Британиялик мутахассислар буюк олим, табиб ва файласуф Абу Али ибн Синонинг образини тиклашга муваффақ бўлишди.
Буюк Британиянинг Данди университети Анатомия ва одамни идентификациялаш маркази олимлари тиббиётшунос олим Абу Али ибн Синонинг ташқи кўринишини қайта тиклади.
Маълум қилинишича, фотосуратда 50 ёшдан ошган Ибн Синонинг юзи тасвирланган. Расм Ҳамадондаги Ибн Со қабрини кўчириш пайтида олинган.
"Бугун Авиценна (Ибн Сино)нинг бош суягининг ягона фотосуратидан унинг юзини тиклашни тақдим этамиз”, дейилади хабарда.
Ташқи кўринишни қайта тиклаш ишлари Буюк Британиянинг Данди университети Анатомия ва одамни идентификациялаш маркази томонидан амалга оширилган. Бу Ибн Синонинг юзини тиклашга қаратилган биринчи илмий уриниш экани тахмин қилинмоқда.
Ибн Синонинг илмий меросини шартли равишда 4 қисмга, яъни фалсафий, табиий, адабий ва тиббий соҳаларга бўлиш мумкин, олим шуларнинг ҳар бирида чуқур из қолдирган.