 -Ёнғоқ бодомга қараганда тезроқ ҳазм бўлади. Ширин бодом намликка мойил бўлса, аччиқ бодом қуруқдир.
-Ширин бодом яхши озиқдир, аммо кучли эмас. Бодом ёғи бодомнинг ўзига қараганда ҳазми енгилроқдир.
-Аччиқ бодом сепкил, нуқтали қонталаш, излар ва офтобдан қорайишга қарши қўлланилади. У юздаги ажинларни ҳам йўқотади. Аччиқ бодом илдизи қайнатиб қўйилганда, сепкилга қарши кучли воситадир. Шунингдек, у буйракдаги тиқилмаларни очади, тошларни майдалайди.
-Ширин бодом эса семиртиради. Бодомни асал билан қўшиб, яралар ва учуққа малҳам бўлади.
-Бодом қулоқ оғриши ва ғувиллашида фойда қилади, айниқса аччиқ бодомнинг ёғи ва унинг шундайлигича янчилгани фойда қилади.
-Бодом дарахти илдизини майда туйиб, сирка билан қўшиб, пешонага қўйилса, бош оғриғини қолдиради.
-Бодом ёғи буғдой крахмали билан қўшилганда, қон туфлашга, чўзма йўтал, астма ва зотилжамга фойда қилади. www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:

|