Среда, 14.04.2021, 14:18
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2630]
MP3 Musiqalar Yuklash [2]
Fikr va Mulohaza qiling [1697]
Hikoyalar to'plami [1401]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [113]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1604]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [168]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [48]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [575]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [8058]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [859]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [28]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [56]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [30]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [477]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [57]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [38]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 60
Гостей: 58
Пользователей: 2
amberav69, deliajv4

Yangiliklar Olami


Главная » 2021 » Апрель » 8 » Қандли диабетнинг давоси: олимлар уни топиш учун асрлар оша бош қотиришди
07:06
Қандли диабетнинг давоси: олимлар уни топиш учун асрлар оша бош қотиришди
Касалликлар орасида диабет, соддароқ қилиб айтганда, организмда моддалар алмашинуви бузилиши туфайли юза келадиган ва сийдик кўпайиши билан изоҳланадиган касалликлар хавфлилиги ҳамда асорати жиддийлиги жиҳатидан алоҳида ажралиб туради. Булардан қандсиз ва қандли диабет кўпроқ учрайди.

Қандсиз диабет миядаги кўрув бўртиғи остки қисмининг шикастланиши сабабли  антидиуретик — кўрув бўртиғи остки қисмининг супраоптик асаб ядроларида синтезланиб, бош миянинг пастки ортиғи орқа бўлагига ташиладиган ва қонга ажраладиган кичик молекулали, физиологик аҳамиятга молик нейрогипофезиал пептид гормон (шира суюқлиги)нинг кескин озайиши, без ҳужайралари фаолияти бузилиши эвазига пайдо бўладиган эндокриник хасталикдир. У чанқаш, кўп сийиш, жинсий функциянинг сусайиши, ёш болаларнинг жисмоний ва жинсий ўсишдан ортда қолиши, сийдикнинг солиштирма оғирлиги камайиши билан ифодаланади.

Қандли диабет эса меъда ости бези ҳужайралари ишлаб чиқарадиган биологик фаол модда — инсулиннинг мутлақо ёки нисбий етишмаслиги ва моддалар, биринчи галда, углеводлар алмашинуви ўзгариб, сийдик ва қонда қанд моддаси кўпайиши натижасида вужудга келади. Унга ирсий мойиллик, нобоп меҳнат ва турмуш шароитлари, кучли асабий-руҳий кечинмалар, нотўғри овқатланиш, вирусли ва аллергик касалликлар, организмда ташқи ёки ички манбадаги заҳарли модда таъсирида рўй берадиган ва умумий заҳарланишга олиб келадиган патологик ҳолат ва бошқалар сабабчи бўлиши мумкин. Бу касалликда қонда қанд миқдорининг ортиши, кўп суюқлик ичиш, кўп миқдорда сийиш, озиб кетиш, мадорсизланиш, бадан қичишиши, бир талай чипқон чиқиши, кўз қон томирларида умумий босимнинг кўтарилиши, сурункали яллиғланишлар туфайли бириктирувчи тўқималарнинг ўсиб, қаттиқлашиб қолиши, томир торайиб, кўз тўр пардаси асаб толаларининг заифлашиши ва кўришнинг сусайиши, қон томир тизимининг шикастланиши, глюкозурия, кетоацидоз ва бошқа аломатлар кузатилади.

Ўз навбатида, қандли диабет икки турга бўлинади. Инсулин мутлақо етишмаслиги билан боғлиқ 1-тури асосан ёшларда учрайди. Унга йўлиққанлар умрбод инсулин олиб юрадилар. Инсулиннинг нисбий етишмаслигига дахлдор 2-тур қандли диабет эса тўқималарнинг бу моддага нисбатан сезгирлиги пасайиши ёки эҳтиёжи ошиши орқали келиб чиқади. Кўпроқ катта ёшли ва тўладан келган одамларда хуруж қилади ҳамда 1-турга нисбатан енгил кечади.

Бинобарин, диабет ўта жиддий хасталик. У охирги пайтларда бамисоли юқумли касалликдек кенг тарқалмоқда. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига қараганда, ҳозир Курраи заминимизда бу дарддан 70 миллиондан зиёд одам озор чекмоқда.   Энг ачинарлиси, диабет организмга сездирмай-билдирмай, зимдан путур етказади. Касалланган томирлар, аввало, миокард инфаркти ва инсультга доялик қилади. Иккинчидан, кўзнинг кўриш қобилиятини қисман ёки батамом йўқотади. Учинчидан, осонликча битмайдиган яралар, оёқ кафти қорасони ривожланишига туртки беради.

Касалликнинг асоратлари ҳам таҳликали. У туфайли алмашинуви бузилган ёғсимон моддалар артерия ички қаватида тўпланиб, бириктирувчи тўқималар ўсиб кетади. Қарабсизки,  қоннинг умумий ва маҳалллий айланиши билан бирга кечадиган сурункали бошланғич атеросклероз ҳамда орқа миянинг асаб илдизлари ва улардан бошланадиган асаб толалари касаллиги урчийди. Артерия ва вена қон томирларида босим кўтарилиб, уларнинг ички девори бекилиб қолади. Юрак толиқади, жигар ва сафро чиқарувчи узвлар, нафас органлари ва тери касалланади. Сиртқи асаблар зарарланиб, барча толалари бирваракайига ўткир яллиғланади, улар бўйлаб шиддатли оғриқ тарқалади. Қонда қанд миқдорининг кўпайиши, инсулиннинг кескин етишмовчилиги, жинсий органлар ҳамда иккиламчи жинсий белгиларнинг етарли даражада ривожланмаслиги яққол сезилади.

Қандли диабет қадим-қадимдан маълум эди. Эрамиздан олдинги VI асрда яшаган Ҳиндистон тиббиёт тизими асосчиси Сушрута яратган олти китобдан иборат қўлланмада бу хасталикка чалинган беморларни даволаш учун тавсия қилинган, асосан ўсимликлардан тайёрланган 760 та малҳам тилга олинганди. Улар орасида ширин моддалар ҳам бор эди.

Тиббиёт луғатига диабет (юнонча "орқали ўтиш”) сўзининг киритилиши ва ушбу касалликнинг "тана ва мучаларнинг сийдикка сингиши” деган бағоят аниқ таърифи эрамизнинг I-II асрларида яшаган юнон табиби Аретей Каппадокийскийга тегишлидир. У, гарчи "қандли диабет” нималигини теран тушунтириб беролмаган бўлса-да, унинг асосий белгилари ҳисобланмиш, ўша пайтларда "буйрак заифлиги” деб аталмиш сийдик беҳоллигини рад этди. Бироқ оғир дарднинг пайдо бўлиши омилларидан хабардорлик уни даволаш муаммосини ҳал этолмади. Шифокорларнинг бу борадаги уринишлари зое кетди. "Диабет” ташхиси ўлим ҳақидаги ҳукм каби янграйдиган бўлиб қолди.

Европада "қандли диабет” ташхиси ХVII асрда пайдо бўлди. 1621-1675 йилларда яшаган  машҳур инглиз анатоми ва шифокори Томас Уиллис (Виллизий) биринчилардан бўлиб, диабетнинг "туғилиши” организмда қанд миқдорининг ошишига боғлиқ деган ғояни олға сурди. Уни аниқлашда эса тилидан фойдаланди (Эслатиш жоизки, органолептик, яъни атроф-муҳит объектлари сифатини инсон сезги органлари ёрдамида аниқлашга асосланган бу усул то ХХ асргача, аниқроғи, унинг ўрнини кимёвий тадқиқотлар эгаллагунга қадар барча мамлакатлар лабораторияларида изчил қўлланилди). 1664 йили диабетга чалинган бемор пешобини татиб кўрган Уиллис у ширин таъмли эканлигига амин бўлди. Бироқ ўша кезларда бу "топилма”га ҳеч ким етарли даражада эътибор бермади. Фақат орадан 100 йил ўтгач, бошқа бир инглиз шифокори П.Добсон диабетиклар пешоби таркибида узум шакари — глюкоза   бўлишини исботлаб берди.

XVIII аср охири – XIX аср бошида эса қандли диабет ошқозоности бези шикастланишига қандайдир даражада алоқадорлиги баён этилган илмий ишлар яратилди. Немис гисталоги ва анатоми П.Лангерганс 1869 йили бу безда алоҳида ҳужайралар борлигини аниқлади. Улар кейинчалик ўз кашфиётчиси номи билан "Лангерганс оролчалари” деб аталди. Лекин бу ихтирога оид илмий далиллар анча кейин тўпланди. 1889 йили эндокринолог Й.Меринг ва физиолог О.Минковский П.Лангерганс қайд этган ҳужайраларнинг олиб ташланиши қандли диабетни келтириб чиқаришини амалий нуқтаи назардан тасдиқлашди.

Бунга улар ошқозоности безларининг ҳазм қилиш жараёнидаги аҳамиятини ўрганишаётганида содир бўлган тасодифий воқеа ёрдам берди. Аниқроғи, бир  оқшом тажриба учун танланган итни жарроҳлик столида қолдириб кетган шифокорлар эртаси эрталаб ишга келиб, жониворнинг ажратилган меъда ости безига пашшалар чунонам ёпишиб олганини кўришди. Текшириш жараёнида бу ҳашаротларни итнинг сийдиги таркибидаги керагидан ортиқча шакар ўзига жалб этгани ойдинлашди. Шу асосда олиб борилган тадқиқотлар ошқозоности бези касалланган итларда уларнинг бемаврид ўлимига сабаб бўлувчи қандли диабет аломатлари кучайишини кўрсатди.

 Рус тадқиқотчиси Л.Соболев ҳам ушбу муаммога ечим топиш ниятида қатор тажрибаларга қўл урди. Эришган натижаларини 1901 йили китоб ҳолида чоп этди. Бироқ бошлаган ишини охирига етказа олмади, қирчиллама ёшида оғир дардга йўлиқиб, дунёдан ўтди.

1916 йили инглиз физиологи Э.Шарпи-Шефер ошқозоности безларидаги оролчасимон  безли тўқималар қондаги қанд миқдорини тартибга солиб турувчи гормон ишлаб чиқаради деган фаразни ўртага ташлади ва ўша моддани инсулин деб аташ таклифини киритди.

Л.Соболев ва Э.Шарпи-Шефернинг ишларини кейинчалик канадалик олим Фредерик Грант Бантинг жадал давом эттирди. Бунинг ўзига хос сабаби бор эди. 1891 йил 14 ноябрда Аллистондаги фермер оиласида туғилган Фредирик мактабни тугатиб, ота-онаси истагига кўра, Торонто университетининг диний таълим йўналишидаги факультетига ўқишга кирди. Аммо қадрдон дўсти ва синглиси диабетдан вафот этгач, унинг ўй-хаёлини бу мудҳиш касалликка қарши курашиш воситасини топиш фикри буткул банд этди. Шу боис диний факультетда ўқишдан воз кечиб, тиббиёт факультетида таҳсил кўришга аҳд қилди. 25 ёшида тиббиёт бакалаври даражасини олгач, Канада тиббиёт корпуси сафида фронтга отланди. Икки йил давомида Англия ва Францияда ҳарбий жарроҳ сифатида хизмат қилиб, жанговар хоч билан мукофотланди. 1918 йили Камбреда бўлган жангда оғир яраланиб, Лондондаги госпиталда узоқ даволанди. Соғайгач, Канадага қайтди. Ҳаял ўтмай, Лондонда ихтисослиги бўйича амалиётни ўтай бошлади. Шунинг баробарида тиббиётнинг суяк иллатларини ўрганиш ва даволаш билан шуғулланадиган бўлими – ортопедияни пухта ўзлаштирди. 1919-1920 йилларда Торонтодаги болалар шифохоналаридан бирида ишлади. Сўнгра Жанубий Онтарио университетининг профессори ассистенти сифатида талабаларга ортопедиядан сабоқ берди. 1921-1922 йилларда эса Торонто университетида фармакологияга оид лекциялар ўқиди. Ўша даргоҳда докторлик ишини ёқлаб, олтин медаль соҳибига айланди.

Унинг диссертацияси мавзуси, талабалик даврида онт ичганидек, хунук хотима топувчи  қандли диабетга бағишланди. Бу борадаги тадқиқотлар 1920 йил октябридан бошланди. У М.Барроннинг меъда ости бези томирининг сафро тоши билан яллиғланиши ва ациноз тўқималар атрофияси (тирик организм ҳужайралари, тўқималари ва аъзоларининг кичрайиб, фаолиятининг сусайиши ёки бутунлай тўхтаб қолиши) кучайишини блокада қилиш (орган ёки унинг бирор қисми фаолиятини тўхтатиш)га бағишланган мақоласини ўқиди-ю, астойдил ишга киришди. Диабет бўйича етакчи мутахассис ҳисобланган кафедра мудири, профессор Жон Маклеодга илмий тажрибалар ўтказишда ёрдам беришини сўраб мурожаат қилди. Афсуски, профессор унинг илтимосини инобатга олмади.

Бантинг барибир бўш келмади. Тўплаган озгина жамғармаси ва ўз ассистенти Чарльз Бест бейсбол мусобақаларига қатнашиб топган пулга тажриба учун кучуклар сотиб олди. Жон Маклеод рўйхушлик бермаганига қарамай, сафарга кетган чоғлари икковлон унинг лабораториясида ошқозоности безини тадқиқ этиш юзасидан изланишлар олиб боришди. Пировардида соғлом итларнинг бу аъзосидан қондаги қанд миқдорини камайтирувчи, юқори биологик фаолликка эга "Лангерганс оролчалари” гормони  — инсулин ажратиб олишди. 1921 йил 27 июлда эса соф ҳолдаги экстрактни касал касал итларда синаб кўришди. Самараси чакки бўлмади, жониворлар қонидаги қанд концентрацияси дарҳол камайди.

Фредерик ва Чарльз ўша йили Торонто университетининг "Физиологик журнал” клуби мажлисида ўз тадқиқотлари натижалари ҳақида ахборот беришди, шунингдек, Нью-Хейвендаги Америка физиология жамияти аъзолари олдида чиқишлар қилишди. Уларнинг тадқиқотлари истиқболига ишонган Маклеод ҳам қараб турмади. Кафедрасининг бор имкониятларидан инсулин олиш ва уни тозалаш йўлида фойдаланди. Эзгу ишга тажрибали биокимёгар Д.Коллинни ҳам жалб этди.

1922 йил январида Бантинг ва Бест янги препарат таъсирини инсон организмида синовдан ўтказишди. 10 та шартли бирликдан иборат янги дорини қўллаш диабетик кома ҳолатида госпиталга ётқизилган, инсулиннинг кескин етишмаслиги боис қонида қанд миқдори кўпайган 14 ёшли болани муқаррар ажалдан сақлаб қолди. Шундай бахтга эришган навбатдаги мижоз Бантингнинг ҳамкасби ва садоқатли ёрдамчиси Жилкрист бўлди. Аста-секин ўлим жари ёқасидан қайтган беморлар сони кўпайди.

Шундай қилиб, асрлар оша бедаво саналган диабетнинг давоси топилди. Бантинг яратган янгилик халқаро миқёсда эътироф этилди. Торонто университети уни "Reeve Prize” билан мукофотлади, Канада парламенти эса умрбод бериладиган 7500 долларлик рента (доимий даромад) тайинлади. 1923 йили Бантинг Маклеод билан бирга Нобель мукофоти совриндори бўлди ва ўзи олган мукофотнинг бир қисмини илмий ҳамкори Бестга илинди. 1934 йили у Лондон Қироллик жамияти аъзолигига сайланди. Иккинчи  жаҳон уруши бошида кўнгилли равишда Канада армиясида алоқа зобити сифатида хизмат қилди. Афсус, умри қисқа экан, 1941 йил 21 февралда Ньюфаундлендда рўй берган авиафалокат чоғи ҳалок бўлди.

Орадан 13 йил ўтгач, инглиз биокимёгари Ф.Сенгер инсулиннинг кимёвий тузилишини аниқлади. Шунга кўра, Нобель мукофоти совриндорлари сафидан ўрин олди. Ўтган асрнинг олтмишинчи йиллари бошида эса бирйўла икки мамлакат олимлари – америкалик ва германиялик тадқиқотчилар инсулинни лаборатория шароитида тайёрлашни йўлга қўйдилар.

Зеро, инсулин қандли диабетни даволашда қўлланиладиган асосий дори ҳисобланади. У илгари фақат қорамолларнинг меъда ости безидан олинарди. Кейинчалик кимёвий ва ирсий муҳандислик йўли билан ҳам ҳосил қилинадиган бўлди.

"100 великих врачей” китоби ва бошқа манбалар асосида Абдунаби Ҳайдаров тайёрлади.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 6 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #новости, #newsuz, #habarlar, #uznews, #Yangilik, #xabarlar, #news, #Yangiliklar, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​Мавлуда Асалхўжаева тўйларда унинг номини сотиб, пул топаётган “қиёфадоши”дан нолиди
>>> Эстрада вакиллари Райҳонни оналик бахти билан табриклашди (ВИДЕО)
>>> Shahzoda birinchi turmush o`rtog`i bilan ajrashishi sabablari haqida gapirdi
>>> ​Shahzoda Matchonova: “Shaxsiy hayotimdan ko`nglim xotirjam!”
>>> Mashhurlarning noqulay vaziyatga tushishi...
>>> Алишер Узоқов соқол қўйиши билан боғлиқ сирни очди
>>> ШОҲРУХ РЕППЕР НЕГА СИЁСАТГА ҚАДАМ ҚЎЙДИ? БУНИ ЎЗИ ИЗОҲЛАДИ!
>>> ​Nargiza Salmonovaning muxlislaridan biri u tufayli oilasi bilan ajrashganini ma`lum qildi
>>> Муқаддас Холиқова хасталикдан кейинги ўйлари, умр йўлдошининг соғлиғидаги муаммолари ҳақида(Эксклюзив)
>>> "КЕСАК ТОПДИ" ҚИШЛОҒИНИНГ РАИСИ ФАРЗАНДЛИ БЎЛДИ




Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
MOST BET
Календарь
«  Апрель 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari