Пятница, 15.12.2017, 20:51
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 125
Гостей: 120
Пользователей: 5
MatveyJer, otaletehtt, AeraceLab, ceapWaisse, tolikkk

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Ноябрь » 21 » АКАМГА МАКТУБ: КЕЧИККАН ХИЗМАТ
12:01
АКАМГА МАКТУБ: КЕЧИККАН ХИЗМАТ
Ижтимоий тармоқдан «Жамшид Мўминов сизга дўстлик таклиф қиляпти» деган хабар келди. Виртуал хизматларнинг ўзи кишиларга яшаш, ўқиш, иш жойи-ю, ҳудудига қараб «дўст» танлаб бериши одатий ҳолга айланиб қолгани учун бундай хабарларга кўпда эътибор қаратмай қўйганмиз. Шунинг учун бўлса керак, аввалига эътибор қилмадим. Кейин юрагим орзиқиб кетди. Акамни кўрмаганимга бир-икки йил бўлган, иш билан хорижда яшаётгани туфайли фақат замонавий алоқа воситалари орқали гаплашиб турардик. Бу хабар тўсатдан хаёлимни олис йилларга олиб кетди. Болалик, ёшликнинг турли фурсатлари хотиримда жонлана бошлади…

- Жама! Жими выходи!

Пастдан учинчи қаватга кўз тикиб турган бир гала болаларга ҳаммадан аввал иккинчи қаватда яшайдиган Рая хола жавоб беради:

- Не шумите, ребята!

Кўчага қараган деразамиз ошхонага яқин. Кўпинча ошхонада юрганим учун, акамнинг ўрнига мен жавоб берардим: «Щас, выйдет!»

Бу хабарни етказмасимданоқ акам аллақачон кўчада бўларди. Турли миллат вакилларидан иборат болалар бир-бирига гал бермай бугунги режаларни тузар «футбол, наша команда» каби сўзларни эшитиб, уларнинг бугун қаерда бўлишини аниқ билардим. Аям билан дадам ишдан қайтганда кечки таомга акамни чақириш менинг зиммамда, шунинг учун бу ахборот мен учун жуда керакли эди.

Учинчи қаватдан пастдаги сершовқин майдончадаги болаларнинг «давай, ура, гол!» каби ҳайқириқлари-ю, бир томонда қизларнинг «жамбул, жамбул» каби овозларини эшитиш, ишдан қайтаётган одамлар ва уларнинг баъзида шодон, баъзан жиддий қиёфалари, умуман, қатор кўп қаватли уйлар атрофидаги кечки бешдан кейинги гавжум пайтни томоша қилиш мароқли эди. Айниқса, кимнинг қаерга бориб, қаердан келаётганидан бохабар, доим жиддий, норози қиёфадаги «семичкачи» Рима холанинг бақир-чақирлари-ю, ҳаммани тартибга солиб туришини эшитмаслик, демак кўчадаги воқеалардан хабарсиз қолиш демакдир. Мана, ниҳоят, дадам билан аям ҳам ишдан қайтдилар. Бир пас ўтгач, энди учинчи қаватдан менинг овозим янграйди: «Аков, уйга-а-а!»

- Ако, тебя зовут, - деб кулади ўртоқлари.

- А почему аков, а не ака?

Акам «тушунмайсизлар, барибир», дегандай қўл силтаб уйга кирарди.

Биз, акамнинг учала синглиси ҳам акамни эркалаб «аков» деб чақирардик. «Ака» десак, ўртада яқинлик йўқдай, ўзимизга ўхшамай қолаётгандай туюларди. Сабаби, акам биз учун шунчаки ака эмас, яқин, меҳрибон дўстимиз. «ов» қўшимчасини олиб ташласак, худди бегонадай бўлиб қоларди. Шунинг учун бўлса керак, ҳозиргача бошқалар олдида ҳам «аков» деб чақирсак кулгуга қоламиз, баъзида.

Акам жуда ширинликхўр. Ҳатто ҳанузгача сулили печеньени чойга ботириб ейишини биз, сингиллари атрофида ўтирволиб, томоша қиламиз. Болалигида, мактабда ўқиб юрган кезларида ҳам ёстиғи остидан конфет қоғозлари чиқарди. Шу одатини билганим учун ухлаб қолгач ҳам хонасига кириб, бир қараб чиқардим. Бир куни кирсам, қаттиқ ухлаб ётибди, лунжи шишган, ушлаб кўрсам қаттиқ.

- Ая, ая, акамга қаранг, - ҳовлиқаман мен, дабдурустдан нима бўлганини тушунмай.

- Вой болам-ей, яна конфет билан ухлаб қолибдими, - аям билан қиқир-қиқир куламиз.

Акам ҳаммамизнинг феълимизни миридан-сиригача билади. Айниқса, мени. Болалигимда анчайин йиғлоқи бўлганман, шунинг учун менга кўпроқ эътибор қаратарди. Боғчага эркалатиб олиб борар, йўлда барча инжиқликларимни муҳайё этарди. Синглимни еру кўкка ишонмасди, опам билан осон тил топишарди.

Кичиклигимизданоқ ҳатто камчиликларимизни ҳам ҳазиллашиб айтар, бунга ўрганиб қолгандик. Кулги остига олинган хатолар албатта тўғирланарди. Аммо мен бундай «танқид»ни кўтаролмасдим. Шунинг учун ҳар сафар бундай ҳазиллар ўртанча сингилга қаратилган пайти «£араб туринглар ҳозир Гули йиғлаб беради!» дерди. Ростдан ҳам кўп ўтмай кўзёшим сирғалиб тушарди. Аммо нимадир деб дарров овутиб қўяр, яна ўртада кулгу кўтариларди.

Улғайганимиз сари акам билан янаям қадрдон бўла бошладик. Бирон таом тайёрласак, албатта акамдан баҳо кутардик, янги кийим олсак акам маъқулласа, кийиларди.

£ишлоқ хўжалиги институтининг иқтисод факультети талабаси бўлганида оиламиздаги қувончни таърифлаш. Эҳ-ҳе.. «Акам студент бўладими, наҳотки?!» Ҳар куни ўқишдан қайтишини кутардик. «Аков, айтиб беринг, институтда нималар бўлди, дарслар қандай ўтиларкан?» Дастурхон бошида ҳам саволларим тинмасди.

- Акангни овқатланишга қўясанми, ё йўқми, - аям танбеҳ берарди баъзида.

Талабалик акамга анча жиддий тус берди. Кўпроқ дарс тайёрлар, шуғулланарди. Орадан бир неча йил ўтгач, ўзим ҳам талаба бўлдим. Акам ҳаммадан ҳам кўп хурсанд бўлди, фахрланди: «Мана, бизнинг кичкина эчкичамиз энди талаба бўлди!»

Акам то турмуш қургунимизга қадар бизни эркалатиб чақирарди. Ҳеч қачон уришмас, ҳатто иш ҳам буюрмасди. Баъзида кирларини ҳам ўзи ювиб, дазмолларди. «Бизни уялтирманг, ўзимиз қиламиз-ку, шу ишларни», десак индамасди, сингилларини авайларди.

Энди ишга жойлашган пайтлари эди. Баъзида ҳисобот топширилаётган кунлари кечки 11-12 ларгача қолиб кетган пайтлари кўп бўларди. Кутиб ўтирардим. Чунки ўзим ҳам шу пайтга қадар дарс тайёрлаётган бўлардим, кўпинча. Овқатларини тайёрлаб бергач, кайфиятига разм солардим. Чарчагани сезилиб турар, ортиқча гапиришни ҳам истамаётгани кўриниб турса-да, чалғитгим келарди.

- Ака, овқатим ёқдими, чарчадизми, ҳамма шундай ишлайдими…

Энди акам ишда бўлгани учун кечки таомни, бир дастурхон атрофида, ҳаммамиз биргаликда тановвул қилишнинг фақат шанба-якшанба кунларигина имкони бўларди. Умуман, дастурхон атрофида жамулжам бўлиш биз учун шунчаки овқатланишдан иборат бўлмасди. £андай ўқишимиз, нималар билан машғуллигимиз, дарс жараёнлари, орзу-режаларимиз - ҳаммаси шу ерда, таомланиб бўлгач муҳокама этиларди. Шундай кунларнинг бирида акам қўлида газета, кўзларида фахр учқуни билан келди дастурхон атрофига.

- «Журналист»имизнинг мақоласи чиқибдими, дада!

Негадир дадам ҳамма газеталарни қараб чиққан бўлсалар-да, бунга эътибор қаратмаганларидан ҳайрон юргандим, шунинг учун акамнинг бу янгилиги мен учун айни муддао эди.

- Ҳа, бирорта мухбир роса тер тўккандир-да, - косани четга суриб, газетани қўлга олди дадам. £изариб кетдим, дадам ўқитувчи бўлсалар-да, таҳририятни ишини тушунгани учун талабалару, жамоатчи мухбирларнинг мақоласи яхшигина қайта ишланишидан хабардор эди.

- Мен у аёлни (мақола қаҳрамони) уйига икки марта бориб маълумот олдим, ахир, суҳбатлашдим, мениям меҳнатим сингди!

- Мана, хатойинг ана шунда! Журналист дегани бирон жойга маълумот учун борса бир мартаданоқ мақола учун етарли манба тўплай олиши керак. Бунинг учун эса тузук тайёрланиб бориши лозим, уқдингми?

- Мен ҳали талабаман-ку! - ўзимни оқлагим, оз бўлса-да илиқ фикр эшитгим келарди.

- Журналистнинг талабаси бўлмайди!

Акам ғурур билан айтиб келган янгилиги бунақа баҳсга сабаб бўлади, деб ўйламаганди, шекилли, менга қараб кулиб қўя қолди. «Барибир, сиёсий газетада мақоласи чиқиши зўр-ку!», деб қўйди холос. Акамнинг ютуқларимиз туфайли қанчалик ғурурланишини ўша пайтда ҳис қилгандим.

…£ийналганларини кўрсатмайди акам. Ҳозир ҳам шундай. Лекин биз, сингиллари кўзларидан сезамиз. Ҳеч қачон ёлғон гапирмайди, хушомадни «сиғдирмайди». Аямни авайлагани учун муаммолари ҳақида умуман гапирмайди, бизга гард қўнишини истамайди. Ҳол сўрасак, «яхшиман», деб қўя қолади, холос. Дадамни ёнида ҳатто оёқларини узатиб ўтирмайди. Хурсанд бўлса, кўзлари порлаб, яшнаб кетади. Нимадандир ғазабланса, юзларидаги энг майда томирларигача бўртиб чиқади, аммо асло қўпол сўз ҳам айтмайди.

Бугун акамнинг фарзандлари ҳам улғайиб қолишди. Бир неча йилдан бери олис мамлакатда яшашади. Соғинч қалбимизни ўртаб юборади, баъзан. Ҳар йили бир келса, ота ҳовлимиз тўлиб, тоғдай суянчиғимиз ёнимизда эканидан кўнглимиз хотиржам тортади. Кетгач… ҳувиллаб қоламиз. Ёзги таътилда келишганда жиянларим: «Аммажон, сиз, ака-сингиллар болалигингизда наҳотки ҳеч уришмаган бўлсангиз?!» деб савол беради, тинмай.

- Йўқ, жанжаллашиб қолмаганмиз ҳеч қачон. Ахир акажоним дунёдаги энг яхши ака-да!

Ҳаёт қонуни шу, тартиби шундай: бир оилада туғилиб ўсган фарзандлар кейинчалик оила қуради, бир-биридан узоқлашади. Ришталар, муомала-муносабатлар ўзгарар экан, аммо ўзгармайдиган бир туйғу – Меҳр экан. Меҳр туйғусига масофа дахл қилмаскан. Акажон, сизни жуда соғиндик! Илоҳим, бахтимизга соғ-омон, доим оилангизга бош бўлинг!

…Тармоқдан келган хабарга курсорни босарканман, «кечиккан хизмат» деган фикр хаёлимдан ўтди. Ахир акам билан туғилганимдан бери дўстман-да.

Гулруҳ МЎМИНОВА.

PS. Тўғриси, бу хотираларни фақат ўзим учун, акамни соғинган пайти қоғозга туширгандим. Уни матбуотга олиб чиқиш хаёлимга ҳам келмаганди. Аммо… бугун баъзи ака-сингиллар орасидаги муносабатларни кўриб, болалигим, оиламиздаги муҳит бот-бот ёдимга тушаверади. Ака-сингиллар, опа-укалар бир-бири билан деярли гаплашмаслиги, кўзлари-ю, меҳри ҳам электрон воситаларига қаратилаётгани кишини ўйлатиб қўяди. Ваҳоланки, оиладаги бу даврлар бошқа ҳеч қачон қайтиб берилмайди. Болалик ва ёшликнинг оила даврасидаги хотиралари баъзида мактаб давридаги, тенгдошлар орасидаги муносабатлардан кўра кўпроқ кишига кўпроқ таскин беради.


www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 91 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Абдусамад ЖЎРАБОЕВ ЁШ ТОМОШАБИНЛАРНИНГ БАFРИКЕНГ АКТЁРИ
>>> Хонандаларнинг лицензияси учун бир йиллик мажбурий бож бекор қилинди
>>> АМИРА АЛИБЕКОВА ҲАМКАСБЛАРИ БИЛАН МУНОСАБАТИ ВА БУХОРОЛИК БОЙНИНГ "АРЗАНДАСИ" ЭКАНЛИГИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)
>>> Nilufar Usmonova qizini sog`ingan ota nomidan qo`shiq ijro etdi (Audio)
>>> ​Munisa Rizaeva sho`x qo`shig`ini “Qop-qora” deb nomladi(Audio)
>>> ​Rayhon konsertidan: 6 ta duet, jonli ijro, betakror raqslar va “jonlangan” tarix(Foto)
>>> «Тошкентнинг шўх қизи» — Дилфуза ИСМОИЛОВА эрининг хиёнати, чилласи чиқмаган келини ва тўй кунидаги кўз ёшлари ҳақида…
>>> ШОҲРУҲХОН ҲАЁТИДА ЯНГИЛИК БЎЛИШИ КУТИЛМОҚДА
>>> Обид Асомов 6 йил аввал тарқалган “калтаклангани” ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди
>>> Jahongir Poziljonov beshinchi marta ota bo`ldi


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Ноябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari