Шоир Instagram саҳифасига ота-она ва фарзанд ҳақидаги шеърларини жойлаган
Продюсер, шоир, актёр Аҳад Қаюм Instagram саҳифасида ота-онаси ва фарзандлари билан тушган суратни эълон қилди.
Аҳад Қаюм ота-онаси билан тушган сурат остига «Отажонинг рози бўлса, агар сендан» шеърини ёзиб қўйган. Фарзандлари билан тушганига эса «Аллоҳим асрагин болаларимни» шеърини ёзиб қолдирган.
Аҳад Қаюм 1987 йил 15 июнда Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги Денов қишлоғида туғилган. Актёр Тошкент aхборот технологиялари университетида математика ҳамда физика йўналиши бўйича таҳсил олган.
Шоирнинг бир қанча китоблари босилиб чиққан. Улар сирасига қуйидагилар киради: «Яна соғиндим, яна», «Синишимни соғинди кимлар», «Йиғлама, ўзимнинг фариштагинам», «Бегим деманг бегойим», «Сўнгги қўнғироқ». Аҳад Қаюм актёрлик фаолияти ҳақида шундай дейди: «Мен барибир қачондир энг яхши ролларимни яратишимга ишонаман. Режиссёрлар назарига тушиш учун 15 йил ҳаракат қилдим ва ҳеч қачон ортга қайтишни истамайман».