Воскресенье, 26.03.2017, 02:29
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 15
Гостей: 15
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Январь » 25 » Абдулла Ориповнинг қизи отаси ҳақида тайёрланган кўрсатувдан ғазабланганини айтди
13:08
Абдулла Ориповнинг қизи отаси ҳақида тайёрланган кўрсатувдан ғазабланганини айтди
23-24 январь кунлари "Маданият ва маърифат” телеканалида "Унутилмас сиймолар” рукни остида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповнинг хотирасига бағишланган икки қисмдан иборат бўлган ҳужжатли фильм намойиш этилди.
 
Биринчи қисм 23 январь, соат 21:50 да, иккинчи қисм эса 24 январь куни соат  21:30 да эфирга узатилди. Ушбу фильмни шоирнинг мухлисларидан ҳам аввал, унинг оила аъзолари интиқлик билан кутганликлари, табиий.
 
Бугун, 25 январь куни шоирнинг қизи Юлдуз Орипова ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали отаси ҳақидаги ҳужжатли фильмни кўриб, жуда хафа бўлганини, фильм профессионал даражада тайёрланмаганини ёзди.
 
"Ассалому алайкум, отажонимнинг мухлислари. Агар кўрган бўлсангиз, икки кун давомида "Маданият ва маърифат” телеканалида отамга бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. Шахсан мен, бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман. Бу фильмда отажонимни бутун умр қийналиб, тушкунликда яшаб ўтган инсон, шоир сифатида кўрсатишган.
 
Бўлмаган гап! Отажоним жуда чиройли, мазмунли ҳаёт кечирдилар, ҳар доим ҳурмат-эҳтиромда бўлдилар. Тушкунлик пайтида ёзган шеърларидан фойдаланиб, шундай фильм қилиш шартмиди?!
 
Тўғри, ижодкорларнинг меҳнати ҳам бор бу ерда, лекин бошқача ёндошиш керак эди бу кўрсатувга.
 
Отажоним яшашни жуда хоҳлаганлар, ҳаётни севганлар, доимо фарзандлари, набиралари, дўсту биродарлари, меҳри ва қуршовида яшадилар. Афсус, бевақт ўлим отагинамни юрагимиздан суғуриб олиб кетди... Жойларингиз жаннатдан бўлсин, отажон...”, деб ёзади Юлдуз Орипова.
 
Айтиш ўринлики, Абдулла Ориповнинг қизи Юлдуз Орипова ҳам журналист. Шу сабабли у айни кўрсатувга ҳам фарзанд, ҳам мухлис, ҳам журналист сифатида фикр билдирган.
 
Орипованинг ёзганлари чоп этилгач, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксариятида ҳам ҳужжатли фильм борасида қатор салбий фикрлар пайдо бўлди.
 
Шу билан бирга, уларнинг аксарияти ҳужжатли фильмни эфирга узатишдан аввал, марҳумнинг оила аъзоларига кўрсатиш ва уларнинг ҳам фикрларини инобатга олиш лозимлиги ҳақида ёзишди.
 
Фойдаланувчилардан бирининг "Улар ҳужжатли фильмни тайёрлашдан аввал, оила аъзоларининг ҳам фикрини билишлари керак эмасми? Ахир ҳар бир инсон ўз оиласида бўлаётган кечинмаларни ҳаммадан яхши биладику. Домланинг қилган меҳнатлари маълум. Уларнинг ҳаёт йўллари каби умр кечириш ҳаммамизга ҳам насиб қилсин”, деб қолдирган саволли изоҳига Юлдуз Орипова қуйидагича жавоб берди.
 
"Фильм ижодкорлари ҳужжатли фильм съёмкасини отамнинг вафот этганларига ҳали кўп вақт ўтмасдан туриб килишганди.
 
Уйдаги кадрларни, онамнинг тушкун аҳволдаги ҳолатларини, икки соат ичида олишган. Қолган кадрларни архивдан топишган. Яна уч-тўртта адабиётшуносдан интервью олишган. Наҳотки, шунча маълумотдан фойдаланиб , чиройли, самимий кўрсатув қилишга ақли етмаса буларнинг. Афсус, съёмка пайти уйда эмасдим. Мен, албатта,  шу фильмни ишлаган ижодкорларга ўз фикримни,  норози бўлганимни,  келажакда буюк шахслар тўғрисида кўрсатув қиладиган бўлсалар, жиддий равишда, ўта профессионализм билан ёндошиш кераклигини айтаман”.
 
Юлдуз Ориповага кўра, дастур ижодкорлари кўрсатувни эфирга узатилшдан аввал, Абдулла Ориповнинг оила аъзоларига унинг хомаки нусхасини кўрсатишмаган, маслаҳат олишмаган. Орипова бу ҳақда гапирар экан, кўрсатув ижодкорларини ўз ишига ва касбига, қолаверса, Абдулла Ориповнинг оиласига беҳурматликда айблаган
 
"Кўрсатувда техник хатолар ҳам жуда кўп, професионализм етишмаган. Тўғри, меҳнат қилишган, бироқ бундай кўрсатувни тайёрлашдан олдин, айниқса, отам тўғрисида, жуда синчиклаб, чуқур фалсафа билан ишлаш керак эди” деб ёзади Орипова.
 
Хужжатли фильм борасидаги мунозарани ўқиб, биз журналист Юлдуз Орипованинг ўзи билан боғландик. Телефонда кечган суҳбат орқали ижтимоий тармоққа ёзишига Абдулла Ориповнинг кўплаб бошқа мухлисларининг фикрлари туртки бўлганини айтиб ўтди.
 
"Ўз фикримни Facebook’даги саҳифам орқали ёзмасимдан аввал, отамнинг шогирдлари, мухлисларидан кўплаб қўнғироқлар бўлди. Чет элда яшовчи ҳамюртларимиздан ҳам тинимсиз қўнғироқлар бўлаяпти. Улар дўстлари, танишларидан отажоним ҳақида ҳужжатли фильм олинганини эшитиб, фильмни Youtube’га қўйишни илтимос қилишмоқда. Биз билан боғланганларнинг аксарияти отажоним ҳақида тайёрланган кўрсатувдан норози бўлишди. Ҳужжатли фильмда "Абдулла Орипов охирги пайтларда ёлғиз қолиб кетган, бутун умр қийналиб яшаган”, қабилидаги сўзлар айтилган. Ахир бу абсурд!
 
Тўғри, отам шеърларида ўз ички кечинмаларини ифода этганлар,  лекин бунга фалсафий нуқтаи назардан қараш керак эди.
 
Кўпинча отажоним шундай бир оғир, фалсафий шеърлар ёзганларида,  мен хафа бўлардим. Бироқ мен уларни шоир сифатида тушунардим.
 
Шундай дамларда, отажонимга "ахир бу поэзия” десам,  "албатта” деб,  кулиб қўярдилар.
 
Отам ҳар доим ҳақиқий шогирдлари,  мухлислари қуршовида бўлганлар,  охиригача...
 
Улар орасида отамнинг дилини оғритган, ўзи учун, номигагина шогирдиман деган кимсалар ҳам бўлган,  аммо уларнинг биз учун аҳамияти йўқ эди. Чунки отажоним ўзбек адабиётининг шоирлик борасидаги ҳақиқий гигантларидан бири эди, буни тан олмасдан илож йўқ.
 
Мен учун эса улар,  дунёдаги энг меҳрибон ота эдилар..
 
Биласизми, юртимизда кўплаб маҳоратли режиссёрлар,  адабиётшунослар,  ҳақиқий буюк инсонлар бор. Ҳужжатли фильмни яратишдан аввал, улардан маслаҳат олишлари керак эди, назаримда. Ахир бу оилавий тарзда кўриш учун ишланган фильм эмас, уни бутун Ўзбекистон ахли кўради-ку...
 
Наҳотки, ундаги ҳар бир детал, ҳар бир кадр катта аҳамиятга эга эканини тушуна олишмаган... Шунга бироз таъсирландим, бундан кейин, айниқса, телевидениеда шундай камчиликларни бартараф этиш керак, деб уйлайман”, дейди Юлдуз Орипова.
 
Эслатиб ўтамиз, Абдулла Орипов 2016 йилнинг 5 ноябрида АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги шифохонада вафот этган. У 10 ноябрь куни Тошкентдаги "Чиғатой” қабристонига дафн этилди. 
Умида Якубова

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 105 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​Rayhon Andrey Malaxovning “Pust govoryat” ko`rsatuviga intervyu berdimi?
>>> DJ Piligrim имиджини тубдан ўзгартирди
>>> ​Gulchehra va Sharof Sharapovlarning xonadonida to`y
>>> Yigitali Mamajonov bosh rolni ijro etgan “Kokteyl” filmi nima haqida?
>>> «Тошкентнинг шўх қизи» — Дилфуза ИСМОИЛОВА эрининг хиёнати, чилласи чиқмаган келини ва тўй кунидаги кўз ёшлари ҳақида…
>>> Обид Асомов 6 йил аввал тарқалган “калтаклангани” ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди
>>> ​“Asal oyi” filmida Shahzoda Muhammedova uch kishining ishini uddalayapti
>>> Шаҳзода Матчонова ўзининг шахсий ҳаётини муҳокама қилаётганларга жавоб қайтарди
>>> Эстрада вакиллари Райҳонни оналик бахти билан табриклашди (ВИДЕО)
>>> “Rio-2016” sovrindori Shahram G`iyosov Shahzodaning yangi klipida suratga tushdi(Video)


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari