Воскресенье, 04.12.2016, 19:19
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 124
Гостей: 122
Пользователей: 2
Sanfordvab, GooseCymn

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Октябрь » 18 » Бола ва пул. Қайси ёшда қандай муносабатда бўлиш керак?
14:16
Бола ва пул. Қайси ёшда қандай муносабатда бўлиш керак?
Фарзандларимиз пулга қандай муносабатда бўлиши керак? Бу борада бизнинг хоҳишимиз қанақа? Булар аҳамиятсиз савол эмас, уларга яна бир қанча қўшимчалар қилиш мумкин: бола неча ёшдан пулни сарфлашга ўрганиши керак?

Фарзандлар оиладаги молиявий муаммоларни билиши керакми? Агар боланинг хоҳлаган нарсаси олиб берилаверса, унда у қачон пулнинг қадр-қийматини билади? Ҳаммамиз фарзандларимиз пул билан тўғри муносабатда бўлишини, унинг қадрини билиши, лекин муккасидан кетмаслигини, пулни ишлатишини, бироқ беҳудага сарфламаслигини, тежамкорлик қилишини, аммо хасис бўлмаслигини хоҳлаймиз. Бунга қачон ва қандай ўргатиш керак?

Бир қарашда умуман зид тушунчалардек кўринса-да, бу мавзуда албатта фарзандимиз билан суҳбалашишимиз керак. Болани пулдан ҳимояламасдан, уни тўғри сарфлашни ўргатиб бориш керак. Бу билан фарзандимизда мустақиллик, жавобгарлик ҳисларини уйғотамиз. Шунингдек, унда танлов имконияти ҳам пайдо бўлади.
bolavapul

Мактаб ёшигача бўлган болаларга пул бериш керакми?

Руҳшунослар ва болалар билан ишлашда кўп йиллик тажрибага эга педагогларнинг бу борада жавоблари қатъий: ЙЎҚ! Бу жавобни эса улар шундай изоҳлашади: мактабгача ёшда бўлган болалар доим ота-оналари билан юришади. Барча сарф-харажатларини улар учун катталар амалга оширади, болалар боғчасида эса уларга «ўзларининг пуллари» керак бўлмайди. Бу ёшда пулга бўлган талаб жамоада ўз ўрнини эгаллашни исташида намоён бўлади. Лекин бундай ўзлигини кўрсатиш бола феълининг ривожланишига салбий таъсир қилади. Ахир бола ўз билим ва салоҳияти билан эмас, ўйинчоқлар ва пул ҳисобига ажралиб туришни истамоқда. [ www.BePuL.NeT -Eng qaynoq mavzular olami!]

Кичкинтойни болаларга хос бўлмаган имтиёзлар билан таъминлаш уларни руҳий ривожланишига акс таъсир кўрсатади. Бунда улар меҳнат ва машаққатларсиз ҳамма нарсанинг тайёрига эга бўлишга ўрганиб қолишади. Натижада меҳнат қилишни билмаслик ва хоҳламаслик — инфантилизм вужудга келади.

Болага 7-8 ёшидан бошлаб танга кўринишидаги майда пулларни бериб бориш мумкин

Бир қарашда ўйинчоқдек, бундан ташқари, дўкондан бирон нима сотиб олиши ҳам мумкин. Шу билан бирга, унга бу тангаларни йиғишга мўлжалланган идиш ҳам совға қилинг. Бу идишга пул солиб, ўзи ёки яқинларига совға учун ҳам йиғиши мумкинлигини тушунтиринг. У йиққан пулларидан ўзи эркин фойдаланиши мумкинлигини, лекин ота-она таъқиқлаган нарсаларни сотиб олмаслигини билсин.

Агар оилада хайр-эҳсон қилиш каби одатлар бўлса, бунга фарзандингизни ҳам жалб этинг. Бу ишларни нима учун қилаётганингизни гапириб беринг, боланинг онгида рўзғордан пул ортганида бошқаларга ҳам ёрдам бериш мумкинлиги ҳақида фикр пайдо бўлади. Лекин «бой одамлар», «пулдорлар» ҳақида асло гапирманг. Бунинг оқибатида болада ҳасадгўйлик каби туйғулар пайдо бўлиши мумкин.

9-10 ёшдан бошлаб боладан оиладаги молиявий муаммоларни бекитмаслик мумкин

Суҳбат давомида фарзандингизни оилангиздаги тежамкорлик қоидалари билан аста-секин таништириб боринг. Ва бундай қоидаларга ҳамма яхши одамлар амал қилишини алоҳида таъкидлаб ўтинг. Энг асосийси — оиладаги пулларнинг барчаси ота-онанинг машаққатли меҳнатлари эвазига келганини тушунтириш.

Яхши хулқ ва баҳолар учун пул билан рағбатлантириш керакми?

Албатта ЙЎҚ! Болада аъло баҳо, аниқроғи, билим у учун эмас, балки фақат ота-онага керак, деган фикр пайдо бўлиши мумкин. Пул беришаяптими, демак, уларга бу нима учундир керак-да! Бола ўқишга эмас, баҳо олишга қизиқиб қолади. Кўпроқ пул олиш ва ота-онасини хафа қилмаслик учун айёрлик қилишни бошлайди ва ёмон баҳоларини бекитади. Уй ишларига қарашгани учун пул берилишини ҳам тавсия этмаган бўлардик. Оилада меҳр, бир-бирини тушуниш ва қўллаб-қувватлаш биринчи ўринда туради. Пул эвазига ишларни бажарган бола ёлланган ишчи бўлиб қолади. Бу эса оила принципларига тўғри келмайди. Шунингдек, бола ҳамма ишни пул эвазига бажаришга ўрганиб қолади. Иш буюрганингизда, «Хўп бўлади, ойижон!» демай, «Қанча берасиз?» деб туришини хоҳламасангиз керак?!

Ўспирин ёшдаги бола ва пул

Бу мавзу анча нозик ва мураккаб. Пул ва бу ёшдаги болани назоратсиз қолдириб бўлмайди. Ўсмирлар эркин бўлишга интилади, ҳозирги замонда эса уларни йўлдан оздирадиган нарсалар талайгина. Бу борада ўсмирларга аниқ йўналтирилган молиявий ёрдам бериш мумкин. Масалан, керакли ўқув қўлланмалар, кийим-кечак ёки ота-она тасдиғидан ўтган қизиқишлар учун. Бу ёшдаги болаларни рўзғор учун бозорга тушганингизда бирга олиб боришингиз, бозор ва пул муносабатларини ўргатишингиз мумкин. Албатта бозорга борганда унинг фикрига ҳам таянинг, «Олманинг 1000 сўмлисини оламизми ёки 1500 сўмлисиними?» каби саволлар билан унинг жараёнда иштирок этишига ёрдам беринг.   [ www.BePuL.NeT -Eng qaynoq mavzular olami!]

«Таътил вақтида ишлайман» деб таклиф билдирган фарзандингизга қаршилик қилманг. Ўз меҳнати билан топилган биринчи пуллар ўсмирлар ҳаётидаги катта воқеа ҳисобланади. Ўз имкониятини реал баҳолай олади ва пул қандай ишлаб топилишини тушуниб етади. Энди фарзандингиздан «Бор-йўғи юз минг экан-да» деган гапни эшитмайсиз. Атрофидаги инсонларнинг ва нарсаларнинг қадрига ета бошлайди. Ишлаб топган пулининг маълум қисмини оиласига ажратиши эса ўсмирда жавобгарлик ҳиссини ривожлантиради.

Муҳтабар опа, 50 ёш: — Болага ҳар доим ҳам оиладаги молиявий муаммоларни айтиш шарт эмас. Асосийси, уйдаги пулни ота-онаси меҳнат қилиб, қийинчилик эвазига олиб келаётганини билсин. Лекин боланинг олдида «Ойлигим кам чиқибди», «Пулимиз йўқ» деб айтишни тўғри деб ҳисобламайман. Бу гапларни эшитган бола ўзини камситилгандек ҳисоблайди, атрофдаги одамлар билан оиласини солиштиради. Ўзидан яхшироқ яшаётган оилаларга нисбатан ҳасад ҳисси уйғонади. Ота-она оз миқдордаги пулни фарзандлари биладиган жойга қўйиб, бу пул зарур бўлган вазиятларда (масалан, ота-она ишдалигида нон олиб келиш, дўстларининг туғилган кунига бориш ва шунга ўхшаш ҳолатларда) ишлатилишини тушунтириши керак. Ота-онанинг ишончи фарзандда уйдаги пулга нисбатан масъулиятни пайдо қилади.

Маҳфуза, 32 ёш, уй бекаси: 4 фарзандим ҳам мактабда ўқийди. Улар камдан-кам ҳолларда (масалан, ўртоқларининг туғилган куни ёки мактаб фонди учун) пул сўрашади. Болаларнинг мактаби уйимиздан чамаси100 метрузоқда бўлгани учун уларга ортиқча пул бермаймиз. Тушликда ейишлари учун эса бутерброд қилиб бераман. Болаларга 10 ёшидан кейин пул бериш тўғри деб ҳисоблайман.  

Азиза, 12 ёш, 7-синф ўқувчиси: — Оиламизда рўзғор учун бозор-ўчарни дадам қилади. Катта фарзанд бўлганим учунми, кўпинча дадам мени ва 10 ёшли укамни ўзи билан бозорга олиб боради. Бу жараён бизга жуда ёқади. Сотувчилар билан савдолашиши биз учун қизиқарли. Мактабда ишлатишим учун ота-онам менга ва укамга ҳар куни 1000 сўм беришади. Бу пулни тушликка ишлатамиз.

Акбар, 18 ёш, талаба: — Ота-онам уйда пулни қаерда сақлашлари, қанча ойлик олишларини билмайман. Бунга қизиқмаганман ҳам. Йўлкирам ва овқатланишим учун ҳар куни пул беришади. Ёнимда қанча кўп пулим бўлса, нимагадир сарф-ҳаражатим ҳам ўша куни кўпайиб кетади. Пулим камлигида эса уни тежаб, ҳатто уйга орттириб келаман. Ота-онамдан олган пулларимни тежашга ҳаракат қиламан. «Берган пулимизни нимага ишлатдинг?» деб сўрашганида ҳар доим тўлиқ жавоб бера оламан.

Болалар руҳшуноси Анжим ШАМШЕТОВА тавсиялари асосида Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 405 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ЁДГОР МИРЗАЖОНОВДАН ФАРЗАНД ҚАДРИНИНГ ТАРАННУМИ
>>> Гули АСАЛХЎЖАЕВА: «Бир ёниб-ўчадиган машҳурликдан, ўртамиёналик афзал…»
>>> Ризаева Ғойиповга турмушга чиқмоқда! Яна бир ижодий оила!
>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА: «Севги борлигига ишонмайман!»
>>> Озода Саидзода ҳовлиси бузилишидан хавотир билдирди.
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!
>>> СЕВИНЧ МЎМИНОВА: «Бугунги қароримиз – бир умр бирга бўлиш!»
>>> “Қайданам суйдима”... Самандар Ҳамроқулов нима демоқчи?
>>> РАЙХОН ЯНГИЛИКЛАР АРАФАСИДА...
>>> Ғайрат Усмонов «Барселона»га атаб қўшиқ куйлади


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Октябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari