Воскресенье, 26.02.2017, 19:54
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 165
Гостей: 164
Пользователей: 1
WilliammTwIst

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Январь » 14 » Дадам ва онамни яраштирганим…
07:44
Дадам ва онамни яраштирганим…
Макр ишлатиш аёлларга хос, дейишади. Аммо ёш бўлишимга қарамай, мен ҳам макрдан фойдаландим. Буни ёмонликка йўйманг. Оиламизни сақлаб қолиш учун қилдим буни…

Бир бошидан айтиб бера қолай. Ҳамма машмаша дадамни катта лавозимга раҳбар  қилиб  ўтказишганидан сўнг бошланди. Дадам энди уйга одатдагидан кўра кеч қайтадиган, йиғилишу мажлисларда қолиб кетадиган бўлди. Катталарнинг ишига аралашма, демоқчимисиз? Авваллари мен ҳам шундай деб ўйлардим. Кейин эса… Ҳикоямнинг бу ёғига онамни ҳам қўшаман.

— Ассалому алайкум, дадаси, яхши келдингизми?

— Ваалайкум ассалом!

— Овқат тайёрлайми?

— Кераги йўқ, қорним тўқ.

Дадам ювингани кириб кетди. Онам эса шоша-пиша дадамнинг қўл телефонини титкилашга тушди.

— Хў-ў-ш! СМС Нодирдан келибди. Қани нима деб ёзган экан  ўша Нодир? «Яхши етиб келдингизми?» Тавба, бу ошна-оғайни деганга ҳам ҳайронман. Беш дақиқа илгари хайрлашган бўлса, СМС ёзишга бало борми?

Бир пайт онамнинг қўлидаги телефон янги СМС келганидан хабар берди.

— Яна ўша Нодирдан! Яна нима гапи қолиб кетибди? «Ширин тушлар кўринг!» Нима-а-а?

Бир пайт ҳаммомдан дадам чиқди. У онамнинг қўлида ўзининг телефонини кўриб, бақиришга тушди:

— Яна телефонимни кавлаяпсанми? Бу қанақаси ўзи, а? Сен хотинга қачон ақл киради? Минг маротаба айтдим сенга, телефонимга тегма деб.

— Ҳо-о! Қўрқоқ биринчи мушт кўтаришми энди? Ким у Нодир? Гапиринг!

— Ким бўларди? У билан бирга ишлаймиз. Сенга ҳисобот бериб ўтиришим шартми?

Онам жим бўлди, аммо мен миямда тузган режамни эртасигаёқ амалга оширишга киришдим.

Биринчи макр

Дугонамнинг қўл телефонидан кечаги Нодирнинг рақамига қўнғироқ қилдим. Гўшакни ёқимли овозли аёл кўтарди:

— Алло!

— Кечирасиз, бу Нодирнинг телефоними?

— Йўқ! Адашдингиз, исмим Нодира.

— Узр!

Сеними шошмай тур, деб танаффусда синф доскасига қуйидаги сўзларни ёздим.

«Оилангиз бахтига чанг солмоқчи бўлган аёлга қандай тилак тилардингиз? Барчасини қуйидаги рақамга «смс» орқали юборинг. Энг зўр «смс» муаллифига совғам бор!»

Рақам кимникилиги аниқ. Энди эса ўттизтадан ортиқ рақамдан тинмай ёғаётган «смс» сели остида қолган Нодиранинг аҳволини бир тасаввур қилинг! Онамнинг кеча сиқилганини эслаб, унга заррача ҳам ачинмадим. Қайтага ҳамма синфдошларимни навбат билан турғазиб қўйиб, юборилган «смс»ларини ўқишга тушдим.

    Дадамизни сенга бермаймиз!
    Учта болали эркакка осилаётган жодугар сенмисан?
    Онамнинг елкасидаги чангга ҳам арзимайсан.
    Диққат, қидирув! Қуйидаги «смс»ни олган бўлсангиз, демак, сиз оила бузғунчисисиз.
    «Смс»имни ўқидингми? Кўзинг борида ўқиб қол! Ёнингга онам кетяпти…

Дарс тугаганида энг зўр «смс» эгасига шоколадни топширдим-у, уйимга кетдим. У ерда мени янги хабар кутарди. Онам Нодир аслида Нодира эканлигини аниқлаган, қон босими ошганча вой-войлаб ётганди. Ёнида ўтирган «тез ёрдам» шифокори қоғозчага бир нарсаларни ёзди-да, шундай деди:

— Сизга асабийлашиш умуман мумкин эмас. Мана бу дориларни ичиб, ухланг. Кўпроқ очиқ ҳавода сайр қилишни тавсия этаман.

Онамни бу аҳволда кўриб ўч олишда давом этишим кераклигини тушундим. Иккинчи макрим ундан-да ёвузроқ эди.

Иккинчи макр

Яшасин интернет! Эълонлар сайтига кириб чиройли матн тўқиб ёздим.

«Жозибали массажчининг хищматидан фойдаланинг. Массаж янгича услубда, яъни қўшиқ куйлаб амалга оширилади. Буюртма асосида рақсга тушиш хизмати ҳам мавжуд. Талабгорлар қуйидаги рақамга эрталабдан кечгача ва кечаси билан қўнғироқ  қилишлари мумкин. Қўнғироқларингизга сизни интизорлик билан кутаётган майин қўллар соҳибаси Нодирабону жавоб беради! Саволларингизни қуйидаги манзилга йўлланг!..»

Талабгор мижозларнинг сони ортиши учун интернетдан чиройли Ҳолливуд актрисасининг суратини олиб жойлаштирдим. Кейин компьютерни ўчириб меҳмонхонага чиқдим. У ерда дадам билан онам  баҳслашаётган экан:

— Шунча гапни оғримаган бошингга орттириш шартмиди? Шу керакмиди сенга?

— Мени аҳмоқ  қилиб у мегажиннинг отини Нодир деб қўйганингиз нимаси эди?

— Феълингни билганим учун шундай деб ёздим.

Бир-икки соатлардан кейин Нодирабонунинг почтасига хабар олгани кирдим. Ўҳ-ҳў, буни қаранг-а, нақ бешта хат кепти. Биринчи хат мазмуни қуйидагича экан: «Майин қўллар соҳибасини бир кўрсак ёмон бўлмасди». Унга жавоб ёздим: «Фақат ва фақат рақамимга қўнғироқ қилиб боғланинг. Гўшакни кўтаришим билан «каламушчам» деб мурожаат қилишларини яхши кўраман. Чунки каламуш йилида туғилганман». Бошқа хатларга ҳам шу тарзда  қисқа ва лўнда жавоб қайтардим. Эртасига эса почтага ғазаб тўла мактублар кела бошлади. Уларнинг баъзиларини ўқиб, онамни қийнаган Нодирабонуни аҳволини тасаввур қилдим ва маза қилиб кулдим. Бора-бора бундан зерикдим. Ундан ташқари дадам билан ойим ҳам ярашиб олиб аҳиллашиб қолишганди. Бундан ҳурсанд эдим, аммо…

Учинчи макр

Бугун ойим билан дадамнинг жанжали устидан чиқиб  қолдим. Жанжалнинг асл сабабчиси эса яна ўша телефон. Бу сафар онам мана бундай мазмундаги хатни ўқиганди: «Нега қўнғироқларимга жавоб бермаяпсиз? Ёки уйдамисиз?»

— Бунисига қандоқ чидаш мумкин энди, айтинг? Сизни оқ қанддек қилиб бировнинг қўйнига топшири-иб қўярканман-да ҳали.

— Овозингни ўчир! Сенга битта гапни уқдириш бефойда. Қачон қарама, йўқ жойдан хиёнат излаб, жанжал кўтараверасан.

— У билан ўртангизда нима бор? Нега уйдамисиз деб сўраяпти? Гапи бўлса суриштирмай гапираверсин-да.

— Бирга ишлаймиз, тамом!

— Унга қўнғироқ қилсам-чи? Қўрқмайсизми?

— Нимадан қўрқаман?

— Сирингиз очилишидан.

— Бемалол қилавер. Сендан беркитадиган сирим йўқ.

Бечора онам «смс» эгасининг рақамларини терганда, жавоб  ўрнига қўпол гаплар эшитилди. Тўғри-да, қайси аҳмоқ аёл, бундай пайтда «ҳа» жавобини берарди? Буни ёш бола бўла туриб, мен тушунардим. Аммо онам ҳозир ҳар қандай ҳунарга қодир эди. Ота-онамнинг жанжали нима билан тугашини кутиб ўтирмай, хонамга чопиб кирдим. Уй телефонимизга ёзилиб қолган рақамларни телефонимда шошганча теришга тушдим. Ёнимга опам ва укам қўшилди. Учаламиз кетма-кетига телефонларимиздан тунов кундаги каби «смс»ларни теришга тушдик. Бу ҳунарим отамга қанчалик қимматга тушишини қаёқдан ҳам билибман? Эртасига дадам учаламизни тик турғазиб қўйиб роса тергади. Аёл аслида дадамга кўз олайтирган жонона эмас, бирга ишлайдиган ходима экан. Дадамнинг олдига эрини бошлаб келиб, роса уялтирганини эшитганимда, тўғриси, ошириб юборганимни ҳис қилдим. Ичимда бу усулни иккинчи қўлламасликка қарор қилиб, дадамдан узр сўрадим.

Тўртинчи ва охирги макр

Орадан бир хафта  ўтди. Дадам билан ойим бир-бири билан гаплашмай юришибди. Худди бегоналардек. Уччаламиз янги режа туздик. Ота-онам муносабатларини бузган телефондан фойдаланиб, уларни яраштиришга киришдик. Укам дадамни чалғитиб турган бир пайтда, қўл телефонларини олдим ва онамга «смс» ёздим. «Сени хафа  қилганимдан ташвишдаман. Иложи бўлса кечир!» Онам «гап»да эди. Шунга қарамай дарров жавоб ёзди. «Анави гўзалларингизга ёзинг бу гапларни!». Жавоб ёздим: «Бу дунёда сендан гўзалини топа олмайман, онаси. Сени севаман!» Онамдан жавоб келди: «Яраша қолайлик! Бўлиб ўтган гапларни унутинг! Сизни севаман!»

Ура!!! Онамга ёзган «смс»ларни ўчириб, охиргисини  қолдирдим. Ухлагани кириб кетаётганимизда, учаламиз айёрона бир-биримизга кўз қисишдик. Эрталабки нонуштада дадам билан онамнинг аъло кайфиятларини кўриб, макримиз иш берганини тушундим. Улар ярашиб олишганди. Мактабга кетаётиб, дадамнинг машинаси орқасига билдирмай кичкинагина қоғозча ёпиштириб қўйдим. У ерда «Эҳтиёт бўлинг, дадамиз қаттиқ ҳимоя остида!» деб ёзилганди.

Нигора

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 100 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​“Asal oyi” filmida Shahzoda Muhammedova uch kishining ishini uddalayapti
>>> Куёв бўлиш арафасидаги Отабек МУТАЛХЎЖАЕВ: «Аёлларга ортиқча эрк берилишига қаршиман!”
>>> ЗАМЗАМА: «Ёшим улғайгани сари оналик ҳиссини чуқурроқ англаяпман…»
>>> Rayhon G`ANIEVA: “Hammasini Yaratganning hukmiga tashlagandim...”
>>> Филипп Киркоров Тошкентда концерт беради
>>> Майкл Жексоннинг қизи отасини қасддан ўлдирилганлигига ишора қилди
>>> РАЙХОН ЯНГИЛИКЛАР АРАФАСИДА...
>>> ​Gulchehra va Sharof Sharapovlarning xonadonida to`y
>>> ​Asqar Hikmatov: “Rejissyorlar mendan foydalana olmayapti”
>>> Gulsanam Mamazoitova: “Yulduz Usmonova bilan hali biron marta ham gaplashmaganman”


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari