Ўзбекистонда импорт автомобиллар учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга пасайтирилиши машиналар нархини ўртача 10 фоизга камайтиради. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат Дониёр Ғаниев шундай фикр билдирди.
"Божхона божларини 15 фоизга пасайтирилиши ҳисобига хориждан олиб келинадиган импорт автомобилининг нархи ўртача 10 фоиз арзонлашиши мумкин”, деган депутат.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берди.
Шунингдек, йиғилишда давлат раҳбари томонидан "UzAuto Motors” АЖ автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш, 1 майга қадар эса автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш топшириғи берилди.
Бу топшириқлар кенг аҳоли қатламини хурсанд қилди. Бироқ иқтисодчилар ва божхона тизимидан хабардор шахслар божнинг ўзини пасайтирган билан катта ўзгариш бўлмаслигини айтмоқда.