Актриса «Панама қоғозлари» иши бўйича тергов қилинганди
Болливуднинг миллионлаб мухлисларига эга актрисаси, «Дунё гўзали» Айшвария Рай Баччан аёлларга машҳурликка эришиш сирлари ҳақида тавсиялар берди.
Актриса ҳозирда кино оламида фаол эмас, бироқ ўз рейтингини йўқотмаган. Айшвария Рай Баччаннинг мухлислари унинг кучли аёл эканини таъкидлайди. У Ҳиндистоннинг маҳаллий нашрларидан бирига берган интервьюсида аёлларга машҳурликка эришиш бўйича бир нечта маслаҳатлар берди.
Актриса аёлларга машҳурликка эришиш учун ҳеч қачон умидсиз бўлмасликни, ҳар доим ҳалол иш олиб боришни, инсон ҳар доим ўзини қадрлаши кераклигини ва шошмасдан, ишини севиб бажарса, албатта машҳурликка эришиши ҳақида гапирган.
«Аввало, ҳеч қачон умидсизликка тушманг, дунёга меҳр билан боқинг. Ишингизда ҳар доим ҳалол бўлинг ва ўзингизни қадрланг. Кераксиз нарсаларни шунчаки рад этинг. Унутманг, ишингизни севсангиз, албатта машурликка эришасиз», — дейди Айшвария Рай.
Эслатиб ўтамиз, актриса ва модель «Панама қоғозлари» халқаро ҳужжатининг чет эл валютаси тўғрисидаги қонун бандини бузганликда айбланганди ва 2021 йилнинг 20 декабрь куни охирги марта судга қадар терговга чақирилган. У эса айбловни «ёлғон ва нотўғри» деб айтган эди.
Аввалроқ Айшвария Рай «Панама қоғозлари» ишидан кейин илк бор пост жойлагани ҳақида хабар берилган эди.