Воскресенье, 16.06.2019, 15:42
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1024]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [730]
Hikoyalar to'plami [622]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [995]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [190]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [2848]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [383]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [47]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [19]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [82]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [11]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 45
Гостей: 45
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2017 » Июнь » 29 » Аваз Охун рафиқаси билан 9 йиллик севгиси ва репертуарсиз қизиқчилар кўпайгани ҳақида(Эксклюзив)
10:08
Аваз Охун рафиқаси билан 9 йиллик севгиси ва репертуарсиз қизиқчилар кўпайгани ҳақида(Эксклюзив)
Халқона йўлда ижод қиладиган сўз устаси Аваз Охун "Даракчи” газетаси меҳмони бўлди.
— Аваз ака, рафиқангизни ошхонада тез-тез сийлаб турасизми?

— Уйда бўлган куним ошхонадан чиқмайман, овқат пиширишни яхши кўраман. Ош, димлама, қовурма лағмон каби таомларни маромига етказиб тайёрлайман. Рафиқам кўпроқ "дадаси, қўлингиздан ош ейлик”, дейди. Сабзисини тўғраб берсанг, пишираман, дейман. Йўқса, ошхонада сабзининг ортидан қувлаб юришимга тўғри келади, қўлимдан сирпаниб чиқиб кетаверади-да (кулади). Лекин санъаткорлигимга бориб, ош дастурхонга етиб келгунча мақтайвераман. Шу йўл билан гоҳида таомим кўнгилдагидек бўл­маган бўлса ҳам, рекламанинг кучи билан ўтказаман.

— Шахсий ҳаёт ҳақида кам тўхталасиз...

— Рафиқам Хуршидахон билан 9 йил севишиб оила қурганмиз. Бир мактабда ўқиганмиз. Икки йиллик дўстликдан сўнггина севги изҳор қилишга куч топганман. Лекин "йигитлар ёлғончи бўлади”, деб ишонмаган. Олти ойлик уринишларим бесамар кетмай, охири Хуршидахоннинг севгисини қозонганман. Очиғини айтаман, аввало чиройига учганман (кулади). Аслида гўзал инсонларнинг қалби ҳам гўзал бўлади. Оила қуришимизга эса рафиқамнинг уйдагилари "санъаткор эркаклар хиёнаткор, енгил табиат бўлади”, дея қаршилик қилишган. Икковимиз ҳам севгимиз учун курашдик ва 2009 йил оила қурдик. Бир қиз, бир ўғлимиз бор. Аржумандбону бу йил мактабга боради, Абдуллоҳ эса ҳали бир ёшга тўлмади. Оиламизда саналар билан боғлиқ бахтли тасодифлар бор. 7 майда тўйимиз бўлган, мен 27 апрелда, рафиқам 27 октябрь, қизим 27 майда туғилган. Ўғлим 2017 йил 7 январда дунёга келган.

— Ўз номига эга қизиқчи бўлгунингизга қадар нима иш билан шуғуллангансиз?

— Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтига ҳам "қизиқчи бўламан”, деган мақсадда ҳужжат топширганман. Бундай факультет йўқлиги боис режиссурада ўқидим. Ўқишни тамомлагач, "Кулдиринг”, "Тўнлар муборак”, қизиқчи Ортиқ Султоновнинг "Кулгу” кўрсатувларида иштирок этиб бордим. Валижон Шамшиев билан бирга икки йил концерт қўйганмиз. Кейин "Мирзо” театри жамоасига қўшилдим, уч йил ҳамкорлик қилдим. Ҳар бир ижодкорнинг энг яхши тарафларидан бир шингилдан олганман. Ўзимни топгунимга қадар анча йўлни босиб, охири 2014 йилда яккахон концерт дастуримни халққа тақдим қилдим.

— Ҳар биридан бир шингилдан олган бўлсангиз, нега айнан марҳум сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг йўналишини танлагансиз ё синовдан муваффақиятли ўтган йўл бўлгани учунми?

— Кўпчилик билан ишлаганим катта "мактаб” бўлди. Аслида мактаб даврларимдаёқ устознинг йўналишида ижод қилганман. Тўғри, синовдан муваффақиятли ўтган, халқона йўл бўлгани учун ҳам танлаганман. Қолаверса, Ҳожибой аканинг ижодини оилавий яхши кўрардик.

— Хўп, ўша бир шингиллар ижодингизда кўринмайди-да, ўзига хослигингиз нимада? Масалан, Валижон Шамшиев трюклар бажаради, аёлларнинг ролини Маъмуржон Холмедов иккови маромига етказиб ижро этади...

— Бир маротаба бухоролик аёл ролини ўйнаганман. Ўшанда бухороликлар "биздан ҳам яхши гапирдингиз”, дейишганди. Лекин кўпчилик "аёллар роли сизга ярашмас экан”, дегач, бунга қўл урмадим. Одам қўлидан келган эмас, ярашган ишни қилиши керак. "Мирзо” театридагилардан серқирраликни ўргандим. Қизиқчиликдан ташқари қўшиқ ҳам куйлайман, комик ролларни ҳам ижро эта оламан. Ўзига хослигимни томошабинларнинг фикридан келиб чиқиб айтаман: концертларимни оилавий кўра олиш мумкин, тўйларимиздаги сарф-харажатлар, ҳайдовчилар тезликни оширгани оқибатида юзага келаётган фожиа­лар, тиббиётдаги камчиликларни таҳлил қилиб, тайёрлаган репертуарим мухлисларга манзур келаётган экан. Биласизми, кулги икки хил бўлади: енгил ва таъсирли. Мақсадим, гапираётган гапимда ҳақиқат бўлиши ва одамлар ҳангомаларимни узоқ йиллар ёдида сақлаши учун боримни бериб хизмат қилиш.

— Сизнинг таъбирингиз билан айтганда, устозингизнинг қизи Интизор Тожибоева "Аваз Охун дадамни кўп бор "устозим”, дейди. Лекин бирор марта оиламиздан хабар олмаган. Фақат "шогирдман”, деб гапиради-ю, ҳатто уйимиз қаердалигини ҳам билмайди”, деганди...

— Устоз билан муносабатларим жуда яхши бўлган, концертларда учрашиб турганмиз. "Шогирдим”, дея илиқ қабул қилган. Аслида ҳам қизиқчидек бағрикенг одам бўлмаса керак.

— Назарингизда, қизиқчилик санъа­тида нима янгилик қила олдингиз?

— Ўзбекистонда яккахон концерт қўядиган қизиқчилар бармоқ билан санарли. Мен шу услубни ушлаб туришга ҳаракат қиляпман. Қизиқчи гуруҳ вакилларининг ҳар бири ўн дақиқадан фикрласа ҳам икки ярим соатлик концерт дастурининг репертуари тайёр бўлади. Якка қизиқчи эса бир ўзи меҳнат қилади.

— Репертуарингиз муаллифи ўзингизмисиз ё кимгадир мурожаат қиласизми?

— Китоблар, асосан ҳаётни кузатиш орқали ўзим топиб ёзаман. Ёзиб берадиганлар кўп лекин бирортасиники кўнгил тўлиб, саҳнага олиб чиқадиган даражадаги ижод эмас. Ҳатто ҳажвчи ёзувчиларнинг ёзгани ҳам томошабинга қизиқ эмас. Улар билан қизиқчиларнинг орасида катта тафовут бор. Қизиқчилик соҳасининг ривожланмаётганига ҳам шу сабаб, бу энг оғриқли нуқтамиз.

— "Янгисидан бўлсин?” деган гап қизиқчиларга ёқмаса кераг-а?

— Нега энди? Қизиқчи доим янгисидан айтиши керак. Ҳаракат, меҳнат қилса, албатта, янги латифалар топилади. Уч марта концерт берган бўлсам, бирор марта ўзимни такрорламадим. Бу йил ҳам куз ойида концерт беришни режалаштирганман, фақат янгисидан бўлади. Лекин томошабинлар талаб қилса, эски репертуардан ҳам айтилади.

— "Қизиқчилар ўз устида ишламай қўйди, такрор кўп”, деган фикрлар тез-тез қулоққа чалинади-да...

— Йўқ ердан ўн дақиқалик репертуар тайёрлаш жуда қийин. Фикрлаш, ёзиш қобилияти ҳаммага ҳам берилмаган-да. Шундай қизиқчиларимиз бор, фақат тайёр латифани маромига етказиб ижро этиб беради.

— Мухлисларнинг меъдасига теккан репертуарингиз борми?

— (Кулади) Бирорта репертуаримни такрорлагим келмайди, зерикаман. Битта ролини 500 марта ўйнаган актёрларга қойил қоламан. Лекин "ҳар галгиси худди янгидек”, деган гап бор русларда, бироқ мен бу борада қийналаман. Чойнак, санатория ҳақидаги латифаларни кўп айтганман, чунки воқеаси қизиқ. Хонандалар қўшиғини йиллаб "айлантирган-да”, биз бир йил "айлантирсак” нима қилибди (кулади). Концертимдаги ҳангомаларнинг диски чиққунча айтиб оладиган бўлдим. Бир-икки марта диск тарқалгач айтсам, "бунисини биламиз-ку”, дегандек қарашди. "Икки соатлик репертуарим 1 йилга ҳам бормай, эскирибди”, дея хафа бўлганман. Бошқа томондан "ҳамма эшитибди”, дея хурсанд ҳам бўламан. Охири келаси йил концертда айтмоқчи бўлган латифаларимни айтиб, "пишириб” оладиган бўлдим.

— "Миллион”, "Дизайн” жамоаларининг концертларини томоша қила оласизми?

— Олдингига нисбатан репертуарлари "тозаланяпти”. Тажрибаси ортиб, секин-секин профессионализмга ўтишяпти. Тўғри, ижодкорни танқид, ижодини таҳлил қилиш керак, лекин буткул синдириш керак эмас. Хато қилдими, тузатиши учун имконият бериш лозим.

— Худди дикторлик сингари, қизиқчилик "мактаб”и ҳам йўқолиб бораётгандек...

— Енгил-елпилик, матн саёзлиги, ўғирлик, миллий менталитетимизга зид "ижод маҳсуллар”и биринчи галда қўшиқчиликка кириб келди. Бу кейинчалик қизиқчилик санъатига ҳам ўтди, учирма "прикол”лар, шахсни устидан кулиш, шевада гапириш кўпайди, бадиийлик йўқолди. Айрим телеканаллар ҳам эфир вақтини тўлдириш учун томошабинни фикрлашга мажбур қилмайдиган, савиясиз кулги ҳақидаги кўрсатувлар беряпти. Ундаги ҳазиллар телевидениега олиб чиқадиган эмас. Истеъмолчи ҳуқуқи поймол бўляпти. Саломлашиш, кийиниш, гапириш, саҳнада туриш маданияти бор, ахир. Телевидениеда Бадиий кенгаш ташкил қилиш керак. Айрим ҳамкасбларимнинг ижодида Европага тақлид бор. Бир вақтлар ижодкорга "Истиқлол” санъат саройида концерт бериш орзу бўларди, ҳозир-чи?.. Яқинда бир қизиқчи концертига икки кун қолганда, "репертуаримни кўриб беринг”, деб олдимга келди, лекин репертуарнинг ўзи йўқ, роса койидим. Манаман, деган устоз санъаткорлар ҳам концерт беришдан олдин репертуар устида ўйланади. "Истиқлол” санъат саройи-ю, концертга келадиган томошабинга ачиндим. Шундоқ ҳам матни йўқ қўшиқ, сценарийсиз фильмлар, маъносиз клиплар етарли. Аслида бачканалик "Қувноқлар ва зукколар”дан чиқяпти. Бир гал ҳайъат аъзоси бўлишга чақиришди, саҳнада куракда турмайдиган гапларни гапиришяпти-да, менга қолса бир балл ҳам қўймасдим. Бошқа соҳада ўқиган ҳаваскорлар кўпайгани қизиқчилик санъатини ортга тортяпти. Назаримда, ҳозир қизиқчилик санъати лойқаланган. Вақти келиб, "тиниб”, сараги саракка, пучаги пучакка чиқадиган давр келади. Томошабин бачкана кулгига мойиллашмасдан аввал профессионал қизиқчилар "майдон”га чиқиб, ўзини кўрсатиши керак. Андиша-ориятли ўзбек халқи эканимизни унутмаслигимиз лозим. Шу соҳанинг вакили сифатида бу камчиликларни айтишга ҳаққим бор, деб ўйлайман.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА суҳбатлашди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 503 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> "Ичкарида"ги Эйлам — Дамла Жолбай
>>> Куёв бўлиш арафасидаги Отабек МУТАЛХЎЖАЕВ: «Аёлларга ортиқча эрк берилишига қаршиман!”
>>> Миллионлаб қалбларни забт этган турк актёри уйланди(Фото ва видео)
>>> Хеч бўлмаса Мунис фанклубидаги қизга уйланди(ми?)
>>> Умидахон қайси хонанданинг қўшиқларини куйлашни истайди?
>>> Озода Нурсаидова санъатга қайтмоқда
>>> Aktrisa Shahzoda Muhammedova “turmushga chiqdi”?
>>> ​Munisa Rizaeva sho`x qo`shig`ini “Qop-qora” deb nomladi(Audio)
>>> Лола. Бир пайдо бўлади, бир тинчиб кетади.
>>> Хонандаларнинг лицензияси учун бир йиллик мажбурий бож бекор қилинди


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Июнь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari