Вторник, 20.02.2018, 18:53
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 203
Гостей: 199
Пользователей: 4
Ideseealfula, Inedlils, NiklKn, PoorsAsyday

Yangiliklar Olami

Главная » 2018 » Февраль » 12 » Ҳамдардлик
12:32
Ҳамдардлик
Ражаб керишиб, ёнида ухлаётган хотинига тикилди. Бечора худди жон таслим қилаётган бемордай тўлғаниб чиқди. Унинг оғир нафас олиши билан бирга мунгли инграши қулоққа чалинди. Аёл қўпол ва қадоқ қўлини мушт қилиб тугиб олганди. Пешонасидан томган тер томчилари юзидаги кирни ювиб, қуёшдан қорайган бўйни орқали ўмровига томар, буғдойранг териси эса кетма-кет томаётган тер томчиларини ўзига очкўзлик билан сингдирарди. Унинг беўхшов, катта сийналари эса қоронғуда худди товада ёйилиб ётган икки қуймоқни эслатарди. Аёл нафас олганда, сийналари оғир кўтарилиб-тушарди...

Ражаб хотинига узоқ термилиб турди ва "Уни кўзи ожиз одамгина аёл, деб ўйлаши мумкин”, деган хулосага келди. Ярим тун бўлишига қарамай, ҳаво дим, қилт этган шабада йўқ. Ражаб пайпасланиб, кўйлагини топди. Зим-зиё тунда дадил қадамлар билан эшик томон йўналди. Ҳовлига чиқиб, кўкрагини ерга бериб ётди.

Дарахтлар гўёки ёзнинг қайноқ туни бағрига сингиб кетгандек таассурот уйғотарди.

Дилгир хаёллардан қутулиш мақсадида Ражаб тамакидонини олди ва попирис ўради. Унинг юрагини тушунарсиз ғам-қайғу, оғир ҳис-туйғу эгаллади. Бу уни оқсоқол қилиб сайлашган кундаги туйғуларга ўхшамасди, ҳатто бу нарсани жандарм калтаклаган куни қалбини эгаллаган алам билан ҳам тенглаштириб бўлмасди. Ражаб аравасини беш лирага[1] сотгандан кейин уни етти ярим лирага сотиши мумкин бўлганлигини билганда ҳам бунчалик эзилмаганди. Қалбини хуфтон қиладиган ҳеч нима бўлмаганига қарамай, кайфияти тушиб кетди. Лавлагини вақтида экди, оқсоқланган ҳўкизнинг оёғи тузалди, сигир бузоқлади, жандарм билан ярашиб олди, ҳаттоки у билан қаҳвахонада "олтмиш олти” қарта ўйинини ўйнади. Ражаб ҳаётидан норози бўлишга бирор баҳона тополмади. У бир неча маротаба у ёнбошидан бу ёнбошига ағдарилди. Бу ҳақда бошқа ўйламасликка қарор қилиб, хотиржам тортди ва уйқуга кетди.

***

Ражаб кўзини очганда қуёш қиёмга келганди. Хотини билан қизи аллақачон далага ишга кетган бўлса керак. У ширингина керишиб, ўрнидан қўзғалди ва уй ичкарисига йўл олди. Печка ёнида турган кўзадаги айронга нон тўғраб, иштаҳа билан паққос туширди. Хотини тонг азондан туриб, уйни йиғиштириб, мол-ҳолга қараб, иссиқ нонларни ёпиб кетибди. Ражабга деярли иш қолмабди, қаҳвахонага бориб, "олтмиш олти” ўйнасамикин? Ахир, унинг кайфиятини бузадиган ҳеч нима бўлгани йўқ. Шунга қарамай, қарта ўйнагиси келмади. Яна унинг қалбини ғалати, юракни эзувчи ҳис-туйғу эгаллади. Бу ўткир туйғу унинг юрагини ер ағдарадиган омоч каби ағдар-тўнтар қилди. Эй Аллоҳ, бу сиқилишларнинг сабаби бормикин? Эккан уруғи униб чиқмаса ҳам сиқилади, аммо ҳозиргичалик эмас... Эшик оғзида солиқчи пайдо бўлса ҳам юраги орқага тортиб кетади, бироқ ўшанда ҳам ҳозиргидай юраги ўртанмайди...

"Далага борсаммикан? – деб ўйлади Ражаб. – Балки далага борсам, юрагимнинг чигили ёзилар... Ҳам аёлларнинг нима иш қилаётганини кўриб келаман...”

Анчадан бери ёмғир ёғмаганига ер қурғоқчиликдан тарам-тарам бўлиб ёрилиб кетганди. Уйлар олдига тўкилган гўнг ўзидан ёқимсиз ҳид таратиб, одамни лоҳас қиларди. Дарахтлар ўткир қуёш тиғи остида қотиб қолган, атроф жим-жит, бирор зоғ кўринмасди.

Қишлоқнинг сўнгги уйи олдидан ўтган Ражаб тўхтаб, дастрўмоли билан терлаб кетган юзини артди. "Агар жаҳаннам ҳам шундай жазирама бўлса, жаннатга тушишга ҳаракат қилиш керак”, деб минғирлади. У кўзларини қисиб, далага тикилди. Дала бўйлаб ёйилган аёллар узоқдан бинафшаранг чолворлари билан гулкарамни эслатарди.

Қошларидан оққан тер томчилари кўзларини куйдирди. Дала юзасида жимирлаб турган сароб ёйилиб, узоқдан худди хира тушни эслатарди. Дўзах оташидай қайнаган жазирама туфайли ич-ичидан қалтироқ турди. Аёлларнинг қўлидаги кетмон тўхтовсиз равишда юқорига кўтарилиб, пастга тушарди. Улар тош қотган ердаги, иссиқдан лоҳас бўлган лавлаги илдизи тагини юмшатишарди.

Ражаб бор кучини тўплаб, ниҳояси кўринмаган йўлни босиб ўтди ва хотинини топиб, унинг олдида тўхтади.

– Қалай, чарчамаяпсанми? Ҳеч бўлмаса, ернинг ярмини чопдингларми? – деб сўради.

Пешонасидан шаррос тер қуйилиб, ер чопаётган хотини бошини кўтармай, ҳансираб жавоб берди:

– Ҳали йигирма денюм[2] бор...

– Унда ўн кундан бери бу ерда нима қиляпсизлар?

Аёл лом-мим демай, кетмонини ўйнатгача ер чопаверди.

Хотинининг индамагани Ражабнинг иззат-нафсига тегиб, ғазаб отига минди:

– Мен сенга гапиряпман! Қулоғинг том битганми?

Аёл бош кўтариб эрига таъна аралаш назар солди, аммо сўз қотмади. У оёғида кучи қолмаган, яна бироз турса, гурс этиб қулайдиган ҳўкиз каби қаттиқ хўрсинди. Бетидаги чанг аралаш лойнинг қоралиги кўзларини баттар қоп-қора қилиб кўрсатди. Аёлнинг юзларидан инсониятнинг барча шармандагарчилигини, ожизлигини, ҳаётнинг бешафқатлигини уқиш мумкин эди...

Ражаб хотинининг нигоҳидан сесканиб кетди. Бирдан унинг юрагини бир неча кундан бери эзаётган ғам-алам сабаби аён бўлди. Ражабнинг хотинига раҳми келаётган экан...

***

Эртаси куни Ражаб шаҳардан икки дона қўлчироқ олиб келди.

– Мана, сизларга иккита қўлчироқ олиб келдим, – деди у хотинига қўл чироқларни узатиб. – Кундузи ҳаво жуда исиб кетяпти, тез чарчаб қоласизлар. Энди кечаси чироқ ёқиб ишлайсизлар... 

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 68 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Чойнак пиёлага уйланарканми? Нима деб қўшиқ айтаётганингизни биласизми, Дилсўз?
>>> ЗАВҚЛАНИБ ИШЛАШНИ ИСТАЙСИЗМИ? 10 ТАВСИЯ БИЛАН ТАНИШИНГ!
>>> Таркан илк бор ота бўлади (видео)
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!
>>> VIA "MAROQAND"ChILARDAN BIRI TURMUSh QURMOQDA(FOTO)
>>> ЁДГОР МИРЗАЖОНОВДАН ФАРЗАНД ҚАДРИНИНГ ТАРАННУМИ
>>> ЙИГИТАЛИ ЭГИЗАКЛАРИНИ ФАРҲОД АЛИМОВДАН ҚИЗҒАНАЁТГАНИНИ ТАН ОЛДИ
>>> Райҳон Шаҳзода билан муносабатлари айни пайтда қай даражада эканлигини айтди
>>> ​Sharof Muqimov: “Onam Sevinchning muxlisi edi”
>>> Эстрада вакиллари Райҳонни оналик бахти билан табриклашди (ВИДЕО)


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Февраль 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari