Вторник, 06.12.2016, 20:54
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 131
Гостей: 131
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Октябрь » 18 » АЖРАШУВДА БОЛАЛАРНИ ҚАНДАЙ АСРАШ МУМКИН?
14:16
АЖРАШУВДА БОЛАЛАРНИ ҚАНДАЙ АСРАШ МУМКИН?
Болалар кўп нарсага тушунишмасди. Негадир онаси нуқул йиғлаган, отаси ҳовлида сигарет тутатган, баъзида буви-буваларининг ҳам овозлари баландлашиб қоляпти. Ўша куни ёмон бўлди: тасир-тусур, бақир-чақир... Санобар икки укаси билан ичкари уйда ухлаётганди. Шовқиндан қўрқиб уйғонди, ота-онасининг ётоғига чиқди. Онаси отасининг тепкилари зарбидан додлаб йиғлаётганди. Санобар ўзини онасининг устига отди. Шундан кейин улар кўч-кўронларини олиб, тоғасининг уйига кўчиб кетишди. Ўшанда Санобар етти, укаси Бобур уч ёшда, Бекзод эса 14 ойлик  эди...

Икки жуфтлик бир том остида яшашнинг ҳеч иложисини қилолмаганидан, ҳатто болаларни ўйлаб ҳам муросага келолмаганидан кейин ҳар ким ўз йўлидан кетишга қарор қилади. Аслида "ўз йўлим” деб танлагани тўғри бўладими ёки нотўғри, буни вақт кўрсатади. Унгача икки ўртада пул эмас, уй эмас, тирик жонларнинг бахтли онлари бой берилади. Ота-оналарнинг ажрашуви қандай сабаб оқибатида юзага келмасин, болаларнинг бутун олами остин-устун бўлиб кетади. Онасининг бир-икки аразлаб кетиши аввалига бола учун худди бувисиникига меҳмонга боришдек туюлса, ажрашувдан сўнг ўз уйига қайтишнинг иложи йўқлигини тушунганида, унинг руҳий, ақлий олами чил-чил синади. Ажрашиш катталарнинг ўзининг ҳам довдиратиб қўйганда бу дунёнинг оқ-у қорасини тушунмайдиган гўдаклардан қандай иродани кутиш мумкин? Болалар ёши улғайгани сари биз — катталарнинг оламига, шодлик-қайғу ва яхши-ёмонларга тўлиб-тошган дунёйимизга кириб кела бошлайдилар. Улар ажрашишдек катта салбий ўзгаришни турли ёшда турлича қабул қилишади. Аксарият вазиятларда болалар онаси билан қолади, шунинг учун ҳам маслаҳатларимиз ва фикрларимиз айнан оналарга қаратилган.

Туғилган вақтидан 18 ойгача…

Бу ёшдаги болалар ота-онасининг кайфиятини яхшигина ҳис этади. Муаммо нимадалигини билмаслиги аниқ, бироқ жанжаллар сурункали тус олса, гўдак асабий, инжиқ ва худди ота-онасидек жанжалкаш бўлиб қолади, хархашагўй табиат шаклланади. Кайфияти тез-тез бузилади, чунки асабий она боласини эмизганида, овқатлантирганида ўз дардларини айтиб, ё ичига ютиб, фарзандининг кўз олдида «ҳеч нарсани билмайди-ку», деб кўз ёшини тўкади. Гўдак  кўз ёш нималигини билмаса ҳам, бу ўзгача ҳолат эканлигини сезади. Бегона одамлардан ўзини тортади, улар олдида жиддий бўлиб олади. Бошқа болаларга нисбатан ривожланиш суст кечиш эҳтимоли ҳам бор.

Салбий асоратларни олдини олиш учун: Гўдак яқинлари, айниқса, онаси билан барқарор ҳолатда кўпроқ бирга бўлиши керак. Ажрашишдан сўнг она аввал қандай режимда боласи билан ўйнаган, овқатлантирган ва ухлатган бўлса, худди ўша тартибни сақлаб қолиши шарт. Гўдакни ўзи ёқтирган ўйинчоқлари билан таъминлаш, кўпроқ қўлда кўтариб юриш, у билан фақат яхши кайфиятда гаплашиш керак. Ажрашувдан кейин яшаш жойи ва шароит ҳам ўзгаради, токи бола бу шароитга кўниккунича унга мулойимроқ ва босиқроқ муносабатда бўлиш даркор. Бола билан мулоқот қилиш керак бўладиган вақтгача унинг онаси асабларини жойига қўйган,  яхшилаб ҳордиқ чиқариб, тиниққан бўлиши шарт.

18 ойдан 3 ёшгача…

Бу ёшда ота-она билан бола ўртасидаги руҳий-ҳиссий боғлиқлик анча кучайган бўлади. Бола учун бутун олам, асосан, дадаси ва ойисидан иборат бўлади. Ажрашиш нималигини тушунмаган болалар яқинларидан бирининг ёнида йўқлигини яхши сезади. Болалар кўпинча "ота-онам мен туфайли ажрашди, уришишди” деган фикрга боришади. Улар эътиборни кўпроқ ўзига қаратишни хоҳлашади, арзимас нарсага йиғлайдиган бўлиб қолади ва инжиқланади. Улар ҳам ўзига яраша стрессни бошидан кечиргани учун асабий беқарорлик оқибатида бармоғини сўриш каби одатлар пайдо бўлиши мумкин. Ёлғизликдан қўрқиш, уйқусизлик кузатилиш эҳтимоли бор. [ www.BePuL.NeT -Eng qaynoq mavzular olami!]

Салбий асоратларнинг олдини олиш учун: Ажрашган ота-она фарзандлар масаласида барқарор бўлиш учун якдил ечимга келиши шарт. Боланинг кун тартиби икки томондан ҳам ўрганилиб, ҳар икки тараф ҳам унга ўз эътибори ва ғамхўрлигини кўрсатиши лозим. Агар бунга ота томонидан розилик бўлмаса, она ҳамма вазифани ўз зиммасига олишига тўғри келади. Китоб ўқиб беринг, тушунмайди, деб ҳисобласангиз ҳам у билан гаплашинг, яқин қариндошларингизникига, сайлгоҳларга тез-тез олиб боринг, қариндошларингиздан кимни ёқтирса ўша билан кўпроқ бўлишини таъминланг.

3 ёшдан 6 ёшгача…

Мактаб ёшигача бўлган болалар кўп нарсани тушунишади. Улар ота-онаси яхшигина суҳбатлашиб ўтиришган вақтини эслайди, низолар пайтида титраб, ўзининг қайси бир сўрамай қилган иши учун шундай бўлаётганини тахмин қила бошлайди. У ҳолатни ўзгартира олмаслигини билади, бу жанжал оқибати нима бўлишини билмайди. Мана шу ерда унда ўзига ишонмаслик, қўрқоқлик ва ташвишланавериш ҳиссиёти шаклланади. Ёлғизлик, қоронғилик, шовқин-сурондан қўрқиш, уйқусизлик кузатилиши мумкин.

Салбий оқибатларни олдини олиш учун: Энг яхши вариант: болаларга отасини ёмонламаслик, отаси билан кўришишга рухсат бериш, алам ва изтиробнинг бадалини болалардан олмаслик. Қани энди катталар ажрашиш пайтида ақллироқ бўлсалар-у «дўстона ажрашиш»ни уддалай олсалар. Яъни жанжаллар, ур-тўполонларсиз, айбловларсиз бир-бирлари билан хайрлашсалар, болаларнинг руҳий олами камроқ дарз кетган бўларди. Бу ёшда бола ота-онаси ўз ички кечинмаларини беркитган тақдирда ҳам яхши тушуниб туради, ўша изтиробларни у ҳам ёшига мос тарзда бошидан ўтказади. Болага ўзининг ҳиссиётларини ўртоқлашиш учун кимдир, суҳбатдош керак. Бу унинг ишонган буваси ёки бувиси бўлиши мумкин. Ажрашиш масаласида ҳар икки томонга ҳам объектив баҳо бера олиш, зинҳор ота томон дунёдаги энг ёмон инсон бўлса ҳам уни лойга қориштирмаслиги керак. Бола отаси билан кўриша олиш имкони бор-йўқлигини аниқ билиши шарт. Бунинг учун маълум кунлар белгиланиши боланинг ҳафта ёки ой давомида ўзининг бахтли дамларни кутиб яшаётгандек кайфиятда юришига сабаб бўлиши мумкин. [ www.BePuL.NeT -Eng qaynoq mavzular olami!]

6 ёшдан 11 ёшгача

Болалар ажрашиш оқибатида ёлғиз қолишдан қўрқадилар. Улар энди ҳеч қачон бошқалар айтаётган "ёмон” отасини кўра олмайман, деб қўрқади. Бу болалар ота-онаси яна топишиб кетишига ишонади, бу алоқани ўзим тиклай оламан деб ҳам ўйлаши мумкин. Ёки бўлмаса, "отам ёмон, онам яхши”, ёки аксинча хулосага келиши мумкин.  Мактаб ўқувчилари онаси ёки отасини худбинликда айблаши, яъни атайлаб уни шу ҳолга туширишган деб ҳисоблаши мумкин. Ўзининг ёмон хулқи, ёмон баҳолари ёки одамлардан қочиш ва гапга кирмаслик каби кўринишларда онаси ёки отасини жазолаши мумкин. Оқибатда болада ошқозон ёки бош оғриғи кўпроқ кузатилиш эҳтимоли бор.

Салбий асоратларнинг олдини олиш учун: Бола ташлаб кетилгандек ҳисобламаслик учун унинг кайфияти, ўқиши ва ҳордиқ чиқаришига ниҳоятда эътиборли бўлиш лозим. Ота-онанинг ҳар бири фарзанди билан якка ва биргаликда суҳбатлашиб, ажрашиш икковининг ҳам биргаликда чиқарган қарори эканлигини айтиши керак. "Онангнинг ўзи мен билан ажрашди”, "Отанг бизни ҳайдаб юборди, сенларни ташлаб бошқасини топиб олди” деб болангизни ерга урмасдан, "Отанг ҳам, мен ҳам сени яхши кўрамиз, сен бизнинг ишонганимизсан, катта бўлсанг иккаламизни ҳам бахтли қиласан” каби ундовлар билан уни руҳлантириш, қаҳрамон фарзанд бўлишга чорлашингиз мумкин. Болангиз отаси билан қўнғироқлашиб, учрашиб, ундан совға-салом олиб туришига қаршилик қилманг. Шундоқ ҳам икки ўт орасида қолган боланинг дилини вайрон этманг.

Авваламбор, ҳеч ким оиласи билан ажрашмасин. Агар ажрашса, фарзандларининг ярим бахтини асраб қолишга ҳаракат қилсин!

Азиза Қурбонова

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 500 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> «Тошкентнинг шўх қизи» — Дилфуза ИСМОИЛОВА эрининг хиёнати, чилласи чиқмаган келини ва тўй кунидаги кўз ёшлари ҳақида…
>>> ЗАМЗАМА: «Ёшим улғайгани сари оналик ҳиссини чуқурроқ англаяпман…»
>>> Куёв бўлиш арафасидаги Отабек МУТАЛХЎЖАЕВ: «Аёлларга ортиқча эрк берилишига қаршиман!”
>>> ЯНГИ МЕГАХИТНИ ҚАРШИ ОЛИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
>>> СЕВИНЧ МЎМИНОВА: «Бугунги қароримиз – бир умр бирга бўлиш!»
>>> МАФТУНКОР ШАҲЗОДА МУХЛИСЛАРИ УЧУН УЗОҚ КУТИЛГАН ПРЕМЬЕРА!
>>> Севарани ерга уриб, Шахзодани кулгуга қўйиш кимга керак?
>>> Хеч бўлмаса Мунис фанклубидаги қизга уйланди(ми?)
>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА: «Севги борлигига ишонмайман!»
>>> УМИД ИСКАНДАРОВнинг туғилган кунида айтилган уч тилак


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Октябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari