Четверг, 19.10.2017, 12:14
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 77
Гостей: 74
Пользователей: 3
Porfiriysex, aapedrak, lapedrak

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Октябрь » 4 » ​ҚАЛТИС ЙЎЛ
08:59
​ҚАЛТИС ЙЎЛ
Дониёр бахтини қўлдан бой берганидагина қанчалик қалтис йўлга қадам қўйганини англади...
Тошкентда отасидан қолган икки қаватли коттеж ҳовлиси, Анҳор бўйида жойлаган тўрт қаватли уйларнинг бирида беш хонали уйи бор эди. Серқатнов кўча бўйидаги дўконидан харидорларнинг оёғи узилмасди. Дўконга харидор келиши – даста-даста пул қўлга киритилиши демакдир!..

Отасидан мерос қолган "Нексия” ва қайнотаси совға қилган "Лассети”ни ижарага бериб, ўзи пиёда юрарди. Сабабини суриштирганларга, пиёда юриш фойдали, деб қўя қоларди. Аслида, ижарага берилган енгил машинасидан келадиган фойдани яхши биларди. Шу машинасини ўзи минса, кунига фалон пул сарф-харажат қилар экан, боз устига шаҳарда юриш тартиб-қоидалари мураккаб, назорат кучайиб бормоқда. Ўзи таксида юрса, унга кетадиган пули ижарадаги машиналаридан келадиган фойдаси олдида урвоқ ҳам бўлмаскан! Қолаверса, куни асосан дўконида ўтади...

Шукрона айтиб яшайдиган одам ноннинг увоғига ҳам шукр қилаверади. Кўзи оч тоғни ямлаб ютса-да, кўрдим демайди...

Дониёр аввалига камтарона юрди.

Ота-онасини сўнгги манзилга кузатгач, бутунлай ўзига қолган коттежни бир тадбиркорга ижарага берди. Ҳар ойнинг бошида нақд 500 кўкидан бериб туришга келишдилар. Тадбиркор ҳам ишнинг кўзини биладиганлардан экан, бир йиллигини (6000 доллар!) шарт қўлига тутқазди.

Йигитни уч нарса бузади, деганлари рост, яъни: пул, ичкилик ёки айшу-ишрат...

Дониёр оғзига бир қултум ҳам олмайдиганлар хилидан эди. Айшу-ишрат деганларидан ҳам йироқ юрарди. Фақат, ҳаёт, олам-жаҳон деганлари кўзига пулдан иборат бўлиб кўринарди.

Ҳаётда ҳар бир одамнинг ўзига яраша дўсти ва душмани бўларкан. Дўст деганларинг тўғри йўл кўрсатади, душман эса биринчи галда адаштиради...

Бойликка ружу қўйган Дониёр бу қадар чув тушишини ҳатто етти ухлаб тушида ҳам кўрмаганди. Унга Қўқондан шам олиб келиб берадиган ҳамкори – Норали деган савдогар бир куни ўзаро гурунгда қулфи дилини очди:

– Эй-й, ошна, сиз билан биз савдо йўлида увоқ териб юрибмиз. Ишнинг кўзини билганлар ҳар куни бир дунё бойликка эга бўлмоқда.

– Масалан, қандоқ қилиб?– Кўзлари ўйнаб кетди Дониёрнинг.– Биз ҳам қўл қовуштириб ўтирмайлик...

Норалининг айтишича, қўқонлик бир ишбилармон шамнинг донасини бор-йўғи 150 сўмдан бераркан. Йўл ва бошқа харажатлари билан 200 сўмга тушаркан. Дўконлар уни 900 сўмдан олиб, 1000 сўмдан сотаркан. Демак, шу ишни қойил қиладиган ўртадаги одамга 600 сўм соф фойда қоларкан!

– Фақат, бунинг битта шарти бор,– деди мақсадга ўтиб шамфуруш.– У энг камида 200000 кўкига ўйнайди...

– Ўйнайди, деганингни тушунмадим,– деди Дониёр ҳозироқ шу пулни қўлга киритгиси келиб.– Қанақа ўйин?

– Яъни, камида 200000 кўкидан берсанг, шунга яраша шам оласан. Улар бундан камига ўйнамайди, – деди шамфуруш даллолликни қойил қилиб. – Ана қиш яқинлашяпти, ҳадемай шам савдоси авжига чиқади. Шунча шамни бутун республика бозорларига ўтказиб юборсанг, уч карра кўпроқ фойда кўрасан. Яъни, 600000 доллар қўлингда ярақлаб турибди-да! Шунча шамнинг ёғдуси жам бўлиб ҳам бу қадар нур тарата олмаса керак!

– Ҳаммаси сен айтганчалик хамирдан қил суғургандек бўлармикин? – Дониёр қошларини чимирди. – Бу ишларимизни сезиб қолганлар жим қараб туришармикин?

– Ҳамма нарсанинг чораси топилади, – деди шамфуруш бамайлихотир. – Ташланиб қолганларга итга суяк ташлагандек бирор нарса узатворсанг, чакаги ўчади-қолади... 50000, бор ана, 100000 дан кечиворсанг ҳам ўзингга 500000 қолади-да!

Дониёр шунча бойликка худди ҳозир эга бўлаётгандек тамшаниб қўйгач, отасидан қолган коттежи, машиналари, дўконини сотса 200000 доллар бўлишини шамфуруш ҳисоблашиб юборди. Уни бир айлантиришда уч баробар кўп бойликка эга бўлишини кўз олдига келтириб Дониёрнинг ақли шошиб қолаёзди.

Инжиқ хотинини бу савдога кўндириш унча қийин бўлмади. Шамфуруш ўргатганидек, хотинига аввало ота-онасига чурқ этмасликни уқдирди. Йўқса, улар ҳамма ишнинг белига тепишини қулоғига қуйиб қўйди. Нотариусдаги опахон тинчгина ишини битириб бериш ўрнига аввал "бошоғриқ” қилди. "Шунча бойликни ўйлаб сотаяпсиларми, кейин пушаймон қилмайсиларми?” деб сўрайвергач, хотинининг феъли айниб қолишига бир баҳя қолди. Ҳар тугул, заифасини бир амаллаб кўндирди!

– Менга қара,– деди шамфуруш яна уддабуронлик қилиб.– Бунақа омад ҳадеганда келавермайди. Бўлганига яраша – зиёди билан бўлсин, дейман-да. Яна 100000 доллар топа олмайсанми? Масалан, фоизга қарз олсанг... Барибир фойданинг каттаси сенда қолади!

Ҳамкорининг ақлига қойил қолган Дониёр иккита судхўр оғайнисидан 20 фоиздан келишиб, 50000 доллардан қарз олишнинг уддасидан чиқди.

Катта савдога дангал киришган Дониёр шамфуруш билан нақд 300000 долларни қўлтиқлаб Қўқонга йўл олди. Ҳаммаси келишилганидек бўлди. Аҳаджон деган катта шамфуруш шунча пулни санаб олгач, уч кун ичида айтилган товари қўлида бўлишига ваъда берди. У истаса ва келиша олса, ўша шамларни барча катта бозорларга етказиб беришигача бўйнига олганида Дониёрнинг оғзи қулоғига етди.

Бу унинг сўнгги қувончи эканини, тақдир бўрони бошқача айлантириб кетишини қаёқдан билсин?

Ўша тунда Норалининг уйида меҳмон бўлиб қолган Дониёр алламаҳалда қандайдир ғовур-ғувурдан чўчиб уйғонди. Қараса, формали кишилар хонадон эгасининг қўлига кишан солиб кетишяпти...

Дониёрнинг дами ичига тушиб кетди. Ичкари уйда омон қолганига шукр қилиб (пусиб) ётаверди. Эрталаб маълум бўлишича, қандайдир контрабанда ва қурол савдоси билан шуғулланаётган бир тўда жиноятчилар қўлга олинган экан. Улар орасида Норали, ҳатто Аҳаджон деганлари ҳам борлигини билгач, Дониёрнинг кўзига дунё қоронғу кўриниб кетди...

Кўп ўтмай уларнинг судини телевизорда кўрган Дониёр ўзини қўярга жой топа олмасди. Бу ҳукм худди эрта-индин ўзига ҳам ўқилаётгандек юраги така-пука бўларди: ҳар бирига 10-12 йилдан... Баъзиларига умрбод...

Кам эмас, 20 фоизга 100000 доллар қарз ҳам олиб қўймаганида Дониёр эҳтимол Тошкентда бир амаллаб юрса бўларди. Жилла қуриса, қайнатаси жонига оро кириши мумкин эди. Энди-чи...

Бошини қай бир деворга уришини билмай юрган одамга ҳам қандайдир йўл топиларкан. Фақат, буниси "борса келмас”га ўхшашроқ йўл эди. Дониёр учун ўзга йўл топилмасди гўё. Хуллас, бир-иккита бозорчи оғайниларининг гапи билан чет элда ишлашга қарор қилди. Айтишларича, Россияда назорат кучайтирилган эмиш, бу ерда ишлашга тегишли ҳужжати бўлмаганларга йўл йўқ экан... Туркияда эса амалласа бўларкан...

Мана, олти йилдирки, Дониёр хорижда ҳориб мардикорчилик қилади. Катта шаҳарнинг бир четидаги пастак хоначада ўзига ўхшаган уч мардикор билан ҳар бири ойига 300 доллардан ижара ҳақи тўлаб кун кечиришади.

Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тош-у тарозу, деганларидек, бу ернинг нарх-наволари ўзига яраша. Топгани қорнидан, эгни-бошидан ортмайди...

Тошкентдаги ширин ҳаёти, жуфти ҳалоли – Муниса билан кечган ўша ажиб онлари, ўғилчасининг ширин эркалашлари, тўйлар, базмларнинг тўрида ўтиришлари, ўз юртида яйраб юришлари аллақачон ширин тушга айланиб қолганини энди афсус-надомат билан эслайди. Ўқтин-ўқтин тушларига кирганида кўзидан оққан ёшларига ёстиғи жиққа ҳўл бўлиб қоларди...

Юртга қайтишга энди юраги дов бермасди.

Уни қандай қисматлар кутаётганини ўзича тасаввур қилса, юраги орқага тортиб кетарди. Қарз берганлар изини ҳам топа олмай қолгач, ички ишлар бўлимига мурожаат қилишгандир? Эҳтимол, жиноятчи сифатида қидирув эълон қилингандир? Катта кўчадаги назоратчиларнинг постларида осилиб турадиган "виньетка”га ўхшаш суратлар орасида у ҳам мўлтираб тургандир?..

Балки, балки... Муниса кутишдан тоқати тоқ бўлиб, ахийри бошқага эрга тегиб кетган бўлса-я... Ўғилчасига бошқа эркак оталик қилаётганмикин ёки етимчадан баттар ҳолда хўрлаётганмикин?!

Шулар ҳақида ўйлаганида Дониёрнинг ғамгин кўзларидан ёш сизиб чиқар, уввос солиб йиғлагиси келарди...

Йиллар йилларга уланиб орадан анча вақт ўтди. Ўн уч йил деганда у ватанга қайтишга қарор қилди. Шу йиллар давомида ишлаб топган пулларини Тошкентдаги бир укахони орқали қарзларига тўлади. Оз қисми қолди. Қолганини амалласа бўлади деб ўйлади...

Юз-кўзидан нури кетган, илгариги шижоатидан асар ҳам қолмаган эди. Тошкент халқаро аэропортига қўнар экан юраги қинидан чиққудек урарди. Кўзларига ёш келди. Кутиш залида узоқ ўтириб қолди. Ташқарига чиқишдан уни нимадир тўхтатиб турарди. Гўё ватанга қадам қўйса уни ер кўтармайдигандек эди.

Эшикдан чиқаркан қора кўзойнагидан яқинларини кутаётган одамларга разм солди. Хайриятки уларнинг орасида танишлари кўринмасди. Сабаби бирон танишига рўбарў бўлса нима дейишни ҳам билмасди...

Тўхташ майдонида турган таксичилардан бири унинг юкларини олиб машинага жойлади. Манзилига етганида у ҳайдовчидан кўчаси бошида бироз туришини илтимос қилди. Машинанинг орқа ўриндиғидан маҳалласининг кўчаларига, уйига узоқ қараб қолди. Анча нарсалар ўзгарибди... Сўнг Дониёр машинадан юкларини туширди. У ҳамон кора кўзойнагини ечмас эди. Хайриятки маҳаллада таниш-билишлар кўринмади. Уйига яқинлашиб, қўнғироққа қўл чўзди. Бироз иккиланиб дарвозани тақиллатди. Анча вақтдан сўнг ичкаридан бўйи тенги бир ёш йигит чиқиб эшикни очди. Улар бир-бирларига бир муддат қараб қолишди. Орага сукунат чўкди. Дониёр ўғлини дарров таниган эди, аммо уни бирданига бағрига босолмади. Ўғли эса отасини дарров танимасди. Отанинг тамоғига нимадир тиқилди. Сўнг боласини қаттиқ бағрига босиб, ҳўнг-ҳўнг йиғлади... Узоқ йиллар иси ҳам чиқмай кетган Дониёрнинг оилага қайтиши осон бўлмади. Фироқларга ташлаб кетган аёлининг кўз ёши билан қилган таъна-дашномларига жим бош эгиб турарди... Энди Мунисанинг кўзлари ҳам аввалгидек меҳр тўлиб боқмас эди.

Орадан вақт ўтди. Автобус чиптачиси бўлиб ишга жойлашган Дониёр гоҳида узоқ ўйга толарди. Кейинги пушмон – ўзингга душман, деганларидек, у бой берилган бахти учун ўзини кечира олмасди... 

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 8 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Озодбек Назарбеков шогирдликка келувчиларга қўядиган илк талаби ҳақида гапирди
>>> Oyxon Iforzodaga Shoh Alimovich “Mersedes” sovg`a oldi
>>> Nilufar Usmonova “Instagram”dagi rasmiy belgini qo`lga kiritdi
>>> ЗАМЗАМА: «Ёшим улғайгани сари оналик ҳиссини чуқурроқ англаяпман…»
>>> ​MUXLISA AZIZOVA. KANN FESTIVALIDA QATNAShGAN ILK O`ZBEK REJISYoRI BILAN SUHBAT(EKSKLYuZIV)
>>> ​ВИА "МАРОҚАНД"ЧИ АБДУРАШИД УЙЛАНДИ(ФОТО)
>>> ​Robert De Niro rafiqasi tufayli yomon filmlarda ham suratga tushishga majbur bo`lmoqda
>>> ЭРКАК КИШИ СИЗГА ҲЕЧ ҚАЧОН АЙТМАЙДИГАН 11 ИБОРА
>>> НАРГИЗА САЛМОНОВА & СЕВАРА СОЛИЕВА: «Татуаж ёки «растушовка» актрисалар учун фалокат!»
>>> ШОҲРУҲХОН ҲАЁТИДА ЯНГИЛИК БЎЛИШИ КУТИЛМОҚДА


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Октябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari