 Шифокор Дилафрўз Мўминова:
– Қандли диабети бор беморларга рўза тутиш тавсия этилмайди. – Лекин қандли диабет билан оғриган беморлар рўза тутишни хоҳласалар, шифокор эндокринолог кўригидан ўтиши ва 1-2 ой аввалдан рўза тутиш учун қарши кўрсатмалар (зўрайган асоратлар, тез-тез қайталанувчи гипогликемия ва б.) йўқлигини аниқлаш, дориларни коррекция қилиш, овқатланиш ва қондаги глюкоза миқдорини назорат қилиш бўйича маслаҳатлашиб олиш тавсия этилади. – Қандли диабетнинг 2 тури билан қондаги қанд туширувчи препаратларда, ҳолати меъёрий, доимий гликемик назорат олиб борувчи беморлар "ўз-ўзини тўлиқ назорат” қила олса, рухсат этилиши мумкин.
Бунинг учун яқинлари умумий ҳолатида ўзгариш бўлганида малакали ёрдам бера олишига амин бўлиши керак. www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:
|