Вторник, 24.10.2017, 12:32
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 73
Гостей: 73
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Октябрь » 11 » ​АТИРГУЛНИНГ ҚОНЛИ ИЗИ
13:14
​АТИРГУЛНИНГ ҚОНЛИ ИЗИ
Маҳаллий поликлиникадан келган ҳамширани кўрган Нодира хомуш тортди.

— Ассалому алайкум, бекорга овора бўлибсиз-да, — деди у ерга қараб.

— Овораси борми, бу менинг ишим-ку, синглим. Душанба куни назоратдан ўтиш учун боришингиз керак эди, бормадингиз?

— Ойижон, рухсат бермадилар…

— Қайнонангиз уйдамилар? Ўзим тушунтирардим.

Шу маҳал пешайвоннинг деразаси очилиб Марҳамат холанинг боши кўринди.

— Ким кепти, келин?

— Поликлиникадан келишипти.

Марҳамат хола меҳмонни ёқтирмаганини яшириб ўтирмай деди:

— Ҳа, тинчликми? Нега келишипти? — кейин бўйнини чўзиб меҳмонга қаради. — Киринг, нега остонада турипсиз?

Деразани ёпаркан дарвозахонадагиларга эшитиладиган қилиб тўнғиллади: — Соппа-соғ одамларниям тинч қўйишмайди. Ана, бориб касалларга қара, эшикма-эшик юриб келинларни қўрқитгунча!

Нодира ўнғайсизланиб ҳамширага қаради.

Ҳамшира бунақа гапларга ўрганиб кетган шекилли, қилт этмади. Нодиранинг мулозаматини кутиб ўтирмасдан ичкарига йўл олди.

— Холажон, келинингизнинг қони кам, бу ҳомиласига ҳам ўтиши мумкин, — ҳамшира ётиғи билан Марҳамат холага тушунтира бошлади.

— Қони кам бўлса, майиз, ёнғоқ еса жойига тушади, айланай, сиз хавотир олманг.

— Айни дамда майиз-ёнғоқ билан қондаги гемоглабинни ошириб бўлмайди. Айниқса, бола туғма камқон бўлиб туғилса...

— Менга қаранг, нега уйимга келиб совуқ ният қиласиз? Индамасам, ҳали туғилмаган болани ундоқ бўлади, бундоқ бўлади деб келинимни қўрқитаверасиз!

— Менинг ниятимни нима алоқаси бор, — кампирнинг дўқидан довдираган ҳамшира ёрдам сўрагандек Нодирага қаради. — Ахир... келинингизнинг ташхисидан хабарингиз борми ўзи?

— Хабарим бор! — гап тугади дегандек ўрнидан қўзғалди Марҳамат хола. — Ўтган гал келганингизда айтгандингиз. Қолаверса, кетма-кет туққан фақат менинг келиним эмас. Мен бешта болани кетма-кет туғиб катта қилганман. Худога шукр, ҳаммаси соппа-соғ!

Уй эгаси тарс-турс қилиб чиқиб кетгач, ҳамшира ҳам иложсиз ўрнидан қўзғалди.

Меҳмонни кузатиб қайтиб келган Нодира қайнонасининг кўзига кўринмаслик учун ўзини ошхонага урди.

Кечқурун қайнотаси ишдан қайтгач, эрталабки мавзу қайта кўтарилди.

— Келинингиз поликлиникага чиқиб бизни ёмонлаган шекилли бугун ҳамшира келди.

— Ёмонлагани учун келмагандир? — ҳайрон бўлди қайнота.

— Бўлмаса нега келади? Яна шуни ёнини олишни бошладингизми? Ҳамшира ўз оғзи билан айтди — яхши овқатланмагани учун қони кам, деди. Поликлиникадан аллақандай дорилар берармиш, ўшани ичиб юрсин дейди.

— Унда ичсин.

— Э-эй, бирам соддасизки, келинингиз ҳар икки кунда ишдан қочиб поликлиникага бориб келиш учун баҳона бу. Кейин текинга берилган дори қанақа бўларди? Муддати ўтиб кетган дориларни тарқатишаётгандир-да!

— Эсингни ебсан! — жаҳли чиқди қайнотасининг. — Ҳомиладор аёлларга ёрдам бўлсин деб тарқатиляпти-ку!

— Сиз қаёқдан биласиз?

— Ҳамма жойда айтилгандан кейин биламан-да.

— Ҳа, майли, бунисига ҳам рози бўлдим дейлик лекин аллақандай доплерми, поплерми деган текшируви бор экан. Ўшанга бориши шарт дейди. Тавба, ҳозирги келинлар нозикойим. Биз ҳеч қандай текширувлару, анализларсиз туғиб келиб, ишимизни қилиб кетаверганмиз. Келинингизнинг турган битгани харажат!

— Оббо, ўша текширув неча пул турарди? Намунча гапирдинг, эри топиб турган бўлса, сендан пул сўрамаяпти-ку!

— Эрининг топгани дўхтирган кетгани учун гапиряпман-да! Мен ҳам нима ниятларда ўғил катта қилганман, ўғлимнинг даврида яйраб яшайман деганман...

Қайнота хотинига гап уқтириб бўлмаслигини билиб, "билганингни қил” деди-да, телевизорнинг овозини баландлатди.

Нодира туни билан оғриқдан ағанаб чиқди. Ишдан кеч қайтган эрини безовта қилмаслик учун меҳмонхонадаги диванга чиқиб ўтирди.

"Яхши ҳамки, ўғлим йиғлоқ эмас”, — ўйлади у оғриқ қўйиб юборгач, кўзини юмиб. Иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлгандан буён тез-тез тоби қочадиган бўлиб қолгани учун қайнонаси ва эридан хижолат бўлар, касал бўлганига ўзини айбдор ҳисобларди.

Ўғли дунёга келгандан кейин шифокори қайнонасига туғруқ оғир кечганини, энди бир-икки йил фарзанд кўрмай туриши лозимлигини тушунтирганди. Лекин қайнонаси шифокорлар тавсия қилган муолажалардан қатъий бош тортди, битта боладан кейин дори ичса кейин умуман туғмай қўяди, деб кўнмади.

Нодира эса қайнонасига эътироз билдира олмади.

Биринчи боласида кўп қон йўқотган Нодира туғруқдан кейин ҳам анчагача ўзига кела олмади. Юрган йўлида боши айланиб кетар, бир неча марта йиқилиб ҳам тушганди. Шифокорлар бир ҳафтагина ётсин, қон қуйиб, дори-дармон қилиб гемоглабини нормага тушса олиб кетасиз дейишса ҳам "ўзим қарайман” деб ваъда берди. Лекин она-болани уйга олиб келгач, ваъдасини унутди.

Чақалоқ кўргани келган онаси қизининг аҳволи яхшимаслигини кўрдию, лекин "биринчи боласи-да, қийналган, яхши бўлиб кетади», деб ўзини овутди.

— Сени уйга олиб кетиб, даволатай десам, қўлим калта. Синглингни сепини қилишим керак...

Онасининг қолган гаплари қулоғига кирмади. "Ҳеч кимнинг менга қарашга вақти йўқ ўйлади у, маъюс кулиб. — Эрим "мен аёлларнинг ишига тушунмайман, ойим нима деса шуни қиласан” дейди, онам " сени узатдим, бўлди, энди ташвишингни менга ортма” дейди. Қайнонамга эса битта хизматкор билан пулдан бошқа нарсанинг кераги йўқ…».

Ўғли саккиз ойлик бўлмасидан яна ҳомиладор бўлган Нодиранинг аҳволи кундан кунга оғирлашиб борарди. Шифокорлар "болангизга кислород етишмаяпти, камқонлигингиз унга ҳам ўтади, суяги мўрт, қимирлаши суст...” деб юрагига ваҳима солишгани сайин баттар қўрқарди. Туни билан яхши ухлай олмаган Нодира эрталабдан супани супираркан оёғи тагидаги ер қалқиб кетгандек бўлди. Йиқилиб тушмаслик учун дарахт шохига қўл чўзди-ю, лекин қўли етмасдан супадан пастга қараб йиқилди. Ерга урилмасидан олдин қорнидаги боласи қаттиқ типирчилади. Нодиранинг хаёлидан "боламни қўрқитдима” деган афсус ўтдию, бирдан ҳамма нарса қоронғуликка ғарқ бўлди...

Уйқусираб ҳовлига чиққан эри, "огород”да атиргулнинг яланғоч новдалари орасида ётган хотинини кўриб қўрққанидан бақириб юборди.

Атиргул новдалари юз-қўлларини тилиб кетган Нодира қонга беланганча ҳушсиз ётарди.

Шифокорлар зудлик билан Нодирани операция хонасига олиб кириб кетишди.

    Болани асраб қололмаймиз деб қўрқаман, — деди шифокор йиғлаб ўтирган Марҳамат холага.
    Ўзи-чи? — сўради эри овози титраб.
    Яхши ният қилайлик... яхши ният, — Марҳамат хола ўзига ўзи гапиргандек курсига чўкди.

Шифокор жавоб бермади.

Бетон қиррасига қаттиқ урилгани учун қовурғаси синиб, ички аъзолари зарарланган Нодирада ички қон кетиш рўй берганди. Бола ҳам зарарланган бўлиши мумкинлигини билган ҳолда шифокорлар биринчи ўринда кимга ёрдам бериш керак деб ўйлаб ҳам ўтиришмади. Аввало онани асраб қолиш лозим, буюрди жарроҳ.

Дунё юзини кўришига бир ой қолган қизалоқнинг жасадини олиб чиқиб беришганда Марҳамат холанинг юраги узилиб тушгандек бўлди.

Комада ётган Нодиранинг ёнига қариндошларга навбати билан кириб чиқишга рухсат беришди. Биринчи бўлиб кирган онаси кўз ёшларини тия олмай ичида қизининг қайнонасини айбларди: "Қизимга кун бермади-я, жодугар”.

Ундан кейин кирган эри Нодиранинг аҳволига ачиниб кўз ёш тўкди кейин юзида атиргул тиканлари қолдирган қонли изларга қараб "энди юзида чандиқ қоларкан-да” деб ўйлади.

Марҳамат хола эса кўз ёшларини артаркан келинининг сарғайиб кетган юзига қараб "ҳозирги ёшлар, бирам нозиг-ей, ишқилиб соғайиб кетсин-да, бўлмаса ота-онасидан нақ балога қоламиз. Энди бу ёғи нима бўларкан, ўғлим битта бола билан ўтиб кетадими энди...”, деб ўйлади.

Ўлим билан олишиб ётган Нодира кириб-чиқаётганларни кўрмас, эшитмасди. Уни қаттиқ уйқу элитар, тезроқ ухлаб қолиб оғриқлардан қутилгиси келарди. Энди уйқуга кетаман деганида ўғлининг йиғлагани эшитилгандек бўлди. Кўзини очиш учун ҳарқанча ҳаракат қилмасин, иложи бўлмади. Уйқу зўрлик қилаверди. Тўсатдан юзига теккан митти қўлчалар тафтидан сесканиб кетди. Бор кучини тўплаб кўзини очди. Тепасида синглиси ўғлини кўтарганча қараб турар, ўғли эса қўлларини чўзиб унга интиларди.

"Кўзини очди!” "Ўзига келди” деган шовурларни эшитган Нодира оғир уҳ тортдию, яна кўзини юмди. "Тезроқ уйғонишим керак, ўғлим менсиз қийналиб кетган... Унга керакман” ўйлади у. Онасининг кўнглидан ўтганини сезгандек ўғли ҳам унга қараб талпина бошлади...

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 48 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Ризаева Ғойиповга турмушга чиқмоқда! Яна бир ижодий оила!
>>> ​Shahzoda Lolaning ijodiga munosabat bildirdi
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!
>>> ЯНГИ МЕГАХИТНИ ҚАРШИ ОЛИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
>>> ​Gulchehra va Sharof Sharapovlarning xonadonida to`y
>>> ​Lola: “San`atdan ham muhimroq ishlarim bor”
>>> ​Ukrainada Farruh Zokirovga “Yil odami” mukofoti topshirildi
>>> “Qizlarimizni qizg‘anaman”. Dilnoza Kubayeva yosh aktrisalarning kiyinishi, o‘zini tutishi va kinodagi faoliyati haqida
>>> “Ўзбекконцерт” Сардор Мамадалиевнинг ҳам клипини эфирдан олдириб ташлади
>>> VIA "MAROQAND"ChILARDAN BIRI TURMUSh QURMOQDA(FOTO)


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Октябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari