Суббота, 24.08.2019, 07:22
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1196]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [835]
Hikoyalar to'plami [751]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1051]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [276]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [3541]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [473]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [47]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [27]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [149]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [24]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 66
Гостей: 66
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Август » 3 » ҚАМОҚХОНАДА КЎРГАН-КЕЧИРГАНЛАРИМ… (3-қисм)
08:08
ҚАМОҚХОНАДА КЎРГАН-КЕЧИРГАНЛАРИМ… (3-қисм)
Геннадий Свиридонович дастлабки ваъдасини бажарибди. Мен унинг ҳузуридан чиқибоқ алоҳида камерага жойлашдим. Сал ўтмай соқоллари ўсиб кетган, кенг елкали, олтмиш ёшлардаги кар-соқов маҳбусни киритишди. Биз ёзма равишда гаплашдик. Исми Савелий экан. Келаси йил турмага тушганига роппа-роса олти йўл тўлармиш. Ногирон бўлгани сабабли зонага юбормай, турманинг ўзида қолдиришибди. Лекин нимага қамалганини айтмади. Бугун кечқурун маълумот олиб келишга ваъда берди-ю, чиқиб кетди.

Савелийнинг бир одати менга ёқиб тушганди. Ора-орада менга ер остидан тикилиб қаради-ю, маҳзун жилмайиш қилди. Мана шу хислатининг ўзи маҳбус очиқ кўнгил эканига бир белги эди…

Савелийни кузатиб қўйгач, мен дарча ортини кўздан кечирдим. Ҳа, девор бўйлаб узун сим ўтган. Каравотлардан бирининг остидан узун таёқ ҳам топдим. Демак, маълумотни қоғозга, сўнг латтага ўраб кичик сим билан бойлайман ва симнинг бир учини ўша «алоқа ипи»га осиб қўяман…

— Йўқ, — дедим ўзимга ўзим каравотга чўзиларканман. — Озодлик беришига унчалик ишонмайман. Яхшиси, Елена билан учраштиришини талаб қиламан. Уни негадир соғина бошладим. Ажаб эмаски, учрашув баҳона кўнглини овласам…

Орадан ярим соатча вақт ўтиб, камера эшиги даричаси шарақлаб очилиб, турма назоратчисининг боши кўринди.

— Сенга «передачка» бор, — деди у катта қоғоз қутини даричага қўйиб. — Яхшироқ егуликлари бўлса, менгаям узатишни унутмассан?

— Унутмайман, — дедим ҳайрон бўлиб қутини ичкарига оларканман. — Мен хасис эмасман.

Тўғриси, ҳайрон эдим. Ким менга буларни жўнатиши мумкин? Қариндош-уруғим бўлмаса бу ерларда. Ё Нина хола жўнатганмикан?

Шоша-пиша қутини очдим. Ичида бир шиша коньяк, икки қути шоколад, апельсинлар, чўчқа гўшти. Яна бир нечта қоғоз пул…

Пуллар остида бир қоғоз ётарди. Очдим. Қоғозга қисқа қилиб: «Сени севаман» деб ёзиб қўйишибди.

"Қизиқ, — ўйладим ҳаяжоним ортиб. — Наҳотки, Елена йўқлаган бўлса? Ҳа, худди ўша. Еленадан бўлак аёл бундай сўзларни ёзмасди. Уям мени севаркан-да демак!.. Оҳ, тезроқ муддат тугай қолсайди, севгилимнинг висолига етсам!.. Нима қилсам экан? Жавоб ёзайми? Аммо кимдан бериб юбораман? Назоратчиданми? Ҳа, пул бериб кўраман. Олади. Олмай қаерга борарди…

Ҳовлиққанча қоғознинг орқасига жавоб ёздим:

— Елена, кўнглимни тоғдай кўтардинг. Мен ҳам сени жондан ортиқ севаман… Мурод Шарипов.

Шундан сўнг камера эшигини тақиллатдим.

— Нима дейсан? — даричани очиб сўради назоратчи. — Бормикан арзийдиган нарса?

— Ҳа-я… — мен шоша-пиша коньякни олиб унга узатдим. Кетидан пулни ҳам қўлига тутқаздим.

— Бир илтимос чиқиб қолди. — дедим шивирлаб.

— Қанақа илтимос? — сўради назоратчи уёқ-буёққа ўғринча қараб олиб. — Тинчликми?

— Мана шу қоғозни Еленага етказсанг.

— Қайси Елена?

— Врач бор эди-ку!

— Ҳа-а… Уми?.. Қийинроқ-ов!.. Ўзинг биласан… Биров кўриб қолса…

Билдимки, назоратчи нархини оширяпти.

Қоғоз пулнинг яна биттасини бердим.

— Майли, — шундан кейингина назоратчи совуқ кулимсираб қоғозни қўлимдан олди. — Ҳаракат қилиб кўраман…

 

* * *

 

Шу кеча тинч ухладим. Назоратчилар ҳам эшикни очиб киравериб безовта қилишмади. Негадир навбатчилик қисмида ҳам бақир-чақирларни эшитмадим.

Баданимдаги яралар ҳали битиб улгурмаган бўлса-да, деярли оғримас, фақат қур-қур йўтал тутганда, ичакларим буралиб азоб берарди.

Кунни қоп-қора, сиқса суви чиқадиган нон ва совуқ сув, ичида бир-иккита пиёз, қорайган сабзи бўлакларигина сузиб юрган «шўрва» билан ўтказган бўлсам ҳам кайфиятим кечагига нисбатан бирмунча яхши эди.

Шом маҳалига бориб даричадан ташқарига қарадим. Узун симга нимадир осилган, сим эса нуқул силкинарди.

— Менга жавоб келганга ўхшайди, — ўйладим ичимда. — Қани, олиб кўрай-чи!

Каравот остига беркитилган таёқча ёрдамида симга осилган хатни олдим ва шоша-пиша очдим.

Хатда: «Кечқурун соат 22: 00 да… фалон камерага «қонундаги ўғри» (вор в законе) нинг ҳузурида бўлишинг шарт. Назоратчи кузатиб боради.» деб ёзилганди.

Ҳайрон бўлдим. Ким у қонундаги ўғри? Нега бунақа аташади? Ё ўғриларнинг каттасимикан? Ҳа, шундай бўлса керак. Аммо… Турмада нима қиляпти у? Каттаси бўлса, озодликда юрмайдими? Менда нима иши бор? Майли, ўғри экан-ку! Ҳарқалай каллакесар деган номим бор. Нимасидан қўрқай. Борсам боравераман-да!

Ҳақиқатан, кечқурун камера эшиги очилиб, умуман бегона бир хомсемиз назоратчи ичкарига кирди.

— Қани, олдимга туш! — деди у дағдаға билан. — Бир жойга боришинг керак!

— Қаергалигини билсак бўладими, камандир? — атайин талмовсираб сўрадим мен. — Терговгами?

— Борганингда биласан, мишиқи! — баттар ўдағайлади у. — Юр дегандан кейин юравермайсанми?

Мен масхараомуз жилмайганча ташқарига йўл олдим.

 

* * *

 

Бу ерга келганимдан бери фақат турманинг бир қисминигина кўрган эканман. Биз олдинма-кетин деярли турманинг ярмини айланиб чиқиб, бир четдаги камераларнинг бири рўпарасида тўхтадик.

— Сен деворга ўгирилиб қўлларингни орқага қилиб тур! — деди назоратчи камера туйнугини тақиллатиш асносида.

Туйнук очилиб кимнингдир кал боши кўринди.

— Олиб келдим! — деди назоратчи унга.

Бош қимирлаб «маъқул»ишорасини қилди ва назоратчи қўлидаги калит билан камера эшигини очди.

— Қани, ичкарига кир!

Ажабо! Бу ер агар бетон деворларни, дарича-ю, темир эшикни айтмаса, мўъжазгина квартирани эслатарди.

Чапга каравот қўйилган. Тўшаклар устига оппоқ чойшаблар тўшалган, бош томонда паҳмоқ болиш. Бир бурчакда телевизор, ёнида каттакон магнитофон… Сал нарида эса юмалоқ стол. Стол устига бир шиша коньяк ва шоколад қўйилган.

Қизиғи, каравотлардан бирининг биқинида жойлашган оромкурсида кенг елкали, сочлари устарада қириб ташланган, нари борса мендан икки-уч ёш каттароқ рус йигити ўтирарди. Эгнига янги спорт костюми кийиб олган, тепасида боя туйнукдан мўралаган кал бош тик турар, ўтирганни нуқул катта сочиқ билан елпирди.

Йигит мени кўргач, номига бир-икки қимирлаб қўйди-да, назоратчига «чиқ» ишорасини қилди.

"Бу ким ўзи? — хаёлимдан кечирдим мен турма назоратчисининг қуллуқ қилганча ташқарига чиқиб кетишидан ҳайратга тушиб. — Каллакесарга ўхшамайди. Чунки, билагида мендаги каби суратлар йўқ. Унда нега ўтирган ерида буйруқ беради?..”

— Ўтир! — хаёлимни бўлиб менга рўпарадаги курсини кўрсатди у. — Намунча бўшашмасанг? Ўтирсанг-чи тезроқ!..

Мен курсига чўкдим.

— Хўш, ишлар қалай, йигит? — сўради мени менсимайгина бошдан-оёқ кузатаркан.

— Ёмон эмас. — жавоб қилдим хотиржам оҳангда.

— Шунақа дегин? — йигит калбошга маъноли қараб қўйиб, ўрнидан турди. — Нима иш қилиб қўйганингни биласанми?

— Ҳеч бир иш қилганим йўқ. — дедим уни тушунмай. — Ҳамма қатори жазони ўтаяпман.

— Йўғ-э! — совуқ тиржайди йигит. — Айтганча, мени танийсанми?

— Йўқ.

— Кел, танишайлик унда! Рома!

— Хўжайин, қулоғим сизда! — калбош шоша-пиша қўлидаги сочиқни каравотга ташлаб қаршимизда ҳозир бўлди.

— Бу ҳали мени танимас экан. — деди йигит. — Нима қиламиз?

— Танитамиз-да, хўжайин!

Калбош мени калтаклаш ниятида қўлини кўтарди.

— Ўзингни бос, Рома! — уни қайтарди йигит. — Барибир бунга кучинг етмайди. Хўш, отинг нима?

— Мурод!

— Меники Савелий… Нега ментларга хизмат қиляпсан, Мурод?

— Кимга хизмат қилибман?

— Ўзинг биларсан? Шуниям мен эслатишим керакми?

— Мен ҳеч кимга хизмат қилганим йўқ.

— Бекор қиласан, Мурод! Бу ишинг яхши эмас. Сендақалар фақат адолат учун курашиши лозим эди. Майли… Кўргулик-да!.. Хомлик қилгансан… Ичасанми?

Мен стол устидаги бир шиша коньякка қараб олиб:

— Йўқ демайман, — деб қўйдим.

— Вой сурбет-ей! — сўкинди аллақачон Савелийнинг тепасига бориб олган Рома. — Бизнинг коньякдан-а?..

— Нима бўпти? — тағин уни қайтарди Савелий. — Ичсин! Фақат бизнинг идишдан эмас, ҳов анави ерда думалаб ётган косага қуйиб ичади.

— Ол косани, итдан тарқаган! — бақирди Рома турган ерида.

— Олмасам-чи?

— Нима?..

Рома хезланиб мен томон отилди.

— Тўхта! — секин юриб келиб унинг елкасини чангаллади Савелий. — Бу бизнинг меҳмонимиз. Қўполлик қилсак, гуноҳ бўлади. Майли, ичгиси келмаса, ичмасин!..

Савелий Романи каравотга ўтқазиб яна ортга қайтди.

— Мурод, — деди у босиқлик билан. — Сен прокурорнинг гапига кириб унга хизмат қилиб қўйгансан. Шуни биласанми?

— Ҳа, — жавоб қилдим таваккалига. — Нима қипти?

— Турма қонунларини билмайсанми нима бало?

— Жуда яхши биламан.

— Хўш, сотқинларга қандай жазо тайинланишиниям биласанми?

— Мен ҳеч кимга сотқинлик қилганим йўқ.

— Йўқ, сотқинлик қилгансан. Ўз мақсадинг йўлида прокурорнинг ноғорасига ўйнагансан. Афсус… Энди сени жуда катта синовлар кутяпти… Минг афсус…

— Юўрқитаверма! — дедим бўш келмай. — Сен ўйлаган қўрқоқлардан эмасман.

— Шунақами? Жуда яхши. Кўрамиз. Женя!

Шу заҳоти камера эшиги очилиб, хомсемиз назоратчи кириб келди.

— Олиб кетишинг мумкин!

— Қани, олдимга туш!

Мен Савелий ва Ромага бир-бир қараб олдим-да, итоат билан ташқарига йўл олдим.

 

***

 

Ўзим киришим керак бўлган камера рўпарасига келиб тўхтаганим ҳамоно назоратчи дўқлаб берди:

— Тўхтама!

— Нега? — елка қисганча унга ўгирилдим. — Камерага етиб келдик-ку!

— Сени Василий Иванович кутяпти! — деди назоратчи ҳийла овозини пасайтириб.

Бу гапни эшитдим-у, беихтиёр юрагим ғаш тортди.

"Наҳотки, ҳаммасининг тили бир бўлса? — ўйладим мен. — Ўғрибоши, прокурор бир бўлиб адабимни беришмоқчими? Қайси гуноҳларим учун? Нега бу қадар сирли иш тутишади?..”

Вақт алламаҳал бўлиб қолгани боисми, турма ичкарисида ҳам сукунат ҳукм сура бошлаганди. Фақат ташқаридаги соқчиларнинг аҳён-аҳёнда сўкиниб қўйишлари қулоққа чалинади.

Навбатчилик қисми эшиги ланг очиқ экан. Ичкарида майор Василий Ивановичдан бўлак ҳеч ким кўринмади. У хона ўртасидаги курсида оёқларини чалиштирганча ўтириб сигарет тутатар, стол устида яримлаган ароқ, атрофида икки-учта тузланган бодринг бўлакчалари сочилиб ётарди.

— Мумкинми, ўртоқ майор? — остонадан туриб киришга рухсат сўради назоратчи.

Майор кайфдан қизариб кетган кўзларини катта-катта очиб иккаламизга алам аралаш бир муддат тикилиб қолди ва ниҳоят қўлини назоратчига пахса қилиб буюрди:

— Сен даф бўл! Анави ифлос, мишиқи ичкарига кирсин!

Буйруқ бажарилди. Мен икки қўлимни орқага қилган кўйи майор Василий Иванович қаршисида қаддимни ғоз тутдим.

Очиғи, бу ерга нима сабаб билан олиб келинганимни жуда яхши пайқаб турардим. Бўлиб ўтган ишлар бу нусханинг қулоғига ҳам етиб келган. Акс ҳолда… Тўхта, ўғрибоши Савелий билан бунинг қандай яқинлиги бор? Ахир, мени ўшанинг олдидан тўғри бу ерга олиб келишди-ку!..

Майор бирпас менга нафратли нигоҳларини тикиб жим қолди. Сўнгра қўлидаги ароқ тўла стаканни полга урди. Стакан чил-чил синиб, ҳар тарафга сочилиб кетди.

— Ифлос! — гандираклаганча ўрнидан туриб кетди майор. — Ҳозир сенга кўрсатиб қўяман!..

У гандираклаб бориб эшикдан йўлакка мўралади-да, бақира бошлади:

— Соқчилар! Қай гўрга гум бўлдиларинг? Тез буёққа кел!..

Кўз очиб юмгунча қўлида чарм таёқ тутган икки аскар пайдо бўлди.

— Манавини ўн учинчи камерага олиб бориб тиқларинг! — буюрди майор мени кўрсатиб. — Фақат тез бўлларинг!..

Аскарлар буйруқни эшитганлари заҳоти икки қўлтиғимдан маҳкам сиқиб ташқарига олиб чиқиб кетишди.

То айтилган камерага етгунимча майорнинг сўкинишлари қулоғимга чалиниб турди.

— Итдан тарқаган сотқин! Сотқин!..

 

* * *

 

Камерада уч эркак папирос тутатганча ўтиришар, бири паст бўйли, оддий майкада, иккинчиси юзи ва ўнг билаги чуқур чандиқли, кўккўз эди. Учинчиси эса баланд бўйли, озғин, қиррабурун.

Улар мени кўришлари билан назоратчига ҳам эътибор бермай, кулиб юборишди.

— Ў, меҳмонча кеп қолди! — қичқирди чандиқлиси. — Қачондан бери кутамиз-а буни! Қани, бурчакка ўтиб ўтир!..

Бу орада назоратчи ҳам масхарали тиржайиш қилиб ташқарига йўл олди ва камера эшигини қулфлади.

— Қани, йигитнинг гули, — чандиқли, кўккўз аристон менга яқин келиб елкамга қўлини қўйди. — Биз юборган «совға»ни олдингми?

Мен унинг масхараомуз муомаласидан жаҳлим чиқиб чуқур хўрсиндим ва лабимни тишлаб ўзимни сал орқага олдим.

— Нега индамайсан? — совуқ тиржайиб сўрашда давом этди у. — Ё олмадингми?

— Қанақа совға?

— Қанақа бўларди? Ичида «Сизни севаман» деб ёзиб қўйилганди.

— Нима?.. Ҳали…

Уч маҳбус бараварига кулиб юборишди.

— Ҳа, сени ҳаммамиз севамиз! — луқма ташлади паст бўйлиси. — Бу кеча биз сени яхшилаб «меҳмон» қиламиз!..

— Ифлослар!.. — мен ортиқ чидаб тура олмасдим. Қаршимдаги чандиқли маҳбусга ташланиб бўйнидан бўға бошладим.

Маҳбусни шу қадар қаттиқ бўғдимки, ҳаш-паш дегунча хириллай бошлади.

Қолганлари эса менга ёпишиб, иккаламизни айириш пайига тушишди. Бироқ кучлари етмасди.

Шу пайт бошим аралаш қаттиқ буюм келиб тушди.

Кўзларимдан ўт чақнаб кетгандек бўлди.

Шилқ этиб ўнг ёнбошимга суяндим-у, ҳушимдан кетдим…

 

***

 

Кўзимни очганимда, уч ҳамтовоқ стол атрофида ўтирганча, бамайлахотир нонушта қилишар, аҳён-аҳёнда мен томон кўз ташлаб қўйишарди.

"Тун бўйи шу кўйи ётибман шекилли. — ўйладим мен лўқиллаб оғриётган бошимни чангаллаб секин ўрнимдан қўзғаларканман. — Майли, ҳозир буларга қандай уришни кўрсатиб қўяман!.. Ҳали менинг кимлигимни билишмас экан…”

— Ў, «хоним» уйғондилар-ку! — бақирди чандиқли маҳбус.

Қолганлари бу гапдан ҳузур қилиб кулишди. Мен бўлсам, ўрнимдан туриб, бир-икки силкиниб ўзимни ўнглаган бўлдим-да, уларнинг тепасида ҳозир бўлдим.

— Вей, ҳезалак, шимингдаги қонни артиб олсанг-чи! — дея бақирди озғин, қиррабурун маҳбус. — Аёл бўлганингдаям ғирт фаросатсиз бўларкансан-да ўзинг!..

Секин эгилиб шимимни кўздан кечирдим. Ҳақиқатан, ўнг оёғимда қон излари қолиб кетганди.

— Лекин… ҳушингдан кетганинг жа иш берди-да!.. — ҳиринглади паст бўйлиси. — Уччаламизни навбати билан кайф қилдирдинг!.. Ана энди… Ўзингга кеп қолган бўлсанг, бир ҳожатхонани тозалаб юбор-чи, жонидан!..

— Тўхта, Жора, олдин акасининг оёғини уқалаб қўйсин! — луқма ташлади қиррабурун.

— Э, бу нима деганларинг? — орага қўшилди учинчи маҳбус. — Яна бир мартадан маза қилайлик!.. Бадан қизиб кетяпти, ахир!..

— Сен ифлослар кимни ҳақорат қиляпсан! — мен биринчи бўлиб паст бўйлига бўйни аралаш мушт туширдим.

У ўрнидан туришга-да улгурмай, худди йўтал тутган одам каби ўтирган жойида силкина бошлади.

Иккинчи зарбани чандиқли маҳбусга йўлладим. Кутилмаган оёқ зарбамдан чандиқли орқага ағанади. Қиррабурунга эса икки марта тирсаклашим кифоя қилди. Оғзи-бурни қонга бўялган маҳбус ғужанак бўлиб олганча полда типирчилай бошлади.

Мен бу зарбаларни шу қадар тез йўлладимки, маҳбуслар бақир-чақир қилишга фурсат топа олмай қолишганди.

Уччаласига яна бир-икки тепкидан «ҳадя» қилиб «ўчир»гач, ўзим назоратчини камерага чорладим.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Loading...

Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 47 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА СОБИҚ ТУРМУШ ЎРТОҒИ ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚАТЛАРНИ СЎЗЛАДИ
>>> ​Jahongir Otajonovning Yulduz Usmonovaga javobi sahnada jarang sochdi (Video)
>>> Даврон Кабулов Тошкентнинг янги ҳокими қандай одамлиги ҳақида гапирди
>>> Dilfuza Ismoilova turmush o`rtog`ining xiyonatini kechirolmagani haqida gapirdi
>>> ​Зарина ўзини “ўстирган” “Саодат”, шахсий ҳаёти ва ўғлининг отаси билан муносабатлари ҳақида
>>> Ғуломжон Ёқубов ёшларга тақлиди, актёрликка ҳавас ва аёлларни севиши ҳақида
>>> ​Shohruh rafiqasi Zlataning sof o`zbek oilasiga qanday ko`nikib ketgani haqida gapirdi
>>> Madina Mumtozning noodatiy savollarga javobi
>>> ЖАСУР УМИРОВ ОСМОНГА ҚАРАБ КУЙЛАШИ, КЎП МАЪМУР АЛМАШТИРИШИ ВА КУЗДА УЙЛАНАЁТГАНИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)
>>> ШАҲРИЁР ИЖОДИГА ОДАМЛАРНИНГ ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДАЛИГИНИ БИЛИШ УЧУН ЎТКАЗАДИГАН “КИРА ОПЕРАЦИЯСИ” ҲАҚИДА


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Loading...
Календарь
«  Август 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari