Понедельник, 17.06.2019, 16:10
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1025]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [730]
Hikoyalar to'plami [622]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [999]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [190]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [2852]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [383]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [47]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [19]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [82]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [11]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 32
Гостей: 32
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Май » 27 » Ҳаёт – қимор… эмас! Ёхуд «Борига – барака»га ўхшаган қимормонанд кўрсатувлар ҳақида!
12:56
Ҳаёт – қимор… эмас! Ёхуд «Борига – барака»га ўхшаган қимормонанд кўрсатувлар ҳақида!
Телеэкранларимизни «безаб» турган ва кейинги пайтларда гўёки ким ўзарга ҳар бир каналда ташкил этилаётган, моҳиятан эса қиморни эслатувчи кўрсатувларни бир кўз олдингизга келтиринг: «Борига барака», «Омад шоу», «Миллионер шоу», «Олтин калит»…
Қимор нима?

Ислом динида қимор тақиқланган ва ҳаром қилинган иллат ҳисобланади. Бунинг касофатидан қанчалаб одамларнинг ҳаёти издан чиққанига мисоллар жуда кўп. Бироқ таассуфки, инсониятнинг ўзидай кўҳна тарихга эга қимор замонлар оша тараққийлашса тараққийлашдики, урфдан қолгани йўқ. Тобора глобаллашаётган бугунги кибервиртуал дунё эса унинг янада гуллаб-яшнаши учун янгидан-янги имкониятлар яратаётгандек гўё… Шулардан бири телеўйинлардир. Кундан-кунга оммалашиб, одамлар шуурини банд этиб бораётган ўйинлар, ютуқли телешоулар, савдо бозорида харидорлар аудиториясини ўзига тортишга қаратилган жилвагар лотерея ўйинлари четдан қараганда кўнгилочар дастур, реклама ёки рақобат майдонидаги ўзига хос курашга ўхшаб туюлса-да, моҳиятан муқаддас ва саҳиҳ китобларда таъқиқланган қимор ўйинининг айнан ўзидир.

Араб тилида муомала қилувчиларга хатари бор ҳар бир хатти-ҳаракат қимор деб аталади. Бошқача қилиб айтганда, ғолиб мағлубдан бирор нарса оладиган ҳар бир ўйин қимор ҳисобланади. Қуръони Каримда шундай дейилган: «Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун наф бор, бироқ гуноҳлари нафларидан каттадир», деб айт. Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен «Ортиқчасини», деб айт. Аллоҳ шундоқ қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, тафаккур қилсангиз». («Бақара» сураси, 129-оят)

Демак, қиморнинг ҳукми қуйидагича: осонлик билан меҳнат қилмай, ошиқ, қарта ўйнаш ёки бош¬қача номланган ўйинлар орқали одамларнинг пулини олиш – ҳаром.

Телеэкранларимизни «безаб» турган ва кейинги пайтларда гўёки ким ўзарга ҳар бир каналда ташкил этилаётган, моҳиятан эса қиморни эслатувчи кўрсатувларни бир кўз олдингизга келтиринг: «Борига барака», «Омад шоу», «Миллионер шоу», «Олтин калит»… Улар шакл жиҳатдан бироз фарқ қилса-да, аммо барчасининг негизида кўпчиликнинг пулидан камчиликка фойда келтириш, меҳнат қилмасдан осон пул топиш, ўзгаларнинг ҳисобидан бир пасда бойиб кетиш – машинали ёки уйли бўлиб қолиш каби нотўғри ғоялар мужассам. Мен бу кўрсатувларнинг ҳеч бирида иштирок этмаганман. Ҳаттоки кўрсатув иштирокчилари ёки уни тайёрлаб эфирга узатишда хизмат қилаётган инсонларга ҳасад билан боқмайман. Мени оддий инсон сифатида кўрсатувни берилиб томоша қилаётган ота-оналар, уларга қўшилиб завқланаётган ва ич-ичидан осон машинали, қимматбаҳо буюмли ёки уйли бўлиш истаги туғилаётган болаларимизнинг ўй-хаёлларида юзага келаётган ўзгаришлар хавотирга солмоқда. Айтинг-чи, бу каби енгил-елпи, динимиз аҳкомларига тўғри келмайдиган ақидаларга таянган шоуларнинг жамиятимизга қандай фойдаси бор? Умуман, биз бу кўрсатувлар орқали фарзанд¬ларимизга нима беряпмиз?

Ўйин ортидаги бало 

Албатта, биз назарда тутаётган ўйинларни интеллектуал ютуқли ўйинлар билан асло солиштириб бўлмайди. Инсон билими, тафаккури ва фикрлаши орқали ютуққа эришишини тарғиб қилиш ёшларимизни ўз устида ишлашга, ёшликда сабр-тоқат билан илм эгаллаб, жамиятга керакли инсон бўлиш мумкинлигини англаб етишга ёрдам беради. Шахсан ўзим ҳам бундай ўйинларни мириқиб томоша қилганман ва билимдонларга ҳавас қилганман. Ютуқли шоу ўйинлари эса ўзганинг ҳисобидан бойишни тарғиб этгани туфайли ёшларга салбий таъсир кўрсатади. Бу хусусида психолог Зебунисо Аҳмедова қуйидагича фикр билдирди:

– Мазкур шоу кўрсатувлари ёшларимизни ўз олдиларига тўғри мақсад қўйишдан чалғитади. Улар моҳиятан қимор билан тенг. Шу маънода миллатни таназзулга етакловчи омил десак, асло хато эмас. Инсон буюмни ҳалол меҳнати эвазига олишга рози бўлиши керак. Бу ўйинларда (уларнинг қанчалик адолатли ўтиши менга қоронғу) тасодифан машинали бўлаётган одамларни кўрган томошабин кўнглида меҳнатсиз машинали бўлиш истаги ғимирлайди. Агар кўрсатувни томоша қилиб завқланаётган ёшлар ҳаётнинг ўз қоидалари борлигини, тасодифий омад ва бахт бир афсоналигини англаса, олам гулистон. Аммо бундай бўлмаса, улар ҳаётда тасодифан ва осон келадиган ютуқларни кутиб яшайди. Руҳияти бундай ўй-хаёллар билан банд инсонда интилувчанлик, шашт ва важоҳат ортга чекинади. Энди у осон пул топиш йўлини қидира бошлайди. Эҳтимол, ўзига бойвачча қайната (йигитлар) ёки куёв (қизлар) қидирар, режалари иш бермаса, бошқа нотўғри йўлларга қўл уриши ҳам мумкин. Ҳаётнинг текин тасодифларига ишонадиган бу каби ёшлар жамиятни ўзгартиришга, техник ихтиролар қилишга ўзларини масъул сезмайди. Бу эса бизнинг, яъни жамиятнинг мағлубиятидир.

Эҳтимол, шунданам ваҳима ясаш керакми, булар бир кўнгилочар дастурлар-ку дерсиз? Аммо битта бўлсин, иккита бўлсин, барча каналларда ёппасига лотереяли ўйинларнинг урчиб кетиши, бунинг устига салқин, энергетик ичимликлар, қотирилган нон бўлакчалари каби инсон саломатлиги учун зарарли бўлган консервантлар қўшилган егулик маҳсулотлари савдосигача лотерея ўйинлари орқали ёшлар, айниқса, ўқувчи болаларнинг эътиборини тортишга эришаётганига нима дейсиз? Ўша маҳсулотлар табиий ва соғлом, саломатлигимиз учун фойдали бўлса ҳам майли эди… Аммо ана шу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқараётган фирмалар энергетик ичимликлар ва уларнинг инсон саломатлигига – жигар, юрак ва асаб тизимига салбий таъсир этиши ҳақида одамлар қанчалик кўп маълумотга эга бўлгани сари, ёшлар ва аҳолининг ишончини йўқотмаслик учун тобора ранг-баранг реклама йўлларини излаб топмоқда. Афсуски, ютуқли шоу кўрсатувлари меҳнатсиз имкониятни тарғиб этиш билан шуғулланаётган бўлса, эндиликда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг ўйлаб топаётган «ақлли бизнес ғоялари» ёшларимизни носоғлом егулик¬лар ва ичимликларга ружу қўйишига олиб келмоқда. Хўш, бу харидорни забт этиш йўлидаги «фойдали» чоралар ўз натижасини берса (албатта улар ўз мақсадларига эришмоқда), унинг зарарини ким кўради?

Ютуқли савдоларнинг жабрдийдалари ким?

WF, Sitro, Teezer… Булар бугунги кунда интернет ва телеэкранларда энг кўп тарғиб қилинаётган, керакли қопқоқларини йиғсангиз «Нексия», «Ласетти», «Кобальт» каби автомашиналар ютиб олишингизни ваъда қилаётган ичимликлар. Албатта, ҳар ярим соатда тинимсиз айланиб турган бундай чақириқлар ўсмир болалар, айниқса, мактаб ўқувчиларининг қизиқишини оширмоқда.

Яқинда мактабда ишлайдиган бир танишим бу борадаги кузатувларини айтиб қолди: – Бундай ичимликларни 18 ёшга тўлмаган болаларга сотиш қонун жиҳатдан таъқиқланганига қарамасдан, деярли ҳар куни қайсидир ўқувчи қўлида кўрамиз ва уларга бундай ичимликларни ичишни тақиқлаймиз. Афсуски, ўқувчиларга ичимликнинг зарари ҳақида мунтазам равишда тушунтирсак-да, улар бундай ичимликларни истеъмол қилишни гўёки замонавийлик белгиси сифатида талқин этаётганини сезаман.

Бир куни 5-синф ўқувчиларидан бирининг онаси келди. Боламга ҳар куни овқатланиши учун пул берсам, у овқатланиш ўрнига мактабдан қайтаётганида кўчадаги дўконлардан «Тeezer» ичиб юрган экан. «Нега бундай қилдинг?» десам, «Машина ютмоқчиман», дейди.

Ахир, у машинани ютгунича соғлиғидан ажрайди-ку? – дейди зорланиб она.

Жамиятимизга фойдали лотереялар керак

Ҳар бир жамиятнинг ўз камчилик ва ютуқлари бўлиши табиий. Аммо маънавиятимизга болта урадиган, динимиз аҳкомларига зид бўлган бундай кўнгил¬очар ¬шоулар ва ютуқли ўйинларни тарғиб-ташвиқ этишда бизга тенг келадигани бўлмаса керак. Акс ҳолда, таг-замирига етмасдан туриб, нима учун бутун жамиятимиз, иқтисодиётимизни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган эмас, қайсидир тоифага даромад келтирадиган, вақтинчалик кайфиятни кўтаришдан нарига ўта олмайдиган савиядаги лойиҳаларни олқишлаймиз?

Матбуотда ёзилишича, яширин иқтисодиётга барҳам бериш мақсадида Чили давлати солиқ вазирлиги жуда катта миқдордаги ютуқли лотерея эълон қилган экан. Унда қатнашиш учун аҳоли харид амалга оширганда бериладиган касса чекларининг рақамини махсус базада рўйхатдан ўтказиши керак. Қанча кўп касса чекини киритсангиз, шунча кўп ютиш имкониятингиз ошади. Ўз-ўзидан бу нарса кутилганидан ҳам зиёда фойда берган. Чунки эндиликда халқ ҳар бир хариди учун сотувчилардан касса чекларини талаб қилишни бошлаган.

Бу каби лотерея кейинчалик Грузия ва Литвада ҳам ўтказилган. Масалан, Литвада 2017 йил 28 ноябрда шунақа лотерея бошланган ва ҳозиргача ўтказилиб келинмоқда. Унда бир евродан кўпроқ миқдорда савдо қилган инсон тўлов чекидаги рақамни махсус ташкил қилинган сайтга киритиши керак. Ютуқ эса оз эмас. Ҳар ҳафта юз кишига 50 евродан берилади, ҳар ой якунида бир нафар бахтли иштирокчи 5 минг евро ютуқни қўлга киритади.

Албатта, бу каби иқтисодиётимизга, аҳолига фойдали акцияларни бошқа йўналишларда ҳам ўтказиш, бу борада хориж тажрибасини ўрганишимиз лозим. Бировнинг ҳақи эвазига уюштирилмаган, фақатгина жамиятга фойда келтирадиган, қимордан буткул холи бўлган бундай лотерея ўйин¬ларини телевидение орқали қизиқарли шоу кўрсатувга айлантириш мумкин. Бу каби ғоялар амалиётга татбиқ этилиб, кўрсатув тарзида тайёрланса, уни ҳозирги ютуқли ўйинларнинг мухлисларидан ортиқ томошабинлар томоша қилиши шубҳасиз. Энг муҳими, бундан эса иқтисодиётимиздаги яширин ўғирликларнинг олди олиниб, жамиятимизга кутилганидан ҳам кўпроқ фойда келтиради.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 21 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Улуғбек Қодиров Фарруҳ Соипов билан муносабати ва режиссёр сифатидаги илк иши ҳақида
>>> ЗАВҚЛАНИБ ИШЛАШНИ ИСТАЙСИЗМИ? 10 ТАВСИЯ БИЛАН ТАНИШИНГ!
>>> ЮЛДУЗ УСМОНОВА ВОДИЙ БЎЙЛАБ КОНЦЕРТ БЕРАДИ
>>> Sharof Muqimovdan «Tungi mehmon»ni qarshi oling!
>>> ​Qilichbek Madaliev farzandli bo`ldi
>>> Ўзбек хонандалари нимадан ҳавотирда?
>>> Чойнак пиёлага уйланарканми? Нима деб қўшиқ айтаётганингизни биласизми, Дилсўз?
>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА УНИ “ЎЗБЕКЧА КИМ КАРДАШЬЯН” ДЕГАНЛАРГА ЖАВОБ ҚАЙТАРДИ
>>> ​Bexosiyat uy
>>> Вайнона Райдернинг 11 ҳақиқати


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari