Вторник, 23.01.2018, 04:40
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 45
Гостей: 43
Пользователей: 2
Pamelajance, Stephabub

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Декабрь » 18 » БЕҲЗОД МУҲАММАДКАРИМОВ: "МЕНИНГ РОЛИМГА БОШҚА ОВОЗ БЕРСА, СУДГА БЕРАМАН!"
14:17
БЕҲЗОД МУҲАММАДКАРИМОВ: "МЕНИНГ РОЛИМГА БОШҚА ОВОЗ БЕРСА, СУДГА БЕРАМАН!"
Лойиҳанинг галдаги­ меҳмони Ўзбек Миллий академик драма театри ва кино актёри, дубляж соҳасида ўттиз йилдан буён самарали ижод қилиб келаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод МУҲАММАДКАРИМОВ. Англаганингиздек, "Очиқ хат” дубляж соҳасидаги камчиликлар хусусида…

"1990 ЙИЛИ СИНХРОН ДУБЛЯЖ ИНҚИРОЗГА УЧРАДИ”

— Ёдимда, институтни тамомлаганимдан буён ҳар куни дубляжга борганман. Дубляж қироллари Раззоқ Ҳамроев, Ҳамза Умаров, Тўлқин Тожиев, Обид Юнусов, Ёқуб Аҳмедовларнинг ишини ёнида жим ўтириб, эрталабдан кечгача диққат билан кузатардик. Гоҳида салом бериб ўтиб кетадиган қаҳрамонларга овоз берардик, оммавий саҳналарни овозлаштиришда иштирок этардик. Устозлар билан ёнма-ён бўлиш биз учун катта "мактаб" бўлган. Ҳозирги ёшларга ҳам шундай бахт ва "мактаб" вазифасини ўтайдиган имкониятни тақдим қилиш керак.

1988 йили раҳматли режиссёр Ҳотам Файзиев реал воқеаларга асосланган "Оқ бино оқшомлари” фильмини суратга олиш ишларини бошлаган ва томошабин реал воқеаларга асосланган кинокартинани тўлалигича қабул қилиши учун янги чеҳраларни йиғган. Натижада илк бор фотосиновдан киносиновгача етиб борганман. Овоз бериш жараёни келганида режиссёр "Сенга ким овоз берсин?” деб сўраган. Шунда "Менга кимдир овоз берса, ҳаммани судга бераман! Неча йиллардан буён бу имкониятни кутиб юрибман, ахир”, дея ўзимга-ўзим овоз берганман. У вақтларда актёрнинг рухсатисиз унинг қаҳрамонига бошқа актёр овоз берса, судга бериш мумкин эди. Қисқаси, овоз берганимнинг эртасига учта дубляж студиясида талаш бўлганман (кулади). Шу тариқа дубляждаги фаолиятимни айнан соф дубляждан бошлаганман, устозим Мукамбар Раҳимова.

Аввалги синхрон дубляж, бу — ҳақиқий профессионал дубляж эди. Боиси овозлаштирилаётган фильм ё сериалнинг нусхаси яратиларди. Шу боис ҳам соф дубляжда экрандаги қаҳрамонга қолипдек тушадиган овоз қидириларди. Қолаверса, фильмда қанча қаҳрамон бўлса, овозлаштириш учун худди шунча актёр жалб этилган. Қатор репетициялардан сўнггина овозлаштиришга ўтиларди. 1990 йили ушбу дубляж инқирозга учради ва бу соҳа телевидениега кўчди. Телевидение дубляжи дубляж эмас! Бу — кадр ортидан синхрон таржима, у ерда актёрнинг олдида мутлақо бошқа вазифа туради. Шунинг учун битта фильмдаги барча эркак ё аёл қаҳрамонларга овози тушадиган, томошабиннинг жиғига тегмайдиган — "нейтрал”, универсал махсус овоз талаб этилади. Бугун тўртта актёр фильмдаги барча қаҳрамонларга овоз беради. Бироқ кадр ортидан синхрон таржима аввалги синхрон дубляжга нисбатан қийин иш. Масалан, битта фильмда ўн бешта қаҳрамонга овоз бераман. Устига-устак, ёши ҳам, феъл-атвори ҳам бир хил қаҳрамонлар чиқиб қолади. Уларни бир-биридан ажратиш жуда мушкул иш. Сўз исботи билан бўлсин, "Кўсем” сериалидаги қаҳрамонлар — султон Аҳмад ва Искандар тенгдош, феъл-атвори ҳам фарқ қилмайди. Дубляж режиссёримиз Баҳодир Қосимов иккаласини ажратишни талаб қилади. Искандарни жайдари, султон Аҳмадни вазминроқ қилиб олдим.

Бугунги дубляжда қўлингизга матнни олишингиз билан битта уринишда овозлаштириш керак. Тезкор замонда дубляж ҳам шиддаткорликни талаб қиляпти. Тезкор дубляж аслида дубляж пойдеворини емиряпти... Россия фильмларини ҳали-ҳануз синхрон дубляж қилади, биз эса уддасидан чиқолмаяпмиз. Вақт ва маблағ муаммоси сабаб шундай ишлашга мажбур бўляпмиз...

Ҳужжатли фильмларни овозлаштиришда туни билан ухламаганим боис гоҳида хаёлим қочади. Шундай вақтларда ўзимга-ўзим "нима қиляпсан?” дейман... Дубляж актёрлари ҳар қандай шароит­дан чиқишга мажбурмиз.

"ЁШЛАРНИ ДУБЛЯЖГА ОЛИБ БОРОЛМАЁТГАНИМДАН УЯЛАМАН”

— Дубляж режиссёрларининг катта хатоси универсал овозли саноқли актёрларгагина мурожаат қилади. Аслида ёшларни ҳам жалб қилиш, ўргатиш керак. Шахсан ўзим театримиздаги иқтидорли ёшларни дубляж режиссёрларига тавсия қилиб, маълумотларини ёздириб ҳам қўйганман. Чунки дубляжда биздан кейин издошлар қолишини истайман. Лекин "Ўзтеле­радиокомпания”га кириб-чиқиш талаблари қатъий бўлгани боис, ёшлар ҳозирча дубляжга бора олишмаяпти. Очиғи, ёшларни дубляжга олиб боролмаётганимдан ўзим уяламан. Овозимиз универсал бўлгани учун Афзал Рафиқов, Ойбарчин Бакирова, Ноила Тошкенбоева,­ Маҳмуд Исмоилов, Барно Қодирова, Боир Холмирзаев, Санжар Саъдуллаев, Фатҳулла Масъудов, Зулхумор Мўминова, Дилдора Рустамова, Моҳира Нурматова, Элёр Мирзоҳидов, Дилдора Бекжонова ва менгина ишлай оляпмиз. Қолаверса, бугунги кундаги ўзбек фильм­ларига тасодифан ё қизиқиши туфайли келиб қолган "актёрлар”нинг "ижроси”ни катта экранларда дубляж актёрлари маҳорати туфайлигина томошабин "зўр ўйнабди”, дея кўряпти. Аслида у фильмларда дуб­ляж актёрлари роль ижро этяпти! Кўплаб актёрларни дубляжда ишлашга сабри, асаби чидамайди. Масалан, ҳам­касбим Тоҳир Саидовнинг зўр овози бор, лекин "дуб­ляжда ишлаш менга эмас, тоқатим етмайди!” деб очиқча айтади.

Асли дубляжнинг услублари ўзгаргани боис ҳам соф дуб­ляжнинг "мактаб”и йўқолиб кетган. Дубляж ривожига тўсиқ бўлаётган камчилик­ларни бартараф этиш учун балки аввалги соф дубляжни тик­лаб, "Ўзбекфильм” қошига қайтариш, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият инс­титутида дубляждан дарслар қўйилса, айнан дубляж актёрлари дарс берса, натижа бўй кўрсатармиди?.. Шунда дубляж режиссёрлари исталган актёрини чақириш имкониятига эга бўлар ва сифат кўрсатгичи ошарди.

"ОВОЗНИ ИШЛАТИШ УЧУН "ЮРАК” КЕРАК”

— Синхрон дубляжда ишлаган кўпгина актёрлар рус актёрларини ўзбек тилида "гапиртиролган”. Масалан, дубляж актёрлари Воҳид Қодиров рус актёри Евгений Леоновни, Диас Раҳматов рус актёри Георгий Вицинни ўзбек тилида "гапиртиришган”. Леонов ва Вицин ҳатто "ўзбек тилида ҳам яхши гапирар эканман”, дея ўзбек дубляжини эътироф этишган. Яқинда Леоновга бошқа актёр овоз берган фильмни кўрдим, овоз қолипдек туш­маган. Бундай омадли тасо­дифлар са­ноқли бўлади, албатта. Лекин ҳо­зир ҳам ҳинд актёрлари Шоҳ­руххон, Амирхон, Салмонхон, Голливуддан Том Круз, Арнольд Шварценеггер, Брэд Питт, Леонардо Ди Каприо каби актёрларни ўзбек тилида "гапираётганига” томошабин ишоняпти. Бунда дуб­ляж актёрлари Санжар Саъдуллаев, Фатҳулла Масъудов, Дилдора Рустамова, мен ва устозларимиз бор маҳоратимизни ишга соляпмиз. Очиғи, Дилдора Рустамова дубляж­га актёрликни эмас, журналистикани тамомлаб келгани учун назарга илмаганман. Орадан йиллар ўтиб, дубляжга қайтганимда, устоз даражасига етганига гувоҳ бўлдим. Айтмоқчи бўлганим, ният, ҳаракат кучли бўлса, ҳаттоки актёрликни тамомламаганлар ҳам яхши мутахассис бўлиб етишиши мумкин. Дубляжда овоз муҳим, лекин уни ишлатиш учун "юрак” бўлиши шарт! Ёдимда, дубляжда ёнғин хавфсизлиги ходими бош қаҳрамонларга қойилмақом қилиб овоз берган. Бу билан устоз кўриши шарт эмас, дейиш фик­ридан йироқман. Айтиш жоиз, дубляж соҳасида устоз-шогирд анъанаси ҳам оқсаган. Издош қолдириш истагим кучли бўлгани боис имкон қадар шогирд тайёрлаяпман. Насиб бўлса, авлодма-авлод давом этиб келаётган дубляж санъати "занжири” узилиб қол­майди. Масалан, Алишер Узоқов, Акмал Мирзо, Улуғбек Қодиров, Дилдора Бекжонова муносиб давомчи бўла олишади. Алишер Узоқовнинг овози универсал, Улуғбекнинг овоз тембри зўр, дубляж актёри Ҳамидулла Наримоновнинг овозига ўхшайди. Улуғбек кутилмаганда "ғазал ўқигим келяпти”, деб қолди. Қизиқиши, ҳаракати борлиги учун буни ҳам ўргатяпман.

Шахсан ўзим Ўзбекистон халқ артис­ти Ёқуб Аҳмедовга ихлос қилганман. Боиси у киши ҳам саҳна, ҳам кино, ҳам дубляжда биринчи рақамли ижодкорлардан. Шукр, бугун устозим сингари ҳар учала йўналишда фаолият юрит­япман, ниятда гап кўп. Ёш актёрлар ҳам ҳозирги дубляж актёрларига ихлос қилиб, тиришқоқлик билан шу соҳага интилаётган экан, дубляжнинг эртаси ишончли қўлларда. Фақат уларга имконият берилса, бас! 

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 92 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ШАҲЗОДА МУҲАММЕДОВА ПРОФЕССОР ДИЛОРОМ ОМОНУЛЛАЕВАНИ “МАНҚУРТ” ДЕБ АТАДИ
>>> ​ЮЛДУЗ РАЖАБОВА INSTAGRAM`ДА ҚЎПОЛ ИЗОҲ ҚОЛДИРАДИГАН ЙИГИТЛАРДАН НОЛИДИ
>>> ЮЛДУЗЛАР ГОНОРАРИ: ЎЗБЕКИСТОНДА ХОНАНДАЛАР ВА АКТЁРЛАР ҚАНЧА ПУЛ ТОПАДИЛАР?
>>> ​Nargiza Salmonovaning muxlislaridan biri u tufayli oilasi bilan ajrashganini ma`lum qildi
>>> Севарани ерга уриб, Шахзодани кулгуга қўйиш кимга керак?
>>> Javlon Shodmonov o`g`il farzandli bo`ldi
>>> Mashhurlar bolaligida ishongan yolg`onlar haqida...
>>> DJ Piligrim имиджини тубдан ўзгартирди
>>> АКБАРХЎЖА РАСУЛОВ РОССИЯГА КЕТГАНИ ВА ТЕАТРГА ҚАЙТИШИ САБАБЛАРИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)
>>> ШАҲРИЁР ИЖОДИГА ОДАМЛАРНИНГ ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДАЛИГИНИ БИЛИШ УЧУН ЎТКАЗАДИГАН “КИРА ОПЕРАЦИЯСИ” ҲАҚИДА


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Декабрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari