Четверг, 19.10.2017, 12:11
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 83
Гостей: 81
Пользователей: 2
aapedrak, lapedrak

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Сентябрь » 25 » АЁЛЛАРГА ИНТЕРНЕТ НЕГА КЕРАК?
13:57
АЁЛЛАРГА ИНТЕРНЕТ НЕГА КЕРАК?
Бу саволга жавоб бериш асносида ҳар бир аёл турлича фикр билдиради. Кимдир учун интернет ўзига хос янгиликлар олами, виртуал бўлса-да, гўзал дунё, бошқа бировлар учун эса ишга унум бахш этувчи беназир восита. Чиндан ҳам,аёллар интернети ўзгача бир олам. Улар виртуал саҳифаларда ҳаётларидаги ҳамма нарсани – турмуш, бола-чақа, бозор-ўчар, рўзғор, атир-упаю пардоз-андозни акс эттирадилар. Аёллар тармоғида куннинг энг муҳим хабари – бирор шоу-бизнес юлдузининг шахсий ҳаётидаги ўзгариш ёки кўз кўриб, қулоқ эшитмаган (!) макияжнинг янгича усули бўлиши мумкин.

Нимани излаяпсиз?

Интернет тармоғида аёлларга бағишланган кўп минг сонли сайтлар бор (уларнинг аниқ сонини ҳали ҳеч ким ҳисоблаб чиқмаган). Шуни ҳам айтиш керакки, хотин-қизларни интернетда фақат уларнинг ўзларига мос сайтлар қизиқтиради, деганлар адашади. Оддий мисол: агар сиз уйдаги компьютер орқали интернетга кирсангиз ва турмуш ўртоғингиз ҳам ундан фойдаланса, тармоққа боғланганингиз ҳамон биринчи навбатда, браузернинг тарихини текширасиз, тўғрими? Эрингизнинг қайси сайтларга кираётгани, нималарни ўқиётганию кимлар билан мулоқотда бўлаётгани сиз учун қизиқ. Барини "текшириб” кўргач, ташвишга ҳожат йўқ бўлса, хотиржам тортиб, бошқа саҳифаларга ўтасиз.

Аслида, аёлларга бағишланган сайтлар мундарижасига бир кўз югуртиришнинг ўзи, кифоя, биз интернетдан нимани излашимизни тушуниб оласиз. Чунки талабга яраша таклиф бўлади-да. Мана, аёллар сайтларининг тахминий мундарижаси: «Мода», «Гўзаллик», «Саломатлик», «Муҳаббат», «Пазандалик», «Психология», «Оила», «Машҳурлар», «Хобби», «Саёҳат»... Сайтга кирган аёл юз териси учун янги ниқоб рецептини, қайнона билан муносабатларни яхшилаш усулларини, ўсмир фарзанд билан дуч келиниши мумкин бўлган муаммоларни билиб олади. Эркакларни эса бундай «интеллектуал винегрет» ақлдан оздириши мумкин! Шунинг учун уларга мўлжалланган сайтларда автоолам алоҳида, ҳуқуқ соҳаси алоҳида, янгиликлар ва молия мавзулари бўлак-бўлакжойлаштирилган. Тайёрига ўрганган алплар аёллар сайтларига киришмайди (кирмай қўяқолишсин, ўзимизнинг сирларимиз бор!). Билсангиз, хотин-қизларга аталган саҳифалардаги бундай аралашлик атай қилинади, гўё полизга қўйилган қўриқчидек, аёлларга хос сайтлардан эркакларни "қувади”. Тўғри-да, ахир, хонимларнинг виртуал "боғ”и турли-туман гулу лололарга лиқ тўла. Ва шуларнинг бари бир кун асқотади.

Хуллас, аёллар интенетдан некбинлик, маслаҳат, ҳамсуҳбат ва энг муҳими (балки аянчлиси) – бахт излашади.

Виртуал «ғийбатхона»

Интернет сарҳадларида аёллар форумларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу ерда аёллар турли мавзуларда дардлашадилар, ғийбатлашадилар, фикр алмашадилар, баҳлашадилар... Аёллар форуми, бир қарасангиз, хотинлар чақчақлашиб ўтирадиган кўчадаги ўриндиқни, яна бир боқсангиз, руҳшунос қабулини эслатади. Мана, аёллар форумига ёзилган хатлардан бири:

«Дугонажонлар, маслаҳат беринг. Бошимизга бир ташвиш тушди. Укам Европада яшайди. Ўқишга кетганича беш йилдан ошдики, келай, демаяпти. Уни уйлантириш учун онам иккимиз не-не қизларни топиб, расмини жўнатдик. Аммо у оила қуришга ҳеч рози бўлавермади. Тунов куни эса европалик қизлардан бирига уйланишини айтиб, хат ёзибди. У билан қаерда, қандай танишган, билмаймиз. Энг ёмони, укам яккаю ягона ўғил. У қизга уйланса, умуман уйга қайтмай, бир умр бегона юртларда қолиб кетади».

Ёки:

«Турмушимда ҳаловат бўлмай, ажрашгандим. Бугун мактабдаги биринчи муҳаббатим – синфдошим менга совчи қўйиб, иккинчи хотинликка таклиф қилаяпти. Ўзимнинг ҳам унда ҳамон кўнглим бор, аммо икки боланинг отасини оиласидан совутиб, тегиб олсам, қарғишга қолишни ўйлаб, сиқилаяпман…»

Бу ҳикояларнинг мазмунидан ҳам кўра, уларга ёзилган шарҳлару маслаҳатлар қизиқ. Негаки, ҳар ким ўз тажрибаси, ижтимоий мавқеи ва дунёқарашидан келиб чиқиб, маслаҳат бера бошлайди. Бир пайт қарасангиз, бу ўгитлар минглаб овозлар иштирокидаги хорга айланиб, ниманидир тушунтираётган, насиҳат ўқиётган, юпатаётган ёки гиж-гижлаётган бўлиб чиқади. Ярим йўлга бориб эса мавзу умуман янги пирог рецепти ёки қўшни қизнинг ғийбатига бурилиб кетиши ҳам мумкин!

Ижтимоий тармоқ: яхшими ёки ёмон?

Кейинги пайтда аёлларнинг ижтимоий тармоқларга ружу қўйиши оилавий ажрашишлар, фотиҳа бузилиши каби нохуш ҳолатларга ҳам сабаб бўлаётгани бот-бот тилга олинмоқда. Шубҳасиз, бу гапларда жон бор. Аммо шуниси ҳам борки, «Одноклассники» ёки «Facebook»дан саҳифа очган аёлларнинг барчаси ҳам оиласи билан ажрашиб, ёмон йўлга кириб кетаётгани йўқ. Нохуш ҳолатлар шунчаки шоли орасида учраб турадиган курмаклар.

Энди энг қизиғини эшитинг: ижтимоий тармоқда кўп ўтирадиган аёллар семириб кетар экан! Бу илмий исботланган ҳақиқат. ҳушёр бўлинг, хонимлар! ҳаммасига сабаб камҳаракатлик ва чатда ёзишиб ўтирганингиз пайт билмай еб қўядиганингиз ортиқча калориялардир. Қолаверса, ҳали оила қурмаган қизларнинг руҳий аҳволи ижтимоий тармоқлар туфайли ёмонлашар, уларда тушкунлик, жиззакилик кучаяр, ўзларини янада бахтсиз ҳис қилар эканлар. Чунки улар тармоқдабахтини кўз-кўзлайдиган хонимчаларнинг мақтанчоқ «статуслари», ялтир-юлтир расмларини кўришади, чат орқали эрмакка гаплашиб ўтирадиган йигитлар ҳурматсизлик қилаётганидан хафа бўлишади.

Ниқоб ортидаги ҳақиқат

Руҳшуносларнинг фикрича, шахсий ҳаётидан мамнун, ўзига ишонган аёл тармоқда асл исм-шарифи (ҳатто бир эмас, иккита фамилияси)ни аниқ кўрсатади. «Мафтуна Асал», «Нозли Нозанин», «Жони» каби тутуриқсиз тахаллус соҳибаларининг эса тармоқдан саргузашт излаши, шубҳасиз. Ёши, жинси, ҳатто асл қиёфасини яшириб, турли экран юлдузлари чеҳрасини ниқоб қилиб оладиганлар эса ўзига ишонмаган аёллардир.

Куни кеча ажойиб бир статус ўқиб қолдим: «Кишининг «аватарка»си унинг ички дунёсига мутаносиб равишда турланиб боради». Эркакларда қандай билмадим-у, бу нуқтаи назарни аёлларга нисбатан бемалол қўллаш мумкин. Чунки уларнинг ижтимоий тармоқларда кундан-кунга ўзгариб турадиган қиёфалари билан табиатларидаги беқарорлик ўртасида бевосита боғлиқлик бор.

Ҳушёр бўлинг, эркаклар!

Интернет барибир виртуал олам. Барча ижобий хислатларини эътиборга олганда ҳам у реал ҳаёт билан баҳслаша олмайди. Шу маънода агар рафиқангиз виртуал олам билан реал ҳаёт ўртасидаги чегарани йўқотиб бораётган бўлса, бунга ўзингиз сабабчисиз, ҳурматли эркаклар! Зеро, эр киши аёлнинг ҳаётини ҳамиша, ҳар кун ёрқин ва ранго-ранг бўёқларга тўлдириши керак. Ана шунда ҳеч бир сайт ва тармоқ аёлнинг эътиборини қозона олмайди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 28 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> МУНИСА РИЗАЕВАНИНГ “ИСТИҚЛОЛ”ДАГИ КОНЦЕРТИ КУНЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ
>>> ​ВИА "МАРОҚАНД"ЧИ АБДУРАШИД УЙЛАНДИ(ФОТО)
>>> ЗАМЗАМА: «Ёшим улғайгани сари оналик ҳиссини чуқурроқ англаяпман…»
>>> Ғуломжон Ёқубов "отарчи" билан санъаткорнинг фарқини эслатиб қўйди
>>> НАРГИЗА САЛМОНОВА & СЕВАРА СОЛИЕВА: «Татуаж ёки «растушовка» актрисалар учун фалокат!»
>>> Dmitriy Dyujev o`zbek filmi taqdimotida ishtirok etish uchun Toshkentga keldi (Foto)
>>> ​Nilufar Usmonova tug`ruqxonadan chiqdi (FOTO)
>>> Хеч бўлмаса Мунис фанклубидаги қизга уйланди(ми?)
>>> ​DJ Piligrim uylanish uchun internet orqali o`ziga mos qiz izlayapti
>>> Nilufar Usmonova “Instagram”dagi rasmiy belgini qo`lga kiritdi


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari