АҚШ ўз фуқароларига Украинани тарк этишни ва Россияга ташриф буюрмасликни маслаҳат берди.
;СГЕ;
2022 йилнинг 23 январь куни давлат департаменти АҚШ томонидан ёлланган ходимларининг ўз хоҳиши бўйича Украинани тарк этиши ва Киевда жойлашган элчихона ходимларининг оила аъзоларига ҳам мамлакатни тарк этиш тавсия этилади, – дейилган хабарда.
Украинада бўлиб турган АҚШ фуқароларига у ерни ҳозирдан тарк этиш тавсия этилади, чунки «кутилмаган можаро содир бўлган тақдирда АҚШ ҳукуматининг уларни олиб чиқиб кетишга имкони бўлмаслиги мумкин», – деб қўшимча қилинган хабарда.
Бориш тавсия этилмайдиган мамлакатлар қаторида Россия ҳам бор. Сабаблар сифатида – Украина чегарасида сақланиб қолаётган танглик, АҚШ фуқароларини таъқиб қилиш, элчихонанинг ёрдам бериш имконияти чеклангани, COVID-19 чекловлари ва бошқалар санаб ўтилган.
Москва бўлса ўзига нисбатан қўйилаётган Украинага бостириб кириш бўйича айбловларни кескин рад этиб келмоқда ва ҳеч кимга таҳдид солмаётганини такроран маълум қилмоқда.