Суббота, 28.05.2022, 13:33
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4840]
MP3 Musiqalar Yuklash [3]
Fikr va Mulohaza qiling [2044]
Hikoyalar to'plami [1479]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [114]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2073]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [48]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [625]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [10033]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [1036]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [55]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [45]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [768]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [96]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [44]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 39
Гостей: 39
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2022 » Февраль » 22 » Афсонага айланган ливерпуллик оддий йигитлар: ХХ асрнинг энг машҳур рок гуруҳи — Битлз тарихи
06:43
Афсонага айланган ливерпуллик оддий йигитлар: ХХ асрнинг энг машҳур рок гуруҳи — Битлз тарихи
Ўн карра «Гремми» мукофотига лойиқ топилган Битлзни билмайдиган мусиқа шайдоси кам бўлса керак. Бир қатор фильм, видеоўйин ва китобларга мавзу бўлган гуруҳ шу қадар машҳурлигидан улар илк бор саҳнага чиққан сана — 16 январь ЮНЕСКО томонидан бутунжаҳон The Beatles куни деб эълон қилинган. «Дарё» Rolling Stone журнали эътирофича, «Ҳамма вақтнинг энг буюк ижрочилари рейтинги»да етакчи саналган Битлз тарихига назар ташлайди.
Ливерпуллик шоввозлар

Мусиқа тарихчилари, танқидчи ва меломанлар ҳалигача ушбу квартет феноменининг жумбоғи нимада эканини билишга уринади. Тингловчиларнинг самимий севгисига эришиш ва бу қадар машҳурлик боисини ифодалаш учун сўзлар камдек гўё.

Камида 20 йил давомида бутун авлод учун тимсол бўлган гуруҳ европаликларнинг уруш сабаб толиққан қалбларига шодлик ва севги улашишнинг уддасидан чиққан. Битлзнинг дунё маданиятидаги аҳамиятини баҳолаш мушкул. Улар бир-биридан айро ижод қилса ёки тўртлик таркиби аслидан бошқачароқ бўлса, бундай шуҳратга эришилармиди ёки йўқ — тасаввур қилиш қийин.

Лекин бир нарса аниқ — аввалига танишиб, биргаликда ижод қилишга қарор қилган, тамоман бири иккинчисига ўхшамаган шоввозларни мусиқа бирлаштирган. Кун келиб зафар чўққисини забт этиш, санъат оламида номлари абадий қолиш уларнинг етти ухлаб тушига ҳам кирмаганди.

Рок йўналишида ижод қилувчи Битлзга 1960 йили ливерпуллик йигитлар асос солади.

Исёнкор Леннон 

Жон Леннон

Хонандаликдан ташқари сиёсий фаол бўлган, тенглик, эркинлик ва тинчлик ғояларини илгари сурган Жон Леннон 1940 йили Ливерпулда дунёга келади. 2002 йил BBC томонидан ўтказилган сўровномада ҳамма вақтнинг энг буюк британияликлар юзталигида овозлар сони бўйича 8-ўринга лойиқ топилган Жоннинг ота-онаси у туғилганидан кўп ўтмай ажрашиб кетади. Ёш Леннон эса «гитара яхши нарса, аммо қоринни тўйдирмайди», деб ҳисобловчи қаттиққўл холасининг қўлида катта бўлади.

Ундаги яширин истеъдод мактаб йиллари ўзини намоён қила бошлайди. Санъатга бўлган қизиқиши нафақат хорда куйлаш, балки журналларга иллюстрация, ўқитувчиларини карикатура қилиб тасвирлашда ҳам ўз аксини топади. Гитара чалиш жон-у дили бўлган безори ва бўйсунмас Жон 1956 йили мактабдош ошналари билан The Quarrymen номли мусиқий гуруҳга асос солади. Шундан кейин ўзидан бошқа 5 ўртоғи билан бир-биридан қизиқ ижод намуналарини ёзиш ва мусиқа басталашга ўтади.

Серқирра Маккартни

Пол Маккартни

Рассом, ёзувчи ва композитор Жеймс Пол Маккартни 1942 йили Ливерпулнинг Энфилд шаҳарчасида дунёга келади. Ижарама-ижара юришдан чарчаган оила охири Леннон яшайдиган маҳалладан қўним топади-ю, бу қайсидир маънода бўлажак гуруҳ аъзоларининг танишишига ҳам сабаб бўлади.

Санъатга бўлган қизиқиш Полга отасидан ўтганди. Ўзини турли соҳаларда синаб кўрган катта Маккартни ҳеч омади чопмагач, бўш вақтини мусиқа билан шуғулланишга сарфлаб, бар ва кафеларда тун-кун қўшиқ айтиб юраверади. Оила боқиш масъулияти эса маҳаллий шифохонада ҳамшира бўлиб ишлайдиган онанинг елкасига тушади. 1956 йилда саратон сабаб онасидан айрилган Жеймсни тушкунликдан мусиқа олиб чиқади.

Феъли жиҳатидан Пол Жоннинг акси бўлган. Леннондан кам эрксевар бўлмаган Маккартни истакларига тинчроқ усуллар билан эришишни афзал билар эди.

Афсонавий гитарачи Жорж Харрисон

Жорж Харрисон

Rolling Stone журналининг ҳамма вақтнинг энг буюк гитарачилари рўйхатида етакчи ҳисобланган Жорж Харрисон 1943 йили Ливерпулда католиклар оиласида дунёга келган. Тор шим кийиб, сочларини ўстириб юрадиган олифта йигитча мактаб йилларидаёқ мусиқий карьерани орзу қила бошлайди. Орқа партада гитара расмини чизиб ўтирадиган Жорж мусиқага ўзидан кам қизиқмайдиган мактабдоши Пол Маккартни билан дўст тутинади.

Барабанчи Ринго Старр

Ринго Старр

Сентиментал ва донолиги билан ажралиб турадиган Ринго Старр Ливерпулда нонвойлар оиласида дунёга келади. Уч ёшга тўлар-тўлмас отаси ташлаб кетгач, онаси ҳам қайта турмуш қуришни афзал билади. Саломатлигида кўп муаммо кузатилган болакайнинг мусиқа билан танишишига даволанаётган шифохонасида концерт берган оркестр сабаб бўлади.

Асл исми Ричард Старки бўлган ижодкор кейинроқ ўзига тахаллус танлашга қарор қилади. Узуклар тақишни ёқтириши ва келажакда юлдуз бўлишидан келиб чиқиб инглиз тилидаги ring (узук), star (юлдуз) сўзларидан илҳомланади.

Ҳаммаси нимадан бошланган эди?

Жон Леннон ва Пол Маккартни

Бари 1957 йили ёш Пол Маккартнининг Жон Леннон билан учрашувидан кейин бошланади. 17 га тўлганига қарамай, The Quarrymen гуруҳининг етакчиси ҳисобланган Жон бутун вужуди билан рок-н-роллъга мухлислик қиларди. Радио тўлқинларидан таралган Элвис Преслининг Heartbreak Hotel композицияси ливерпуллик оддий ўқувчи Жоннинг қалбини забт этади. «Элвисгача ҳеч нима менга бу қадар таъсир қилмаган», — деб эслайди унинг ўзи.

Барча аккордлар ва рок-н-ролл йўналишидаги хитларнинг сўзларини ёддан биладиган, най ва фортепиано чалишдан хабардор Пол Жонда яхши таассурот қолдиради. Танишганларидан бир неча ой ўтиб, биргаликда ижод қила бошлаган истеъдод эгаларига кўп ўтмай Маккартнининг Жорж Харрисон исмли дўсти ҳам ҳамроҳлик қила бошлайди. Шу йўсинда бўлажак Битлзнинг доимий таркиби шаклланади. Кейинчалик қаторга Жоннинг дўсти Стюарт Сатклифф келиб қўшилади.

Шаҳар тадбирларида бир неча марта чиқиш қилган ёшлар мусиқий кўникма ва маҳоратларини янада ривожлантириш кераклигига аҳд қилишади. Ҳали концерт бериб улгурмаган, пластинка ёзиб тақдим қилиш мумкинлиги тушига ҳам кирмаган тўртовлон ижод қилиб, ўз устида ишлашдан чарчамайди.


Ҳар бири ўзича истеъдодли бўлган ижрочилар бир-бирини тўлдириб турарди ва уларнинг ҳеч бирини бошқасидан айро тасаввур қилиб бўлмасди. Мусиқага исён ва ўзига хослик билан ёндашган Жон қолипга тушишни истамасди.

Улар Ливерпуль клубларидаги ҳаётга қўшилиш ва концерт беришни дилга тугиб, алоқаларни яхшилашга фаол киришади. Аҳамиятсиз бўлса-да, бирорта ҳам ижодий танловларни ўтказиб юбормас, аммо шунга қарамай кутилган натижа ҳадеганда кузатилавермасди. Омадсизликлар гуруҳ номини ўзгартиришга туртки беради. Аввалига Quarrymen номи Johnny and the Moondogs, кейин эса Silver Beyetles, ваниҳоят The Beatles’га айланади.

Номнинг келиб чиқиш сабаби ҳали-ҳамон баҳсли. Гуруҳ аъзоларининг ўзи эса бу Жон ва Стюартга тегишли ғоя эканини таъкидлайди. Улар икки хил маънони англатадиган сўздан фойдаланишни истаб, асос сифатида beetles (қўнғизлар) сўзини олишган. Ундаги бир ҳарфни алмаштирганларидан кейин beatles деган сўз келиб чиққан. Бир хил талаффуз қилингани билан, beat — мусиқани англатади.

Номнинг ўзгариши унча самара бермаганига қарамай, айнан шундан кейин гуруҳга чиқишлар борасида янги таклифлар келиб тушади.

Янги образ — янги ҳаёт


1960 йили ёзда Битлз ижодида янги саҳифалар очилади. Гамбургдан таклиф тушади-ю, Европага чиқиш учун имкониятлар эшиги очилади. Айнан Германиядаги хизмат сафари давомида гуруҳ узоқ изланган барабанчини топади ва Пит Бест таркибга қўшилади.

Хориждаги илк сафар улар учун имконият билан бирга улкан синов ҳам эди. Индра, Каисеркеллер сингари клубларда концерт берган гуруҳ аъзолари айнан Германиядаги сафарлари давомида илк бор профессионал қўшиқ ёзишади. Cavern’даги концертда грампластинкалар сотиладиган дўкон ходимларидан бири — Брайан Эпштен ёш истеъдод эгаларининг ижодига бефарқ бўлмасдан, уларнинг мусиқий карьерасини қўллаб-қувватлашга аҳд қилади.

Бир қанча овоз ёзувчи компаниялар билан музокаралар олиб боришига қарамай, Parlophone’дан бошқа бирор продюсерлик компанияси ҳеч ким танимайдиган гуруҳ билан шартнома имзолашни истамайди. Продюсер Жорж Мартиннинг ҳали кашф қилинмаган юлдузлар билан ишлашга берган розилиги профессионаллик эмас, инсоний сифатларга боғлиқ эди.

Аббей Роад кўчасини кесиб ўтаётган Битлз гуруҳининг энг машҳур суратларидан бири

Ўткир зеҳнли, хушмуомала, самимий ва бироз чўрткесарлиги билан эътиборини тортган йигитларни продюсер Лондондаги Аббей Роад студиясига етаклаб боради. Ўзаро тушунмовчилик сабаб Пит Бест гуруҳни тарк этади. Унинг ўрнига 1962 йили Ринго Старр келиб қўшилади.

Кейин эса ижодкорларнинг ҳаёти тубдан ўзгариб кетади. Шу йили «Love me dо» номли илк қўшиқ тақдим этилади. Брайан Эпштейн қўшиқ ёзилган 10 мингта пластинкани ўзи сотиб олиб, гуруҳ билан боғлиқ турли ажиотажларни келтириб чиқаради. Кейин телевидениеда чиқиш, концертлар ва янги қўшиқларнинг тақдим қилиниши бир-бирига уланаверади.


«Please, please me» альбоми эса нақд 6 ой давомида хит-парадларда етакчилик қилади. Шу тариқа 1963 йил 13 октябрдан ҳақиқий битломания бошланади. Кейинги «With The Beatles» альбоми эса биринчисидан кам бўлмаган машҳурликка эришади. Дўконларга олдиндан 300 мингта буюртма келиб тушади, йил давомида бир миллиондан кўпроқ нусхада сотилади.

Деярли Бетховендек


Квартетнинг машҳурлиги уларнинг Америкадаги позицияларига таъсир қилмайди. Эпштейн қанча уринмасин, «I wаnt to hold your hand» қўшиғи тақдим қилинмагунича студиялар гуруҳнинг қўшиқларини қайта ёзишга ошиқмайди. Танқидчи Ричард Бакклнинг мақтовли тақризи машҳур The Sunday Times газетасида чоп этилганидан кейин ҳаммаси ўзгаради. Ушбу мақола гуруҳга Америкадаги омад эшиклари очилишига «ташриф қоғози» бўлади. Танқидчи буюк композиторлар рўйхатида Леннон ва Маккартнини Бетховендан кейинга қўяди.

1964 йили АҚШнинг миллий чартидаги 14 қўшиқдан 5 таси Битлзники бўлади. Бу вақтда ижодкорлар ўз мамлакатида альбом тақдим этиш қаторида «А hard day’s night» ва «Help!» номли фильмларда ҳам суратга тушиб улгуради.

Дунё бўйлаб сафарлардан толиқмаган гуруҳнинг «Yesterday» қўшиғи энг буюк мусиқий композициялардан бири деб топилади. Турли ансамбл ва хонандалар ижро қилаверганидан қўшиқ нақд 2 мингга яқин талқинда куйланади.

Пасайган парвоз


1965 йили рок дунёсида кескин ўзгаришлар рўй беради. Янги ижрочилар, йўналиш ва ўзига хослик ушбу оламга ўзгача нафас бахш этган, Битлз бу сайёрада «Rubber Soul» номли альбоми билан етакчи эди.

Яна бир ижодга бой, самарали йил давомида тўртовлоннинг энг аҳамиятли альбомларидан бири — концертларда ижро этишга мўлжалланмаган, студия эффекти асосида ёзилган «Revolver» пайдо бўлади. Ўша ондан бошлаб улар сафарга чиқишни йиғиштириб, фақат ва фақат студияда ишлашга ўътадилар.

1966 йил 24 ноябрдан бошлаб Битлз «Sgt. Pepper’s lonely hearts club band» номли альбомини ёзишга киришади. Ушбу альбом поп-мусиқанинг ҳақиқий зафари, барча жанрларнинг эволюцияси эди. Аммо ҳар кўтарилишнинг тушиши бўлганидек, муваффақият узоққа бормайди. 1967 йили Брайан Эпштейннинг ухлатувчи дори воситаларини ҳаддан ортиқ қабул қилгани туфайли ҳаётдан кўз юмгани бунга сўнгги нуқтани қўйгандек эди.

Кейинги «White аlbum» альбоми эса гуруҳ парчаланишига илк ишора бўлади. Ўзаро келишмовчиликлар юзага келар, ижодкорлар эса аввалгидек биргалашиб ишлаш эмас, ҳар бири ўзидаги устунликни кўз-кўз қилиш, исботлашга уринарди.

Машҳурлик чўққисидаги шафақ


Гуруҳнинг заволи яқинлашаётгани тобора равшанлашарди. Тарк этиши ҳақида расмий баёнот бермасликка кўндирилган Леннон бошқа янги гуруҳ билан ижодни бошлаб юборган, Маккартни эса ўз пластинкаларини тақдим қилишга қарор қилганди.

1969 йилда йигитлар ҳеч қандай янги ижод намунаси тақдим этмайди, аммо бу вақтда мухлислар севимли гуруҳининг тарқалиб кетиши мумкинлигига шубҳа ҳам қилмасди. Айнан шу сабаб ҳам Маккартнининг 1970 йил 10 апрелдаги кетиш билан боғлиқ баёноти мухлислар учун кутилмаган бўлади. Айро ижод қилишни бошлаган қўшиқчилар қайсидир маънода эътирофларга ҳам сазовор бўлади.


Бир вақтлар ягона мақсад йўлида бирлашган санъаткорлар орасидаги ришталар аллақачон узилиб бўлганди. 1980 йили Ленноннинг мухлиси томонидан ўлдириб кетилиши эса афсонавий гуруҳнинг тикланиши билан боғлиқ сўнгги умидларни ҳам пучга чиқаради. Мусиқачилар айро ижод қилишда, Битлз эса мусиқа шайдоларининг қалбида яшашда давом этади.

Аммо улар қаерда бўлмасин, ким билан бирга ижод қилмасин, муваффақиятлари Битлздаги даври билан таққосланаверади. 2001 йилда Жорж Харрисон саратон сабаб ҳаётдан кўз юмади. Пол Маккартни ва Ринго Старр эса ижод билан шуғулланиш, мусиқа ёзишда давом этмоқда.

Гуруҳ парчаланса-да, мангу яшайдиган қўшиқлар


«Британия маданиятини ривожлантиришга ва уни бутун дунёда оммалаштиришга қўшган ҳиссаси учун» ордени билан тақдирланган Битлз қўшиқлари биринчи нотасиданоқ тингловчиларини ром этганига шубҳа йўқ. Мусиқа оламига кириб келган гитарачиларнинг аксари ижодини классик «Yesterday»дан бошлаши, Европа кўчаларидаги сайёр қўшиқчилар эса афсонавий «Let it be»дан парча ижро этаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Замонавий хонандалар эса мухлислар қалбидан жой олиш илинжида гуруҳнинг каверларини куйлашда давом этаётгани ҳам янгилик эмас. Хуллас, классикага нисбатан ўлмас деб берилган таъриф Битлз мисолида ўз аксини топган.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 54 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #Yangilik, #Yangiliklar, #xabarlar, #uznews, #ahborot, #habarlar, #news, #новости, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Rasmiy bildirish: “Daydi” filmining ijodkorlari Morgan Frimanning qiyofasidan noqonuniy foydalanganligi aniqlandi (FOTO)
>>> ​Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқмоқда. Тўй Пхукет оролида бўлиб ўтади
>>> «МУҲТАШАМ ЮЗ ЙИЛ. КЎСЕМ» СЕРИАЛИНИНГ БОШ ҚАҲРАМОНИНИ ЎЙНАГАН АКТРИСА КИМ?
>>> Шаҳзода Муҳаммедова ва Муқаддас Саъдуллаева:​ “Бир-биримизнинг номимизни оқламагунча тинчимаймиз”
>>> ​Shahzoda Muhammedova yangi biznesni yo`lga qo`ydi
>>> Javohir Zokirov konsertda fonogramma orqali qo‘shiq quylagani uchun vijdoni qiynalganini aytdi
>>> Лола. Бир пайдо бўлади, бир тинчиб кетади.
>>> МАФТУНКОР ШАҲЗОДА МУХЛИСЛАРИ УЧУН УЗОҚ КУТИЛГАН ПРЕМЬЕРА!
>>> Райҳон ҳаётини муҳокама қилаётган ғийбатчиларга мурожаат қилди(Аудио)
>>> Асу Аладжахан ҳаётини ўзгартирмоқчи...



reqlom2

Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
MOST BET


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari