Четверг, 19.09.2019, 13:38
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1250]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [884]
Hikoyalar to'plami [826]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1074]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [291]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [3840]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [494]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [27]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [155]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [24]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 87
Гостей: 87
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2017 » Август » 10 » АКБАРХЎЖА РАСУЛОВ РОССИЯГА КЕТГАНИ ВА ТЕАТРГА ҚАЙТИШИ САБАБЛАРИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)
08:20
АКБАРХЎЖА РАСУЛОВ РОССИЯГА КЕТГАНИ ВА ТЕАТРГА ҚАЙТИШИ САБАБЛАРИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)
Актёр Акбархўжа Расулов "Даракчи" газетаси меҳмони. Экранда кўпинча комедик жанрдаги фильмларда кўринадиган актёр, аслида жиддий инсон. У ўз дунёқарашига эга ва ҳаётий фалсафасини илгари сура оладиган ижодкорлардан...

— Сизни психолог билан ҳамкорликда тайёрланадиган лойиҳамизга таклиф этганимда "Ичимдаги гапларимни ҳаммага ошкор этишни истмайман” дегандингиз. Акбархўжани яқиндан танишларини истмайсизми?

— Психолог билан боғлиқ бу лойиҳада иштирок этмаганимга сабаблар кўп. Биринчидан, ижтимоий тармоқлардан рўйхатдан ўтганман. Мени яқиндан танимоқчи бўлганлар у ердаги суратларим орқали ҳам маълумот олишлари мумкин. Шу очиқ-ойдинликнинг ўзи етарли, деб ўйлайман. Психология қайсидир маънода бироз хавфли касб. Улар оддий кўз қараш, гап-сўзларингиздан ҳам ҳамма нарсани билиб олиши ҳеч гапмас. Мен эса ўзимдаги бошқалар билиши шарт бўлмаган баъзи жиҳатлар ошкор бўлишини хоҳламадим.

— Айни кунларда нималар билан бандсиз? Ҳатто ёзги мавсумда ҳам театрдасиз, ишлар қизғин шекилли...

— Бу саволингизга узоқ жавоб беришим мумкин (кулади). Чунки "Дийдор” театр студияси ижодий гуруҳи, актёрлари билан иш тартибимиз жуда тиғиз, янги асар устида ишлаш билан бандмиз. Айни кунларда киносценарист Ёлқин Тўйчиев ҳам бизнинг жамоамиз билан бирга, илк бор ўзини театр соҳасида синаб кўряпти. Ёлқин ака янги "Монолог” спектаклининг сценарий муаллифи. Асар сентябрда премьера бўлиши режалаштирилган. Шунинг учун деярли ҳар куни репетиция бўляпти. Спектаклимиз ғояси ҳақида тўлиқ гапириб беролмайман. Аммо ишонаман, бу мавзуга ҳали яна қайтамиз.

— Акбархўжа, театрда фаолият юритиш сиз учун осонми ёки..

— (Бироз ўйланиб) Аввало шуни айтиб ўтиш керакки, театрнинг иши осон эмас. Лекин шунга қарамай театр сеҳрли маскан. У инсонни ҳар қандай қийин вазиятлардан қутқариб, олиб чиқиб кетадиган кучга эга. Бу ерда актёр ижодий эркинликни ҳис этиб яшаши, ишлаши мумкин. Ана шу жиҳатларини инобатга олганда театр ҳаёти мен учун умуман қийин эмас. Яна бир гапни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим. Мен ва бугун бир саҳнада ишлаётган ҳамкасбларим кеч бўлсада, театр — актёр учун шарт ва зарурий ижод "қозон”и эканини тушуниб етдик. Бугун буни қадрлаб, чин маънода ижод билан бандлигимиздан жуда хурсандмиз.

— "Дийдор” театри асосчиси ва унинг раҳбари Баҳодир Йўлдошев билан ишлаш қийинчилик туғдирмайдими?

— Очиғини айтсам, бу мавзудаги гапларни кўп эшитганман. Саволга эса осон ёки қийин дея жавоб берганларни ҳам эшитганман. Шахсан ўзимга келсак, мен учун бу инсон билан ишлаш, мулоқотда бўлиш жуда қулай. Чунки ўз фикрини баён эта оладиган ва ўйларини актёрга аниқ тушунтира билган режиссёр билан ишлаш қийинчилик туғдирмайди. Шунинг учун ҳам раҳбаримиз билан ижодий ҳамкорликда муаммо сезмаганман.

— Бу саволни беришимнинг ўзига хос сабаби бор. Билишимча, бундан бир неча йил илгари Баҳодир Йўлдошев билан бирга ишлаб кейин театрдан кетган экансиз...

— Биринчи президентимиз ташаббуси билан ўз фаолиятини бошлаган "Истеъдод” номли театр студиясида Баҳодир аканинг қўлида ўқиб, ишлаганман. Кейинчалик маълум бир сабабларга кўра театр студияси ёпилгач, бироз вақт "Ёш томошабинлар” театрида ҳам ишимни давом эттирганман. 2013 йилда эса Баҳодир аканинг ўзи ташкил этган "Дийдор” театр студиясига келдим. Аммо ўша пайтда ички ҳолатим, кайфиятим сабаб ҳамда кино оламидаги чегара ва сиқувлардан бироз қийналиб россияликлар билан ҳамкорликда ўзимни синаб кўришга қарор қилгандим. Яъни "Мусофир бўлмагунча, мусулмон бўлмайсан” деганларидек, Россияда ижод қилиш учун кетдим. Йиллар давомида тажриба ошириш, дунёқарашимни кенгайтириш билан банд бўлдим. Тасвирга олиш майдончаларида баъзида актёр, базан эса оддий кузатувчи сифатида вақт ўтказганимни яхши эслайман. 2015 йил яна "Дийдор”га қайтдим. Айтмоқчиманки, театр соҳасидан бироз вақт узоқда юришимга Баҳодир ака эмас, ўзим сабабчиман. Раҳбаримиз ўша вақт мени тўғри тушуна олганди. Ҳатто, театрдан кетмоқчилигимни айтганимда ортиқча гапирмай фақат "От айланиб, айланиб барибир қозиғини топади” дегандилар. Ўйлаб қарасам, вақт ўтиши билан барибир театрдан таскин топишимни сезган эканлар. Мени қўллаб-қувватлаб, тушуна олганларидан жуда хурсандман.

— Театрда актёрликдан ташқари, Баҳодир Йўлдошевнинг ишонган шогирди сифатида иш юрутувчи ҳам экансиз? Шу ростми?

— Биласизми, Баҳодир ака доим "Менга устоз, деб мурожаат этманглар” дейдилар. Негадир бугун устоз-шогирдликнинг қадри қолмагандек. Бунга санъатни тушунган-тушунмаганлар ҳам ёнида юрганларни шогирдим, деб таништириши сабаб деб ўйлайман. Бу нарсалар шахсан менга ҳам эриш туйилади аслида. Саволингизга келсак, мен ҳеч қачон у инсонга "Устоз бўлинг!”, "Мени ўзингизга шогирд деб билинг” демаганман. Назаримда, ҳаётимиз давомида айтилиши шарт бўлмаган ва ҳаммаси ўз-ўзидан, ўрнида бўладиган муносабатлар мавжуд. Баҳодир ака ва бошқа устоз даражасидаги инсонлар ҳамда менинг ўртамиздаги муносабатлар, бунга яққол мисол бўла олади. Энг муҳими ҳурмат ва ички кечинма. Театрдаги вазифаларимга келсак, у киши менга топширган ишларни бажаряпман. Мисол учун Баҳодир ака ҳозир Самарқандда ўтказилаётган "Шарқ тароналари” тадбири билан банд. Шу сабаб ҳозирча репетицияларни режалаштириш, театр ишларига кўз-қулоқ бўлиш вазифасини мен бажаряпман. Бундай жиддий вазифаларни менга ишониб топширганларидан хурсанд бўлсам ҳам, бунинг масъулияти катталигини яхши биламан. Бу юмушларни бажаришни мансабга йўйиш менимча, нотўғри бўлади...

— Сизни масъулиятли ва принципиал актёр сифатида биламиз. Лекин яқинда устоз санъаткор Мунаввар Абдуллаева билан суҳбатда баъзи нарсаларни эшитиб ҳайрон бўлдим. Айтишича, телевидение тасвирга олиш ишларида қатнашишингиз керак экан, лекин сиз келмаганингиз учун иш тўхтатилибди. Мунаввар опа бир соат фақат сизни кутиш билан вақт ўтказган...

— Биласизми, бунда мени айблаш бироз ноўрин. Тўғри, ҳозир айтмоқчи бўлганларимни ўқиганлар, "Баҳона излаяпти” дейишлари аниқ. Аммо бу ҳақиқат. Аслида, ўша вазиятда бутун айб ташкилотчиларда эди. Тасвирга олиш ишлари ҳақида мени огоҳлантириш эсдан чиқиб, Мунаввар опани таклиф қилиб қўйишган экан. Очиғи, ўша пайтда шундай вазият юзага келганидан ўзимнинг ҳам жаҳлим чиқди. Аксига олиб бошқа бир зарур ишни ҳам ташлаб кетолмаганман. Лекин бўлиб ўтган ишлардан кейин ташкилотчилар яхшигина гап эшитишди. Бировларнинг айби учун биз азият чекишимиз ва бундай тушунмовчиликлар келиб чиқиши нотўғри.

    Масъулиятсизликнинг сабаблари нимада деб ўйлайсиз?
    Агар инсонинг иродаси мустаҳкам бўлса, уни ҳеч ким ёмон иш қилишга мажбурлай олмайди. Бундан ташқари, ўғил болани тўғри тарбия олишида ота-она ва оилавий муҳитнинг ўрни жуда катта. Ҳар куни мунтазам "Болам ёмонга қўшилма. Спиртли ичимликлар ичма, тамаки чекма” каби сўзлар қайтарилиб туриши керак, деб ўйлайман. Тўғри, болалар ўзича "Ичмасам, чекмасам нега ҳадеб гапираверадилар” деб ўйлаши ҳам мумкин. Аммо хулқи бузуқларнинг даврасига қўшилиб қолмасликка ёрдам берадиган куч айнан шу деб ўйламан. Болага ҳар куни айтиладиган сўзлар, албатта онг остида сақланиб қолиди. 

— Масъулиятсизлик инсоннинг характеридаги заифликдан келиб чиқади деб ўйлайман.

— Инстаграм саҳифангизда "Актёр” ва "Шоумен” таърифи ёзилгани эътиборимни тортди. "Шоумен”лик сизга нима учун керак?

— Бошловчилик, шоу дастурлар яратишга қизиқаман. Бунга ўзимда иқтидор сезганим учун ҳам қўл урганман. "Шоуменлик” айнан, Москва сафаримдан кейин пайдо бўлган. Турли тадбир ва кечаларни қиздириб, кутилмаган вазиятлар билан шоу дастурлар уюштирадиган соҳа вакилларини кўриб жуда қизиқиб қолгандим. Аммо ватанимга қайтиб келганимда бизда ҳали бу касб унчалик ривожланмаганини тушуниб етганман. Лекин шундай бўлса ҳам тўйларда бошловчилик билан қизиқишларимни қондиряпман.

— Ва албатта, бу қўшимча даромад манбаи ҳам...

— Бу муҳим жиҳатни рад этиш фикридан йироқман. Юз фоиз ҳақсиз. Халқимиз "Қора қозонни қайнатиш керак” деган гапни бекорга айтмаган-ку (кулади).

— Ижодкор инсон ақлдан кўра кўпроқ кўнгил билан иш тутади. Сизда-чи, кўпроқ қай бири устунлик келади?

— Қайсидир даражада кўнгил амри билан иш тутамиз. Шундай бўлса ҳам ҳамма масъулиятни кўнгилга тўнкаш нотўғри. Вақти келганда ҳар бир инсонга совуққонлик, қаътиятлилик керак бўлади. Шахсий тажрибамдан айтадиган бўлсам, кўнгилга қулоқ солиб хато босилган қадамдан афсусланиш ҳисси камроқ бўлади.


— "Қўлингдан келмайдими?” дея қилинган даъватлар баъзи ёшларни ёмон иллат ва одатларга боғлаб қўяётганини кузатиш ачинарли...

Мавриди келганда ёшларимиз орасида кузатаётган яна бир муаммо ҳақида гапирмоқчиман. Бугун интернет билан боғланиб китобни дўст билмаганлар, афсуски жуда кўп. Назаримда бола кичкиналигидан китоб ўқишни ўзига одат қилса, ундан ҳеч қачон ёмон инсон чиқмайди. Чунки асарлардаги, яхши-ёмон қаҳрамонларни таниш, улар ҳақида ўйлаш, эрта катта ҳаётда у кабиларни учратганда қандай йўл тутишни ўргатади. Бу эса ўз-ўзидан йўлдан адашиш ҳолатларини камайтиради, деб ҳисоблайман.

— Сўнгги вақтларда ўзингиз англаб етган ҳақиқатларингиз ҳақида гапириб беринг...

— Ҳаётимда кичкина қадамлар билан яшашни яхши кўраман. Бу — шошмаслик, борига шукр қилиш, вазиятни тўғри, борича қабул қила олиш, баъзи муаммоларни фақат вақт ҳал қилиши мумкинлигини англаб етишдир. Ва ишончим комилки кичкина қадамлар билан ҳаётни яшаб ўтишнинг завқи ҳам ўзгача...

Маълумот учун

    Ёшларни китобга қизиқтириш учун авваламбор уларнинг характеридан келиб чиқиш асар танлаш керак. Боланинг айни вақтдаги муаммоси, ўй-кечинмаларидан келиб чиқиб унга мос асар тавсия этилса у воқеаларда ўзини кўра олса, у албатта, мутолага қизиқиб қолади.
    Акбархўжа Расулов "Чархпалак” миллий телесериали орқали илк маротаба ижодга қадам қўйган. 

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Loading...

Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 750 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Ўзбек хонандаси учинчи бор она бўлди
>>> СЎЗ МЕГАН ФОКСГА
>>> ​Opera kuylagan Manzura va dunyo kezgan Iroda Dilroz
>>> Jahongir Otajonov muxlislarini aldanib qolmaslikka chaqirdi
>>> Asal va Shohruhxon oilalari bunyod bo`lgan sanani nishonlashdi (Foto)
>>> ​Ситора Алимжонова: “Алишер Узоқов—мен учун йўқ инсон”
>>> Шаҳзода Матчонова ўзининг шахсий ҳаётини муҳокама қилаётганларга жавоб қайтарди
>>> Дилмурод Султонов Озода Саидзода билан қандай ҳамкорлик қилди?
>>> ​Бугун Умидахонинг никоҳ тўйи!
>>> ЗОҲИРШОҲ ЖЎРАЕВ: "БИЗЛАРГА ТАҚЛИД ҚИЛИБ ҚЎШИҚ КУЙЛАЙДИГАНЛАР­ ҚЎРҚИШСИН..."


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Loading...
Календарь
«  Август 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari