Среда, 07.12.2016, 15:28
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 98
Гостей: 98
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Ноябрь » 3 » Буюк соҳибқирон Амир Темур
19:05
Буюк соҳибқирон Амир Темур
Амир Темур — дунё аҳли  аллақачон, эътироф этган, номи ва амалга оширган ишлари курраи заминнинг ҳамма жойларида маълуму машҳур бўлган буюк зотдир. Мовароуннаҳр ва Хуросон ерларининг бир ярим аср давом эт­ган мўгуллар мустамлакачилиги, қарамлик жабр-жафосидан озод этилиб, ягона мустакил марказлашган қудратли давлатга айлантирилиши, ўша даврда  узоқ да­вом этган сиёсий бошбошдоқлик, маҳаллий феодаллар ўзаро қонли тўқнашувларининг олди олиниши, иқтисодиёт, савдо-сотик, илм-фан, маданият соҳасида ривожланиши ва гуллаб-яшнаши Амир Темур тарихий хизматларининг буюк самарасидир.

Амир Темур саройида  етти  йил яшаган машҳур тарихчи Ибн Арабшоҳ Соҳибқироннинг суръати ва сийратини "Темур тарихида  тақдир ажойиботлари” номли китобида: "Темур баланд қадли, узун бўйли, тик қоматли, гўё у қадимий паҳлавонлар авлодидан бўлиб, кенг пешонали, ғоятда  кучли ва салобатли, ажойиб бўлалик, ранги оқу қизил юзли, лекин доғсиз, буғдой ранг эмас, қўл –оёқлари бақувват, елкалари кенг, бармоқлари йўғон, пойчалари семиз,  қадди-қомати камолига етган, серсоқол, икки кўзи бамисоли икки шам бўлсада, шодлиги билинмас, йўғон овозли эди; изтиробсиз, вазмин, бадани тўла ва пишиқ, ҳудди зич (қалин) тош мисоли қаттиқ эди”, деб таърифлайди.

Юртбошимиз Ислом Каримов "Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида: "Ўзингиз айтинг, буюк аждодимизнинг аниқ ва ҳаққоний портретини яратмоқчи бўлган мусаввир учун бундай маълумотлар бебаҳо  материал бўлиб хизмат қилмайдими?”  Республикамиз ва дунё олимлари, рассомлар, хайкалтарошлар Сохибқирон бобомиз ҳақида юқоридаги таърифдан келиб чиқиб қатор асарлар яратдилар.

Амир Темурнинг давлат ва сиёсий арбоб сифатидаги тўлақонли сиймосини, бетакрор шахс сифатидаги ноёб иқтидорини, буюк маърифатпарвар эканлигини мамлакат маданий хаёти ривожига алоҳида ғамхўрлик қилганлиги мисолида  хам кўрса бўлади. У Самарканд, Бухоро, Тошкент, Шахрисабз, Ясси ва бошка шаҳарларни қайта қуриш ва обод қилиш ишларига алоҳида эътибор берди. Самаркандни жаҳондаги энг катта ва қудратли давлатнинг пойтахти сифатида оламга шуҳрат таратиши, мислсиз гўзал ва обод бўлиши, ер юзининг сайқалига айланишига сабаб бўлди.

Бунга Амир Темурнинг "Қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим”,-деган сўзлари далилдир.

Буюк бобокалонимиз ёшлик кезларидан бошлаб ҳандаса, фалакиёт, мантиқ, илоҳиёт, фиқх, фалсафа, тарих, ахлоқшунослик, жуғрофия, тиббиёт, адабиёт ва санъат илмларини теран ўзлаштирган. Замонасининг расмий уч тили — туркча, форсча ва арабчани чуқур ва мукаммал билган. Темур­нинг шижоатли руҳида илм ва илм аҳлига ҳурмату эъзози фавқулодда кучли бўлган. "Тарагай Баходир ўғли Амир Темур ёшлик чоғидан мард, довюрак, ғурурли, ўткир зеҳн ва aқлу идрок эгаси бўлиб ўсди. Турли дунёвий илмларни, харбий санъатни эгаллади. Имон- эътиқодли, ҳалол-пок инсон бўлиб етишди”.

Бобокалонимизнинг Накшбандия тариқатининг асосчиси Хожа Баҳоуддин ва у яратган таълимотга ихлос-эътиқоди ниҳоятда кучли булган.Амир Темур Хожа Шамсуддин Кулол,                                                                                                                                                                       Саййид Амир Кулол, Мавлоно Зайнуддин Абу Бакр Тойбодий, Мир Саййид Барака сингари улуг диний алломаларни ўзига пир деб билган, уларнинг маънавий — руҳий мададларидан, таълимотларидан доимо мислсиз куч-қувват олган, буюк давлат тизимини яратиш ва мустахкамлашда фойдаланган.

 "Яна тажрибамда кўриб билдимки дейди, Амир Темур, дав­лат агар дину ойин асосида қурилмас экан, тўра-тузукка боғланмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва тартиби йўқолади. Бундай салтанат ялангоч одамга ўхшарким, уни кўрган ҳар кимса, назарини олиб қочади. Ёҳуд касу нокас тап тортмай кириб чиқадиган томсиз, эшиги-тўсиғи йўқ уйга ўхшайди. Шунинг учун мен ўз салтанатим биносини дини ислом, тўра ва тузук асосида мустаҳкамладим… Ўз салтанатимни шариат билан безадим”.

Соҳибкирон ҳазратлари Шарқона анъаналарга содиқ қолиб, вақти-вақти билан олимлар, файласуфлар, хокимлар, табиблар. мунажжимлар, муҳаддислар. амирлар, вазирлар, турфа касб-ҳунар эгалари билан кенгашиб, уларнинг маслахатини олиб иш юритган.

Амир Темурнинг инсонпарварлиги, миллатсеварлиги, маънавият ва маърифатнинг жонкуяр ҳомийси сифатидаги инсоний фазилатлари унинг фарзандларига қолдирган васият сўзларида яққолроқ намоён этилган. "Ўғилларим, миллатнинг улуғ мартабасини, саодатини сақламоқ  учун Сизларга қолдираётган васият ва "Тузуклар”имни яхши ўқинг, асло унутманг ва татбиқ этинг.Миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ вазифангиз. Заифларни кўринг, йўқсилларни бойлар зулмига ташламанг.  Адолат ва Озодлик дастурингиз, раҳбарингиз бўлсин”. Амир Темур жахонгир эрсада, у куч-қудрат зўрлик, зўрвонликда эмас, аксинча, адолатда эканини чукур англаб етди. Адолатни куч билан, кучни эса адолат билан уйгунлаштирди. Темур тамғасининг на­қши "Рости-русти” бўлиб, бу "Ҳақгуй бўлсанг — нажот топасан”, демакдир.

Буюк салтанат соҳиби "Куч адолатдадир”, деган шиорга қатъий амал қилиб, давлатни бошқарган, жабр-ситам йўлини беркитган. Ўз даврида ҳеч бир давлатда бўлмаган ва тарихда камдан-кам учрайдиган лавозим — "Адолат амири” лавозимини таъсис этган.

Амир Темурнинг буюклиги шундаки, у  ҳеч кимдан ўч олиш пайида бўлмаган, тузини татиб, ёмонлик қилаганларни Парвардигори оламга топширган. Софдил кишилар, олим ва фозилларга даргохи очик бўлган, нафси ёмон, кўнгли бузуқ, кимсаларни эса ўзига яқинлаштирмаган. Ҳар кимнинг қадр-қимматини амалий фаолияти, одоб-аҳлоки, иймон-эътиқодига қараб  ўлчаган.

Ана шу тариқа Соҳибқирон бобомиз адолат, қадр-қиммат, ор-номус, бурч, масъулият, виждон, иймон-эътиқод, ҳалоллик, фидойилик сингари маънавий-аҳлоқий қадриятлар ҳакида неча-неча авлоду аждодларга дастур ва йўл-йўриқ бўлиб хизмат киладиган таълимотлар яратган ва ҳаётга шахсан ўзи жорий этган.

Амир Темур — фахримиз, ғуруримиз, ҳалқимиз даҳосининг тимсоли, маънавий қудратимиз рамзи, миллий қахрамонимиз, унинг маънавияти ва шижоати, адолатпарвар сиёсати тоабад ҳаётий сабоқ, ва ибрат намунаси бўлиб қолади. Улуғ сиймонинг қолдирган мероси, панду ўгитлари,  маънавият-маърифат, одоб-аҳлоқ, адолат, иймон-эътиқод ва диёнат ҳақидаги таълимотлари бугун олдимизда турган улкан муаммоларни ечишда, давлат мустақлигимизни мустаҳкамлаш, тинчлик ва хавфсизлигимизни таъминлащда ўзига хос дастурул амалдир.

Амир Темурдек буюк Соҳибқирон насл-насабидан бўлганлигимиз учун фахрланиб, бошимизни баланд кўтариб яшашга маънан тўла ҳақлимиз.

Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темурнинг муборак номи, илмий, маънавий, мада­ний, маърифий мероси ва таълимоти, жаҳон цивилизацияси тарраққиётига қўшган бебаҳо ҳиссаси ҳозирги даврда бутун дунёга маълум. Ана шу хайрли ишларнинг ҳаммасига Ўзбекистон Республикаси Пре­зиденти Ислом Каримов ташабускор бўлди. Юртбошимиз раҳнамолигида Амир Темурнинг бой илмий мероси ҳамда маънавият- маърифатга оид мазмунан чуқур ва кўп қиррали таълимотини ҳар томонлама ўрганиш имкониятига эга бўлдик.

Орадан олти асрдан ортиқ вақт ўтган бўлсада, халқимиз даҳосининг тимсолига айланган yлyғ Амир Темур бобокалонимизнинг ҳурматини Мустақиликка эришганимиздан кейингина жойига қўя олдик. Номи етти иқлимда машҳур бўлган аждодимиз, истиқлол туфайли ўз Ватанига қайтди.Андижон қишлоқ хўжалик

институти Гуманитар фанлар кафедраси мудири Турсунбой Абдуллаев

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 1040 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, fikr, erkin fikr, tortishuv, nima deysiz? | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> «Ишқ жодуси»даги Дан Гао ҳақида 10 факт
>>> Гули АСАЛХЎЖАЕВА: «Бир ёниб-ўчадиган машҳурликдан, ўртамиёналик афзал…»
>>> ЯНГИ МЕГАХИТНИ ҚАРШИ ОЛИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
>>> СЕВИНЧ МЎМИНОВА: «Бугунги қароримиз – бир умр бирга бўлиш!»
>>> ЯНГИ МЕГАХИТНИ ҚАРШИ ОЛИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!
>>> Отабек Муталхўжаев Орол денгизи соҳилида муҳрланди
>>> Мавлуда Асалхўжаева Мирзабек Холмедовнинг таъзирини берган?!
>>> ЁДГОР МИРЗАЖОНОВДАН ФАРЗАНД ҚАДРИНИНГ ТАРАННУМИ
>>> ШОҲРУҲХОН ҲАЁТИДА ЯНГИЛИК БЎЛИШИ КУТИЛМОҚДА


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Ноябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari