Воскресенье, 09.08.2020, 19:52
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2003]
MP3 Musiqalar Yuklash [2]
Fikr va Mulohaza qiling [1403]
Hikoyalar to'plami [1292]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1350]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [166]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [475]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [6411]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [750]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [27]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [37]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [28]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [335]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [47]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [27]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 77
Гостей: 77
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2020 » Июль » 17 » Даҳшатли туш исканжасидаги аёл
10:05
Даҳшатли туш исканжасидаги аёл
Муяссарнинг охирги пайтларда уйқуси бузилди. Эндигина кўзи илинганда қандайдир даҳшатли тушлар кўрар, чўчиб уйғонарди. Баъзида эса ўзига келолмас, анчагача тушида кўрган воқелик уни таъқиб этарди. Бу безовталик ҳаётига ҳам таъсир қила бошлади. Тундаги даҳшатли тушлар кўз ўнгидан кетмагани туфайли ҳам кундузи ғалати бўлиб юрар, гарангсиб, нима қилаётганини билмай қоладиган дамлари ҳам бўларди. Бора-бора тушлари янада даҳшатли тус ола бошлади. Муяссар тунлари бутунлай ухлолмайдиган бўлиб қолди. Турмуш ўртоғи Азизбекнинг таклифи билан уйқу дори ичадиган бўлди. Бир-икки кун тинчиди-ю, яна ўша тушлар уни безовта қила бошлади.

Дам олиш куни қўшниси Арофат унинг олдига чиқди. Ўзи шундай, ён қўшни бўлгани учун ҳам тез-тез бир-бирларидан хабарлашиб туришарди. Гап орасида Арофат сўради.

— Муяссар, сўлғинсиз, тинчликми, мазангиз йўқми?

— Ўзим ҳам нималар бўлаётганини билмаяпман, — дея дардини очди Муяссар. — Тунлари уйқумда ҳаловат йўқ. Дўхтирларга учрашдим, уйқу дори тавсия этишди, лекин фойдаси бўлмади.

— Рангингиздан жуда толиққанингиз сезилиб турибди, — далда берган бўлди Арофат. — Баъзида шунақа бўлиб туради, мен ҳам бир вақтлар шу ҳолга тушгандим, ўтиб кетади.

— Аввалига толиққаним учун шундай бўляпти, вақтинчалик ҳолат бўлса керак, деб ўйлагандим. Йўқ, тўғрисини айтсам, туш кундан-кунга даҳшатли тус олиб боряпти. Негадир юрагим нотинч.

— Эски илмни яхши билувчи бирор хислатли кишига кўринсангиз бўлармиди? — дея маслаҳат солди Арофат. — Жарариқда биттаси бор экан, башоратчи, мушкулингизни аниқлаб, йўл-йўриқ кўрсатаркан.

Муяссар шу куниёқ қўшнисидан манзилни олиб, эрталаб у айтган кишиникига кириб борди. Элликдан ўтиб қолган мўйсафидга кўзи тушиши билан унга салом берди. Мўйсафид эса уни кўрди-ю, тасбеҳ ўгириб, кўзларини юмганча жимиб қолди. Бир оздан кейин бошини кўтариб, Муяссарга қаради.

— Вақтида келибсиз, қизим, — дея мўйсафид қўлидаги тасбеҳни тутганча жавоб қилди. — Сизни ёрдамингизга муҳтож кимса безовта қиляпти. Ҳозир жуда аҳволи оғир. Уни фақат сиз сақлаб қолишингиз мумкин. Унга қарғиш теккан.

— Мен уни қаердан топишим мумкин?! — ҳайрон бўлиб сўради Муяссар. — Аҳволи оғир бўлса, ўйлаб қарасам, яқинларимизда бунақанги инсон йўқ.

Мўйсафид бироз ўйланиб қолди.

— Мен ҳам билмаяпман, қизим, — деди сўнг. — Буни фақат ўзингиз топишингиз мумкин. Мен аён бўлган нарсанигина айтаман. Ҳа, мабодо гумондор бўлган инсоннинг бирор-бир нарсасини олиб келсангиз, қарғиш теккан ўша ёки бошқалигини айтиб беришим мумкин. Айни дамда билганим у оилангизга бегона эмас. Суриштиринг, буни билиш мушкул эмас, менимча.

Муяссар ўйлаб ўйига етолмади. Кеч тушганда эса эри кийинаётганини кўриб, сўради:

— Тинчликми, Азизбек ака?

— Ойимнинг мазаси қочиб қолибди, — ташқарига йўл оларкан, жавоб берди Азизбек. — Васила қўнғироқ қилди.

Василанинг исмини эшитди-ю, Муяссарнинг туси ўзгарди. Келин бўлиб тушганида Васила уларнинг оиласини бузиб юборишига оз қолганди. Эридан ажраб келган қўшни аёл билан Азизбек никоҳлими, никоҳсизми, топишиб олган экан. Муяссар қайнонасининг маслаҳати билан охири аёлдан ўша жойдан кўчиб қутулган. Кўп ўтмасдан Васила ўғилли бўлганда Муяссар ўзини қўйгани жой тополмаган, «эрим уникига кетиб қолса, нима қиламан?», деб ич-этини еганди. Йўқ, қайнонасининг ҳаракатлари, ўзининг ҳам Азизбекнинг атрофида парвона бўлиши сабаб бўлдими, эри кетмади. Васила ҳам Азизбекни ўзиники қилолмаганидан аламда яшади.

Муяссар бир куни қайнонасиникидан чиқиб келаркан, шундоққина хиёбонда боласини етаклаб юрган Василага кўзи тушди. Индамасдан ўтиб кета бошлади. Василанинг ўзи унга гап ташлади:

— Мана бу бола сизларга бегона эмас, эрингизнинг зурриёти.

— Ўв, менга қара!— аламли тикилди Муяссар. — Бировларнинг оиласини бузиб туққан ҳаромингни кўрсатиб, мақтанмай қўя қол!

— Бу ҳароми эмас, — деб бўш келмади Васила ҳам. — Дадаси хабар олиб туради.

— Илоё итваччангни қабр ютсин!

Муяссар титраб-қақшаб йўлида давом этган, ортидан Васила кулиб қолганди. Муяссар кейин тушунди, Василага алам қилгани учун унга гап ташлаганди. Азизбек ўғлидан хабар олганда ҳам асло Васила билан бошқа учрашмас, онасининг чизиғидан чиқмасди.

Эр-хотин Сожида опаникига кириб боришганида аёл каравотда ётар, Васила эса унинг тепасида парвона эди.

— Дўхтирлар олиб кетишмоқчи бўлишди, лекин онангиз кўнмади, — Азизбекка ҳисоб бергандай гапирди Васила. — Менимча, шифохонада маълум муддат даволангани маъқулмиди?

Муяссарнинг энсаси қотди. Васила буни пайқаб, чиқишга отланди. Азизбек эса кеч бўлиб қолгани учун уни кузатишга чоғланди. Ёлғиз қолишганда аста Муяссар гап бошлади.

— Ойижон, тинчликми, етиб келгунча Азизбек акам кўп ҳаяжонланди.

— Қон босимим кўтарилиб кетибди, — жилмайишга ҳаракат қилди Сожида опа. — Сизларни ҳам овора қилишибди-да.

— Кўп ўзингизни уринтирманг-да, ойижон, — меҳрибонлик билан гапирди Муяссар. — Ўзингизни асрашингиз керак.

— Юқори қаватда турадиган қўшни ит боқади, — дея секин гап бошлади Сожида опа. — Дўкондан келаётсам, итини етаклаб юрган экан. Ити тунов куни Маъмуржоннинг ўғлини тишлаб олганди. «Шу итни боқиб нима қилардингиз?», дедим-у, балога қолдим. Бетингда кўзинг борми демай қарғаб қолса бўладими, сендайин инсонлардан ит яхши, деб гапирди-я. Ўтган йили ҳам ўзидан-ўзи арзимаган нарсага қарғанганди. Шунга қон босимим кўтарилди, шекилли.

Муяссарнинг ёдига башоратчининг гаплари тушди. Имкониятдан фойдаланиб, битта пиёлани сумкасига солди…

* * *

Мўйсафид Муяссар олиб келган пиёлага сув қуйиб, узоқ тикилди, ичига тош ташлади, шам ёқиб, мум оқизди.

— Йўқ, бутунлай бошқа одамнинг нарсасини келтирибсиз, — дея мўйсафид Муяссарга қаради. — Ўйланг, у сизнинг оилангизга бегона эмас, қариндошлиги бор. Тез топишга урининг, агарда у оламдан ўтса, бир умр сизни даҳшатли туш таъқиб этади. Уни фақат сиз қутқариб қолишингиз мумкин. Менинг билганларим шу, холос. Ортиқ бирор нарса дейишга ожизман.

Муяссар уйга қайтгандан кейин ҳам анчагача ўйланиб қолди. Лекин оиласига яқин кимсанинг хасталикка чалинганини, ёрдамга муҳтож бўлган инсонни эслолмасди.

Сожида опанинг вафоти бутун оилани эсанкиратиб қўйди. Азизбек ҳам, Муяссар ҳам маълум вақт ўз ташвишларини унутишди. Маъракалар ўтаётган бир дамда Азизбек билан Василанинг гаплашиб турганига кўзи тушган Муяссарнинг ичидан қиринди ўтди. Пайт топиб, Василани четга тортди.

— Ҳали ҳам Азизбек акамни ўзимники қилиб оламан, деб ўйласангиз, хато қиласиз! — кўзлари ёниб, Василага тикилди у. — Эрим шунчаки кўнгилхушлик учун юрган, асло сизникига қайтмайди, шуни унутманг.

— Ўғлим бетоб, дўхтирларга кўрсатяпмиз, — деганча маҳзун тортди Васила. — Менга эрингиз керакмас, ўғлим соғайиб кетса бас.

Муяссар бошқа ҳеч нарса демади. Василанинг кўзларида пайдо бўлган ёш унинг аҳволидан дарак бериб турарди. Бирдан Муяссарнинг миясида бир нима ярақлагандай бўлди. «Ахир Василанинг ўғли эримнинг ҳам фарзанди-ку? — ўйланиб қолди Муяссар. — Муйсафид айтган инсон шу болакай бўлиб чиқмасин яна».

Эртасига болакайни ҳам кўрди, у ранглари сўлғин, қўлида миттигина ўйинчоқ айиқчани кўтариб олганча юрарди. Афтидан, онасининг ортидан чиққан бўлса керак. Муяссар болакайни кузатди. Васила ўғлини олиб, ўз ҳовлиси томон ўта бошлади. Муяссарнинг кўзи ҳовли четида қолиб кетган айиқчага тушди. Ҳеч кимга билдирмай, ўйинчоқни олиб сумкасига солди. Кўп ўтмай болакай яна пайдо бўлди. У ўйинчоғини ахтара бошлаганди. Худди Муяссар унинг ўйинчоғини олгандай келиб сўради:

— Айиқчамни кўрмадингизми?

— Йўқ, — дея бошини сарак-сарак қилди Муяссар. — Агар топиб олсам, ортингдан олиб келаман.

Бола ҳовли томон юра кетди. Эртасига Муяссар ўйинчоқни башоратчиникига олиб борди.

— Айнан мана шу ўйинчоқнинг эгаси ёрдамингизга муҳтож, — дея айиқчага узоқ тикилиб тургач, жавоб қилди мўйсафид. — Уни қарғиш тобора исканжага олмоқда. Унга сиз ёрдам бера оласиз. Фақат уни ким қарғаганлигини билсак бўлгани.

Мўйсафид шамни ёқди, у гумонларини яна бир бора текшириб кўрмоқчи бўлганди. Икки шам ҳам Муяссар томон силкиниб ёна бошлади. Ўчирилгандан сўнг ҳам пилиги Муяссар томонга эгилиб қолганди.

— Уни сиз қарғагансиз, — мўйсафид энди ўйлаб ҳам ўтирмай гапирди. — Жуда қаттиқ қарғагансиз.

Муяссарнинг кўз ўнгида Василанинг боласини хиёбонда ўйнатиб юрган дамлари гавдаланди. Аёл катта хатога йўл қўйганлигини англади.

— Энди нима қилишим керак? — мижжаларида ёш қалқди аёлнинг. — Мен болакайнинг ўлишини асло истамайман.

— Мен сизга тоғлардан терилган гиёҳларнинг майдаланганини бераман, — мўйсафид ён томондаги қутидан миттигина халтача олди. — Мана шуни олиб бориб, болакай ётган ўриннинг атрофига сепасиз. Сўнг «Қарғиш, мен сени қайтариб оламан», деб уч маротаба такрорлайсиз.

— Хўш, кейин нима бўлади? — чўчиб сўради Муяссар. — Қарғиш менга қайтиб, мен вафот этаманми?

— Йўқ, — мўйсафид ишонч билан жавоб қилди. — Сиз афсус чекиб, қарғишни қайтариб оляпсиз. Фақат…

Мўйсафиднинг жимиб қолгани аёлни ташвишлантирди.

— Хўш?

— Қабр қоронғилигига йўлиқасиз.

— Бу нима деганингиз?! — ҳеч нарсани англолмай, сўради Муяссар. — Мундоқ аниқроқ қилиб гапирсангиз-чи!

— Кўзингиз кўр бўлиб қолади.

Муяссар бир муддат карахт бўлиб қолди. Мўйсафиднинг кутилмаган жавоби уни эсанкиратиб қўйганди. Сўнг ўзини қўлга олди-да:

— Мен буни асло истамайман! — деб йиғлаб юборди. — Йўқ, мен учун бу жуда оғир жазо!

— Бошида ўйламасдан қарғагансиз, — гапида давом этди мўйсафид. — Ҳамма нарсанинг бу дунёда жавоби бор. Менимча, шу ҳаётда жазони олганингиз маъқул. Агарда болакай оламдан ўтса, тунларингиз янада даҳшатга айланади. Нафақат умрингизнинг охиригача азобда яшайсиз, балки у дунёда ҳам жавоб беришингизга тўғри келади. Норасида болани қарғаш — гуноҳи азим. Мен бор гапни айтдим, қолганлари ўзингизга ҳавола.

Муяссар башоратчининг уйидан карахт бўлиб чиқди. Мўйсафид: «Ўйлаб кўрарсиз», дея қўлига тутқазгандан сўнг гиёҳларни ҳам олганди. Уйга қайтди, аммо юрагига қил сиғмасди. Бир томондан виждонан қийналса, иккинчи томондан қарғиши ўзига қайтишини, жазога мустабид бўлишини ўйлаб иккиланарди. Оқшом эри аста гапга солди.

— Менга қара, Муяссар, шу кунларда жуда бошқачасан, тинчликми, бирор жойинг оғримаяптими?

— Ишларим жойида, нега сўраяпсиз?

Муяссар эрининг жавобини ҳам кутмасдан кўнглидан ўтаётганларни тилига чиқарди:

— Агар кўр бўлиб қолсам, мени ташлаб кетмайсизми?

— Бу нима деганинг? — ажабланиб сўради Азизбек. — Сенга охирги кунларда тушуниб бўлмаяпти. Гапингни қара, кўзларингдан сира шикоят қилмагансан, нега энди кўр бўлиб қоларкансан?

Муяссар аламини ичига ютди. Ҳаммасига ўзи айбдорлиги учун ҳам юрагини кемираётган дардини ошкор қилолмасди. Икки кун ўзини ўзи қийнаб, бир тўхтамга келолмади. Учинчи куни эса Азизбек ишга кетиши билан Василаникига йўл олди. Эшикни аёлнинг ўзи очди.

— Хўш, аҳволимни томоша қилгани келдингизми?! — деди зардали оҳангда Васила. — Болам оғирлашиб боряпти, менга ортиқча гапнинг кераги йўқ, кетинг! Менга ҳеч ким керак эмас, эрингиз ўзингизга сийлов!

— Мен бошқа масалада келдим. Болангизга ёрдам бермоқчиман.

— Тавба, бу яна нимаси, устимдан куляпсизми, ўзим адойи тамом бўлган пайтда бунақа иш қилманг, Муяссар, Аллоҳга ҳам маъқул келмайди! Дўхтирлар давосини тополмади, охири уйга олиб кетишимни сўрашди. Сиздек бир тиббиётдан бехабар инсон қандай қилиб боламнинг дардига даво топиши мумкин?!

— Илтимос, ичкарига киритинг! — илтижоли тарзда сўради Муяссар. — Менга ишонинг, ҳаммаси яхши бўлади.

Васила индамай четга ўтиб, эшикни очиқ қолдирди. Муяссар ичкарига ўтди. Икки аёл бир тўшак бўлиб ётган болакайнинг тепасига келишди.

— Мана шу аҳвол! — деди Васила кўз ёшларини артаркан. — Иситмаси тушмай, ўзига келолмай ётибди.

Муяссар аста болакайнинг ёнига ўтириб, сумкасидан гиёҳни олиб, атрофига сепа бошлади. Аста пичирлаб, мўйсафид тайинлаган гапларни гапирди. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан, болакай кўзини очиб, Муяссарга тикилиб қолди.

— Мен сизни танидим. Айиқчамни топдингизми? — деди сўнг.

— Ҳа, ўша куни ойижонимникида қолдирган экансан, олиб келдим, — дея Муяссар сумкасидан ўйинчоқни олиб, болакайга узатди. — Мана, айтгандим-ку, топсам, олиб чиқиб бераман, деб.

Муяссар болакай билан хайрлашиб чиқиб кетди. Васила унинг ортидан ҳеч нарсага тушунолмай тикилиб қолганди. Болакай бир ой ичида оёққа турди. Муяссарнинг эса кўзлари хиралаша бошлади, олти ойдан сўнг эса бутунлай кўрмай қолди. Азизбек шифокорларга кўрсатди, аммо Муяссарнинг кўзини даволаб бўлмади. Аёл кўр бўлиб қолганлигининг асл сабабини билар, лекин ҳеч кимга бу ҳақда гапиролмасди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Reqlom
Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 40 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #newsuz, #habarlar, #uznews, #Yangiliklar, #ahborot, #новости, #news, #Yangilik, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Манзура Россияда концерт дастурини тақдим этади
>>> Аслида Отабек ва Муқаддасни нима боғлаётганини аниқладик!
>>> ​НАСИБА ҚАМБАРОВА: "КЕЛИНИМГА ҲАВАСИМ КЕЛАДИ!"
>>> 2016 йилда “юлдуз”ини топган машҳурлар
>>> Раҳматуллаевнинг АҚШдаги концертида нималар бўлди? (видео)
>>> ​Yigitali Mamajonov ikkinchi marotaba uylanmoqda
>>> ШАҲРИЁР ИЖОДИГА ОДАМЛАРНИНГ ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДАЛИГИНИ БИЛИШ УЧУН ЎТКАЗАДИГАН “КИРА ОПЕРАЦИЯСИ” ҲАҚИДА
>>> Нилуфар Усмонованинг клиплари телеканалларда намойиш этила бошлади(Видео)
>>> Шаҳзода Матчонова «Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси» номинациясида ғолиблик учун курашади
>>> УМИД ИСКАНДАРОВнинг туғилган кунида айтилган уч тилак


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
Календарь
«  Июль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari