Пятница, 18.10.2019, 22:29
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1361]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [945]
Hikoyalar to'plami [890]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1097]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [313]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [4196]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [515]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [171]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [27]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 60
Гостей: 60
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Сентябрь » 29 » БИР ҲАФТАЛИК ҲАЛОВАТ… (ёхуд 60 ёшли мўйсафиднинг аламли кечмиши)
05:33
БИР ҲАФТАЛИК ҲАЛОВАТ… (ёхуд 60 ёшли мўйсафиднинг аламли кечмиши)
Эркак олтмишни ёқалаб қолса-ю, ҳамон бахтини топа олмаса, худди ёш гўдак каби хаёлан ўксийдиган, кимларгадир дод солиб йиғлаб, аламларини тўкиб солишга орзуманда бўлиб қоларкан.

Икки марта оила қурдим, бола-чақа орттирдим. Меҳр, эътибор, муҳаббат, ҳурмат орттира олмадим. Айниқса, сўнгги йиллардаги умрим хазон каби сарғайиб, мунғайиб ўтди.

Мен шу аёлимнинг ҳам орзуси ушалсин деган мақсадда уйни хатлаб бергандим. Мана, энди ҳайдалган ит каби иккинчи бор тағин елкамга тўнимни ташладим-у, уйдан чиқиб кетдим. Эссиз-а!.. Қанча йиллар қора терга ботиб, емай-ичмай қургандим-а шу ҳовлини!.. Насиб этмади…

Йўқ, болаларимга қолсаям сира ачинмасдим. Афсуски, биринчи рўзғоримдан туғилган биргина ўғлим шаҳарда яшайди. У мағрур йигит. Болам бўлсаям уйимга кўз тикишга ор қилади. Майли, агар шу уйни собиқ хотинимга топшириб, шу сабаб тинч, хотиржам бўлсам, розиман…

Қариганимда азобда қолдим. Иссиқ-совуғимдан хабар оладиганим кўчадан, сайру-саёҳатдан бўшамаса, бир оғиз ширин сўзга, бир чимдим эътиборга муҳтож бўлиб яшасам… Яхшиси, мен шаҳарга бораман. Ўғлимнинг — ўзимнинг отасиз ўсган, ўзига ўзи суяниб ўсган ўша ёлғизимнинг ҳузурига бош эгиб бораман. Балки, қучоқ очиб кутиб олар? Ҳа, албатта кутиб олади. Кўксимдан итариб кўчага ҳайдамайди…

Чопоннинг енгларини белга ўраб олганча дарвишлар каби автобусга ўтирдим ва шаҳарга жўнадим…

* * *

Шаҳар яхши-да!.. Ҳарқалай, кундузлари айлансанг, томоша қилсанг, ёлғизлигинг, азоб-уқубатлар унут бўлади. Анави, чархпалак, ирғишлаб ўйнаётган гўдаклар, анҳорда лопиллаб оқаётган кўкимтир сувга тикиласан-у, дам оласан, болалагинг ёдингга тушади.

Кечгача сайр қилдим. Чарчасам ҳам, оёқларимдан мадор кета бошласа ҳам дам олиб, дам олиб айланиб юравердим. Шундан бошқа иложим ҳам йўқ. Ўғлим кундузи ишда бўлади. Келиннинг қош-қовоғига термулиб ўтиришга тоқатим етмайди. Ким билсин? Қарий бошлаб ўзим ҳам анчагина зиқна бўлиб қолдимми, ортиқча гап-сўзларни сира кўнглимга сиғдира олмайман…

Мана, шом пайти бўлди. Шошилмасам бўлмасди. Яхшики, шаҳарда бозор кўп. Бирига кириб майда-чуйда олдим. Олти яшар неварам бор. Қувондиқ. Ажойиб бола бўлган. Бир йил олдин келганимдаям маҳкам тиззамни қучоқлаб олганди. Ўша неварамга атаб ка-атта машина харид қилдим. Майли-да, бобом олиб келди деб хурсанд бўлиб қолса!..

Эшикни тақиллатаяпман-у, юрак қурғур қинидан чиқиб кетай дейди.

— Қандай кутиб оларкан-а? — ўйлайман бош эгган кўйи эшик очилишини кутарканман. — Дардимни айтсам, тушунармикан? Болам ҳам туйқусдан кўчага ҳайдаб солмасмикан? Келин-чи? Омон бўлсин-у, жа қайсар аёл эди! Қовоқ-тумшуғини осилтириб олмасмикан? Менинг дастимдан ўғлим Соливойга гап тегиб қолмасмикан?..

— Ие, ота, келинг, келинг!.. — хайрият, болажоним, шунқорим уйда экан. Қучоғини очиб менга пешвоз чиқди. — Қайси шамоллар учирди? Тинчликми?..

Ҳол-аҳвол сўрашиб бўлгач, айбдорона бош эгдим.

Соливойим ниманидир англагандек мени етаклаб ичкарига олиб кирди. Неварамни бағримга босиб қўлимдаги совғани топширдим. Шу тобда келиним чиқиб келди.

— Уф-ф, — дея тескари ўгирилиб лаб бурганини кўрдим. Аммо эътибор қилмай очиқ чеҳра билан сўрашган бўлдим. — кели-инг!.. Нима бўлди?..

Хўш, бундай муносабатга қандай жавоб қайтарса бўлади?.. Билмасдим. Бир ўғлимга, бир келинга боқар, сўнгги сўзни барибир Соливойимдан кутардим.

— Бор, чой қўй! — буюрди у хотинига. — Отам йўлдан чарчаб келган! Ошга унна!..

Биз анча вақт гаплашиб ўтирдик. Бўлган ишларни айтдим. Бироқ ҳозир гапларим негадир ўғлимнинг қулоғига кирмаётгандек эди. У нуқул ошхона томон қараб қўяр, келинимнинг дастурхон тузашини, чой келтиришини кутарди.

— Нафиса! — охири тоқати тоқ бўлди чоғи ўрнидан туриб кетди у. — Ўлиб-нетиб қолганмисан? Чой-пой олиб келмайсанми? Отам келган-ку, ахир!..

— Нима қилай? — ўғлимга жавобан бақирди келин. — Қандай келган бўлса, шундай кетаверади! Ойда-йилда болам бор, неварам бор деб йўқламайдиган отага шунча жанжалми?.. Уйидан ҳайдалиб, энди биз керак бўлиб қолганмиз-да!..

— Ўчир овозингни!.. Отам бугундан бошлаб шу ерда яшайди!..

— Яшаб бўпти!.. Бу уйни менинг дадам олиб берган, билдингизми? Энди бир камим қари отангизнинг кирини ювиш, овқатини пиширишмиди?!.

— Қўй, — дея хотинини калтаклагудек чамаси бор ўғлимнинг елкасидан босиб ўтқаздим мен. — жанжал қилма, болам! Мен жойимни топиб оламан! Сенларни… Бир кўриб ўтай деб кирдим-да!.. Оилани маҳкам тут! Оила-я, оила!.. Қара, неварам ҳам бўзрайиб қолди! Унинг кўнглини ўкситма!..

Соливойим нима дейишни билмас, нуқул лабини тишлаб ошхонага алам аралаш нигоҳ ташларди.

Ҳа, энди кетмасам бўлмасди.

Ёлғиз зурриёдимнинг тинчини бузиб, хонадонига жанжал олиб киргандан кўра кўчаларда, вокзалларда кун кечириб юришни афзал кўрдим.

* * *

Тунаш учун вокзалдан маъқули йўқ. Чеккага ўтиб бўш ўриндиқ топасан-у, бемалол ухлайверасан.

Мен ўтириб бирпас ўтган-кетганларни кузатган бўлдим. Ҳамма шошиларди. Катта-катта сумка, жомадонларини судраганча поезд томон чопишгани чопишган…

Бир пайт елкаларим, оёқларим зирқираб оғрий бошлади.

— Шу инсульт қурмағурдан сира қутулмадим-да! — хаёлимдан ўтказдим оғриётган жойларимни кафтим билан уқалаб. — Қанийди, меҳрибон кишинг бўлса-ю, дори-дармон қилса, уқалаб дардингни аритса!..

— Мазангиз бўлмаяптими? — ёнимда қирқ ёшлар атрофидаги қорачадан келган, келишгангина бир жувон ўтирган эди. Чамаси, инқиллаб қўяётганимни кўриб хавотир олдими, мен тарафга ўгирилиб сўради. — Бирор ёрдам керак эмасми?..

— Раҳмат, синглим. Эски касал қурғур қўзғаб туради-да!..

— Қаерга кетаяпсиз ўзи?

Бу савол ортиқча эди. Эҳ, сўраб нима қиларкан-а? Юрагим шундоқ ҳам куйиб турибди…

Бироқ бу аёлнинг бир оғиз ҳол сўраши кўнглимни кўтаргандек, дардимни унутгандек эдим.

— Кўчада қолганман. — дедим бошимни терс буриб. — Пешона экан.

— Уйингиз-чи? Қаерликсиз ўзи? Нега кўчада қоласиз?..

— Шунақа бўп қолди-да!..

Аёл ҳадеб суриштиравергиси келмадими, бош чайқаб қўйди ва қўлтиқлаб ўтирган сумкасини ерга тушириб менга яқинроқ ўтириб олди.

— Унда биронта квартирани ижарага олсангиз бўлмайдими?

— Олсам бўларди. Локигин… У ердаям ёлғиз қоламан барибир. Тўрт девор ичига қамалиб ўтиргандан кўра вокзални маъқул кўрдим-да! Бу ерда ҳар хил одамни кўраман, юракнинг чигали сал бўлсаям ёзилади.

— Гапингиз тўғри. — деди аёл ерга боқиб. — Ёлғизлик ёмон…

— Кечирасиз, — дедим нимадир ёдимга тушгандек ҳушёр тортиб. — ўзингиз қаерга кетаяпсиз?

— Менми?.. — маъюс жилмайиб қўйди у. — Мен… Бозорда тирикчилик қиламан. Қишлоқда икки болам қолган. Ўшаларни боқай деб шаҳарга келгандим. Пича бўлсаям иқтисод қилай, пул орттирай деб вокзалда ётиб юраман. Ҳозир замонни биласиз-ку, қийин. Уни олсанг, бунга етмайди, буни олсанг…

— Куёв-чи, куёв? Нима иш қилади?..

— Куёв… Йўқ у. Ажрашиб кетганмиз.

— Узр, синглим, — дедим хижолат тортиб. — дардингизни янгилаб қўйдим шекилли.

— Ҳечқиси йўқ. Кўникиб кетганман.

Одамнинг тафтини одам олади. Икки дардкаш йиғилса, вақт ҳам тез ўтиб кетаркан.

Тун бўйи гаплашиб ўтирдик. Аёлнинг исми Орзигул экан. Гап-сўзлари маънили, оғир-босиқ, меҳрибон. Тинимсиз мени тинчлантирар, гапларимни эшитиб баъзан йиғлаб ҳам оларди.

— Сизнинг дардингиз меникидан юз чандон оғир экан. — деди Орзигул. — Ёмон одамларнинг уйи куйсин, илойим!..

— Сизни нега ташлаб кетади? — эҳтиёткорлик билан сўрадим Орзигулдан ниҳоят юрак ютиб. — Шундай куйинчак, меҳрибон аёлдан воз кечиш мумкинми, ахир!..

— Демак, мумкин экан. Эрим аслида ёмон одам эмасди. Россияга ишлаб келаман деб кетди-ю, дом-дараксиз кетди. Орадан икки йил ўтиб келди. Афсуски, шунча кутганларим беҳуда экан. Келибоқ судга ажралиш учун ариза берди. Уйланиб олибди ярамас ўша ёқда. Мен-чи? Қўлимдан нима келарди? Икки боламни қучоқла-аб қолавердим.

— Аблаҳ экан. — дедим Орзигулга зимдан назар ташлаб. — Эркак киши бундай қилмаслиги керак…

Йўқ, ёшим олтмишга етган бўлса-да, бу тун мен учун худди эртаклардагидек кечганини яшира олмайман.

Суҳбатимиз қизигандан-қизиб борар, ўзим эса бу муштипар аёлга тобора боғланиб, ўрганиб бораётганимни юрак-юрагимдан ҳис этиб турардим.

Ахир, дунёда шундай аёллар ҳам бор экан-ку!.. Нега мен бахтсиз яшадим? Нима учун ўз вақтида Орзигулдек аёл учрамади-ю, роҳат-фароғатда яшамадим?..

Ҳа, Орзигул мен қачонлардир ёшликда орзулаган аёлнинг ўзи янглиғ эди. Юриш-туришиям, гап-сўзларининг салмоғиям, қолаверса, қалбининг юмшоқлигиям худди ўзи…

Кутилмаганда хаёлимдан ўзим пайқамаган ҳолда турли ўйлар кеча бошлади.

Мен қалбимни, хаёлларимни жиловлай олмай борар, ўйлаган ўйларим қанчалар кулгили бўлмасин, истакми, умидми ўз домига тортар, ўзимдан кечган сўзларни тезроқ Орзигулга тўкиб солгим келарди.

Табиатан шундай одамман. Кимгадир ниманидир айтгим келдими, тамом, то айтмагунимча тинчимайман. Гўёки ичимда қолиб кетса, портлаб кетадигандек безовталанавераман.

— Сизга бир гапни айтайми? — дедим ниҳоят ўзимни қўлга олиб.

— Майли, айтинг. — Орзигул уёқ-буёғини тўғрилаб, сумкасини ковлаб нималарнидир қидириб кўргач, менга юзланди.

— Тўғриси, бу гапни айтсам-у, сиз хафа бўлсангиз, ўзимни кечира олармиканман?..

— Нима гап ўзи?..

— Биласизми, мана, тун бўйи гаплашдик, бир-биримизни танидик, кимлигимизни билдик. Яширмайман, сиз ажойиб аёл экансиз. Ҳар қандай эркак орзу қилса арзийдиган экансиз. Мабодо турмуш қилиш ниятингиз йўқми?..

Бу гапимни эшитган Орзигул кулимсираб тескари қаради.

— Узр, — давом этдим хавотирдан юрагим ёрилгудек бўлиб. — башарти саволим кўнглингизга оғир ботган бўлса, мени кечириб қўясиз!..

— Йўқ, — деди у ердан бош кўтармаган кўйи. — тўғри савол бердингиз. Кейинги вақтларда ўзим ҳам шу тўғрида ўйлайдиган бўлиб қолгандим. Айниқса, болаларимнинг кўзларига боқсам, қийналиб кетаман. Кошкийди шу болаларимнинг ҳам отаси бўлса, ҳар куни улар қўрқмасдан «ота» деб чақира олишса дейман!.. Бироқ… Ҳозирги кунда унақанги эркакни учратиш…

— Сиз… Учратдингиз. — бу гап қандай оғзимдан чиқиб кетганини ўзим ҳам сезмай қолдим.

— Нима?.. Қ-қанақасига?.. — шартта бошини кўтариб сўради Орзигул. — Ҳазиллашаяпсизми?.. Қўйинг-э, унақа гапларни!..

— Тушунинг. Мен… Тўғри, ёшим анча катта сиздан. Лекин бир умр сиздай аёл билан бир ёстиққа бош қўйишни орзулаб яшаганман!.. Нима қилай? Ҳаётим шунақа азобда ўтди. Рўшнолик кўрмадим. Бир умр шунга интилиб яшадим. Ета олмадим. Нимаси ёмон? Иккимиз ҳам ҳаётда куйганлардан бўлсак. Буёғига яхши-ёмон кунларимизни биргаликда кечирсак гуноҳ бўлмас?.. Ишонинг, дунёда камлик кўрсатмайман. Қолган ҳаётимни сиз ва болаларингизга бағишлайман. Худога шукр, ногиронлик пенсиям ёмон эмас. Ойига юз минг сўм оламан. Сиз ҳам… Қийналиб бозор қилиб юрмасдингиз…

Орзигул индамай қолди. Тескари ўгирилганча узоқ муддат сукут сақлади. Мен бўлсам, гапирган гапларимдан гоҳ пушаймон бўлар, гоҳ юрагимнинг аллақаерида умид учқунлаб ёнимдаги Орзигулга мўлтираб қарар эдим.

— Ҳайрон бўлиб қолдим. — ниҳоят Орзигул ёрилди. — Ёшингиз-ку, майли. Одамлар, таниган-билганлар нима дейишаркан? Шаҳарга ўзига эр топиш учун кетибди дейишмасмикан? Болаларим-чи?

— Эл оғзига элак тутиб бўлармиди. — энди дадил гап бошладим мен. — Уйимиз тинч бўлса, орамизда меҳр, оқибат, иззат-ҳурмат бўлса бас-да!.. Ҳозирги одамлар бор бўлса кўролмайди, йўқ бўлса беролмайди. Қолаверса, боя айтганимдек, сизга меҳрим тушиб қолди. Бутун умр пойи патагингиз бўлсам, беармон кетардим дунёдан…

Орзигул бир муддат хаёл суриб тургач, сўради:

— Хўп, турмуш қурдик ҳам дейлик. Қаерда яшаймиз? Вокзалдами?..

Мен бу ҳазилдан кулгим келиб ерга қарадим.

— Йўғ-э, нега вокзалда яшарканмиз? Ҳозирча ижарага уй топамиз. Кейинчалик Худо пошшо. Бизгаям эгамнинг атаган жойи бордир!..

— Тўғри айтасиз. Уйсиз қолмасмиз… Майли, тонг ҳам отибди. Бозорга чопмасам бўлмайди.

Орзигул шундай деб даст ўрнидан турди ва қўлига сумкасини илди.

Ҳайрон бўлдим. Ахир, ҳозирги гап-чи?..

— Йўқ, энди бозорга боришнинг ҳожати қолмади. — дедим унинг йўлини тўсиб. — Мана, ҳаммасини обдон гаплашиб олдик. Ҳозир мачитга борамиз, никоҳ ўқиттирамиз-у, ундан кейин ижарага уй топамиз.

— Дарров-а?.. Тўхтанг, ҳали мен болаларимнинг олдидан ўтишим керак. Сиз ҳам ўғлингизга бир оғиз маслаҳат солинг. Тағин гап-сўзга қолиб юрмайлик. Нима бўлгандаям бу умр савдоси!..

— Яшанг, — дедим яна бир карра Орзигулнинг фаросатига тан бериб. — бу ҳақда ўйламабман-а!.. Ҳовлиқибман-у, қолибман. Бўпти, унда кечқурун шу ерда учрашамиз. Қолган гапларни гаплашаверамиз.

— Хўп.

Биз илиққина хайрлашдик. Орзигулни билмадим-у, мен худди қанот чиқарган каби телефон бор жой томон жадал кетиб борардим. Юрагим потирлаб тинчлик бермас, назаримда гўё йигирма беш яшар норғул йигитга айланиб қолгандек сабрсизлана бошлагандим.

* * *

Телефон топишга топдим-у, анча вақт ўйланиб қолдим. Ўғлимга нима деб айтишни билмай бошим қотди. Унинг жавобини ўзимча тахмин қилиб ташвишда қолдим. Аммо вақтни чўзиб бўлмасди. Нима бўлганда ҳам энди Орзигулни йўқотиб қўйиш ҳақида ўйлаганим сари юрагим увишар, шошилишим зарурлигини идрок этиб бошимга қўнай деб турган бахт қушини тезроқ тутиб мурод мақсадимга етишни кўзлардим холос.

— Соливой, ўғлим, — дедим бир қарорга келгандек босиқлик билан. — бўлган ишларни эшитдинг. Нима қилайки, тақдирим аччиқ экан. Энди қолган ҳаётимни ўйламасам бўлмайдиганга ўхшайди.

— Ота, қаердасиз? Нега келмадингиз? — хавотир аралаш сўради ўғлим. — Келинингизнинг феълини биласиз-ку! Эътибор бериб ўтирганингизни қаранг. Йўқ, келинг, меникида яшайверинг! Агар сизга бир оғиз ортиқча гап гапирсин, жавобини бервораман ундай хотиннинг!

— Йўқ, йўқ, йўқ! Ундай қилма, жон болам! — дедим йиғлагудек бўлиб. — Мен жуда яхшиман. Сен тинч бўлсанг, ўша менинг бойлигим, ўғлим. Мен аллақачон жойимни топиб олганман. Худо хоҳласа, тез-тез кўришиб турамиз. Биласанми, сен билан бир масалада маслаҳатлашмоқчи эдим.

— Хўш, хўш, ота, нима муаммо?.. — сўради ўғлим. — Нима камчилигингиз бор?

— Камчилик йўқ… Шу десанг… Ёшим ҳам бир жойга бориб қолаяпти. Бу ёшда ёлғиз яшаш ёмон бўларкан… Йўқ, йўқ, сен ёмон ўйга бормагин! Агар сен ҳозир айтадиган гапимни эшитиб туриб бир оғиз рад жавобини берсанг, сен айтганча яшайвераман.

— Тушунмадим, ота! Нима гап ўзи? Нега айта қолмаяпсиз?

— Айтишгаям истиҳола қиламан-да! Локигин айтмасам ҳам бўлмайди.

— Унда айта қолинг! Биласиз-ку, сизни жуда яхши кўраман, қадрлайман!

— Ўғлим, кеча бир аёлни учратиб қолдим. Жуда фаросатли, оғир-босиқ жувон экан. Бечораям ҳаётда қийналибди. Шу… Шу аёл билан қолган умримни бирга кечирсаммикан деган хаёлда қолдим.

Соливой бирдан жимиб қолди. Гўшакдан унинг оғир хўрсиниб қўяётгани аниқ-тиниқ эшитилиб турарди.

«Ишқилиб, дилини оғритмаган бўлай-да! — ўйлардим ўзимча. — Э, шу гапни нега айтдим? Нега кексарган давримда бўлар-бўлмас ўйларга асир бўлдим? Ахир, одам боласига шундай гапларни гапирса…»

— Ота, — хаёлимни бўлиб сўз бошлади ўғлим. — Сизни тушундим. Бир жиҳатдан бу қарорингизни маъқуллайман. Лекин… У аёл аслида қандайлигини билмайман, уни кўрган эмасман. Шу йилларда тулкисифат аёллар кўпайиб кетган-да!.. Мабодо шу аёл… Сизнинг умрингизни ҳеч бўлмаса беш кунга узайтирса, мен мингдан минг рози бўламан. Сиз ёмонлик кўрмасангиз, азобланмасангиз дейман!..

— Болажоним, у аёл мисоли фаришта, — ҳовлиқиб гап бошладим мен. — Мана кўрасан, у ишончингни оқлайди!.. Бутун умр кўрмаган яхшиликларни насиб этса ундан кўраман. Бир кун келиб ўзинг ҳам қойил қоласан, ҳа!..

* * *

Худойимга беадад шукр! Орзигул то болалари билан маслаҳатлашиб, тараддуд кўргунча мен ҳам қишлоққа бориб пенсиямни олдим, ёстиқдошимга атаб кўйлак, яна майда-чуйдалар қилдим ва ижара уйимизга қадам қўйдим. Бироз ўтиб Орзигул ҳам етиб келди. Унинг чеҳраси негадир тунд эди. Жон-поним чиқиб кетди. Ахир, шундай кунда нега хафа бўлади? Бутун орзу-умидларимиз рўёбга чиқай деб турганда нега маҳзун бўлади?

— Нима бўлди? — сўрадим шоша-пиша. — Нега хафасиз? Ёки… Болаларингиз…

— Ҳа, — деди у тескари боқиб. — ўғлим…

— Нима деди?

— У шарт қўйди.

— Шарт? Қанақа шарт? Айта қолсангиз-чи!..

— Россияга бориб савдо-сотиқ қилармиш. Агар шу одам менга уч минг доллар топиб берса, майли, розиман, яшайверинг деяпти.

— Шу холосми? — кулдим мен. — Бор йўғи шу экан-ку! Қўйинг-э, арзимаган нарсагаям бунчалик куйинаверманг! Худога шукр, ўғлим яхши топади. Бир оғиз айтсам йўқ демайди.

— Ростданми? — Орзигулнинг бирдан чеҳраси ёришиб кетди. — Ростдан бериб тура оладими?

— Эҳ, Орзигул, энг асосийси, рози-ризолик билан никоҳ ўқитиш! Тўғри-да, у ўғлингиз. Ғаши келади-да! Тағинам ақл-ҳушли йигит экан. Майли, олдин домла масаласини ҳал қилиб олайлик, шу бугуноқ топиб берамиз пулни.

— Раҳмат сизга! — дея жилмайиб қўйди Орзигул. — Болам шўрликнинг орзуси ушаладиган бўлди.

— Биз ўшаларни деб яшаб юрибмиз-да! Бўпти, манг, манави халтачада майда-чуйдалар, кўйлак бор. Кийиб олинг, мачитга кечикмайлик!..

Орзигул мамнун бўлиб қўлимдан халтачани олди-ю, нариги хонага ўтиб кетди…

* * *

Билмадим. Балки, бу сўзларни айтиш мендек кекса бир одам учун беандишалик ҳисобланар? Лекин бу ҳисларни ҳеч қачон қалбимда туйиб кўрмаганим ҳақиқат.

Никоҳимизнинг илк кечаси мен гўёки осмону фалакларда парвоз қилиб юрган каби теримга сиғмас, Орзигулимнинг ойдек чеҳрасига термулиб тўймасдим. Шу муҳаббат бўлса керакки, олтмишга яқинлашиб қолган бўлсам-да, вужудимда тенгсиз ғайрат, билакларимда бир дунё куч-қудрат зоҳир эди. Қўйиб беришса, тоғни толқон қила олишимга ишониб турардим…

Орзигул ҳам мамнунлигини майин жилмайишлари билан намойиш этиб шу кеча менга тушимга-да кирмаган меҳрни тақдим этди.

— Ўғлим, — дердим хаёлан. — бу аёл умримни нафақат беш кун, беш минг йилга узайтира олади, ҳа! Шукр, қариган чоғимда ҳеч қурса одамлардек яшарканман. Мени одам ҳисоблайдиган, атрофимда пойи патак бўла оладиган аёл ҳам бор экан.

Шундай қилиб биз ҳаш-паш дегунча беш кун бирга яшаб қўйдик. Орзигул бозорни йиғиштирган, нимаики лозим бўлса, ўзим чиқиб бажо қилардим. Ўғлим ҳам сўзимни қайтармас, пулдан сиқмас, кўнглимга қарарди. Шу орада банкда яхши кунларимда ишлатарман деб жамғариб қўйган беш минг доллар пулим бор эди. Униям олиб уйга қўйдим. Иккимиз биргалашиб тез орада уй сотиб олишни ният қилдик.

Олтинчи куни эрталаб Орзигул қаергадир чиқиб кетганди. Беш кундан бери илк бор мунғайиб кириб келди. Юзларидан, нигоҳларидан нимадандир асабийлашаётгани шундоқ балқиб турарди.

— Биласизми, дадаси, — деди у балконга чиққанимиздан сўнг деразадан ташқарига маъюс тикилиб. — сизга бир гапни айтсам ранжимайсизми?

— Ие, бу нима деганингиз? Нега ранжийман? Сиз хафа бўлсангиз, бу дунёга сиғмай кетаман. Айтаверинг, нима бўлди?

— Қашқадарё тарафда эримнинг укалари яшайди. — сўз бошлади у. — Қайниларим. Улар мени жуда яхши кўришади, ҳурматлашади. Бир дугонамга қўнғироқ қилиб меҳмонга борамиз дебди. Дугонам ҳам аҳмоққа ўхшаб мана шу манзилимизни бериб қўйибди. Энди нима қиламиз-а?..

Бошим қотди. Нима қилса бўлади? Меҳмон атойи Худо дейишган. Демак, яхшилаб кутиб олиш керак.

— Тайёргарлигимизни кўраверамиз-да! — дедим Орзигулни тинчлантиришга уриниб. — Мен ҳозир чиқаман-у, харажатни катта қилиб келаман.

— Тушунмадингиз. — сўзимни бўлди Орзигул. — Ахир, улар қайниларим! Сиз билан яшаётганимни кўришса, жаҳллари чиқади. Худо кўрсатмасин, жанжал қилворишса мен қайга бораман?

— Хўп, нима қил дейсиз?

— Сиз ўғлингизникигами, бирор танишингизникигами бориб яшаб турасиз. Кетишгандан кейин ўзим сизга хабар бераман. Билмай қўя қолишсин эрга текканимни.

— Шунақами? — беихтиёр кайфиятим тушиб бошимни чангалладим мен. — Сизга суяниб қолгандим-ку! Қандай ўтказарканман сизсиз тунларни?

— Қўйинг, ёш боланинг гапини гапирманг! Бир-икки кун минг йил эмас-ку!..

— Майли, қачон келишаркан ўзи?

— Бугун келишади. Сиз ҳозироқ чиқиб кетаверганингиз маъқул.

Ортиқча гапга сира ҳожат қолмаганди. Гарчи ич-ичимдан зил кетиб бораётган бўлсам-да, ёстиқдошимнинг, умрим мазмунига айланиб қолган бу аёлнинг раъйига қарашга мажбур эдим. Унга қарши боришни тасаввур ҳам эта олмасдим.

Зарур кийимларимни олдим-у, Орзигул билан вақтинчалик хайр-маъзур қилиб кўчага йўл олдим.

* * *

Орадан уч кун ўтди. Ҳамон Орзигулнинг қувончли хабарини кутардим. Афсуски, кечгача ҳеч қандай дарак бўлмади.

Энди юрагим ғаш торта бошлади. Негадир уни йўқотиб қўяётгандек аъзойи баданим музлаб кетди ва таваккал ижара уйимизга қараб йўл солдим.

Ҳаллослаб етиб келганимда вақт хуфтонга яқинлаб қолганди. Подьездга кирмасдан аввал учинчи қаватдаги деразамизга кўз ташладим. Қизиқ. Чироқлар ўчирилган. Бу нимаси? Нега?..

Қандай юқорига кўтарилганимни пайқамай қолибман. Эшикка яқинлашдим-у, жонҳолатда тақиллата бошладим. Ҳеч ким овоз бермади.

Шу пайт рўпара эшик очилиб остонада қўшни ўрис кампир пайдо бўлди.

— У кетган. — деди у кўзойнагини тўғрилаш асносида.

— Қаерга кетади? — сўрадим ҳайрон бўлиб.

— Билмадим. Иккита эркак ҳам бор эди. Ўшаларминан чиқиб кетди. Мана калит. Менга ташлаб кетганди…

Бу гап миямга ўқдек урилди-ю, шоша-пиша эшикни очиб ичкарига кирдим.

Не кўз билан кўрайки, уйдаги кўрпа-тўшаклар ҳар ёқда сочилиб ётар, ичкари гўё йиллар бўйи йиғиштирмаган каби тўзғиб кетганди.

Телбаларча қутичани очдим…

Ҳа-а, пулни олибди. Долларларнинг ҳаммасини олибди!..

— Тўхта, — дедим ўзимга ўзим. — нега мени кутмади экан? Пул керак бўлса доим сўраб оларди-ку! Ё қайнилари тижоратчи-ю, шошилинч униям шерик қилиб опкетишдимикан?..

Хона ўртасида тиз чўкканча ўтириб қолдим. Шу ўтирганча ярим тунгача қолиб кетибман. Ўзимга келиб бошимни кўтарганимда аччиқ кўз ёшларим юзларим, бўйнимга қадар ҳўл қилиб ташлаган, елкаларим, оёқ-қўлларим яна симиллаб оғрир, кўнглим эса кимсасиз саҳро янглиғ бўм-бўш эди…

* * *

Мана шу хаёл билан ҳануз ўзимни овутаман. Ҳар куним дўзахга ўхшайди-ю, ора-сирада ўша хаёл мени хотиржам торттириб қалбимнинг туб-тубида умид учқунлари ярқ этиб чақнаб қолади…

Майли, азизим, мен кекса бир бахтсизнинг устидан кулсангиз ҳам розиман!.. Чунки, мен уч йил ўтибдики, юрагим зардобга тўлиб, ҳаётнинг барча зийнатларидан воз кечиб бўлса-да, Орзигулимни кутаман! Унинг бир куни жилмайиб кириб келишига ишонаман! Ишонаяпман. Лекин у қачон ва қай маҳал кириб келади? Қачон топдим деганимда йўқотиб қўйган ҳаловатим қайтадан менга меҳмон бўлади?

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Loading...

Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 36 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Наримон Султонхўжаев нега қўшиқ куйлаш ҳақида ўйлаб қолди?
>>> ​ЮЛДУЗ РАЖАБОВА INSTAGRAM`ДА ҚЎПОЛ ИЗОҲ ҚОЛДИРАДИГАН ЙИГИТЛАРДАН НОЛИДИ
>>> Хонанда Шакира Испанияга солиқ тўлашдан бош тортганликда гумонланмоқда
>>> Rasmiy bildirish: “Daydi” filmining ijodkorlari Morgan Frimanning qiyofasidan noqonuniy foydalanganligi aniqlandi (FOTO)
>>> Райҳон танлов эълон қилди. Иштирок этинг!
>>> Alisher Usmonov Rossiyaning mashhur san`atkorlarini Toshkent sahnalariga taklif etdi
>>> ​Shahzoda: “Ravshan menga uylanmoqchi ekanligini birinchi bo`lib Lolaga aytgan”
>>> Шохруҳхоннинг янги оилавий фотолари...
>>> Хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг машинаси жарима майдонига олиб кириб қўйилди
>>> Ғайрат Усмонов «Барселона»га атаб қўшиқ куйлади


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Loading...
Календарь
«  Сентябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari