Пятница, 22.01.2021, 21:58
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2393]
MP3 Musiqalar Yuklash [2]
Fikr va Mulohaza qiling [1574]
Hikoyalar to'plami [1371]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1467]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [168]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [530]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [7483]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [828]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [28]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [30]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [456]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [57]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [37]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 76
Гостей: 74
Пользователей: 2
joannbu16, amberav69

Yangiliklar Olami


Главная » 2020 » Декабрь » 28 » 1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
06:56
1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Ўзбекистон Республикасида фуқаролик паспорти ўрнига ID-карта кўринишидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжат бериш бошланади. Бунда фуқароларнинг биометрик паспортларини ID-карталарга алмаштириш 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида, 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади. 2011 йилги намунадаги биометрик паспорт 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ўзбекистон фуқаролари хорижга фақат «қизил паспорт» билан чиқиши мумкин бўлади.

Фуқаролар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга туриш юзасидан ўзларига қулай бўлган туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Давлат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишда фуқаролардан 11 турдаги ҳужжатларни талаб этиш тўхтатилади.

Фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган автобусларда йўловчиларни ташиш тақиқланади.

Жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тадбиркорлик субъектлари (юридик шахслар) томонидан амалга оширилиши мумкинлигига оид ҳужжат кучга киради.

Босқичма-босқич равишда мажбурий тиббий суғурталаш тизими жорий этилади.

2023 йил 1 январга қадар рўйхат бўйича четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари божхона божидан озод этилади.

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган божхона йиғимлари ставкалари қўллана бошлайди.

Давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда шакллантирилади ва амалга оширилади.

Таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш бўйича президент фармонига биноан:

    олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 бараварида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жой ижараси учун БҲМнинг 2 бараварида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади;
    таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили ҳудудлар кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги тузилади;
    умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш тегишли халқ таълими бошқармалари томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахслар ишга юборилишидан олдин давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилади.

Ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритилади, онлайн геопортал Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади, ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади, Давлат кадастрлари ягона тизими Миллий геоахборот тизимида шакллантирилади.

Барча судларда суд мажлислари тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб борилади ҳамда суд мажлислари баённомалари ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантирилади.

Судьялар пенсия таъминоти тартибида айрим ўзгаришлар бўлади.

Умумюрисдикция судларининг малака ҳайъатлари шакллантирилади.

МИБ ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ўз фаолияти тўғрисида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ҳар ярим йилда ҳисобот тақдим этиб боради.

Давлат ижрочиси лавозимига янги тайинланган шахсларга Бош прокуратура Академиясида махсус дастур бўйича бошланғич тайёргарлик курсларини ўтаганидан сўнг ўз хизмат вазифаларига киришишга рухсат берилади.

«Ўзгидромет» ва «Метеоинфоком» ходимларининг лавозим маошларини ҳисоблашда Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашда тариф коэффициенти икки баравар оширилган ҳолда қўлланади, шунингдек, ушбу ходимларга соҳада узоқ муддат хизмат қилгани учун ойлик устама ҳақ тўланади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Хусусий секторни таҳлил қилиш ва ривожлантириш бошқармаси ташкил этилади.

Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради.

Аҳоли пунктларининг бош режалари жамоат муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади.

Давлат таълим муассасалари балансидаги спорт иншоотларини жисмоний тарбия дарсларидан бўш вақтларда спорт мактаблари ва бошқа спорт ташкилотларига белгиланган тартибда ижарага бериш мажбурий этиб белгиланади.

Академик лицей педагоглари ва ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш чоралари кўрилади.

Қишлоқ врачлик пункти оилавий шифокор пункти деб, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаси эса оилавий поликлиника деб қайта номланади. Шунингдек, оилавий шифокор ва бошқа тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлиги бўйича янги рейтинг тизими жорий қилинади ҳамда унинг натижаларига қараб ушбу ходимлар ҳар чоракда БҲМ 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

40 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларда юрак қон-томир хавфини (гипертония, инфаркт, инсульт, қандли диабет ва бошқа хавф омилларини) аниқлаш бўйича тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади.

Ҳар бир туман маркази ва шаҳарларда пиёда ва велосипедда юриш учун «Саломатлик йўлаклари»ни қуриш ишлари бошланади.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайти бўлиши, унда иқтисодий, молиявий ва бошқа статистик маълумотларнинг, шу жумладан, ҳар чоракда йиллик бизнес-режанинг бажарилиши ва ривожланиш стратегияларида назарда тутилган дастурларнинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботни жойлаштириш мажбурий бўлади.

Яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш мақсадида:

    2022 йил 1 январгача бўлган муддатга умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмаслиги тартиби жорий этилади;
    риэлторлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача пасайтирилади;
    қурилиш корхоналарига ҳисобот даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди жами миқдорининг 10 фоизидан ошмаган ҳажмда (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда) иш ҳақини нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан муддатли равишда ишчилар ёллашга рухсат берилади.

Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартибида ўзгаришлар бўлади.

Илмий ташкилотлар раҳбарларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўқитиш ва мунтазам малакасини ошириб бориш тизими жорий қилинади. Шунингдек, ҳар бир илмий ташкилотда илм-фан ва илмий фаолият бўйича маслаҳатчи лавозими киритилади.

Барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади.

Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан, маиший тусдаги офатлар (турар, нотурар жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда давлат божи ва йиғимлардан озод қилинади.

Марказий телеканалларда «Тилга эътибор», «Она тилида сўзлашамиз», «Нотиқлик маҳорати», «Тил – миллат кўзгуси», «Китоб билим манбаи», «Билимли ёшлар — келажак бунёдкори» каби туркум кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил қилиниб, мунтазам равишда эфирга узатиб борилишийўлга қўйилади.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда олинадиган давлат божи маблағларининг 20 фоизи Савдо-саноат палатасига йўналтирилади ҳамда давлат активларини сотишдан тушадиган маблағларнинг Савдо-саноат палатасига йўналтириладиган қисми 3 фоиздан 5 фоизгача оширилади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари, шунингдек, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Меҳрибонлик» уйлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларида ўзгаришлар бўлади.

Хусусий сектор томонидан ташкил этилган, аккредитациядан ўтган карантин лабораториялари томонидан экспортга юкланаётган мева-сабзавот маҳсулотларига ва бошқа материалларга хулоса беришга рухсат берилади ҳамда Инспекция томонидан экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг мутахассислари учун махсус ўқув курслари ташкил этилади.

Молия вазирлигининг бир қатор функциялари Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига ўтказилади.

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш учун мажбурий тўлов тарифларини тасдиқлаш тартиби ўзгаради. Бундан ташқари, аҳоли томонидан юборилган экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар кўриб чиқилади ҳамда уларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жариманинг 15 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Туризм фаолиятини лицензиялашда туроператорлар хизматларини сертификатлаш ихтиёрий этиб белгиланади ва лицензиялашга оид бир қатор тартиботлар бекор бўлади.

Стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар учун товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилишнинг алоҳида тартиблари бекор қилинади.

Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг амалдаги ойлик иш ҳақларига қўшимча равишда фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлганда лавозим маошига — 30 фоиз, фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлганда — 60 фоиз ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Давлат иштирокидаги 9та корхонада тажриба (синов) тариқасида монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади.

Хорижий экспорт қилувчилар реестрига киритилган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришга рухсат берилади.

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 январдан — 0,1 АҚШ доллари ва 2025 йил 1 январдан — 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳам «Манзил» тизими орқали амалга оширилади.

Шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби киритилади, шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш учун тўлов бекор қилинади.

Шифокорлар ва провизорларнинг Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасида рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритиши тақиқланади.

Ноширлик ва матбаа корхоналарининг босма маҳсулотларини реализация қилишдан тушган тушумдан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига ажратмалар ўтказиш бекор қилинади.

Қурилиш соҳасидаги давлат харидлари тартибида ўзгаришлар бўлади.

Давлат хизматларини аҳоли гавжум бўлган ва жамоат жойларида ўрнатиладиган интерактив инфокиосклар орқали ўзига ўзи хизмат қилиш тамойили асосида кўрсатиш тартиби жорий этилади.

Иссиқлик қувурларини реконструкция қилишда мажбурий тартибда иссиқликни сақловчи, шу жумладан, пенополиуретандан тайёрланган полимер изоляцияли ва ҳимоя қобиғига ўралган, каналсиз ётқизиш имконини берувчи қувурлар ишлатилади.

Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида жамоат транспортида йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади.

Давлат фуқаролик хизмати назарда тутилган республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ўтказилган Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва Ёнғин хавфсизлиги институтининг шаҳодатланган ходимлари шартнома бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ масалаларида пул таъминоти, кийим-кечак, тиббий ва маиший хизмат, ижтимоий имтиёзлар ва нафақа кафолати тартиблари бўйича вазирлик ҳарбий хизматчиларининг тегишли тоифаларига тенглаштирилади.

Халқ депутатлари Кенгашларига Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,5дан 2,0гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаш ваколати берилмоқда.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР | Просмотров: 37 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #news, #Yangilik, #Yangiliklar, #xabarlar, #ahborot, #habarlar, #uznews, #newsuz, #новости | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> “Миллион”га қарши — "Миллиард” келмоқда...
>>> Шуҳрат Қаюмов лабини пешонасигача шишириб, ТВга чиқаётганларни танқид қилди
>>> Оливер Стоун Путин ролига муносиб актёрлар номини маълум қилди
>>> Рашид Холиқов ўғли ва келинининг Love Story’си тарқалди. Уни кўриб ҳамма “шок”да!
>>> ​НАСИБА ҚАМБАРОВА: "КЕЛИНИМГА ҲАВАСИМ КЕЛАДИ!"
>>> Ozodbek Nazarbekov qizining to`yi munosabati bilan osh berdi(Foto)
>>> ЖАҲОНГИР ПОЗИЛЖОНОВ ТАРҚАЛГАН НОХУШ ХАБАРДАН РАНЖИГАНИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ (видео)
>>> ​Munisa Rizaeva sho`x qo`shig`ini “Qop-qora” deb nomladi(Audio)
>>> 2016 йилда “юлдуз”ини топган машҳурлар
>>> Насиба Мақсудова хотирасига бағишланган кўрсатув олинди


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
MOST BET
Календарь
«  Декабрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari