Четверг, 28.05.2020, 08:30
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1795]
MP3 Musiqalar Yuklash [2]
Fikr va Mulohaza qiling [1336]
Hikoyalar to'plami [1235]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1302]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [161]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [444]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [6062]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [725]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [27]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [29]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [28]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [311]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [44]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [12]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 81
Гостей: 80
Пользователей: 1
RichardBuimb

Yangiliklar Olami


Главная » 2020 » Апрель » 29 » Қаршидаги арвоҳ ит
12:19
Қаршидаги арвоҳ ит
Ёшлигимизда жуда шўх бўлганмиз. Тенгдошларимиз билан деярли ҳар куни битта муаммо чиқармасак, кўнглимиз жойига тушмасди. Энди болалик шуниси билан завқли эди-да. Аммо инсон ёшлигида кўп нарсаларни ўйламай қиларкан, қилаётган ишининг тўғри ёки нотўғрилиги билан иши ҳам бўлмаскан.
Биз яшайдиган уйнинг пастроғида дарахтзор бўлар, унинг ёнидан эса канал оқиб ўтарди. Ёзнинг иссиқ кунларида шу каналда маза қилиб чўмилардик. Мен сизга ҳикоя қилмоқчи бўлган воқеа ҳам худди шундай кунларнинг бирида содир бўлди.

Одатдагидек, каналда маза қилиб чўмилдик. Аммо сувдан чиққимиз келмасди. Шу пайт озғингина ўртоғим Бунёд:

— Қаранглар, ит! — деб бақириб қолди.

Ит каналнинг нариги томонида изғиб юрарди.

— Нима бўпти шунга? — дедим пинагимни ҳам бузмай.

— Бу нима деганинг? Бу нариги маҳалланинг ити. Бизни ургани учун қўшни маҳалладаги болаларнинг аламини итидан оламиз.

Ёшликда оддий, ҳатто муболағага тўла гап ҳам ҳақиқатдек туйилаверади. Қолаверса, кўксингдаги ғурур ҳисси гапингни ёлғон деб ҳисоблашга йўл қўймайди. Биз ҳам худди шундай сўқир ўжарликка тобе ёшда эдик. Шу боис Бунёднинг гапини рост деб ўйлаб, қўшни маҳалладагиларнинг аламини итдан олишга чоғландик. Кийимларимизни шоша-пиша кийдик-да, итнинг ортидан қувдик. Бир-иккита бола бўлганимизда, эҳтимол, ит биздан қочиб қутуларди, аммо "Кўпчиликдан қуён қочиб қутулмас”, деганларидек, ит ўндан ошиқ бола таъқибидан қочиб қутула олмади. Аниқроғи, ит жон ҳолатда ўзини дарахтзор орасига урганида Элбек деган ўртоғимнинг отган тоши унинг нақ бошига тегди. Ит шу заҳоти ерга йиқилди. Бироздан кейин эса қимирламай қолди.

— Қойил, мерган экансан, — дедик биз бараварига, аслида, катта хатога йўл қўйганимизни билмасдан.

Элбек ҳам болаларга хос гердайиб қўйди.

— Ўлдимикин? — деди Карим деган ўртоғим.

— Ҳа, ана, қимирламай ётибди-ку! — жавоб бердим мен.

Унинг олдига боришга ҳеч биримизнинг юрагимиз бетламади. Чунки ит ётган жойга қадам босишга ҳатто кундузи ҳам чўчирдик. Қолаверса, итнинг ўлиб ётганини кўришга юрагимиз дов бермади. Ҳаммамиз уй-уйимизга тарқадик. Ҳамма кўнгилсизликлар шундан кейин бошланди.

Орадан икки кун ўтиб, одамлар орасида миш-миш тарқалди: Элбек кечқурун арвоҳга йўлиқибди. Ҳозир лабига учуқ тошиб алаҳлаб ётганмиш. Бу гапни эшитган заҳотим ўртоғимникига бордим. Биз девор-дармиён қўшнимиз. Уйига кириб борганимда Элбек чиндан ҳам кўрпа-тўшак қилиб ётиб олган, олдида қоракуя (таёқ ёки чўпнинг куйган қисми) аралаштирилган сув солинган (бизда қўрққан одамга қоракуя ичирсанг, қўрқуви босилади, деган гап бор эди) коса турарди. Чиндан ҳам лабига учуқ тошиб кетганди.

— Тинчликми? Нима бўлди? — дедим оғайнимнинг ёнига чўкиб. — Мен эшитган гаплар ростми?

— Ҳа, аммамникидан қайтаётгандим, кеч қолиб кетдим, шунинг учун…

— Хўш, кейин-чи…

— Шу пайт олдимдан бирдан ит чиқиб қолди. Менга шунақа қарадики…

Элбек айтаётган гаплари худди ҳозир кўз ўнгида содир бўлаётгандек кўзларини маҳкам юмди. Юзи оқариб кетди.

— Сени қара-ю, — дедим унинг аҳволидан кулган бўлиб, — кап-катта бола келиб-келиб итдан қўрқасанми? Энди кечаси канал бўйида бирорта ит юргандир-да!

— Йўқ, — бошини сарак-сарак қилди Элбек, — у қайси ит эканлигини биласанми?

— Айтмасанг, қаердан биламан?

— У биз ўлдирган ит эди, худди ўзи! Пешонаси ғурра, кўзлари олайган!

Энди қўрқув Элбекдан менга ўтди.

— Йўғ-э, — дедим ўзимни овутишга ҳаракат қилиб, — унинг ўлганини аниқ кўргандик-ку!

— Ўлганди-я, — менга умидвор оҳангда тикилди ўртоғим, — унда нега кўрдим уни? Шошма, арвоҳ бўлса-я! Ҳа-ҳа, у арвоҳ бўлган, арвоҳ!

— Овозингни ўчир-э, — дедим ёқамга туфлаган бўлиб, — арвоҳмиш. Итниям арвоҳи бўларканми? Агар билсанг, арвоҳ фақат одамларда бўлади. Бувим айтиб берарди арвоҳ, ажиналар ҳақида. Улар сочини ёйволиб, кечаси саёқ юрганларни қўрқитаркан. Ҳа, буни бувим айтиб берган менга.

— Ростдан-а? — қўрқувдан кўзлари катта-катта бўлиб кетди Элбекнинг.

— Албатта. Сен арвоҳни эмас, итни кўргансан, холос. Менимча, қоронғида кўзингга ўша итга ўхшаб кўринган. Шунинг учун ваҳимага берилма, хўпми?

Элбекнинг кўзи қувончдан порлаб кетди.

— Тўғри айтасан, итда арвоҳ нима қилади? Шунчаки кўзимга кўринган, ҳа, худди шундай бўлган.

Бу воқеани унутиб юборган ҳам эдикки, энди янада ваҳимали миш-мишлар болалади. Канал атрофида ўйнаб юрган Бунёдга қандайдир ит ташланганмиш. Бунёднинг юзи шилиниб, бир аҳволда ётганмиш.

Бу гапни эшитишимиз биланоқ Элбек билан бирга Бунёдникига бордик. Онаси ҳовлида юрган экан.

— Бунёдга ит ташлангани ростми? — сўради Элбек салом-аликни ҳам йиғиштириб.

— Билмадим, болам, — елка қисди Бунёднинг ойиси. — Кўчада ўйнайман, деб чиқиб кетганди. Бир маҳал дод солганча югуриб чиқди. Юзи кўкарган, нуқул "Ойи, ит, ит”, дейди. Менимча, йиқилиб тушган бўлса керак. Кўзига бирорта ит кўринганми?

Бу гапга унчалик ишонқирамадим. Чунки шу гапни ўзим Элбекка айтгандим. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, мана бу воқеа содир бўлиб турибди. Биз шошилганча Бунёднинг олдига кирдик. У ҳам Элбекка ўхшаб кўрпа-тўшак қилиб олган, юзи оппоқ бинт билан боғланганди.

— Сенга нима бўлди? — сўрадим баттар хавотирга тушиб.

— Канал бўйида ит ташланди менга, — деди у кўзини олайтириб. — Ўйнаб юрувдим, қарасам, ириллаб турибди! Эсласам, ҳозир ҳам қўрқиб кетаман.

— Биз ўлдирган итми? — сўрадим ҳовлиқиб.

— Сен қаердан билдинг? Ё сенга ҳам…

— Йўқ, менгамас, Элбекка кўринибди. Унга ҳам ташланибди. Лекин у ўлганди-ку!

— Менимча, у — арвоҳ! — деди Бунёд қўрқув аралаш бўшлиққа қараб қоларкан. — Биздан ўч олгани келган!

— Жим бўл, — дедим уни жеркиб. — Қаёқдаги гапларни топасан!

Аммо бу сафар менинг ҳам кўнглимга чинакамига ваҳима оралаганди. "Ростдан шундай бўлса-я, — ўйладим қўрқувдан терга ботиб, — энди навбат меникими? Энди менга ташланадими?”

Ўша воқеадан кейин кечқурун кўчага чиқмай қўйдим. Қуёш ботар-ботмас уйга югураман. Хаёлимда йўлимдан ўша ит чиқиб қоладигандек туйилаверади.

Ўртоқларимиз билан келишиб, ит ўлган жойга бордик. Ўзимизча қилган ишимиздан пушаймон бўлиб, тавба қилдик.

— Мени кечир, — деди Бунёд ялинганнамо. — Бошқа бундай қилмаймиз.

Биз ҳам унинг гапини такрорладик. Шу сабаблими ёки бошқа бир сабабданми, итнинг арвоҳи кўзимизга бошқа кўринмади. Аммо биз уни ҳеч қачон ёдимиздан чиқара олмадик. Энг муҳими, бу бизга яхшигина сабоқ бўлди. Шу-шу ҳайвонларга бошқа озор бермайдиган бўлдик.


www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Reqlom
Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 30 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #Yangiliklar, #news, #ahborot, #newsuz, #xabarlar, #uznews, #habarlar, #Yangilik, #новости | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> БЕҲЗОД МУҲАММАДКАРИМОВ: "МЕНИНГ РОЛИМГА БОШҚА ОВОЗ БЕРСА, СУДГА БЕРАМАН!"
>>> Севара Назархон клиник ўлимидан сўнг ҳаётида юз берган ўзгариш ҳақида айтиб берди
>>> Севинч Мўминова: “Турмуш ўртоғим билан алоҳида яшасак-да, ўзаро муносабатларимиз яхши”
>>> Вайнона Райдернинг 11 ҳақиқати
>>> ЁДГОР МИРЗАЖОНОВДАН ФАРЗАНД ҚАДРИНИНГ ТАРАННУМИ
>>> Rayhon G`ANIEVA: “Hammasini Yaratganning hukmiga tashlagandim...”
>>> «МУҲТАШАМ ЮЗ ЙИЛ. КЎСЕМ» СЕРИАЛИНИНГ БОШ ҚАҲРАМОНИНИ ЎЙНАГАН АКТРИСА КИМ?
>>> Lola: O‘zbekiston shou-biznesi 15 yilga orqada qolgan (video)
>>> Асу Аладжахан ҳаётини ўзгартирмоқчи...
>>> БРЮС СЎЗЛАГАНДА


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
Календарь


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari