Воскресенье, 04.12.2016, 21:27
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 122
Гостей: 122
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2015 » Апрель » 4 » БИЗ ТАСЛИМ БЎЛМАЙМИЗ!
18:08
БИЗ ТАСЛИМ БЎЛМАЙМИЗ!
Газетанинг «ҳаётий воқеа» рукнида чоп этиладиган воқеаларни мунтазам равишда ўқиб бораман, — деди ўзини Раъно деб таништирган мухлис. — Ўзим ҳам бошимдан ўтганларини ёзиб юборай дердим-у, очиғи, сира қўлим тегмасди. Бу опа жуда банд экан-да, деб ўйламанг, ҳеч қаерда ишламайман, уй бекасиман. Лекин уйда бажарадиган ишим тўртта офис менежери, иккита ҳамшира ва иккита шеф-ошпазга етиб, ортиб ҳам қолади, — кулди...

— Агар қизиқтириб қўйган бўлсам, бир бошидан гапира қолай. Бахтли-тахтли аёллардан эдим, ишбилармон, меҳрибон эрим, бир-биридан ширин қизим ва ўғлим билан бахтли яшардик. Баъзида ўзимга ўзимнинг ҳавасим келарди. Чунки узукка кўз қўйгандек жуфтликлар кам учрашини яхши билардим.

Лекин арзимаган бир сония бахтли ҳаётимни остин-устун қилиб юборди.

Бозордаги савдо дўконларимизда иш қандай кетаётганидан хабар олиш учун борган эрим машинасини йўл четида тўхтатади. Тушаётганида нимадир ёдига тушиб, бир зум тўхтайди. Худди шу лаҳзада чорраҳадан катта тезликда чиққан машина бошқарувни йўқотиб, Асрор аканинг машинасига келиб урилибди. Очиқ эшикдан оёғини осилтириб турган турмуш ўртоғимнинг оёқлари зарбадан мажақланиб кетади...

Бу совуқ хабарни қизимни боғчадан олиб қайтаётганимда эшитдим. Эшитдим-у, оёғимда жон қолмади. Назаримда, мени бу дунё билан боғлаб турган ришта бирдан узилганди, ўзимни бошқаролмай каловланиб қолдим.

Тўсатдан келган фожианинг ўлчамию оғирлигини аввал англамадим ҳам, реанимация билан травматология бўлимлари ўртасида югурдим-елдим. Эримнинг жони омон қолганига шукр қилдим, унинг ўзига ҳам бу гапни тез-тез айтардим.

Аммо кутилмаган кулфат, жароҳат азоби, оғриқли ва узоқ муолажалар, оёқларидан буткул айрилиш шубҳаси турмуш ўртоғимни буткул ўзгартириб юборганди. У энди илгариги меҳрибон, қадамидан ўт чақнаб турдиган одам эмасди.

Шок ҳолати тарқаб, реал ҳаётда яшай бошлаганимдан кейин энди турмушимиз ҳеч қачон илгаригидек бўлмаслигини, фақат сабр билангина қанча давом этиши номаълум бўлган тушкунликдан чиқишимиз мумкинлигини тушуниб етдим.

Ўз оёғи билан чиқиб кетиб, салкам тўрт ой деганда жиянлари опичлаб кўтариб олиб келишган Асрор акамга қараб, йиғидан ўзимни зўрға босдим.

Дадасини кутиб зериккан болалар бир зум ўйин билан овора бўлиб қолишганди. Дарвоза олдидаги шовурни сезиб, ҳовли тўридан «Дадам келди» деб қичқирганча отилишди. Мен машинадаги насаларни тушириш билан овора бўлиб, эътибор бермабман. Бир маҳал қарасам, ўғлим синглисини ногиронлар аравачасига ўтқизиб эрим томонга учириб келаяпти...

Қўрққанимдан кўзим тиниб кетди. Шифокорларнинг тавсияси билан олинган ногиронлар аравачасини Асрор акам келиши билан кўзи тушмасин, деб айвонга яшириб қўйгандим...

Эримнинг юраги ларзага келди-ёв, қўллари титраб кетди. Бир сўз демай болаларини бағрига босиб кўришгач, ичкарига кирдик.

Дадасининг гурсиллаб юришига, елкасига миндириб «от-от» ўйнашига ўрганган қизим озиб териси устихонига ёпишган, рангидан қон қочган, оёғида тура олмаяётган ҳолда кўриб, бир зум қараб турди-турдида бор овозда бақириб йиғлаб юборди. Муштдек қизалоқ ниманиям тушунарди, деб ўйлашингиз мумкин. Бироқ у дадасининг ҳолини тушуниб-тушунмай ўксиниб йиғларди.

Саккиз ёшдаги ўғлим эса синглисини маҳкам қучоқлаб, кўнглидан ўтаётганларни қандай ифодалашни билмаганидан нуқул уни уришарди:

—              Йиғлама! Йиғлама, дедим сенга!

Эримнинг кўзи ёшга тўлиб, қўли титрай бошлаганини кўриб, ортиқ сабрим етмади. Дадасининг бағрига отилган болаларимни қучоқлаб мен ҳам йиғлаб юбордим.

Жиянлар бир-бирини туртиб, секингина чиқиб кетишди. Ўша куни анчагача бир-биримизни овутолмай йиғлаб ўтирдик. Бир томондан йиғлаганимиз ҳам яхши бўлган экан. Кўнглимиздаги ғуборлар бироз тарқаб, анча енгил тортдик.

—  Бу ёғига қандай яшаймиз, онаси? — деди эрим кўзида ёш билан.

—  Мен борман-ку, дадаси...

Энди бу ёғига яшашимиз керак.

Энг қийини ҳам шу эди. Хорижга қатнаб, бозорлардаги дўконларига бош бўлган, жиянларини иш билан таъминлаб юрган одам уйда ўтириб қолганини сира ҳазм қила олмасди. Кўнгил сўраб кўргани келганларни ёқтирмас, уззукун уйдан чиқмай сигарет тутатиб, бир нуқтага термулгунча ўтирарди.

Ота-онаси ва опа-укаларини ҳам жеркиб-силтаб кўнглини қолдиравергач, улар ҳам камнамо бўлиб қолишди.

«ҳеч бўлмаса, телевизор кўринг, компьютерда бирор ўйин ўйнанг» десам ҳам, кўнмасди. Бора-бора менга ҳам, фарзандларимизга ҳам яхши гапирмайдиган одат чиқарди. Мактабга, боғчага, бозорга югурганимдан ташқари эримнинг ўзига ҳам парвона бўлардим. Ётган касалга қараган одамгина мени тушунади...

Агар боғча ёки дўконда бироз ушланиб қолсам, тамом! Асрор ака аразлаб олар ва икки кунлаб овқат емай, мени жазоларди. Ялиниб-ёлвориб, овқат ейишга кўндиргунча бўларим бўларди.

ҳамма нарсага улгуриш учун жонсарак бўлиб югуравериб, ярим йилга қолмай суробим тўғри бўлди.

Назаримда у атай менинг сабримни синаш учун шундай қилаётгандек туюларди. Қилдан қийиқ ахтариб, жонимдан тўйдирар, сабрим етмай бақириб берсам, «Ана! Энди мени одам ўрнида кўрмайсан-да! Бақир, бақир! Мен ким бўлибманки, мени ҳурмат қилсанг. Бир ногирон бўлсам...» деган гаплар билан юрагимни эзарди.

«ҳеч бўлмаса, бир кунда бир марта тоза ҳавога чиқинг, кўчага чиқмасангиз, ҳовлида айлантириб келай» десам, «Мени тинч қўй, кўча айланиб одамларга кулги бўлишимни истаяпсанми?» деб жеркиб берарди.

Одамларга қўшилмай бир йилни ўтказдик. Эримни деб ҳатто ўз синглимнинг тўйига ҳам меҳмондек бирпасга бориб келдим.

Синглимнинг никоҳига кетаётганимда яна бир марта ялиниб кўрдим:

—  Тўйларга борсангиз, бироз баҳри дилингиз очилармиди...

Кутилмаганда ғазаб билан бақириб берди:

—  Иккиюзламачиликни ҳам ўрганибсан-да!

Нима демоқчилигини тушунмай довдирадим.

—  Тўғрисини айт, тўйга бирга борсам, уятдан ерга кириб кетсанг керак?  Тўғри-да, ким ҳам ёнида ногирон туришини хоҳлайди?

—  Бу нима деганингиз? Мен сиздан ҳеч қачон уяламаганман! Мени биринчи марта кўриб турибсизми? Бунақа гапларни айтишга уялмайсизми?..

Синглимнинг тўйига йиғлаб-йиғлаб бориб-келдим.

Сабр кўсам тўлиб борар, бу тарзда яшаб бўлмаслигини тушунардим. Агар уни бирор иш билан банд қилиб, бу тушкунликдан тортиб олмасам, феъли бузилиб, эсидан айрилиши ҳам ҳеч гап эмасди.

Бир куни чой сўраганда, шошиб бироз совиган чой узатибман. Тўсатдан узатган пиёлам ўзимга қараб учди. Чап беришга улгурмай қолдим...

Пешанамдан оқаётган қонни кўриб, у кишининг ранги ўчди. Шу дамда ичимда нимадир узилгандек бўлди. Бир оғиз гапирмай, қон аралаш кўз ёшларимни артдим.

—  Ўзинг айбдорсан! — бақирди у пешгирликни олиб. — Оёғим ишламаса, ўзимга ўзим иссиқ чой дамлай олмасам...

—  Лекин пиёла отишга қўлингиз ишлайди, — дедим секингина ва хонадан чиқиб кетдим.

Бошқа бундай яшаб бўлмасди. Ахир мен ҳам одамман, қолаверса, болаларим жанжал ичида улғайишини истамайман. Дардимни эшитадиган, тўғри маслаҳат берадиган одам йўқ, шу сабаб ўзим бир қарорга келишим керак эди.

Ўйлай-ўйлай бир қарорга келиб, шаҳд билан эрим ўтирган хонага кирдим.

—  Дадаси, бу ёғига қандай яшаймиз, деб сўраганмидингиз? — дедим. Агар таклифимга рози бўлмаса фикримда қатъий туриш учун хаёлимда минг хил сабабларни тахлай бошладим.

Менга ўйчан тикилиб турган Асрор ака миқ этмади.

Шошиб давом этдим:

— Бундан кейин... Бундан кейин, ишлайсиз! Уйда қамалиб ўтиришингизни йиғиштирасиз!..

Икки оёғи ишламайдиган одамга шу гапни айта олганимга ўзим ҳам ишонмасдим.

Аввалига эримнинг кўзлари катта-катта бўлиб кетди. Бир муддат менга тикилиб тургач, кутилмаганда хахолаб кулиб юборди.

Аввалига эсидан айрилдимикан деб қўрқиб кетдим, кейин унга қараб меҳрим товланди. Уйимизда қачон охирги марта кулги овози эшитилгани эсимдан ҳам чиқиб кетганди. Қолаверса, эрим жуда чиройли куларди...

—  Нега куласиз? — дедим бояги шаҳдимдан асар ҳам қолмай.

У бироз синовчан тикилиб турди-да, кейин кутилмаганда:

— Мен розиман! — деди мени лол қолдириб. – Хўш, нима иш қиламан?

Бунчалик тез рози бўлишини хаёлимга ҳам келтирмаганим учун шошиб қолдим.

— ҳалиги... Балки... Менимча компьютерда бирор иш қилсангиз бўлади. Уни яхши тушунардингиз-ку...

Шу куни эрим бошқа гапирмади. Лекин ўша воқеадан кейин буткул ўзгарди. Бозордаги дўконларимизда савдо қиладиган жиянларига айтиб, битта ксерокс ва принтер олиб келтирди. Сал кейинроқ «пайнет» ҳам очди. Маҳалламизда айнан шундай хизмат кўрсатадиган жойлар йўқ эди.

Унинг бунчалик тез ишга киришиб кетганига ва ҳаётимизни ўзгартиришига нима сабаб бўлганини сира тушунолмасдим.

Икки-уч ой давомида бир киши келиб, эримга компьютердан сабоқ берди. Вақт ўтгани сайин Асрор ака интернет орқали тузиладиган шартномалар, хориждан керакли асбоб-ускуналарни топиб буюртма беришни ҳам ўрганиб олди. Секин-аста унга мурожаат этувчилар сони кўпайиб бораверди. Савдо-сотиқ ишлари назоратини ҳам яна ўз қўлига олди.

Очиғини айтаман, эрим уйдаги ксерокс ва принтердан кўп даромад қилмайди. Мен учун буниси муҳиммас, асосийси, у яна одамларга қўшилди, келиб-кетувчилар билан овора бўлиб, кун ўтганини билмай қолади. Яна бир муҳим томони, у яна ўзини керакли одам деб ҳис қила бошлаганди. Энди аравачада кўчага чиқишга ёки меҳмонга боришдан уялмас, болаларнинг юзига ҳам илгариги қувонч қайтганди. Мен учун асосийси ҳам шу эди.

Бир куни эримдан «Уришиб қолганимизда, нега кулиб юборгандингиз?» деб сўрадим.

У эса ўша мен яхши кўрадиган табассуми билан:

— Ўшанда «Энди сиз билан яшамайман, ажрашаман!» десанг керак деб ўйлагандим. Сен бўлсанг...

Мен бўлсам, буёғига қандай яшаймиз деган саволга жавоб топиш билан овора эдим. Ажрашиш хаёлимга ҳам келмаганди. Баъзида ўйлаб қоламан, агар эрим ишлашга рози бўлмаганда, нима қилардим? Менимча, уни тушкунликдан чиқарадиган бошқа нарса ўйлаб топардим.

Чунки энг қадрли одамим, болаларим ва ўзимни шундай ёмон шароитда яшашимизга қараб туролармидим. Аслида гап бунда ҳам эмас, ҳамма гап таслим бўлмасликда...

Дилфуза СОБИРОВА тайёрлади.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 804 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: Pazandachilik / Кулинария, Pazandachilik, Рецептлар рўйх, taomlar retsepti, кулинария, taom pishirish, Ўзбек миллий таомлари, taom reseptlari, taomlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> «Ишқ жодуси»даги Дан Гао ҳақида 10 факт
>>> ШОҲРУҲХОН ҲАЁТИДА ЯНГИЛИК БЎЛИШИ КУТИЛМОҚДА
>>> Ризаева Ғойиповга турмушга чиқмоқда! Яна бир ижодий оила!
>>> Озода Саидзода ҳовлиси бузилишидан хавотир билдирди.
>>> Гули АСАЛХЎЖАЕВА: «Бир ёниб-ўчадиган машҳурликдан, ўртамиёналик афзал…»
>>> СЕВИНЧ МЎМИНОВА: «Бугунги қароримиз – бир умр бирга бўлиш!»
>>> ЯНГИ МЕГАХИТНИ ҚАРШИ ОЛИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!
>>> Севарани ерга уриб, Шахзодани кулгуга қўйиш кимга керак?
>>> Куёв бўлиш арафасидаги Отабек МУТАЛХЎЖАЕВ: «Аёлларга ортиқча эрк берилишига қаршиман!”


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Апрель 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari