Четверг, 26.05.2022, 16:39
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4836]
MP3 Musiqalar Yuklash [3]
Fikr va Mulohaza qiling [2044]
Hikoyalar to'plami [1479]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [114]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2072]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [48]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [625]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [10030]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [1035]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [55]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [45]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [768]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [96]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [44]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 68
Гостей: 67
Пользователей: 1

Yangiliklar Olami


Главная » 2022 » Февраль » 7 » «Бир сафар ошхонага кираман деб адашиб қолгандим!» – Криштиану Роналдунинг ҳаёт тарзи ҳақида (фото)
06:42
«Бир сафар ошхонага кираман деб адашиб қолгандим!» – Криштиану Роналдунинг ҳаёт тарзи ҳақида (фото)
Криштиану Роналду – тарихдаги энг буюк спортчилардан бири, 20 йил ичида ўнлаб жаҳон рекордларини ўрнатди, ўзининг бизнес-империясига асос солди. «СЭ» тайёрлаган қуйидаги материал «Манчестер Юнайтед» клуби ва Португалия термаси афсонасининг қаерда ва қандай яшаётгани ҳақида.

У қанча пул ишлаяпти?

Сўнгги маълумотларга кўра, Роналдунинг молиявий аҳволи 1,2 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ҳозир фаолиятини давом эттираётган ҳеч бир спортчи бундай кўрсаткич билан мақтана олмайди. Лионель Мессининг ҳолати бироз камроқ – 1,1 миллиард доллар.


Сўнгги 10 йил мобайнида Роналдунинг йиллик маоши 30 миллион евродан пасаймади. Криш «Реал»да ҳам, «Ювентус»да ҳам шунча олганди, ҳозир «МЮ»да ҳам шундай. Аммо унинг асосий даромади футболдан келмайди. Forbes қайд этишича, 2021 йилда Роналду 125 миллион доллар ишлади: клубдаги маошига турли бонуслар ва реклама шартномалари (қарийб 60 миллион доллар) ҳам қўшилган.


Криштиану энг кўп пулни Nike фирмасидан олади – йилига 23 миллион доллар. Шунингдек, у Clear, EA Sports, PokerStars, Armani, Herbalife ва Castrol билан ҳамкорлик ўрнатган. Кенг кўламли ҳомийлик шартномалари Роналдунинг хусусий лойиҳаларини ривожлантиришига халал бермайди: у CR7 бренди остида эркаклар ички кийими, либослар, пойабзал, кўзойнак ва парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Crunch билан эса, португалиялик фитнес-клублар тизимини йўлга қўйган – бутун дунёда шундай муассасалар сони 15тага етиб улгурган.

Pestana CR7 меҳмонхоналари Роналдуга қўшимча даромад келтиради. Уларнинг даст-лабкиларидан бири Мадейра оролида очилган. Шунингдек, португалияликнинг Нью-Йорк, Марракеш, Лиссабон ва Мадридда меҳмонхоналари бор. Энг қизиқарли тармоқлардан бири – соч экишга ихтисослашган клиники бўлиб, у ҳам Роналду мулклари қаторида зикр этилади.

40 миллионлик кўчмас мулк

The Mirror маълумотларига кўра, Криштиану умумий нархи 40 миллион фунтдан ошадиган 9та кўчмас мулк объект-лари эгаси ҳисобланади. Португалиялик ҳужумчи оиласи билан Манчестер яқинидаги уйида яшайди – хонадоннинг нархи 3,5 миллион евро. Роналду «МЮ» сафига қайтганида, даставвал икки баравар қиммат бўлган ҳашаматли уйга жойлашганди. Лекин дарҳол янги бошпана қидиришга тушди – The Sun қайд этишича, хонадон яқинида ўтлатилган қўйлар галаси тонгда унинг ухлашига халақит қилган. Бошқа маълумотларда эса, Роналду хавфсизлик нуқтаи назаридан кўчиб ўтгани таъкидланган. Криштианунинг янги уйи нисбатан кичикроқ, лекин унда керакли ҳамма нарса бор: ажойиб спортзал, кинотеатр, бир нечта бассейн, тўртта машинага мўлжалланган гараж ва кичик ҳавза. Вилла мунтазам кузатув остида.


Роналду «Реал»ни тарк этганига 4 йил бўлганига қарамай, Мадриднинг элит ҳудудларидан ҳисобланган Ла Финкадаги нархи 5 миллион евролик уйини сотмаган. Ҳовли майдони қарийб бир квадрат километрни ташкил этади. «Бу уйни кўрганимда, тилим калимага айланмай қолганди. Бир сафар ошхонага кираман деб адашиб қолгандим! Ётоқхонага қайтиш учун ярим соат сарфлагандим. Бундай улкан уйга кўникмаганман, ахир болалигимдан митти квартираларда яшаганман», – деганди Криштианунинг қаллиғи «Мен – Жоржина» номли автобиографик фильмда.

Роналдунинг мулклари рўйхатида Нью-Йоркдаги «Трамп минораси»даги хонадон ҳам бор. Гап-сўзларга кўра, бу португалиялик юлдузга тегишли энг қимматбаҳо объект ҳисобланади. Криштиану уйни 2015 йили 18,5 миллион доллар эвазига сотиб олган. Люкс тоифасидаги апартаментларда учта ётоқхона, иккита меҳмонхона ва бир нечта ваннахоналар бор, лекин энг асосийси – деразадан кўзга ташланиб турадиган Нью-Йоркнинг ажойиб кўриниши. 2021 йили Роналду квартирани нисбатан анча арзон нархда (қарийб 8 миллион доллар) сотувга қўйди.

Ўз юртида Криштианунинг «Мадейра» номли 7 қаватли турар-жой мажмуаси бор, у ерда футболчининг қариндошлари яшашади. «Мадейра»нинг нархи – 7 миллион фунт. Португалиялик юлдуз Марбельяда дам олиш учун уй харид қилган. Қўшни вилла Конор Макгрегорга тегишли. Шунингдек, «Ювентус»да ўйнаётган кезлари Туринда ҳам уй сотиб олган. Криштианунинг яна иккита квартираси Лиссабонда жойлашган. 2019 йили Роналду, баъзи маълумотларга кўра, Португалия шимолидаги уйини «Реал»даги собиқ шериги Пепега сотган экан. Аммо ҳужжатларда хонадон ҳамон Криштиануга тегишли эканлиги қайд этилган.


Роналдунинг пуллари эвазига қад ростлаётган энг эътиборга молик иншоот – Португалия-да, Атлантика океани соҳилида кексалар учун қурилаётган уй бўлиб, режага кўра, у 2025 йилда фойдаланишга топширилади. ОАВда бу борада турлича фикрлар янграмоқда: кимдир бу Криштианунинг инвестицияси эканлигини айтса, бошқалар португалиялик фаолиятини якунлаганидан сўнг ўша ерга кўчиб ўтишини таъкидлашмоқда. Уй қуриб битказилган пайт Роналду 40 ёшда бўлади.

Жоржинанинг ҳаёти ҳам ўзгарди

2010-2015 йиллар давомида россииялик модель Ирина Шейк билан ишқий муносабатда бўлган Криштиану бир йил ўтиб, испаниялик Жоржина Родригес билан учрашишни бошлади. Жуфтлик илк бор танишганларида, Жоржина Gucci бутигида сотувчи бўлиб ишларди. «Ишга автобусда борардим, ортга эса Bugatti автомобилида қайтардим. Бунга узоқ вақт кўниколмагандим», – дейди Родригес.


Жоржина Роналдунинг қаллиғига айлангач, унга йирик брендлар эътибор қаратишни бошлашди. Ҳозир Родригеснинг бир нечта реклама шартномалари бор, «Инстаграм»даги саҳифасида деярли 30 миллион обуначига эга.

Роналду ва Жоржинанинг биргина умумий фарзандлари бор – қизалоқ Алана Мартина. Тез орада оила аъзолари сафи янада кенгаяди. Октябрь ойи охирида жуфтлик эгизак фарзанд кутишаётгани аниқ бўлганди. Португалияликнинг яна уч фарзанди бор: кичик Криштиану (онаси номаълум) ва суррогат онадан эгизаклар – ўғли Матео ва қизи Ева.

Кичик Криштиану «МЮ» тизимида тарбияланмоқда, ўсмирлар жамоасида ўйнайди. Унинг клубдоши – Кай Руни, Манчестерда Роналду билан бирга порлаган афсонавий Уэйн Рунининг ўғли.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари | Просмотров: 62 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #uznews, #xabarlar, #Yangiliklar, #новости, #newsuz, #ahborot, #habarlar, #Yangilik, #news | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> “... ОДАМЛАРДАН ЖУДА УЯЛАМАН”
>>> Rasmiy bildirish: “Daydi” filmining ijodkorlari Morgan Frimanning qiyofasidan noqonuniy foydalanganligi aniqlandi (FOTO)
>>> "EVROVIDENIE" da yuragi xasta qo`shiqchi g`olib bo`ldi
>>> Жасур Умиров севганини романтик учрашувга қаерга таклиф қилишини айтди
>>> Озода Нурсаидова санъатга қайтмоқда
>>> ​Shahzoda: “Shahzoda bilan Rayhon bo`lmaganida nima qilar edinglar?”
>>> ЖАВОҲИР ЗОКИРОВ ТОҲИР СОДИҚОВНИНГ ЯНГИ ҚЎШИҒИГА КЛИП СУРАТГА ОЛДИ
>>> O`zbek shou-biznesida yana bir yulduzli juftlik yuzaga keldi...mi?(Video)
>>> ​Davron Kabulov O`zbekiston milliy terma jamoasini jahon chempionatiga olib chiqmoqchi
>>> ХОСИЛА РАҲИМОВАНИНГ УЧИНЧИ НАБИРАСИГА НИМА ДЕБ ИСМ ҚЎЙИЛДИ?



reqlom2

Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
MOST BET


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari