Понедельник, 21.05.2018, 10:06
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 81
Гостей: 80
Пользователей: 1
Sherlaruzcom

Yangiliklar Olami

Главная » 2018 » Май » 10 » Бурҳониддин Марғинонийнинг ҳақиқий қабри қаерда?
15:34
Бурҳониддин Марғинонийнинг ҳақиқий қабри қаерда?
Ислом дини пешвоси ва фиқҳшуноси Марғиноний ҳазратларининг қабри қаровсиз ва ободонлаштирилишга муҳтожлигини ақлга сиғдириш қийин. Устига устак, бутун дунё мусулмонлари тан олган йирик маърифатпарвар Бурҳониддин Марғиноний асл қабри қаерда жойлашган эканини заминдош бўла туриб билмаслигимиз ҳам уят аслида.

Олтинсой бағридаги қимирлаб турадиган Сангижумон тошлари, Учқора ёдгорликлари, Оқмасжид ва Шайх Гадой Селкин манзилгоҳлари шулар жумласидан.

Шунингдек, туман ҳудудида бир-биридан илмли ва маърифатпарвар кишилар кўп ўтган. Булар орасида Атауллохўжа ибн Абдулмўмин Марғиноний номи алоҳида эътиборга лойиқдир. У киши 1898 йил Марғилонда таваллуд топган. Ҳаёт ташвишлари ва қийинчиликлари туфайли Хатирчи туманидаги Хўжақулобод қишлоғи яқинидаги Тошқулоқ маҳалласига келиб яшаган. Исломда мукаммал илм соҳиби бўлган. Атрофдагиларни ҳам саодатга чақирган. Қишлоқ аҳлининг диний саводхонлигини ошириш учун кўп заҳмат чеккан. Шунинг учун Хўжақул эшон қишлоғи аҳли уни Мулла Мўмин деб атаган. Ўзига буюк аллома Бурҳониддин Марғинонийни Увайс устоз деб билиб, умри давомида алломанинг китоб ва рисолаларини ёд олиб юрган. Ҳозир ҳам хатирчилик кекса ёшли кишилар Мулла Мўминни кўп эслашиб, ҳаётини Бурҳониддин Марғиноний номлари билан боғлашади.

– Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Раҳим Қодиров билан Мулла Мўмин ҳаёти ва Бурҳониддин Марғиноний қабри ҳақида кўплаб илмий изланишлар олиб бордик, – дейди нафақадаги педагог, шоир Тошпўлат Хўжамов. – Аниқ маълумотларни йиғдик. 2000 йил аллома таваллудининг 910 йиллиги муносабати билан матбуотда чиқишлар ҳам қилдик. Аммо мавзу шу ҳолича қолиб кетди. Афсуски, қабр мукаммал ўрганилиб, ҳақиқат юзага чиқмади. Аслида, ушбу манзилгоҳ обод қилиниб, тарихий қадамжо сифатида қаралмоғи зарур.

Бурҳониддин Марғиноний қабрини зиёрат қилишга бутун ислом олами муштоқ, аммо биз бунга тайёрмизми?

Буюк аллома Бурҳониддин Марғиноний 1123 йил Марғилонда туғилган. Умри давомида Қуръон, ҳадис илмларини мукаммал эгаллаган. Ислом ҳуқуқшунослигини пухта ўрганганлиги ва бу борада беқиёс ишлар қилганлиги боис "Бурҳон уд-дин” (ислом динининг далили) номи билан машҳурдир. Дастлаб таълимни ўзи таваллуд топган қишлоқда олади. Сўнг ўша даврда Мовароуннаҳрнинг диний ва маърифий маркази бўлмиш Самарқандда фаолиятини давом эттиради. Марғиноний ҳазратлари фиқҳшунос бўлибгина қолмасдан ислом дини моҳиятини чуқур асослаб берувчи мукаммал асарлар муаллифи ҳамдир. Ул зотнинг "Китоб ул-мазид”, "Муносиб ул-ҳаж”, "Мажму ал-навозил”, "Китоб ул-фароиз” ва "Бидоят ул-мубтайн” каби машҳур асарлари бор. Ханафия мазҳабининг асосий қўлланмасига айланган "Ҳидоя” асари 1178 йил Самарқандда ёзилади. Тез орада бу асар мукаммал, аниқ ва изчиллиги билан ислом оламида танилди. Бугунги кунда ҳам китоб кўплаб диний масканлар, жумладан, Қоҳирадаги "Ал-азҳар” дорулфунунида асосий дарсликлар қаторида ўрганилиб келинмоқда. Ушбу асар бир неча асрлар давомида деярли барча мусулмон давлатларида ҳуқуқшунослик бўйича энг асосий қўлланма ҳисобланиб, ислом шариати юзасидан иш юритаётган мамлакатлар ушбу қўлланмадан кенг фойдаланадилар.

Айни дамда эса ислом фиқҳшунослигида ягона ва мукаммал қўлланма ҳисобланган "Ҳидоя” асарининг муаллифи Бурҳониддин Марғиноний қабри борасидаги бу каби иккиланишларга чек қўйиш вақти келди.

Ҳазрат Алишер Навоий Самарқандда сургун вақтида Чокардиза қабристонини зиёрат қилган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам мемуар асари бўлмиш "Бобурнома”да Бурҳониддин Марғиноний қабри ҳақида қисқача тўхталиб ўтган. Мулла Мўмин эса айнан ана шу қабрни ўзи яшаётган қишлоқ яқинидаги қабристонга кўчиртириб келгани ҳақида мақолаларда қайд этилган.

Маълумки, Бурҳониддин Марғиноний 1197 йилда Самарқандда вафот этади. Одатий анъанага кўра маърифий ишлар ривожи ва ислом дини кенгайишида ўз ҳиссасини қўшган кишилар ҳудуддаги Чокардиза қабристонида дафн этилган. Аллома ҳам дастлаб ана шу масканда қўним топган эди. Мулла Мўмин қабрни бир неча бор зиёрат қилгани боради. Манзилгоҳ ҳароба ҳолатида экани ва яқинда тугатилаётгани ҳақидаги хабарни эшитиб хуноб бўлади. 1966 йил кўплаб қийинчиликларга учраса ҳам аллома қабрини ўзи яшаётган қишлоқ яқинидаги Хўжақул эшон қабристонига олиб келади. Бурҳониддин Марғинонийнинг муборак ҳоклари туман ҳудудига олиб келингач, Хўжақул эшон қабристонининг ҳали одам қўйилмаган бўш ерига қабр ковланиб, лаҳатга қўйилгани ҳақида меҳнат фаҳрийси Нормамат Турниёзов маълумот беради ("Ўзбекистон овози” газетасининг 2000 йил 14 март сонида). Ислом шариати юзасидан барча амаллар бажо келтирилиб, аллома иккинчи қабрга қўйилади. Шоир Тошпўлат Хўжамов ҳали ёш бўлса-да бу воқеаларни яхши эслайди. Истиқлол йилларида эса туман газеталарида шу мавзуни ёритиб қатор мақолалар ёзган. Мулла Мўмин ўз васиятига кўра алломанинг оёқ томонида дафн этилади. Бугун қишлоқнинг кекса ёшли кишилари ушбу қабристонни зиёрат қилганларида Бурҳониддин Марғиноний ҳаққига ҳам дуо қиладилар. Бу бежизга эмас, албатта.

Ўтган асрнинг 50-60 йилларида Самарқанднинг шимолий қисмлари, шу жумладан, Чокардиза қабристони ҳам яҳудийларга яшаш учун ажратилади. Натижада, қабристон ҳудуди батамом бузиб ташланаётган бир даврда Мулла Мўминнинг савобли иш қилгани ва бунинг Хатирчи тумани билан боғлиқ экани асосли, албатта. Тарихдан маълумки, қабрлари бир жойдан иккинчи жойга кўчирилган бўлса ҳам марҳумнинг хок-суяклари қаерга келтириб қўйилса, ўша ер кўчириш вақти ва сабабларидан қатъий назар ҳақиқий қабр ҳисобланади. Бунга Заҳириддин Муҳаммад Бобур қабри ҳам яққол мисол бўла олади.

2000 йилда Бурҳониддин Марғиноний таваллудининг 910 йиллиги муносабати билан Марғилон шаҳрида гўзал ёдгорлик мажмуаси бунёд этилган. Аллома туғилган маскандаги рамзий қабр обод қилинганлиги яхши. Бироқ ислом дини пешвоси ва фиқҳшуноси Марғиноний ҳазратларининг асл қабрлари қаровсиз ва ободонлаштирилишга муҳтожлигини ақлга сиғдириш қийин. Шу билан биргаликда бутун мусулмон давлатлари тан олган йирик маърифатпарвар Бурҳониддин Марғиноний қабрини қаерда жойлашган эканини заминдош бўла туриб билмаслигимиз ҳам ачинарли. Билиб туриб, индамасликнинг бугун асло иложи йўқ. Бу эса бобомиз олдидаги бизнинг адо этиб бўлмайдиган қарзимиз, бажаришимиз лозим бўлган фарзимиздир.

Шундай экан, Навоий вилояти Хатирчи туманидаги Хўжақул эшон қабристонидаги алломанинг ҳақиқий қабри обод қилинса, тумандаги зиёратгоҳлар сони яна биттага кўпаяр ва ислом тарихи йўлида навбатдаги савобли иш амалга оширилган бўларди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 37 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Мурат Йилдирим Ўзбекистонга етиб келди
>>> Sardor Rahimxon leykoz bilan og`riganlarga tuya suti ichishni tavsiya qildi
>>> ​SEREBRO GURUHI TOShKENTDA KONSERT BERADI
>>> ҲОСИЛА РАҲИМОВА: “ВИДЕОНИ ТАРҚАТГАН МЕНГА МУРОЖААТ ҚИЛСИН...”
>>> ​АСЛИ ТОШКЕНТЛИК БЎЛГАН АКТРИСА MARVEL`НИНГ ЯНГИ СЕРИАЛИДА БОШ РОЛНИ ИЖРО ЭТАДИ
>>> Насиба Абдуллаева ёш кўриниши сири, набиралари тарбияси ҳақида
>>> ​ЮЛДУЗ РАЖАБОВА INSTAGRAM`ДА ҚЎПОЛ ИЗОҲ ҚОЛДИРАДИГАН ЙИГИТЛАРДАН НОЛИДИ
>>> ЗОҲИРШОҲ ЖЎРАЕВ: "БИЗЛАРГА ТАҚЛИД ҚИЛИБ ҚЎШИҚ КУЙЛАЙДИГАНЛАР­ ҚЎРҚИШСИН..."
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!
>>> ​Yigitali Mamajonov ikkinchi marotaba uylanmoqda


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Май 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari