Суббота, 21.07.2018, 07:03
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [528]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [454]
Hikoyalar to'plami [343]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [798]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [115]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [29]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [483]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [67]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Статистика



Онлайн всего: 45
Гостей: 45
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Июль » 29 » БОРИС ҒОФУРОВ ОТАСИ БИЛАН АЛОҚАСИ УЗИЛГАНИ ВА 40 ЁШДА ОИЛА ҚУРГАНИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)
18:44
БОРИС ҒОФУРОВ ОТАСИ БИЛАН АЛОҚАСИ УЗИЛГАНИ ВА 40 ЁШДА ОИЛА ҚУРГАНИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)
Шундай актёрлар борки, уларни экранда кўп кўрмасак-да, ижро этган роллари билан ёдимизда сақланиб қолишади. Бахтиёр Ғафуров. Ўзбек томошабинлари уни кўпроқ Борис Ғафуров сифатида танишади. Спектакль, кино, клип ва реклама роликларидаги чиқиши билан эътиборимизни тортган ижодкор билан бугун учрашдик. Суҳбат давомида ҳаёти, ижоди ва албатта бугунги ўзбек санъатига бўлган муносабатини билишга ҳаракат қилдик...

— Ижодкор инсонларни таъсирлантириш ёки кўнглини оғритиш жуда осон. Келинг, суҳбатимизни Борис Ғафуровнинг ички олами билан танишувдан бошласак...

— Бироз қийин савол бўлди-ку... Хўш, аслида қандай инсонман, бир ўйлайчи... Ҳақиқатан, ҳиссиётларга бой ва кўнгли нозикман, тез хафа бўлиб қолишим ҳеч гапмас. Биласизми, узоқ йиллик тажрибам давомида бир нарсага амин бўлдим. Театрда ижобий маънодаги "телба”ларгина ишлаши мумкин. Негаки, инсон одатда ҳаёти давомида муаммолардан қочишга ҳаракат қилса, театрда ишлайдиганлар эса аксинча, муаммоларга ҳар куни дуч келиши мумкин. Деярли узлуксиз шу тарзда яшашга тайёр бўлганимиз учун ҳам ўзимга ўхшаганларни "санъатдан телба бўлганлар” дейман.

— Таърфилаганингиздек характерга эга инсон бўлиб яшаш қийин эмасми?

— Мен учун бу завқли жараён, десам тўғрироқ бўлади.

— Бугун сиз театрнинг бадиий раҳбари, режиссёр, актёр ва ёшларга устозсиз. Буларнинг барини бир пайтда эплаш, вақт тақсимлаш мушкул бўлмаяптими?

— Бунинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Масалан, ғоя, ўй, фикр билан банд бўла бошласам, бошқа йўналишдаги вазифалар хаёлимни чалғитаётганини сезаман. Биринчи муаммони ҳал қилиб улгурмасимдан, бошқаларининг юзага келиши ҳам одамни чалғитади. Лекин шундай бўлса ҳам жараённи тўхтатмасликка ҳаркат қиляпман.

— Нодавлат ва нотижорат театр ҳисобланган "Илҳом”ни жуда кўплар яхши билади ва тан олади. Айтингчи, хусусий театрнинг 41 йиллик тарихга эга бўлиши ва бундай узоқ фаолият юритиши сири нимада?

— Назаримда, ҳаммаси ишни тўғри ғоя билан йўналтиришга боғлиқ. Театримизнинг асосчиси, устозимиз Марк Вайль бу ижодий муҳитни шу даражада тўғри ташкил этгандики, натижада биз шу вақтгача самарали ижод қилиб келаяпмиз. Устозимиз ёнимизда йўқлигига ўн йил бўлган бўлсада, у кўрсатган йўл-йўриқлар билан, эркинлик ва тажрибадан қўрқмай, ижодий руҳни синдирмасдан ишлаяпмиз.

    Тажрибали актёр сифатида бугунги ёш ижодкораларга қандай баҳо берасиз?

— Бу мавзуни икки оғиз сўз билан тушунтириб бўлмайди. Менинг давримдаги талабалар билан бугуннинг ёшлари ўртасида фарқ сезиларли даражада. Бугунги ёшларга кўпроқ эркинлик берилган. Бироқ бугун уларда тасаввур этиш сустроқ. Тан олиш керак, тасаввур оламининг торайиб бораётганига замонавий техника асри билан ҳам боғлиқ. Болалигимизда ўйинчоғимиз бўлмаса, биз уни ёғочдан ясаб олардик. Бугун эса болалар ниманики истаётган бўлса, ҳаммаси муҳайё. Ҳатто хаёлга келтириб бўлмайдиган нарсаларни сотувда кўрамиз. Бу эса тайёр нарсани қабул қилишга ўргатиб қўйди. Замонавий ҳаётнинг ана шундай ўзига яраша ютуқ ва камчиликлари бор.

— Театр соҳасида қандай камчиликларни кўряпсиз?

— Афсуски, муаммолар етарлича. Улардан бири, бугун ўзбек театри вакум ичига тушиб қолгандек. Биз бошқа давлатнинг театрларидан узилиб қолганмиз. Дунё театрларида нима бўлаётганини билмаймиз, улардан бехабармиз. Бизга халқаро фестиваллар етишмаяпти.

— Бугуннинг машҳур актёрлари Муҳаммадисо Абдулҳайиров, Лола Элтоевалар билан курсдош бўлгансиз. Орадан ўтган йилларни бугун қандай хотиралайсиз? Учрашиб турасизларми?

— Сиз айтган машҳур курсдошларим билан афсуски, кўп кўришмаймиз. Бунга бошқа-бошқа жамоа ва санъат йўналишларни танлаганимиз сабаб бўлса керак. Муҳаммадисо билан бироз вақт "Илҳом”да ишладик. Лекин кейинчалик у кинони танлади ва бугун ўзбек киносининг юзига айланган. Лола ҳақида эса жуда кўп ва хўп гапириш мумкин. Энг йирик театрларимизнинг етакчи актрисаси эканидан хурсандман. Умуман олганда, мен билан бирга ўқиган, бугун ўз иши ва ўрнига эга дўстларимни кўрсам жуда қувонаман, фахрланаман.

— Ўзбек фильмларида фаол эмассиз. Томошабин сифатида қайси миллий фильмларимизни мароқ билан томоша қилдингиз?

— Ўзим роль ижро этган "Тоға” картинасидан кейин бошқа ҳеч қайси фильмларни кўришга имкон бўлмади. Бунга мен эмас, вақт айбдор. Ишдан ортиб, маданий ҳордиққа эътибор беролмаяпман. Лекин бугунги кунда ўзбек киносида жуда кучли ва профессионал режиссёрлар борлигини ишонч билан айта оламан. Улардан Ўзбекистон халқ артисти, барчамизнинг устозимиз Шуҳрат Аббосовни алоҳида тилга олиш лозим. Бу инсонни тирик афсона дейман. Шунингдек, Ёлқин Тўйчиев, Аюб Шоҳобиддиновларнинг ҳам ижодига бефарқ эмасман.Улар каби муаллифлик фильмлари билан лол қолдирадиган ҳамкасблари кўпайишини жуда истардим.

— Бугунги кун томошабини ҳақида қандай фикрдасиз?

— Томошабинлар ҳақида танқид фикрда эмасман. Улар залларни тўлдириб, ижодимизни кузатиб туришади. Бироқ баъзи бир ҳамкасбларимнинг "Бугуннинг одамлари ўзгарган, театрларни унутиб боришяпти” деган гапларини эшитганимда жаҳлим чиқади. Бугун баъзи театрларда томошабин камлигига одамлар эмас, ижодкорнинг ўзи айбдор. Кечирасиз-у, агар театр ва ижодкорлар муаммони келаётган халқдан эмас, ўзларидан қидиришганида эди, масалани ечими ҳам кўринарди. Профессионал ижодкорлар жамоаси халқ кутаётган асарни тақдим этса, одамлар келиб спектакль томоша қилишига юз фоиз ишонаман.

— Бугун театр мавсуми якунланган бўлса-да, ишдасиз. Ижодкорлар таътилга чиқмайди?

— Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, мен театрда фақатгина актёр эмасман. Спектакллар намойиши тўхтатилиб, ёзги таътилга чиқсакда, ижодни тўхтатганимиз йўқ. Театримиз ўтган мавсумда 4 та асарни саҳналаштириб халққа тақдим этди. Бу биз учун яхши натижа. Келаётган мавсумда ҳам ана шундай шижоат билан ишламоқчимиз. Бундан ташқари август ойида АҚШга боришга тайёргарлик кўряпман. У ердаги профессионал актёрлар иштирокида янги спектакль саҳналаштирамиз. Шундай экан, таътил мен учун сермаҳсул ўтади.

— Ижодий фаолиятингизга назар ташласак, 1997 йилларда Москвада ижод қилишга урунган экансиз...

— У ерда оз бўлсада, ишлагадим, машҳур режиссёр Тимур Бекмамбетовнинг бир қанча фильмларида роль ижро этдим, иккинчи режиссёр сифатида ҳам ишлаганман. Ўша пайтда анча-мунча тажрибага эга бўлгандим. Лекин Тошкентдан ва ўзимизнинг театрдан воз кечиб, ишлашим осон бўлмади. Шундан сўнг, ўз ишимга қайтишга қарор қилганман.

— 10 йил давомида футбол билан ҳам жиддий шуғуланган экансиз. Собиқ футболчи сифатида, бугунги кундаги ўзбек футболига қандай баҳо берардингиз?

— Бу спорт турига бугун ҳам қизиқишим пасаймаган. Вақтим бўлганда албатта, тўп тепаман. Ўзбек футболига келсак, бугун бу соҳага эътибор етарлича. Моддий жиҳатдан футболчиларни қўллаб-қувватлашади, тайёргарлик кўришлари учун имкониятлар яратилган. Лекин уларнинг ўйинини томоша қилганимда пухталик, аниқ ҳаракат ва бироз омад етишмаётганини кўраман. Энг муҳим ўйинларда, доим нимадир тўсқинлик қилаётгани сезилади.

— Кеч оила қурган экансиз. Умр йўлдошингизни узоқ вақт излашингизга нима сабаб бўлган?

— Энг қизиғи, мен ҳеч қачон умр йўлдош изламаганман. Мен учун иш, театр муҳимроқ бўлган. Тўғри, йигитчилик, ҳаётимда севги ва муҳаббат муҳим ўрин тутарди. Лекин кўпроқ вақтим айнан ижод билан боғлиқ бўлган. Ёшим қирққа етганда ҳаётимни бир умрга боғлашимга ишонган қизни учратиб оила қурдик. У санъат оламидан эмас. Бироқ шунга қарамай соҳамни чуқур тушуна олиши ва ишларимга тўғри баҳо беришини ҳурмат қиламан. Бугунги кунда биринчи танқидчим айнан рафиқам.

— Ўғлингиз ҳақида ҳам гапириб берсангиз.

— Ўғлим 3 ёшда. Ҳар бир ота-она сингари, мен учун ҳам боламдан азиз ва бебаҳо инсон йўқ. Ҳали кичкина, шунинг учун келажаги ҳақида бирор нарса дейишим қийин. Лекин қайси касбни танламасин, албатта унга тиргак бўлиб, қўллаб-қувватлашим аниқ.

Ота-онаси ҳақида...

— Онам, уруш даврида Наманганга келиб қолганлар. Отам ҳайдовчи. Онам оилавий шароит ва нотинч давр сабаб атиги 4-синфни битирган. Ана шундай оддий ва ҳокисор инсонларнинг фарзандиман. Оилада 5 фарзанд бўлганмиз. Минг афсуски, онамиздан жуда эрта ажралганмиз. Ўшанда эндигина 15 ёшга тўлгандим. Онамнинг вафотидан кейин отам билан ҳам алоқаларимиз узилган. Улар бизни ташлаб бошқа оила қуриб кетганлар ва мени катта опам ўз қарамоғига олган...

Тошкентга илк қадам...

— Тошкентга келганимда бу ерда ҳеч кимни танимасдим. Кўча-куйда ётиб, кун кўрган пайтларим ҳам бўлган. Шундай кунларнинг бирида бахтли тасодиф туфайли режиссёр Ринат Бекташевни учратганман. У "Ўзингни синаб кўр, санъат институтига ҳужжат топшир” деган ва унинг таклифига кўра шунчаки уриниб кўрганман. Омадим чопиб, ўқишга ўша йилнинг ўзида қабул қилинганман. Шу тариқа бугунги кунгача санъат ҳаётимни буткул эгаллаб олган. Биласизми, ҳаётимда содир бўлган воқеаларни ўйласам, инсоннинг исми унинг тақдирига таъсир қилади деган гапда жон бор экан деб ўйлаб қоламан. Чунки Бахтиёр исмим менга доим омад олиб келган! Умримни бахтиёр яшаб ўтаяпман...

Алия Сулайманова суҳбатлашди

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 249 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> 2016 йилда фарзандли бўлган машҳурлар
>>> Ozodbek Nazarbekov qizining to`yi munosabati bilan osh berdi(Foto)
>>> Шаҳзода Матчонова иштирокида ушбу мавсумдаги учинчи фильм тақдимоти бўлиб ўтди
>>> ​Rayhon Andrey Malaxovning “Pust govoryat” ko`rsatuviga intervyu berdimi?
>>> Алишер Узоқов соқол қўйиши билан боғлиқ сирни очди
>>> Апрелда энди Озодбек Назарбеков эмас, Юлдуз Усмонова концерт беради
>>> ​НАСИБА ҚАМБАРОВА: "КЕЛИНИМГА ҲАВАСИМ КЕЛАДИ!"
>>> ​Bahrom Nazarov nima uchun san`at institutini tashlab ketgani haqida so`zlab berdi
>>> ​Mahmud Nomozov: "Shou-biznes hech hachon san`at bo`lolmaydi!"
>>> Шаҳзода Муҳаммедова ўзига янги автомобиль совға қилди(Фото)


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari