Вторник, 07.12.2021, 21:28
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3684]
MP3 Musiqalar Yuklash [3]
Fikr va Mulohaza qiling [1991]
Hikoyalar to'plami [1470]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [114]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1958]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [181]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [48]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [606]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [9209]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [944]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [30]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [54]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [42]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [666]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [86]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [44]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 92
Гостей: 89
Пользователей: 3

Yangiliklar Olami


Главная » 2021 » Сентябрь » 15 » 26 ёшида Европани зир титратган митти капрал ёхуд Наполеон пакана бўлганми?
06:29
26 ёшида Европани зир титратган митти капрал ёхуд Наполеон пакана бўлганми?
"О, бу ёшгина Бонапартнинг қадам ташлашини кўринг! У қаҳрамон, у мўжизавий баҳодир, у афсунгар”.

Рус саркардаси Александр Васильевич Суворов

Дунё тарихига назар ташланса, минг-минглаб буюк саркарда ва фотиҳларнинг номини ўқиш мумкин. Мисол учун Александр Македонский, Чингизхон, Амир Темур... Бир саркарда борки, у ўзининг ўткир зеҳни, қудрати, ёш бўлишига қарамай, эришган ёрқин ғалабалари ва нотиқлик қобилияти билан буюклар қаторига кирган. XVIII аср бошида унинг номини Европа, ҳатто, бутун дунё эътироф эта бошлади. Бу Наполеон Бонапарт эди. Бугунги мақоламизда қолоқ бўлиб қолган Францияни оёққа турғазган, кўплаб мамлакатларни ўзига тобе қилган Наполеон Бонапарт ҳақида маълумот берамиз.

Наполеон Бонапартнинг ёшлиги

XVIII асрнинг ўртаси адо бўлиб, охири кўрина бошлаган палла. Сўл кучлар томонидан "Буюк”, дея улуғланган, нафақат Францияни, балки бутун бошли Европани эски тартиблардан халос этган, минглаб инсонларнинг орзу-мақсадлари йўғрилган, турли хилдаги сиёсий кучларнинг қарашларини ўзида истифода этган буржуа инқилоби етилиб келаётган давр эди.

Наполеон Бонапарт 1769 йил 15 август куни Корсика оролининг Аяччо шаҳрида кичик мулкдор оиласида дунёга келган. Наполеон туғилишидан бир йил олдин Корсика оролини Франция қироли Людовик XV 40 миллион ливрга Генуя Республикасидан сотиб олган эди. Наполеоннинг аждодлари бу оролга XVI асрда кўчиб келган бўлиб, унинг ота-онаси ҳужжатларда  итальянча талаффуздаги "Буонапарте” номи билан қайд этилган. Шунинг билан бир қаторда ёш Наполеоннинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида ва у ўқиган "Бриенн” ҳарбий мактабида ҳам унинг фамилияси аждодлари сингари "Буонапарте” деб ёзилган. Бироқ, вояга ета бошлаган бўлажак қўмондон давр руҳидан келиб чиқиб, фамилиядаги у ҳарфини олдириб ташлаган ва чин маънодаги французга айланган.

Бўлажак қўмондон 1779 йилда "Бриенн” ҳарбий мактабига ўқишга киради. Ўқиш жараёнида у математика, тарих ва география фанларини яхши ўзлаштиради. Наполеон кўпроқ тарих фанига қизиқиб, Александр Македонский ва Юлий Цезарь шахсини жуда яхши кўрган. У 1785 йилда ҳарбий мактабни ажойиб натижалар билан тамомлаб, кичик лейтенант унвонида ўз ҳарбий фаолиятини бошлайди.

Наполеон Бонапарт ҳақидаги миш-мишлар

Тарихдан биламизки, буюкларнинг ҳаётига турли хил афсонавий ижобий фикрлар билан бир қаторда салбий маънодаги фикрлар ҳам қўшилиб борган. Жумладан, бугун ҳикоя қилаётганимиз Наполеон Бонапартнинг шахсияти ҳам бундан мустасно эмас. Шу вақтга қадар кўплаб тарихчилар буюк генералнинг асосий камчилиги бўйи пастлиги эканини таъкидлаб келишган. Асос сифатида эса Бонапартнинг халқ орасида "корсикалик диктатор”, "кичик корсикалик” ва "митти капрал” лақаблари билан машҳур бўлгани келтирилади.

Бир куни Наполеоннинг ҳарбий мактабдаги дўстлари "сен кичик бўйинг билан отга мингунингча, биз муҳорабани якунлаймиз”, деб уни мазаҳ қилишади. Шунда ёш Бонапарт "муҳорабалар мен отга мингач бошланади”, дея уларга жавоб беради. Бироқ, баъзи тарихий манбаларга кўра, "генералнинг бўйи паст”, деган маълумот фақатгина Буюк Британия пропагандасининг маҳсули.

Қадимги Мисрда "Подшоҳ тирсаги”, деган умумий маънодаги узунлик ўлчов бирлиги мавжуд бўлиб, мазкур бирликнинг миқдори фиръавнлар тирсаги миқдорида олинган. Худди шунингдек, Францияда ҳам давр шароитидан келиб чиқиб, қироллик фути тушунчаси мавжуд бўлган. Унинг миқдори эса ўша вақтда тахтдаги қиролнинг оёғи узунлигича ҳисобланган. Айнан шу тизимда Наполеоннинг бўйи 5 футу, 6 дюм бўлган. Британия тизимида эса 5 фут 3,5 дюмга тенг бўлган. Бошқа бир манбаларда унинг бўйи 169 сантиметр эканлиги ёзилган. Ўша вақтдаги француз эркакларининг ўртача бўй кўрсаткичи 165 сантиметрни ташкил этган. Солиштирма маълумот ўрнида айтиш лозимки, Уинстон Черчилль ва Александр Пушкиннинг бўйи генералга қараганда уч сантиметрга, Сталиннинг бўйи эса тўрт сантиметрга кичик бўлган. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Напалеоннинг паканалиги ҳақида инглизлар орасида тарқалган ушбу маълумот ахборот урушининг бир кўриниши, холос. Яна шуни ҳам алоҳида эслаб ўтиш ўринлики, ўша вақтда халқ орасида "паканалар ваҳшийдир”, деган ибора кенг тарқалган эди.

Наполеоннинг юксалиши

XVIII асрнинг охирларига келганда Халқаро майдонда Франциянинг обрўйи тушиб кетди. Уруш ва солиқлардан қийналиб кетган халқнинг аҳволи тобора оғирлашаётган эди. Буржуазия ва зодагонларнинг бир қисми қиролнинг олиб бораётган сиёсатидан ғазабландилар. Франция қадам ва қадам инқилобга яқинлашмоқда эди. Лудовик XVI (1754-1793) даврида мамлакатнинг ташқи қарзи 140 миллион ливрга етди. Франция боши берк кўчага кириб қолди.

Наполеоннинг омад қадамлари асосан 1789 йил 14 июль куни Бастилия қалъасининг олиниши билан бошланди. Қурол-яроғ омборларини эгаллаб олган парижликлар Бастилияни штурм қилишга ҳозирланишди. Барча табақалар қирол зулмининг рамзи ҳисобланган қалъага нафрат билан қарар эди. Улар қалъа коменданти Маркиз де Лонедан таслим бўлишни талаб қилишди. Аммо соқчилар парламентёрларни ўқлар билан қарши олишди. Ғазабга келган оломон кўтарма кўприк занжирларини узиб ташлаб, қалъани ишғол этадилар.

Бастилиянинг олингани ҳақидаги хабар қирол Людовик XVI га етказилганида, у, "Ахир, бу исён-ку!”, дейди. Хабарчи эса "Йўқ, жаноб, бу инқилоб!”, дея жавоб беради. Шу тариқа ҳокимият халқ қўлига ўтди. Бу орада мамлакат бошқаруви учун сиёсий саҳнага якобинчилар, жирондистлар, радикаллар ва роялистлар сингари ўнг-сўл кучлар чиқиб келди. Бетиним курашлар натижасида мамлакатда  Республика тузуми ўрнатилди. Аммо, монархия тарафдорлари республикачиларни қаттиқ сиқувга ола бошлади. Қутурган роялистлар Конвент (Францияда инқилоб даврида ташкил этилган қонун чиқарувчи ва ижро этувчи орган)ни тарқатиб юбориш учун жиддий курашдилар. 

Наполеон Конвент тарафдори эди. У 1793 йилнинг сентябрь ойида роялистлар томонидан эгаллаб олинган Тулон қалъасини артиллерия ёрдамида ўққа тутиб ишғол этди. Бунинг эвазига Конвент 26 ёшли Наполеонга  Франциянинг ички ҳарбий кучлари қўмондони ва бригада генерали унвонини берди. 

Наполеоннинг ҳарбий юришлари

Директория (1795-1799 йилларда Франция Республикасини бошқарган ҳукумат) Австрия қўшинлари эгаллаб турган Шимолий Италия ерларига юриш қилишни режалаштирди. Қўшинга қўмондонлик қилиш учун бир нечта номзодларнинг номи кўриб чиқилди. Табиийки, ягона муносиб номзод Наполеон эди. Шундан сўнг, ёш генерал армияга қўмондон этиб тайинланди.

Ўз армияси билан учрашар экан, Наполеон тартибга тушириш лозим бўлган бир гала жулдурвоқиларни кўрди. Бунинг устига армияда жами 30 минг одам ва 30 та тўп бўлиб, бу душманникидан етти марта кам эди. Армия инқилоб йилларида тузилган бўлса ҳам, унда демократик тартиблар йилдан-йилга камайиб бораётган эди. Аллақачон зобитларни, ҳарбий судларни сайлаш бекор қилинган, аскарларнинг жанговар руҳияти ҳам сўниб бўлган эди. 

26 ёшли генерал шу армияни жанговар руҳини ва жанг қилиш маҳоратини ошириши лозим эди. Наполеон бу вазифанинг уддасидан чиқди. У авлиё эмас эди, аммо аскарларнинг ўлжа олиш иштиёқини тўғри йўлга йўналтира олди.

Ёш қўмондон Шимолий Италияга юришидан олдин қўшинига шундай деб мурожаат қилди:

    "Аскарлар, сиз яланғочсизлар ва қорнингиз ҳам тўқ эмас. Мен сизни дунёнинг энг ҳосилдор текисликларига олиб бораман. Бой вилоятлар ва катта шаҳарлар сизнинг ҳукмингизда бўлади, сиз у ерда ҳурмат, бойлик ва шон-шараф топажаксиз”.

Наполеон урушда армия ўзини ўзи боқиши керак, деб ҳисоблар эди. У ўз армиясининг руҳиятини юксалтира олди. Жанговар руҳият қўшин генералларидан тортиб, то энг сўнгги ноғора чалувчини ҳам қамраб олди. Айни шу пайтда Австрия қўшинларининг руҳий аҳволи паст эди. Аскарлар урушни хоҳламас, маҳаллий аҳоли уларни ёмон кўрарди. Бутун Шимолий Италияда Наполеон "халоскор”, деб ном чиқарди. Наполеон жангга киришдан олдин Шимолий Италия аҳолисига шундай мурожаат қилди:

    "Италия халқлари! Француз армияси, сизнинг занжирларингизни узгани келди. Француз халқи барча халқларнинг дўсти! Унга пешвоз чиқинглар. Сизнинг мулкингиз, сизнинг одатларингиз ва сизнинг динингиз дахлсиз бўлиб қолаверади. Биз олийжаноблик билан ва фақат сизларни қулликда ушлаб турган золимларга қарши жанг қиламиз”.

Биринчи тўқнашувдаёқ француз қўшинлари ғалаба қозонди, аскарларнинг руҳияти кўтарилди ва Наполеоннинг обрўси ошиб кетди. Ёш қўмондонига ишонмаган офицерлар ва генераллар энди уни тантанавор олқишлар эди.

1796 йил 10 май куни Лоди яқинидаги жангда французлар Австрия армияси устидан навбатдаги йирик ғалабага эришди. Наполеон 1796 йил 28 апрель куни Италиянинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган Пьемоонт вилоятини эгаллаб, австрияликлар қўлидаги Мантуя ва Милан қалъаси томон ҳаракат қила бошлади. 3 июль куни Мантуя, 29 июнда Милан Наполеонга таслим бўлди. 1797 йил 17 октябрь куни Наполеон Бонапарт Австрияни сулҳ тузишга мажбур қилди. Шундан сўнг, Италия ҳудудида Францияга қарам бўлган республикалар тузилди.

Наполеоннинг жасурлиги афсонавий эди. У нотиқ эди, у шамол янглиғ учқур эди. Биргина Италия жангида Наполеон минган 19 та от ўлдирилди, Аркол жангида эса ўқлар ёмғирига қарамай, пиёда ҳолда қўлида байроқ билан қўшиннинг олдига тушиб, душман томон ташланади.

Босиб олинган ерларда Наполеон феодал қарамликни йўқ қилди, черков ва ибодатхоналарни баъзи бир йиғимлардан маҳрум этди, инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлайдиган янги қонунлар киритди. Унинг бир ярим йил Италияда бўлиши Наполеон Бонапартни тирик афсонага айлантирди.

1797 йил 7 декабрь куни Бонапарт Италиядан Парижга триумфатор сифатида кириб келди. Директория уни Люксембург саройида кутиб олди. Наполеоннинг ғалабалари ички сиёсий масалаларни ҳал қилиш қобилиятига эга бўлган куч сифатида армиянинг обрўсини ошириб юборди.

1797 йилда Наполеон Бонапарт Директорияга хат ёзади. Унда шундай дейилган эди:

    "Биз Англияни енгиш учун Мисрга эга бўлишимиз кераклигини тушунадиган вақтимиз узоқ эмас”. 

Тез орада, Наполеон Директорияга юриш режасини тақдим этди ва ҳукумат уни тасдиқлади. Бонапарт бу юришга катта тайёргарлик кўрди. У Александр Македонский Шарққа юриш қилаётганида ўзи билан турли олимларни олиб кетганлигини эслаб, ўзи билан 167 нафар ботаник, кимёгар, тарихчи ва бошқа олимларни олиб кетади. 1798 йил 19 май куни Наполеон Бонапарт 38 минглик қўшин ва 350 кема билан Тулон портидан Мисрга қараб суза бошлади. Ўша вақтда Миср расмий равишда Усмонийлар империясига қарашли эди, аммо амалда уни маҳаллий ҳарбий-феодал мулкдорлар бошқарган. Наполеон олти ҳафта ичида Ўрта Ер денгизини кечиб ўтди. Унинг қўшини Александрия шаҳри яқинида қирғоққа тушди. Шу тариқа, Наполеон Бонапарт Миср ерларини эгаллашга киришди.

Келгуси мақоламизда Наполеоннинг Шарққа қилган ҳарбий юришлари ҳамда Император сифатида тахтга чиқиши ҳақида маълумот берамиз.
 
Сардор Али Нурматов

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 80 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #newsuz, #xabarlar, #uznews, #новости, #Yangiliklar, #habarlar, #ahborot, #news, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Озода Нурсаидова нимагадир шаъма қилиб, кимнидир кечирди...
>>> Асал Шодиева Шоҳруҳхонни таваллуд айёми билан табриклади ( видео)
>>> ЙИГИТАЛИ ЭГИЗАКЛАРИНИ ФАРҲОД АЛИМОВДАН ҚИЗҒАНАЁТГАНИНИ ТАН ОЛДИ
>>> Обид Асомовга ҳам лавозим берилди...
>>> Хонандаларнинг лицензияси учун бир йиллик мажбурий бож бекор қилинди
>>> Sevinch Mo`minova Sharof Muqimov bilan oilasi buzilishi sabablarini ma`lum qildi
>>> ​Лола ҳар бир она фарзандига тез-тез айтиши лозим бўлган 6 та иборани санаб ўтди
>>> ​Dilnoza Kubaeva birinchi va so`nggi muhabbati haqida so`zlab berdi
>>> Dmitriy Dyujev o`zbek filmi taqdimotida ishtirok etish uchun Toshkentga keldi (Foto)
>>> ​Yigitali Mamajonov bo`lajak rafiqasi bilan qanday tanishgani haqida gapirib berdi



reqlom2

Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
MOST BET


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari