Пятница, 09.12.2016, 06:47
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 82
Гостей: 82
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2015 » Январь » 6 » 2015 йил мунажжимлар башорати
19:58
2015 йил мунажжимлар башорати
Кириб келаётган  2015 йил – Қўй йили! Янги  йилда омад, бахт ҳамрохингиз бўлишини тилаб, мунажжимларнинг сиз учун тайёрлаган башоратларини тақдим этамиз. Газетамизнинг шу сонидан бошлаб, ҳар бир бурж вакилларини ўзлари учун аталган янгиликлар билан таништириб борамиз.

ҲАМАЛ
(21.03-20.04)
БУ – СИЗНИНГ ЙИЛИНГИЗ!

Келаётган Қўй йили ҳамал буржи вакилларига кўплаб имкониятларни тақдим этиши тайин. Асосийси, кўпроқ ташаббус кўрсатиб, омадни қўлдан бой бермасалар бўлгани. Устига устак улар ёлғиз эмаслар, дўстлари, ҳамкасблаклари ҳар доим ёрдамга шай. ҳамаллар учун 2015 йил ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Яшашдан мақсад ҳақида жиддий мулоҳаза юритиб, маълум хулосаларга келиш ва уларга таяниб келажак сари одимлаш даври келади. Шу йили содир бўлажак воқеалар бутун ҳаётингизни ўзгартириб юборади ва сиз уларнинг таъсирини ҳали узоқ ҳис қиласиз. Хуллас, ҳаётингиз қисман, ҳатто тубдан ўзгаради.

МУҲАББАТ

Муҳаббат бобида кўпларни кутилмаган ва ҳал қилувчи ўзгаришлар кутяпти. Кимдир ўз муҳаббатини топади, яна кимдир мавжуд муносабатларини чуқурлаштиради. Айниқса, буржнинг эркак вакиллари ҳаётида муҳаббат борасида унутилмас ҳодисалар рўй беради. Афсуски, ҳал этувчи топилмалар билан бир қаторда йўқотишлар ҳам бўлади – ҳижрон, эски муносабатларнинг ниҳояланиши...

ОИЛА

Бу йил ҳали ота-оналик бахтини тотиб кўрмаган ҳамалларнинг оиласига «янги меҳмон» келиши кутилмоқда. Ота-оналик шарафига муяссар бўлганларнинг эса кўп вақтлари болалар парвариши ва уларга ғамхўрлик қилишга кетади. Яъни фарзандингизнинг ўқишини назорат қилиш, шахсий ҳаётидаги муаммоларни ҳал этиш, соғлиги борасида ғамхўрлик кўрсатиш – бари сизнинг зиммангизда. Ташвишларнинг энг кўпи апрел ойига тўғри келади, аммо майдан бошлаб ҳаммаси ўзгаради. Тураржой муаммосини ҳал этишингиз учун қўлингизда сармоя пайдо бўлади. Июндан бошлаб оилангиздаги муҳит яхшилана боради. 

ДЎСТЛИК

Дугоналарингиз фикрларингизни қўллаб-қувватлашади, аммо уларнинг фойдангизни кўзлаб айтган танқидларидан тўғри хулоса чиқаринг. Январдан июлгача энг яқин дугонангиз билан фикарларингиз бир жойдан чиқмай, муносабатларингиз ёмонлашиши башорат қилинмоқда. ҳар кимнинг ўз фикри бўлиш мумкинлигини иккингиз ҳам тан олинг. Шундай қилсангиз августга бориб зиддиятлардан асар ҳам қолмайди.

САЛОМАТЛИК

Эҳтиётингизни қилсангиз саломатлигингиз билан жиддий муаммолар кузатилмайди. Баҳорги аллергия хуружидан сақланиш учун қишдаёқ профилактика чораларини кўриб қўйинг. Ирсий касаликлар январдан июнгача безовта қилиш эҳтимоли бор. Кўз ва асаб толаларининг ортиқча зўрайиши бош мия томирларида салбий ўзгаришларни юзага келтириши мумкин. Натижада, апрель, июнь, июль ойларида бош оғриғи безовта қилади. Гиёҳлардан тайёрланган тинчлантирувчи дамламаларни ичиб юринг ва оёқ кафтини уйқудан олдин яхшилаб уқаланг. Июлнинг охиридан сентябрнинг бошларигача шамоллаш ва яллиғланиш хасталикларига мойиллик бўлади. Августда жароҳатлар ва суяклар синишидан эҳтиёт бўлинг. Августнинг ўрталаридан сентябрнинг охиригача сурункали касалликлар хуруж қилиши эҳтимоли юқори.

КАРЬЕРА ВА МОЛИЯ

Келаётган йилда кредит олманг ва қарз берманг. Аммо ўз  мажбуриятларингизни адо этишингизга ҳеч қандай монелик йўқ. Ишхонада раҳбариятининг молиявий сиёсатидан норозилигингиз очиқ зиддиятларга олиб келиши мумкин. Айниқса,бу апрел, май, ноябрь ва декабрь ойларида сезилади. Айтганча, бу давр ишингизни ўзгартириш учун қулай фурсат. Агар ишда ўсишни истасангиз дипломатияни ўрганинг, ғазабингизни эса жиловланг. Апрелнинг охиридан июнгача даромад манбаингизни ранг-баранглаштириш имкони  пайдо бўлади. Янги иш бошламоқчи бўлсангиз, июндан сентаябргача ва ноябр ойларида амалга оширинг. Февраль, ноябрь ва декабрь хизмат пиллапояларидан юқорилаш ва иш ҳақини оширишларини сўраш учун қулай пайт. Юлдузлар сизга келаётган йилда ҳалол ва масъулиятли бўлишни тавсия этишмоқда.

САВР
(21.04-20.05)
ҲАЁТГА КУЛИБ БОҚИНГ

Саврлар бу йил бироз башоратчи бўлиб қолишади. Ташқи олам уларга анча таъсир кўрсиши мумкин. Йил давомида бир неча қаттиқ силкинишларни бошдан ўтказадилар. У ёқдан бу ёққа югуриш, бетартиблик, рўзғор ташвишлари – буларнинг бари Савр буржи вакилларини жиғибийрон қилади. Аммо ирода билан барини енгиш мумкин.

МУҲАББАТ

Буржнинг энг совуққон вакиллари ҳам севиб қолишлари мумкин. Савр буржи вакиллари ташқи кўриниш ва саломатликларига кўп эътибор бераверишмайди. Аммо 2015 йилда ўзингизга қанчалик кўп эътибор берсангиз, қиёфангиз шунчалик ёқимли ва жозибали бўлиб бораверади. Аёллар пардозларини ўзгартириб, айрим безак буюмлари сотиб олишлари керак. Буржнинг эркак вакиллари эса ҳаётсеварликлари ва некбинликлари билан қарама-қарши жинснинг эътиборини қозона оладилар. Ёш Саврлар шиддатли эҳтиросларга дуч келишлари мумкин. Бир кўришда муҳаббат ҳам шулар жумласидан. Аммо ҳис-туйғуларга берилиб, никоҳ ришталарини боғлашга шошилманг. Аввало туйғуларни обдан синовдан ўтказинг.

ОИЛА

Мартдан ноябргача бўлган муддатда оилангизда тинчлик-осойишталик ҳукм суриши, ота-онангиз билан муносабатларингиз яхши бўлиши учун кўп ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Июлда ижодий ишларингиз ривожланади ва уй-рўзғор ташвишлари ҳам малол келмай қолади. Сентябрда кўнглингиз байрамларни тусай бошлайди. Ноябрь – декабрь ойларида оилавий муносабатлардаги одатийлик ва сокинликка путур етиши мумкин. Фарзандларингизнинг истакларини бажо келтираман,  деб роса харажат қилишингизга тўғри келади. Ўқишига, дам олишига, хорижга бориб-келишига, турмушга бериш ёки уйлантиришга – хуллас, санаб адоғига етиб бўлмайди. Аммо бу ҳаражатларнинг бари яхшиликка бўлгани учун, уларни оғринмай амалга оширасиз.

ДЎСТЛИК

Келаётган йилда дўстларингиз режаларингизни амалга ошишида ёрдам бериб, қатор кутилмаган совғалар қилишади. Янги танишлар орттиринг ва сизни тушунадиган ҳамда қўллаб-қувватлайдиган инсонлар сони нақадар кўплигига амин бўлинг. Июндан ноябргача содир бўладиган воқеалар дўстлик тушунчасига қайта назар солишга мажбур қилади. Чунки айрим ҳамкасбларингиз сизни ранжитишлари мумкин.

САЛОМАТЛИК

Соғлиғингизга эътибор бериш ва ўзингизни парваришлаш бу йил асосий вазифангиз бўлиши керак. Танангизнинг сизга ёқадиган ва тўғри келадиган нарсалар борасидаги ишораларини англаб, тўғри қабул қилиш жуда муҳим. Августгача бўлган муддатда сурункали касалликлар бош кўтариши эҳтимоли юқори. Оддийгина тумов ёки томоқ оғриғини беэътибор қолдирманг, чунки жиддий касалликка айланиб кетиши мумкин. Январда суякларга, терингизга ва буйракларга эътиборли бўлинг. Апрель, июнь ва сентябрь–октябрь ойларида асаб тизимингизни ҳимояланг. ҳадеб дори-дармонга суянаверманг, руҳан хотиржам бўлишга ўрганинг.

КАРЬЕРА ВА МОЛИЯ

Келаётган йилда кўп ишлашингизга тўғри келади. Қиш ойларида малакангизни оширинг, чет тилларини ўрганинг, янги танишлар орттиринг ва касбингизнинг сизга номаълум жиҳатларига эътибор қаратинг. Январда муҳим шартнома имзолашингиз мумкин. Февралда бошлиқлари томонидан кўпдан сўраб келаётган нарсангиз берилади. Мартдан июлгача берган сўзингизнинг устидан чиқиш талаб қилинади. Интизом, масъулиятни ҳис этиш ва ҳалоллик ўз баҳосини олади. ҳатто, автомобиллик бўлишингиз ҳам мумкин. Ўз фикрингизни ҳамкорларга тўғри етказиш ва меҳнатингизга тўғри баҳо беришга ўрганинг. Хизмат сафарларига чиққанда ва иш билан боғлиқ хужжатларга мурожаат қилганда жуда диққатли бўлишингиз керак.

ЖАВЗО
(21.05-21.06)
ЎЗЛИГИНГИЗНИ УНУТМАНГ

Шахсий ҳаёт ва жамоат иши, муҳаббат ва дўстлик, болалар ва иш, севимли машғулот ёки мажбурият деган танловлар орасида яшашингизга тўғри келади. Яширин истеъдодингизни намоён қилишга интилиш кучаяди. Масалан, буржнинг айрим вакиллари бирданига шеър ёзишни ёки қўшиқ куйлашни бошлаб қолсалар, ҳайрон бўлманг.

 

МУҲАББАТ

Қиш романтик туйғуларга бой тарзда ўтади. Март ойидан мулоқот доирангиз анча кенгаяди, демакки, иккинчи ярмингизни топиш имконияти ҳам юксалади. Апрелда эса муҳаббат ҳаётингизнинг аҳамиятга молик асосий бўлаги эканини тушуниб етасиз. Июнь ойида ёрингизнинг бегона аёлларга гап отиши ёки кўз ташлаши оқибатида қаттиқ рашкка берилишишнгиз мумкин. Май ва июнь ойларида севгилингиздан қабул қиладиган совғаларингиз сизни хушнуд этиб, унинг учун нақадар севимли эканингизни англатади. Август ва октябрда эса муҳаббатингиз янги поғонага кўтарилади. Ноябрь ойида турмушга чиқмаганларга тўй учун яхши фурсат.

ОИЛА

Йилнинг биринчи ярмида эрингиз билан муносабатларни ойдинлаштириш учун бир нечта идиш-товоқнинг баҳридан ўтишингизга ҳам тўғри келиши мумкин. Буни қарангки, шу жанжаллардан сўнг кўнглингиздан ғубор кетиб, ўртадаги дилхираликлар кўтарилади ва жуфтингиз билан бир-бирингизни яхшироқ тушунадиган бўлиб қоласиз. Болаларингиз йил давомида мустақил бўлишга ва ўз билганларидан қолмасликка интиладилар. Агар уларнинг қизиқишларини уйда байрам кайфияти яратишга буриб юбора олсангиз, марра сизники. Февраль, апрель, июнь, октябрь ойларида ақл билан иш тутинг.

ДЎСТЛИК

Бу йил дугоналарингизнинг сиздан хафа бўлишга ҳақлари бор. Чунки сиз шахсий ишларингиз, оила, фарзандлар ташвишлари, ижод масалаларига кўп вақт ажратиб, уларни унутиб қўйишингиз мумкин. Аммо сизни қандай бўлсангиз шундайлигингизча қабул қилиб, тушуниб ва кечириб кета олмасалар дўстлик қаёқда қолади? Баҳорда яқин дугонангизнинг ҳаётида ёқимли ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Шу пайтда у билан учрашишга вақт топинг, шунда бир-бирингизни янада қадрлайсиз. Апрель ва декабрь ойларида дўстларингизга ёрдамингиз керак бўлиб қолиши мумкин.

САЛОМАТЛИК

Келаётган йилда соғлом турмуш тарзига риоя қилинг. Бадантарбия ва чиниқиш билан танангизга мадад бериб боринг. Уйқусизлик, вақтида овқатланмаслик ва дам олмаслик каби одатлар билан организмингизни синашга хожат йўқ. Мартдан июлгача сурункали касалликларингиз хуруж қилиб қолиши мумкин. Суяклар, бўғинлар, терива шиллиқ қаватлар юқори хавф остида. Тиш шифокори ҳузурига ҳам боришга тўғри келади. Апрельвамайда ортиқча асабийлик туфайли уйқусизлик юзага келиши мумкин. ҳордиқ чиқаринг, сайр қилинг, ёқимли мусиқа тингланг. Хуллас, танангизни парваришланг.

КАРЬЕРА ВА МОЛИЯ

Қишда сизнинг жозибангизу таниш-билишларингиз ҳам ишдаги аҳволингизни яхшилашга ёрдам бера олмайди. Фақат яхшилаб меҳнат қилиш керак. Баҳорда қатор молиявий йўқотишлар башорат қилинмоқда. Шу сабабли ортиқча харажатлар ва кўнгилхушликлардан тийилинг. Аммо ижодкор инсонлар учун ўз истеъдодларини намоён этишларига қулай фурсат туғилади. Июль ойида иш ҳақингиз кўтарилиши мумкин. Балки мукофот беришар. Август ва сентябрь ойларида раҳбариятнинг ваъдаларига кўп ҳам учманг.

САРАТОН
(22.06-22.07)
ЯХШИ НАРСАЛАРНИ ЎЙЛАНГ!

Сизни қарама-қаршиликларга бой йил кутяпти. ҳаётга муносабатингизни ўзгартирасиз ва, ҳатто, ўзингизга яхши таниш инсонларни янгидан кашф этасиз. Фақат бу кашфиётларингиз ҳамиша ҳам сиз учун ёқимли бўлишига кафолат йўқ. Келаётган йилда ўз устингизда ишлаш билан бирга ўтган йилда пайдо бўлган кўнгил яраларини даволашга ҳам имкон топасиз. Албатта, бундай ўзгаришлар кайфиятга таъсир қилади, оилада ҳамда дўстлар даврасида зиддиятлар ва жанжалларни келтириб чиқариши мумкин. Маслаҳат оддий: ўзингизни босишга ҳаракат қилинг.

МУҲАББАТ

Йил давомида муҳаббат ҳамроҳингиз бўлади. Узоқ давом этиб келаётган, аммо номи йўқ муносабатлар ойдинлашади. Йилнинг биринчи ярмида қарама-қарши жинснинг сизга эътибори ортади. Турмушга чиқмаган қизларнинг совчилари кўпаяди. Муҳаббат бобида севгилингиз ҳақида кўпроқ қайғуришингиз талаб этилади. Йилнинг иккинчи ярмида туйғулар чуқурлашади.

ОИЛА

Агар ўзингизни фақат оилага бағишламоқчи бўлсангиз, янги йил бунга имкон беради. Февралнинг ўрталарида оилангиздаги муаммоларни узил-кесил ҳал қилишингиз керак. Аммо ишни ҳам унутиб қўйманг, зеро ишсиз ва пулсиз оилангизга фойдангиз кам тегади. Уйда бирон катта ўзгариш бошлашни миянгиздан чиқариб ташланг, чунки бу муваффақиятли якун топмайди. Катталарга ёқиш ҳаракатингиз аввалига самара бермаслиги мумкин, аммо мақсадингиздан қайтманг. Томчи тошни емиради дейишади-ку. Болалар ҳам кўп эътибор ва сабр талаб қилишади. Йилнинг иккинчи ярмида фарзандлар учун катта ҳаражатлар қилишингиз мумкин.

ДЎСТЛИК

Январь-февраль ойларида ўтмишни кавлаштирманг. Январь ойида яқин дугонангиз билан муносабатларингизни ойдинлаштиришингиз эҳтимоли бор. Қишда атрофингиздаги одамлар иккиюзламачилик қилаётгандек туюлиши мумкин. Бу эса муносабатларга таъсир этмай қолмайди. Лекин вақт ўтиши билан  сирлар ошкор бўлади ва ким дўсту ким душманлигини ажратиб оласиз. Мартдан июнгача очиқ чеҳрангиз ҳамда иссиқ истарангиз билан янги танишлар орттирасиз. Фақат унутманг, дўстликда хиёнатни кечирмайдилар. Шу сабабли ҳалол бўлинг.

САЛОМАТЛИК

Умуман олганда, соғлиғингиздан ортиқча шикоят қилмайсиз. Касалликларнинг олдини олиб, танангизни парваришлаб борсангиз бўлди. Мартнинг бошларигача бироз камқувват бўлиб, овқат ҳазмқилишда муаммоларга дуч келишингиз мумкин, шунингдек жигар иши ҳам озгина қийинлашади. Йилнинг биринчи ярмида терингизни яхшилаб парвариш қилинг. Шунингдек, жисмоний ҳаракатлар ва меъёрда овқатланиш ҳам муҳим. Агар овқатланишда меъёрни билмасангиз, семириб кетишингиз мумкин. Шамоллашга ва жароҳатларга мойиллик февралнинг ўрталаридан мартнинг ўрталаригача мавжуд бўлиб туради. Асаб тизимингиз эса февраль, май ва октябрьойларида зўриқиши мумкин.

КАРЬЕРА ВА МОЛИЯ

Ишда ўзингизни тенги йўқ профессионал санай бошлайсиз ва вазифаларингизга бошингиз билан шўнғиб кетасиз. Лекин кучингизга ортиқча баҳо берманг. Сизга ҳам ҳордиқ чиқариш, таътил керак. Бунинг учун май-июнь ойларини танлаганингиз маъқул. Ёзнинг ўрталарига келиб, ишингиз кўпаяди, унга мувофиқ равишда маошингиз ҳам ошади, ҳатто юқори лавозимга кўтарилишингиз ҳам мумкин. Аммо кутилмаган ҳаражатлар қилиш одатингиз пешона тери билан топган пулларингизнинг ҳавога совурилишига олиб келади. Оила аъзоларингиздан бемаслаҳат харидлар қилмасликка одатланинг.

АСАД
(23.07-23.08)
МЕҳНАТИНГИЗ  РОҳАТИНИ КЎРАСИЗ.

Мулоқотга, янги танишувларга ва билимингизни орттиришга жадал киришинг. Гўзаллик ва сиполик ўзингизни тутишингиз, хатти-ҳаракатларингиз ва ўйларингизда намоён бўлмоғи керак.

МУҳАББАТ

Йилнинг биринчи ярмида муҳаббат борасида орзу қилганларингизнинг бари амалга ошади: романтика, гуллар, совғалар, унутилмас учрашувлар. Кимдир сизни зимдан севиб қолиши ва ҳатто ўзингизга ҳам бу ҳақда айтмаслиги мумкин. Туйғуларингиз шунчаки хавас эмас, ҳақиқий муҳаббат даражасига кўтарилиши эҳтимоли бор. Март, сентябрь ёки октябрь ойларида турмушга чиқиш таклифини қабул қиласиз. Оилали арслонлар эса турмуш ўртоқлари билан анчадан бери давом этиб келаётган тушунмовчиликларнинг бартараф бўлишига эришадилар. Турмуш ўртоғингиз билан муносабатлар, айниқса, январдан мартгача ва ноябрь-декабрь ойларида романтик тус олади.

ОИЛА

Йил кўчмас мулк билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш ва катта таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун қулайдир. Январдан майгача уй-жой билан муаммоларингизниҳал этинг. Болаларингиз қобилияти, ижодий ютуқлари ва мустақиллиги билан сизни хурсанд қилишади. Турмуш ўртоғингиз иш билан бутунлай машғул бўлади. Фақат февраль, июнь ва август ойларидагина у оилавий масалаларга эътибор қаратади.

ДЎСТЛИК

Фаол мулоқот, дўстлар даврасини кенгайтириш – шахс сифатида ўсишингиз учун зарур. Умумий манфаатлар сабаб узоқ қариндошлар билан алоқаларингиз тикланади. Январдан июль ойининг ўрталаригача энг яқин дўстларингиз сафида ўзгаришлар рўй беради. Март-апрель ойларида ғийбатларга дуч келасиз. Ишончингизни суистеъмол қилишлари мумкин. Йилнинг биринчи ярмида ишдаги фитналар таранг вазиятни вужудга келтиради. Февраль, июнь ва октябрда атрофингизда ишончли жамоа жамланади, тасодифий одамлар эса четга чиқади.

САЛОМАТЛИК

Келаётган йилда танангизнинг ўз-ўзини тиклаш ва соғломлаштириш лаёқати юқори нуқтага кўтарилади. Касалликлар асосан руҳий-асабий заминда юзага келиши мумкин. Шу сабабли тушкун кайфиятга қарши уруш эълон қилинг: байраму тадбирларда иштирок этинг, некбин инсонлар билан кўпроқ мулоқотда бўлинг. Қон босимингизни назорат қилиб боринг, сон-тос суяги учун махсус машқларни бажаринг. Шунингдек, ортиқча овқат еб юбориш одатингиз бор, бу ҳам саломатлигингизга яхши таъсир кўрсатмайди. Айнан йилнинг биринчи ярмида касалликларингизни тўғри ташхислаш имкони юқори. Январь-февраль ойларида шамоллашингиз мумкин. Июлдан сентябргача эса камқувватлик юзага келиши эҳтимоли бор.

КАРЬЕРА ВА МОЛИЯ

Даромад манбаларингиз ўзгармайди. Августнинг ўрталаридан сентябрнинг охирларигача айрим ўзгаришлар бўлиши мумкин. Фақат январь-февраль ойларидагина ишингизга халақит берадиган айрим тўсиқларга дуч келишингиз мумкин. Айнан шу даврда кўпроқ мулоқотда бўлинг, хизмат сафарларидан воз кечманг. Январдан майгача ҳамкасбларингизнинг турли  муносабатларига тайёр туринг. Ижодкорлар, санъаткорлар, тиббиёт, кўчмас мулк ва қурилиш соҳаси вакилларини оз-моз касбий ўсиш кутади. Ўқитувчилар, спорт мураббийлари, транспорт ва ақлий меҳнат соҳиблари, оммавий ахборот воситалари ходимлари йилнинг биринчи ярмида қатор қийинчиликларга дуч келишлари мумкин.

СУНБУЛА
(24.08-22.09)
БАРЧА ЎЗГАРИШЛАР – ЯХШИЛИККА

Романтик эҳтиросларга бойлигингиз ёнингиздагиларга халақит бермасин. Пулга тўғри муносабатда бўлиш ва ўз тадбиркорлик қобилиятингизни амалда қўллашга ўрганинг.

МУҳАББАТ

Юлдузлар келаётган йилда муҳаббатнинг янги қирраларини кашф этишингизни башорат қилишмоқда. Тақдирга ишонинг ва ўзгаришлардан қўрқманг. Шундагина асл муҳаббат нималигини англаб етасиз. Қишда кутилмаган якун бўлади: сиз ё муносабатларни умуман тўхтатасиз ёки ўша одамсиз ҳаётингизни тасаввур ҳам қилолмай, унга турмушга чиқасиз. Мартдан ноябргача муҳаббат бобида айёрлик қилишга уринманг ва орага ёлғон аралашишига йўл қўйманг. Июлда муносабатларингиз шу қадар гўзаллашадики, қанот чиқариб учгудек бўласиз. Июлнинг охиридан сентябрнинг бошларигача аразлар, тушунмовчиликлар сабаб, рашкка берилиб, кейин уялиб юрадиган ишларни қилиб қўйишингиз мумкин.

ОИЛА

Йилнинг биринчи ярмида уйингиз ва оила аъзоларингиз сизга бахту хотиржамлик бахш этади. Қишда кўчмас мулк билан боғлиқ кутилмаган ҳолатлар юзага келиши мумкин. Балки одатдаги оилавий турмуш тарзингизга бироз ўзгариш киритишга тўғри келар. Февраль, апрель ва октябрь ойларида турмуш ўртоғингиз билан бироз тушунмовчиликлар юзага келади. Баҳордан яшаш шароитингизни яхшилаш борасида турли режаларни тузишингизва уларни амалга оширишингиз мумкин.

ДЎСТЛИК

Йилнинг биринчи ярмида дўстлар билан боғлиқ истакларингиз амалга ошади. Қишда худбин танишларингизнинг қилмишларидан азият чекасиз. Йилнинг иккинчи ярмида дўстлар билан ҳамкорликда ижод қилиш ва ҳордиқ чиқариш учун қулай фурсатлар тақдим этилади. Ёзнинг охирида одамларни ишонтира олиш қобилиятингиз иш беради, дўстларингиз истаган нарсангизни беришади. Истаганингизча сўрайверинг!

САЛОМАТЛИК

Январь ва февраль ойларида анчадан бери унут бўлиб кетган сурункали касалликларингиз яна намоён бўлади. Масалан, қон айланишидаги муаммолар, томирлар спазми, талвасалар, юрак ва кўз касалликлари. Мартдан ноябргача асабларингиз турли қўрқув ва хавотирлардан, руҳиятингизни ёмон таъсирлардан асраб, фақат яхши нарсалар ҳақида ўйланг. Таомномангиздан аччиқ ва шўр овқатларни чиқариб ташланг. Ётишдан олдин хушхабарлар, яхши нарсалар ҳақида ўйланг, сайрга чиқинг, севимли мусиқангизни тингланг, комедия фильмларини томоша қилинг, яхши китоблар ўқинг. Апрелда жароҳатлар олиш хавфи юқори, декабрда эса хавфли юмушларни бажарманг, масалан, лампочкаларни алмаштириш ёки даҳлизнинг ойналарини артиш каби…

КАРЬЕРА ВА МОЛИЯ

Келаётган йилда рўзғорга, оила бюджетига ҳисса қўшсангиз, яхши бўларди. Йилнинг биринчи ярмида пул борасида бироз тортилиб қоласиз. Шу сабабли фойда келтирадиган ишга жон-жаҳдингиз билан киришасиз. Агар тўғри ҳаракат қилсангиз, молиявий фойда кўришингиз мумкин. Январь ва февралда янги иш бошлаш ёки иш жойини ўзгартириш тавсия этилмайди. Июлнинг охиридан сентябрнинг бошларигача сафарга чиқиш ҳамда транспорт воситаси сотиб олиш имконингиз мавжуд.

МЕЗОН
(23.09-23.10)
ҲЕЧ НАРСАГА ҚАРМАЙ, ФАҚАТ ОЛҒА!

Келаётган йилда мақсад сари илдам одимлаш ва тўсиқлардан қўрқмаслик шиорингизга айлансин. Бора-бора ҳаётингизда содир бўлаётган ишларнинг моҳиятини англай борасиз ва ҳаммаси учун тақдирдан миннатдор бўласиз.

МУҳАББАТ

Баҳорда турмуш ўртоғингиз ёки севимли инсонингизнинг сизга нисбатан муҳаббати юрагингизни орзиқтириб юборади. Бу йил муҳаббат бобида бироз дадилроқ бўлишингиз лозим. Март ойида ёрингиз билан муносабатларингиз ўта романтик тус олади. Қишки уриш-жанжаллардан сўнг яна бир-бирингизга чексиз меҳр-муҳаббат тақдим эта бошлайсиз. Бироқ зиддиятлардан сўнг муносабатларингизни тиклай олмасангиз, ажралиб кетиш қарорини чиқаришга шошилманг. Бир оз «тайм аут» олиб, ўйлаб кўрарсиз, балки. Қалб амрига бўйсининг.

ОИЛА

Янги йилнинг бошида бутун оила аъзолари бир дастурхон атрофига йиғилиб, ўтган йилни муҳокама қилиб олсангиз яхши бўларди. Уришганлар ярашсинлар, бир-бирларини кечирсинлар. Ота-онангиз ҳар доимгидек сизни ёш бола деб ўйлаб насиҳатлар қилишса, аччиғингиз чиқмасин. Қари билганни пари билмас, дейишади-ку. Март-апрель ойларида турмуш ўртоғингиз билан зиддиятлар кўпаяди. Бир-бирингизга қулоқ тутиб, эҳтиёжларингизни англашга урининг. Эрингизни ҳар бир қилган ишини мақташни унутманг.

ДЎСТЛИК

Йилнинг биринчи ярмида давраларда ярқираб, фақат олдинги ўринда туришга интиласиз. Албатта, бу ҳаммага ҳам ёқавермайди. Айниқса баъзи дугоналарингизга. Улар билан баҳслашманг, аксинча, айни дамда дўстлар кўмагига, қўллаб-қувватлашига муҳтож эканингизни билдиринг. Йилнинг биринчи ярмида ҳаётингизда пайдо бўлган янги танишлар сизга тақдирингиздан муҳим ишораларни бериши мумкин, бу ишораларга беэътибор бўлманг. Июндан ноябргача иккиюзламачилик қилган айрим инсонларни дўстларингиз сафидан чиқаришга тўғри келади.

САЛОМАТЛИК

Йилнинг биринчи ярмидаги асаббузарликлар саломатлигингизга таъсир кўрсатиши мумкин. Июндан ноябргача ички безлар фаолиятида салбий ўзгаришлар кузатилади. Шунингдек ташхислаш мураккаб бўлган касалликлар ҳам хавф солиб турибди. Айрим касалликлар руҳиятга ҳам боғлиқ бўлса ажаб эмас. Масалан, узоқ давом этган тумов кимнидир жинингиз суймаётганидан далолат бериши мумкин. Бундай ҳолда, дори-дармонлардан наф оз, яхшиси ўша одамни кечиришингиз ёки ундан узоқроқ юришингиз мақсадга мувофиқдир. Йил давомида меъёрда овқатланинг. Июлдан сентябргача ўта ёғли овқатлардан тийилинг. Яхши нарслар ҳақида ўйлаш йил давомида соғломлигингиз гарови бўлади.

КАРЬЕРА ВА МОЛИЯ

Йил бошиданоқ ўз истеъдодингизни намоён этиб, мақсад сари олға интилинг. Мустақил иш очишни ўйлаб қўйган бўлсангиз, айни муддао. Фазилатларингизни ривожлантириб, ўзингиз кутган натижаларга эришишингиз мумкин. Агар мустақил иш бошлаш истиқболидан чўчиётган бўлсангиз, одатдаги касбингизда маҳоратингизни оширинг. Тилингизни тийиб, асабингизни жиловлаб юрсангиз, раҳбарият сизни яхши ходим сифатида қадрлай бошлайди. Январь, март, апрель, май ва октябрь ойларида янги иш таклиф қилишлари ёки лавозимингизни кўтаришлари мумкин.

АҚРАБ
(24.10-22.11)
ШОШИЛМАНГ, ҳАР ИШНИНГ ЎЗ ВАҚТИ БОР

Қалбингизга қулоқ тутинг ва ўзингизни қандай бўлсангиз шундайлигингизча қабул қилишга ўрганинг. Сизнинг вазифангиз – яқин келажакда кутилаётган муҳим ўзгаришларга куч тўплаш.

МУҳАББАТ

Ичингиздаги ўзгаришлар ва дунёқарашингизнинг кенгайиши кўнгил ишларигаҳам таъсир ўтказади. Ёрингиз сизни янги қиёфада қабул қилиши ва сиздаги ўзгаришларга кўникишига тўғри келади. Уни кўпроқ мақтаб, катта ишларга рағбатлантириб туринг. Январь ойида эр-хотинлик муносабатларини ишонч синовидан ўтказасиз. Агар орадаги муҳаббат кучли бўлса, йил давомида сизни уйғун ва гўзал муносабатлар тарк этмайди. ҳали бахтини топмаганлар июлдан сентябргача бўлган даврда уни учратишлари мумкин.

ОИЛА

Уйингиздаги аҳвол бироз ташвишга сабаб бўлади. Янги уйга кўчиб ўтиш кўп куч талаб қилади. Ота-онангиз ёки қайнота-қайнонангиз билан фикрингиз бир жойдан чиқиши қийин кечади. Аммо уларни ҳам қониқтирадиган, сизга ҳам зиён етказмайдиган қарорга келасиз. Январдан майгача мерос ҳуқуқи билан боғлиқ масалалар эътиборингизни олади. Эрингиз учун йилнинг асосий мавзуси – саломатлик ва иш. Болаларингизни тарбиялашда ҳадеб уларга тазйиқ ўтказавермай, борича қабул қилинг.

ДЎСТЛИК

Очиқкўнгиллик, йўл-йўлакай танишлар орттириш қобилиятингизни ишга солинг. ҳамкасбларингизга ҳаддан ортиқ ишонишингиз улардан хафсалангиз пир бўлишига олиб келади. Апрелдан июлгача ёлғон, фитна, ғийбат ва сохта дўстлик аро қолиб, муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Шунга боғлиқ равишда қатор кескин қарорлар қабул қилишингизга тўғри келади. Январда энг яқин дугонангиз билан мулоқотда танаффус қилишингизга ёки муносабатларингизни яхшилаб қайта кўриб чиқишингиз мумкин. Феврал, июнь ва октябрь – эски дўстлик ришталарини тиклаш учун қулай фурсат.

САЛОМАТЛИК

Бу йил яхши кўрган таомларингиз рўйхати ўзгариши мумкин. Касалликлар белгилари ноаниқ ва тушунарсиз бўлгани сабабли ташхислаш борасида ўта синчковликни талаб қилинг. Агар олдини олмасангиз, артрит, ревматизм, подагра, умуртқа поғонасининг қийшайиши каби дардлар авж олиши мумкин. Организмингизни чиниқтирганингиз яхши. Асаб тизимингиз зўриқишларга дош беролмай қолиши мумкин, шу сабабли уни асранг. Январдан июлгача, айниқса, соғлиғингизга эътиборли бўлинг. Май ойида шифокор кўригидан ўтинг. Мартдан майгача организмингиз дори воситаларидан азият чекиб, уларга реакция бериши мумкин.

КАРЬЕРА ВА МОЛИЯ

Ишдаги қоғозбозлик мунтазам стрессларга сабаб бўлиши мумкин. Ўзингизни унутиб ишлашингиз турли касалликларни келтириб чиқаради. Апрелдан июнгача ишда бахтсиз тасодифлар рўй бериши мумкин. Шу сабабли меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя этинг. Ранг-барангликка интилишингиз янги иш қидиришингизга сабаб бўлади. Аммо июлнинг охирларигача иш ўрнингизни ўзгартирмай турганингиз маъқул. Маошингиз ва лавозимингиз ошиши ҳам июлдан кейин рўй беради. Асосийси – сабр ва тартиб. Йилнинг иккинчи ярмида даромадларингиз ортади. Иш қидираётган бўлсангиз, сентябр ва октябр ойларида яхши жой топиш эҳтимоли катта.

ҚАВС
(23.11‑21.12)
ҲАР ҚАДАМИНГИЗНИ ЎЙЛАБ БОСИНГ

Соғлом фикрлаш ҳаётий қийинчиликларни енгишингизга, ҳар нарсадан қатъий назар, ўйлаганларингизни амалга оширишингизга ёрдам беради. Мақсадларингиздан чекинманг, омадни эса яқинлар билан баҳам кўринг.

Муҳаббат

Келаётган йилда сиз ғоятда нафосатли ва назокатли бўласиз. Бу эса қарама-қарши жинс вакилларини ром этади. Сентябрь-октябрь ойларида омма орасида кўпроқ бўлинг, чунки сизнинг жозибангиз, ўзингизни намоён эта билишингиз ва ўзингизга ишончингиз билан керакли одамларнинг эътиборини торта оласиз. Агар оилали бўлсангиз, турмуш ўртоғингиз йил давомида мафтункорлигингиз асирига айланиб, бошқа аёлларга қиё ҳам боқмайди. Оила қурмоқчи бўлганларга май ва август ойлари қулай фурсат эканини таъкидлаймиз.

Оила

Рўзғор ишларини рисоладагидек уддалайсиз, оилангиздаги муҳит эса доим ёқимли ва дўстона бўлади. Апрелдан июнгача ва сентябрнинг охирларида фарзандларингиз билан тушунмовчиликлар юзага келиши мумкин. Чунки улар мустақил бўлишга интиладилдар. Болаларга сизнинг ақлли маслаҳатларингиз керак. Эрингиз эса оила бюджетини ортиқча сарфлаб юбормаслигингиз учун харажатларни назорат қилиб туриши лозим. Муҳим ишларни бошлаш ёки яна фарзанд кўришга ҳаракат қилиш учун февраль, март, август ва октябрьқулай вақт. Яшаш шароитини яхшилашга январдан майгача муваффақ бўласиз, янги уйга кўчиб ўтиш режангиз бўлса, буни августдан ноябргача амалга оширинг.

Дўстлик

Дугоналарингиз билан муносабатларингиз  январдан июнгача оралиқда яхшиланади. Ғайриоддий ва кутилмаган вазиятлар, молиявий муаммолар тезкор қарорлар қабул қлинишини талаб этади. Айнан шундай дақиқаларда ҳар ким асл қиёфасини кўрсатади. Биринчи ярим йилликда дўстлар билан муқаддас қадамжолар зиёратини амалга ошириш яхши таассуротларни тақдим этади. Фақат энг яқин дугонангиз ёки ҳамиша сизни қўллаб-қуватлайдиган ҳамкасбингиз билан алоқаларингиз ўзгаришсиз қолади. Июлдан янги танишлар орттирасиз, улар келажакда сизга ҳаммаслак бўладилар.

 Саломатлик

Агар соғлиғингизга эътиборли бўлсангиз, танангиз ўз-ўзини тиклаб, ёшариб боради. Баҳор келиши билан сурункали касалликларингиз чекинади, иммунитетингиз мустаҳкамланади. Фақат ўтириб ишлашни бас қилиб, фаол турмуш тарзига ўтсангиз, кайфиятингиз кўтарилади. Стресслардан буткул халос бўлишнинг имкони бўлмагани боис, муаммоларга файласуфона назар билан боқишни ўрганинг. Табиат қўйнида кўпроқ бўлинг. Йилнинг биринчи ярмида овқат ҳазм қилиш тизимингиз хавф остида, иккинчи  ярмида эса гинекологик хасталиклар бош кўтариши мумкин. Ҳушёр бўлинг, соғлом турмуш тарзи олиб боринг.

Карьера ва молия

Июлнинг ўртасигача молиявий йўқотишлар хавфи юқори бўлиб туради. Шу муддатда пул қарз берманг, кредит олманг, моливий йўқотиш хавфи юқори ишларга бош қўшманг.                                                                                                                                                 Йил давомида ойликка қўшимча даромадларингиз ҳам чиқиб туради, масалан, ижодий ишларингизга қалам ҳақи дегандай… Аммо улар ҳам биринчи ярим йилликдаги молиявий йўқотишларингиз ўрнини қоплай олмайди. Ноябрь ойида катта миқдорда даромад кўрасиз. Февралнинг охирларидан яхшироқ иш топишингиз мумкин. Хизмат пиллапояларидан юқорилашингиз учун бу даврда ҳеч бир тўсиқ йўқ, аммо февраль, июнь ва октябрда бу борадаги уринишларингиз камроқ самара беради. Июлнинг ўрталаридан ишда омадингиз келади. Қўрқмай олдингизга юксак мақсадларни қўяверинг, уларга эришишни, албатта, уддалайсиз.

ЖАДИЙ
(22.12‑20.01)
БУЮК ЎЗГАРИШЛАР ВАҚТИ ЕТДИ

Йил воқеаларга бой кечади. Ўзгаришлар асосан шахсий ҳаётингизда, оилангизда рўй беради. Жамиятдаги мавқеингиз, ишдаги ўсиш – булар сизни ҳаммадан кўп ташвишлантиради.

Муҳаббат

Муҳаббат бобида ҳам муносабатларни ойдинлаштириш ва араз-жанжаллар бўлиб туради. Ўткир бурчакларни силлиқлаш ва муносабатларда уйғунликни яратиш ўз қўлингизда. Баҳорда жуфтини ўзига мафтун этадиган санамга айланасиз. Ёрингиз сизга шу қадар мафтун бўладики, ҳамма айбларингизни кечириб юборади. Агар ҳали ҳаётда иккинчи ярмингизни топмаган бўлсангиз, июнь ва августнинг биринчи ярмида уни учратишингиз мумкин.

Оила

Йилнинг биринчи ярмида ота-онангизга, айниқса, эътиборли бўлинг. Январь, февраль, апрель, июнь, июль ойларида яшаш шароитингизни ўзгартиришингиз мумкин. Рўзғор масалалаларини ҳал этиш учун қулай пайт – баҳор ойлари, айниқса май. Март, май ва август – сентябрь, ноябрь ойлари оилангизда тинчлик ва осойишталик ҳукм суради. Бундан лаззатланинг, гиналарни унутинг ва ёнингиздаги одамга уни нақадар севишингизни бот-бот такрорланг. Асл бекалик маҳоратингизни кўрсатинг.

Дўстлик

Йил давомида янги танишлар орттирасиз, уларнинг айримлари билан яқиндан дўстлашиб кетишингиз ҳам мумкин. Булар сиздан мартабаси улуғроқ инсонлар бўлиб, келажакда кўп фойдаси тегади. Январь ва февралда дугонангизнинг маслаҳатларига қулоқ солинг. Бағрикенг бўлинг, бўлар-бўлмас нарсани юрагингизга яқин олиб, хафагарчиликка берилиб юрманг. Март ва июль ойларида қалбингизда дўстлигингизга нисбатан шубҳа уйғонишига йўл қўйманг. Август ва сентябрь ойларида қўшнилар билан зиддиятга борманг.

Саломатлик

Бу йил сизнинг кучли ва чидамли организмингиз касалликларга қарши тура олади. Шунга қарамай айрим вақтлар касбга доирёки сурункали касалликларингиз ўзини билдириб қўяди. Бунинг олдини олиш учун йил давомида профилактика тадбирларини ўтказиб туринг. Февраль ва октябрь ойларида юрак, умуртқа поғонаси, эндокрин, нафас ва сийдик йўли аъзоларига эътиборли бўлинг. Апрелда бошбезовта қилиши, йўтал ва жигар хасталиклари юзага келиши мумкин. Шунингдек, аёллар жинсий аъзоларида шамоллаш ва асабий зўриқишлар хавфи юқори. Май, июнь ва декабрь ойлари турли оромгоҳларда дам олиш учун қулай фурсат.

Карьера ва молия

Келаётган йили ишда омадингиз чопади. Январь ва февралда ўзингизни яхши ходим сифатида намоён қилиш имкони туғилади. Февралдан июнгача тажриба ва малакангиз тўғри баҳоланиб, даромадингиз ошади. Мартдан майгача хўжайинлар билан муносабатингиз таранглашиши мумкин. Интизом ва буйруқларни аниқ ҳамда ўз вақтида амалга ошириш орқали вазиятни юмшатасиз. Май ва июнда интуициянгиз ҳамда тадбиркорлигингиз мураккаб муаммоларни ҳал этишингизга ёрдам беради. Октябрь ойидан ишларингиз кўпайиб, уларнинг бир қисмини уйга олиб кетиб бажаришингизга тўғри келиши мумкин.

ДАЛВ
(21.01‑20.02)
ОМАДГА ИШОНИНГ

Ривожланинг, нотаниш нарслардан қўрқманг, кўп ўқинг, ўрганинг, дунёқарашингизни бойитинг. Фақат шу йўл билан мақсадга эришасиз.

Муҳаббат

Сиз эркинликни яхши кўрасиз. Бу эркакларга ёқмайди. Аммо бошқа бир жиҳатингиз борки, бундан бошлари осмонда: рашкчи эмассиз. Сизга ўзига ишонган ва жуфтининг фикри билан ҳисоблашадиган инсон ёқади. Мартдан ноябргача оила қурмай турганингиз маъқул. Чунки бу даврда юлдузлар сизнинг умр йўлдоши танлашда хатоликка йўл қўйишингиз мумкинлигини айтишмоқда. Яхшилаб ўйлаб кўринг. Йилнинг иккинчи ярмида ҳаётингизда пайдо бўлган йигит барча ташвишларингизни зиммасига олиб, сиз ҳақингизда қайғуради. Фақат йигитни яхшилаб синовдан ўтказинг.

Оила

Рўзғор ишларида турмуш ўртоғингизга бемалол ишонсангиз бўлади. У эркак кишига тааллуқли барча вазифаларни тўлиғича адо этади. Фарзандлар йил давомида кўп шўхликлар қилишади. Ўтган йил улар сизнинг айтганингизни қилишганди, энди буйил ўз айтганларини қилдиришга интилишади. Сиз эса меъёр туйғусини унутмаган ҳолда бу истаклар билан ҳисоблашишга ҳаракат қилинг. Турмуш ўртоғингиз билан зиддиятлар ҳақида қариндошлар ва қўшнилар билиб қолиши мумкин. Албатта, бунда асосий «ахборотчи» фарзандларингиздир. Мартдан ноябргача улар жуда қизиқувчан бўлишади.

Дўстлик

Ёзнинг ўрталаригача дугоналарингиз сизга катта кўмак ва мадад берадилар. Улар туфайли ниятларингизни амалга оширасиз. Ички сезгингиз ва ғайриодатий ғояларингиз мақсадларингизга етишингизда қўл келади. Июлдан бошлаб дугоналарингиз билан ҳамкорликда бирон иш қилиш ёки ҳордиқ чиқаришни режалаштиринг, шунда уларнинг ҳаётингиздаги ўрни ва аҳамиятини яққолроқ англайсиз.

Саломатлик

Йил бошида руҳий стресслар натижасида турли касалликлар юзага чиқиши мумкин. Бунинг натижасида сабабсиз асабийлик, уйқусизлик юзага келади. Ортидан эса қичима, тошма, ошқозон ярасигача бир қадам қолади. Шу сабабли асабларингизни авайланг. Ичингиздаги жаҳл январь-февраль ойларида кутилмаганда юзага чиқиб, ўзингизга зиён келтириши, қаттиқ тан жароҳати олишингиз мумкин. Шу сабабли тез-тез дам олиб туринг, асабларингизни ортиқча зўриқишдан асранг. Агар ҳар нарсада меъёрни билсангиз, саломатлигингиз ҳам жойида бўлади. Мазали таомлардан кўп ейиш, ортиқча суюқлик ичиш ҳам соғлиғингизга зарар етказади.

Карьера ва молия

Биринчи ярим йилликда асосий даромад манбаи маошингиздир. Иккинчи ярим йилликда эса қўшимча даромадлар бўлиб туради. Сизда кутилмаган қобилият – ҳар нарсани ўрнида ва аъло даражада бажариш истеъдоди намоён бўлади. Бир маромдаги иш сиздаги ижодкорликни ўлдириши мумкин. Шу сабабли раҳбарият билан эркин иш куни ҳақида келишиб олинг. Майдан июлгача улар сизга, албатта, бундай шароитни яратиб беришади. Раҳбарни ҳурмат қилинг.

ҲУТ
(21.02‑20.03)
ЯШИРИН ҚИРРАЛАРИНГИЗНИ КЎРСАТИНГ

Ўзингизгақарши борманг, ўзлигингизни йўқотманг. Руҳий мукаммалликка интилинг. Бу дунёқарашингизни янгилаб, ҳаётингизнинг барча жабҳаларига эзгулик олиб киради.

Муҳаббат

Меҳрибонлигингиз, уйғунлик ва шинамликка интилишингиз қарама-қарши жинс эътиборини тортади. Январдан июлгача сизни воқеаларга бой шиддаткор ҳаёт кутмоқда. Сизни эътибор ва совғаларга кўмиб юборишади. Январь, февраль ва июннинг ўрталарида ўтмишингиз ўзини эслатади: ё шу пайтгача узилиб-узилмай турган алоқаларни буткул узасиз ё биринчи муҳаббатингиз йўлингизда пайдо бўлади. Оилавий муносабатларда эса ўзаро уйғунлик ва хотиржамлик ҳукм суради. Аммо февраль, июнь ва октябрда муносабатларни мустаҳкамлаш устида ишлашингиз керак.

Оила

Келаётган йилда келажагингизга таъсир қиладиган бирон воқеа рўй бермайди. Асосий ташвиш рўзғорга барака киритиш борасида бўлади. Эрингиз сизни яхши кўради, ҳар жиҳатдан ёрдам беришга ҳаракат қилади. Январь ва февралда болаларингиз сабрингизни синаб кўришади. Аммо уларни яхши тарбиялаш учун иродангиз етади. Январдан июнгача қайнота-қайнонангиз билан муносабатларни яхшилаш учун қулай фурсат.

Дўстлик

Дўстларингизнинг маслаҳатлари келаётган йилда сиз учун муҳим аҳамият касб этади. Атрофингизга сиз билан ҳаммаслак ва ҳамкор бўла оладиган шахсларни тўплайсиз ҳамда уларнинг манфаатларини ҳам англаган ҳолда ҳаракат қиласиз. Атрофингизга қизиқарли инсонлар жамланишади, уларга сиздек кучли шахс керак. Сиз бу давранинг етакчисига айланасиз. Йилнинг биринчи ярмида шундай ҳодисалар рўй берадики, улар оқибатида ҳаётингиздаги кераксиз одамлардан халос бўласиз. ҳамкорлар билан муносабатда ҳалоллик, адолат ва ўзаро масъулият туйғуларини унутманг. Мартдан ноябргача ишхонада ортиқча самимийлик ва ишончни йиғиштириб, ҳамкасблар билан масофани ушлаган ҳолда ҳаракат қилинг. Декабрда энг яқин дугонангиз билан бир-бирингизни тушунмаслигингиз мумкин.

Саломатлик

Вазнингиз бирданига ортиб кетиши мумкин. Қишда иштаҳангиз карнай бўлади, июлнинг охирларига бориб эса умуман кўп овқат ейишга ўрганиб қоласиз. Умуман, келаётган йилда зарур парҳез усулини танлай олмай қийналасиз. Шу сабабли мутахассисларга мурожаат қилинг. Агар вақти-вақти билан ҳордиқ чиқаришни уддалай олмасангиз, асаб тизимингизнинг сурункали чарчаши турли касалликларни келтириб чиқаради. Мартдан ноябргача жароҳат олиш хавфи юқори. Апрелдан июнгача шифохонага тушиб қолишингиз ҳам мумкин. Шу сабабли ҳар қандай касаллик белгисига хушёр бўлинг. Йилнинг иккинчи ярмида қон босими ошиши, буйраклар ва жигар хасталаниши мумкин. Спорт билан шуғуллансангиз, организмингизга яхшигина ёрдам берган бўлардингиз.

Карьера ва молия

Топқирлик ва тасаввур билан боғлиқ касблар яхши фойда келтиради, айниқса, йилнинг иккинчи ярмида. Сабр қилишингизга тўғри келади, чунки меҳнатингиз меваси бирданига етилмайди. Мақсад томон оғишмай интилишингиз лозим. Ишдаги ҳамкорларингиз сизга қўшимча даромад келтиришади, ҳатто айрим ўринларда хомийлик қилишлари ҳам мумкин. Февралнинг ўрталарида бахт пулда эмас, деган хулосага келасиз. Фақат шундай муносабат натижасидагина молиявий ишларингиз яхши йўлга қўйилади, чўнтагингизга барака киради. 

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 5204 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, tortishuv, nima deysiz? | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Отабек Муталхўжаев Орол денгизи соҳилида муҳрланди
>>> Эстрада вакиллари Райҳонни оналик бахти билан табриклашди (ВИДЕО)
>>> МАФТУНКОР ШАҲЗОДА МУХЛИСЛАРИ УЧУН УЗОҚ КУТИЛГАН ПРЕМЬЕРА!
>>> Ғайрат Усмонов «Барселона»га атаб қўшиқ куйлади
>>> ЗАМЗАМА: «Ёшим улғайгани сари оналик ҳиссини чуқурроқ англаяпман…»
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!
>>> Мавлуда Асалхўжаева Мирзабек Холмедовнинг таъзирини берган?!
>>> ШОҲРУҲХОН ҲАЁТИДА ЯНГИЛИК БЎЛИШИ КУТИЛМОҚДА
>>> ЯНГИ МЕГАХИТНИ ҚАРШИ ОЛИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
>>> «Тошкентнинг шўх қизи» — Дилфуза ИСМОИЛОВА эрининг хиёнати, чилласи чиқмаган келини ва тўй кунидаги кўз ёшлари ҳақида…


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Январь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari