Бисквити юмшоқ ушбу рулетга мандарин меваси байрамона кўриниш ва ажойиб маза беради.
Керакли маҳсулотлар:
тухум – 5 дона;
шакар – 200 гамм;
ваниль – 1 чой қошиқ;
ун – 140 грамм;
қаймоқ – 240 мл;
маскарпоне пишлоғи – 230 грамм;
шакар упаси – 5-6 ош қошиқ;
мандарин – 5-6 дона.
Тайёрланиш жараёни:
Тухум ва шакар миксер ёрдамида яхшилаб кўпиртирилади. Сўнгра ваниль қўшиб аралаштирилади.
Тухумли аралашма устидан ун оз-оздан солинади ва эҳтиёткорлик билн аралаштирилади.
Қолипга пергамент қоғози солиниб, устидан тайёр бўлган хамир қуйилади.
Рулет бисквити қизаргунча 20 дақиқа давомида 170 даражада печга қўйилади.
Сўнгра сочиқ устига олиб, пергамент қоғози олиб ташланади.
Бисквит сочиқ билан биргаликда рулет шаклида айлантирилади ва совитишга қўйилади.
Қаймоқ дастлаб миксер билан яшилаб аралаштирилади, кейин пишлоқ ва шакар упаси солинади, силлиқ бўлгунга қадар аралаштирилади.
Сочиқ билан ўралган бисквит аста очилади ва орасига қаймоқли крем суртилади.
Мандаринлар тозаланиб, бутунлигича бисквитнинг бир четига қўйилади. Бир нечта бўлаги эса олиб қўйилади.
Бисквит яна рулет шаклида айлантирилади, қаймоқли кремдан ширинлик юзасига сурилади ва меванинг қолган қисми билан юзаси безатилади.
Ёқимли иштаҳа!