиз. Ҳа айтганча, унинг шахсий ҳаёти ҳам эътиборимиздан четда қолмади...

Ўзига ишонган актёр!

Актёрнинг ижодини баҳолаган санъатшунослар «Ўзжан — ўз кучи ва имкониятига ишонган, қатъиятли ижодкор ҳеч қачон хор бўлмаслигининг яққол исботидир», дея фикр билдиришади. Бежизга унга бундай таъриф берилмаганига мақолани ўқиб чиққач, ўзингиз амин бўласиз.


Санъатга сеҳрлаган болакай...

Ўзжан Дениз 1972 йил Туркиянинг Анқара шаҳрида дунёга келган бўлса ҳам, болалик ва ўсмирлиги Истанбулда ўтган. У кичиклигидан иқтидори ва кўркам бўй-басти билан бошқалардан ажралиб турарди. Унинг яна бир ютуғи, чиройли овозида эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтмасдан иложимиз йўқ. Актёр санъатга айнан қўшиқ куйлаб қадам қўйган. Аввалига ҳавас чексиз меҳр айланди, кейинчалик Ўзжан қаътий қарор қабул қилди. Болакай ҳатто ўрта мактабдаги ўқишини ташлаб, боши билан ижодга шўнғиб кетди. Бу қароридан уни ота-онаси ва яқинлари ҳам қайтара олишмади. Ижодкор «Санъат мени ўзига ипсиз боғлаб олган эди, кўзимга ҳеч нарса кўринмасди. Чинакамига телбага айлангандим. Ўшанда онам «Ўйламай қадам босиб келажагингни барбод қилаяпсан», деб ҳафа бўларди. Лекин, мана, йиллар ўтиб, аслида кўнглим амрига қулоқ тутиб тўғри қилганимни исботлаганимдан бахтиёрман», дея ўша дамларни эслайди.

Шундай қилиб, 13 яшарлигида ижодий фаолияти бошланган Ўзжан Дениз профессионал даражадаги ижроси билан тилга туша бошлади. 16 ёшда Анталия бўйлаб гастроль сафарини уюштиргани эса сўзларимизнинг исботидир. Санъатдан маънавий озуқа олиб, роҳатда ишлаган ижодкор яқинларининг молиявий аҳволини яхшилашга ҳам кўмак берарди. 17 ёшга тўлганида эса Германияга йўл олади. Мақсад — имкониятларини чегараламасдан, маҳоратини ошириш эди. Ўзини тутишни, ўз услубини топишни ҳам уч йил давомида айнан шу мамлакатда ўрганади. Мюнхендан ватанига қайтгач, ҳарбий хизматга жўнаб кетади. Севимли ишидан уч йилга узоқлашган Ўзжан хизмат муддати тугагач, фақат хонандалик билан чегараланмай, ўзидаги яширин қобилиятларини ҳам намоён эта бошлайди.

Кинога илк қадам...

23 ёшида уни сериялга таклиф этишади. Очиғини айтиш керак, бу Ўзжан учун ҳам кутилмаган истак эди. Яъни харбий хизматдан энди қайтганида ўзбек томошабинларига яхши таниш «Ишкомли уй» сериалининг режиссёри уни бош ролга таклиф қилади. Буни қарангки, Ўзжаннинг бу йўналишда ҳам омади кела бошлайди. Юқорида актёрнинг бир неча бор таъкидланган кўркамлиги мелодрама жанрини севувчи телетомошабинларини бефарқ қолдирмади ва улар Ўзжанни актёр сифатида қайта кашф этишди. «Ишкомли уй» орқали Ўзжан қисқа фурсат ичида ҳайратланарли даражада машҳурликка эришди. Бир маълумотни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, кинодаги муваффақияти унинг хонандаликдаги фаолиятига асло салбий таъсир кўрсатмаган. У янги қўшиқлари билан тингловчиларни хушнуд этиш билан бирга яккахон концертлар уюштиришга ҳам улгурарди. Шунингдек, ўша йиллари унинг — «Менинг фариштам» номли машҳур мусиқий тўплами сотувга чиққан. Биринчи альбомдан сўнг кўп ўтмай «Муҳаббат юлдузи» тўпламини ҳам тақдим этган.

Кутилмаганда ўзи учун кашф этган кино оламида «Энди у солдат», «Июнь оқшоми» ва «Қаердасан, Фируза?» каби кинолойиҳаларда муваффақиятли чиқишларни амалга оширди. Актёрнинг турли характердаги ролларини томошабинлар қизиқиш билан кузатишди. Мамлакатнинг энг машҳур актёри дея таърифлана бошланган Ўзжан иштирокидаги фильм ва сериаллар чет элларда ҳам катта мамнуният билан қабул қилина бошланганди. Бу эса унинг мухлислари сонини орттириб, «география»сини кенгайтиришига хизмат қилди.

Кино оламидаги яна бир кўзга кўринган роли — Нежат. Ёш, қалбида ўти бор ошиқ йигит роли қизларнинг эътиборига тушди. «Хавфли муҳаббат» картинаси актёрга оламшумул шуҳрат келтирди. У романтик қаҳрамонни шундай маҳорат билан гавдалантирган эдики, ҳатто актёрга мамлакатнинг замонавий Рамеоси дея таъриф бера бошлашди.

Навбат режиссёрликка...

2011 йилда Ўзжан Дениз ўзини яна тажриба майдонига отди. «Иккинчи имкон» картинасида у машҳур актриса Нургул Яшилчай билан партнёр бўлган.

Шахсий ҳаёт...

Ижодини фаол тарзда олиб боришга эришган машҳур актёр, хонанда ва режиссёрнинг шахсий ҳаёти ҳам ранг-баранг. 44 ёшни қаршилаган Дениз узоқ йиллик фаолияти давомида бир қанча актриса ва хонандалар билан бахтини синаб кўрди. Аммо унинг ўзи бу ҳақда кўп гапиришни истамайди.

Қаҳрамонимиз 1991 йилда актриса Хандан Дениз билан турмуш қуради. Лекин муҳаббат билан боғланган оила риштаси 9 йил давом этган, холос. 2000–2001 йиллардан бошлаб эса у яна бир актрисанинг ошиғига айланади. Афсуски, бу муносабатлар ҳам мустаҳкам эмасди. Машҳур актриса Фахрие Эвжен билан муҳаббат қиссалари 2013 йил ўз якунига этди. Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича бунга Ўзжаннинг ўзи айбдор. Миш-мишларга қараганда, Фахрие журналистлар томонидан олинган папарацция суратларида севгилисини бир модель қиз билан кўриб қолган...

Шахсий ҳаётдаги бундай омадсизликларни кузатиб турган актёрнинг онаси набирали бўлиш мақсадида ўғлига қатъий шарт қўяди. Лекин машҳур ўғил ҳалигача жиддий муносабат қуриб, оилали бўлиш ҳақида сўз очганича йўқ, ҳамон бўйдоқ санaлади.

Айни кунларда «Истанбуллик келин» сериалида суратга тушаётган Ўзжан ҳақида юқорида айтилган «катъиятли» таърифи жуда тўғри қўлланилганига ҳеч шубҳа қолмади. Оддийгина, ўртаҳол оиладан чиқиб, ҳатто, билим олишдан ҳам воз кечиб ўзини санъатга бағишлаган актёр ана шундай тарзда ютуқларни бирма-бир қарши олмоқда. Болаликдаги орзу ва мақсадларига эришиб, онасига берган ваъдасининг устидан чиқиб, келажагини ярата олган ижодкордан яна кўплаб ижодий ишларни кутиб қоламиз.

Актёрнинг бутун дунёга машҳур сериал ва фильмлари:

Сериаллар

«Ишкомли уй» («Asmali konak») 2002 йил;

«Тақдирим ёзилган кун» («Kaderimin yazildigi gun») 2014 йил;

«Қора атиргул» («Karagul») 2013 йил;

Фильмлар

«Сув ва олов» («Su ve Ates») 2013 йил;

«Шундан сўнг-чи?» («Ya sonar?») 2011 йил;

«Қалбим уйи» («Evim sensin») 2012 йил;

«Араф» 2012 йил;

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 631 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​НИЛУФАР УСМОНОВА: КУТИЛМАГАН СЮРПРИЗ, ВОЛИДАСИНИНГ МАҚТОВИ ВА 40 КУНДА 11 КИЛОГРАМГА ОЗИШ!
>>> Ўзбек хонандалари нимадан ҳавотирда?
>>> Лола. Бир пайдо бўлади, бир тинчиб кетади.
>>> «Кунг-фу панда»ни яратган рассом икки йилга қамаладиган бўлди
>>> Озода Саидзода ҳовлиси бузилишидан хавотир билдирди.
>>> VIA "MAROQAND"ChILARDAN BIRI TURMUSh QURMOQDA(FOTO)
>>> ​“Ўзбекконцерт” хонандаларнинг қонуний фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида рейдлар ўтказади
>>> БРЮС СЎЗЛАГАНДА
>>> Javohir Zokirov konsertda fonogramma orqali qo‘shiq quylagani uchun vijdoni qiynalganini aytdi
>>> Интернет оламидаги янги блогер ўзбек клипидаги хатоликларни топди...


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Август 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari