Суббота, 21.07.2018, 16:07
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [528]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [454]
Hikoyalar to'plami [343]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [798]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [115]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [29]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [483]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [67]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Статистика



Онлайн всего: 51
Гостей: 51
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Июль » 29 » ДИЛОРОМ ОМОНУЛЛАЕВА ВА ШАҲЗОДА МУҲАММЕДОВАНИНГ ЖАНЖАЛИ ҚАНДАЙ ЯКУН ТОПДИ?
18:44
ДИЛОРОМ ОМОНУЛЛАЕВА ВА ШАҲЗОДА МУҲАММЕДОВАНИНГ ЖАНЖАЛИ ҚАНДАЙ ЯКУН ТОПДИ?
Бир қатор хусусий фильмлар орқали танилган Шаҳзода Муҳаммедова Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига хонанда Воҳиджон Исоқов билан Ўзбекистон Давлат консерваторияси талабаси бўлиш мақсадида у ерга боришгани ва профессор Дилором Омонуллаева билан бўлган можаро ҳақида ўз "ҳақиқат”ларини ёзиб жойлаганди. Шаҳзода бир нечта сайтларга Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Дилором Омонуллаевадан фарқли ўлароқ ҳақоратомуз интервью ҳам берган. Бир неча кундан кейин эса Шаҳзода Instagram`даги "ҳақиқат”ларини ўчириб ташлади. Қизиқ, қилмишидан тўғри хулоса чиқардимикан, ё?! Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида ҳар икки тараф билан боғландик...

— Дилором опа, ўқишга кириш истаги бўлса, нега Шаҳзода ва Воҳиджон қабул комиссиясига учрамай, тўғри сизнинг олдингизга кирган?

— Аввал ректорнинг олдига кирибди, сўнг менинг хонамга йўл олган. "Қабул комиссиясидагиларга айтиб қўйинг”, деб кирди. У ердагилар ҳам худди мен айтган қуйидаги гапларни таъкидлашарди. У қиз ва ёнидаги йигит Ўзбекистон Давлат консерваториясининг талабаси бўлишни истар экан. Лекин мутахассислик бўйича олтита асар ижро этиш керак, куйлай олармикан? Ўзбекистон Давлат консерваториясининг низомига кўра ўн бир йиллик мусиқий билимга эга бўлганларгина ўқишга қабул қилинади. Боиси ўқув дастури мураккаб, мусиқий саводи бўлмаганлар ўқий олмайди. Ёнимга келган қизнинг эса мусиқий билими йўқ, бошқа олий ўқув юртини тамомлаган, айтиши бўйича, машҳур актриса экан. "Сизни иккинчи мутахассисликка қабул қилолмаймиз. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтига ҳужжат топшира қолинг, у ерда мусиқа назариясини бошидан ўргатишади”, дея ётиғи билан тушунтирдим. Лекин оёқ тираб туриб олди. "Бўлмаса, бизда икки йиллик пулли тайёрлов курслари бор, сентябрдан имтиҳонлар бошланади”, дедим. Овози зўр бўлишига қарамай, Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева ва Севара Назархон ҳам аввал шу тайёрлов курсида ўқиган. Шаҳзоданинг овозини эшитиб кўриш мақсадида муаллифлигимдаги "Ёмғир ёғди” қўшиғини хонанда Кумуш Раззоқова куйлаган "парда”да чалиб бердим. Куйлади, овози жуда "кичкина”... Ёнидаги шериги Воҳиджон "шунча мусиқий билими йўқлар ўқияпти-ку”, деди. Билганларимдан Сардор Раҳимхон ва Каниза ўқишга кирган. Сардор у вақтда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" унвонига эга эди. Каниза эса "Ниҳол” мукофоти совриндори сифатида ўқишга имтиёзли қабул қилинган. Унга қадар икки йил педагоглардан дарс олиб, ўз устида ишлаган ва намунали талаба сифатида ўқишни ҳам кўнгилдагидек тамомлаган. Шаҳзода билан Воҳиджон эса иккинчи курсга қабул қилишимни сўраб туриб олишди. Эшигим олдида талабалар қатор турганди, хонамда педагоглар ҳам бор эди, имтиҳон олаётгандим. Иккаласига "сизларга маслаҳат бердим, энди хонадан чиқинглар”, десам ҳам чиқишмади. Сўнг Шаҳзода бақир-чақирни бошлади. "Ким бўлибсиз ёшларни оёғига болта урадиган. Кўрасиз, ҳали Ўзбекистон халқ артисти бўламан, сиз билан ўшанда гаплашаман”, дея жазавага тушди. Очиғи, ёш қиз билан "сен-мен"га бориб ўтиришни ўзимга эп кўрмадим, хонамга кириб кетдим. Лекин асабимни бузди.

— Балки чиндан қўпол муомала қилгандирсиз?

— Қўпол инсон бўлганимда уларни қабул қилиб, консультация бермаган бўлардим. Ҳатто ўша вақтда хонада бўлган гувоҳим — кафедрамиз катта ўқитувчиси Мавлуда Ўринбоева ҳам яхши гап билан тушунтирди, кор қилмади. Тарбиясизлиги билан ҳаммага овоза бўлгани қолди. Сайтларга берган интервьюлари, инстаграм ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига ёзганларини ўқидим. Шу даражада туҳмат ва ҳақорат қилганки, ёқа ушладим. "Манқурт, разил”, деб ёзган, бу сўзларнинг асл маъносини билармикан? "Курс ишларини катта пул эвазига ёпиб берар экан”, деган. Биринчидан, мени фанимда курс иши йўқ, чунки амалий, якка фан! Имтиҳонни кафедрадаги ўнта вокал-педагоги катта залда, талабалар иштирокида қабул қилади. Шаҳзодани судга беришим ҳам мумкин! Биласизми, бир неча кундан бери сайтларда у қиз нотўғри иш қилгани ҳақида устоз санъаткорлар фикр билдиришяпти, мухлисларнинг ҳақоратларига қандай дош бераётган экан?! Шаҳзода халқ ва санъат вакилларининг "суд”ига учраб, ўз "оёғига ўзи болта уриб бўлди". Бундан буён ким уни ҳурмат билан тилга оларкин, обрўини тўкиб бўлди-ку! Очиғи, унга ачиндим, ҳали ёш, нима деяётганини ўзи англамайди, шекилли.

Ким унга олий таълимга келиб, ўз сўзини ўтказиш учун ҳуқуқ берди, тушунмаяпман?! Истаган киши Ўзбекистон Давлат консерваторияси талабасига айланаверса, Глиэр номидаги мусиқа мактаби, Успенский номидаги Республика махсус мусиқий академик лицейи нега ишлаяпти? Яқинда коллеж талабалари аро ёш ижрочилар кўрик танлови бўлди. Жуда гўзал овозлар, юқори даражадаги асарлар янгради. Мусиқий таълим мураккаблашган, талабаларим жаз куйлашни бошлашган. Ўзбекистон Давлат консерваториясида бу йил учинчи бор жаз фестивали ўтказилди. Унда 11 давлатдан келган истеъдодлар иштирок этди. Залда ўтирган талабаларимиз ҳеч қандай тайёргарликсиз чет элдан келган иштирокчилар билан куйлаб, барчани лол қолдиришди. Кўряпсизми, эстрада санъати қай даражада ривожланган. Халқаро танловларда нуфузли ўринларни эгаллаб, Ўзбекистоннинг довруғини ёйиб, юзимизни ёруғ қилаётганларнинг кўпчилиги бизнинг талабаларимиз. Аксарият талабаларимиз педагог бўлиб ишлашяпти. Масалан, "Голос"да ғолиб бўлган Сабина Мустаева эса эвара шогирдим (кулади), улар билан фахрланамиз. Шундай истеъдодли шогирдларимиз эркалик қилса кўтараман, лекин Шаҳзодадек ҳатто мусиқий билими ҳам йўқларникини эмас! Бастакорлар уюшмасида бўлгандим, раҳбаримиз Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Рустам Абдуллаев "Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорига қўнғироқ қилиб, "Актрисангизни тартибга чақириб қўйинг”, деганидан хабар топдим. "Ўзбекконцерт” билан ҳам боғланган экан, тўйда бошловчилик қилиш учун ҳатто лицензияси ҳам йўқлиги маълум бўлибди. Биласизми, жуда кўп ёшларни тарбиялаганман. Яширмайман, талабалар норози бўлиб, тортишиб қоладиган вақтларимиз ҳам бўлади. Лекин вақтида хатосини англаб узр сўрашади, кечираман, бу ҳолат уларнинг ўқиши ё баҳосига салбий таъсир кўрсатмайди. Айниқса, иқтидорлиларнинг ҳар қандай инжиқлигини кўтараман, боиси улар табиатан нозик бўлишади. Ўсмир ёшлар шулардан ўрнак олади-ку. Ёш авлодга биз санъаткорлар профессионаллик, маданият борасида ўрнак бўлишимиз керак! Президентимиз ҳар бир соҳага эътибор қаратяптилар, мавжуд камчиликларга барҳам бериляпти. Ўйлайманки, шоу-бизнесдаги хонандаларнинг билими, қайси соҳада таълим олгани, маънавий қиёфаси қандайлиги, қўшиқларидаги тарбиявийлик қай даражада экани текширилиб, зарур чоралар кўрилади. Зеро, фарзандларимизни юксак асарлар билан тарбиялашимиз керак. Санъатни шоу-бизнес — пулга айлантириб юборишди. "Маблағ билан истаган нарса қила оламан”, деб ўйлашяпти. Лекин санъатни шоу-бизнес билан адаштириш керак эмас.

— Маданият вакили сифатида омма эътиборини ўзига қаратиб, сўнг инстаграмдаги "ҳақиқат"ларини ўчириб ташлаганини кўргандирсиз?

— Ҳаммасини вақт жой-жойига қўяди. Бу можаро мен учун ҳам катта дарс бўлди. Энди бундайлар билан гаплашиб ҳам ўтирмайман. "Ўзбекнаво”данман”, деб кириб келишганига қабул қилгандим, билсам, ёлғон гапиришган экан. Очиғи, вақтимни беҳуда сарфлашни истамайман. Айни кунларда шоир Азим Суюн билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мадҳиясини ёзиш билан бандман.

— Профессионаллар телевидениени ҳаваскорлар, шоу-бизнесчиларга бўшатиб бермадимикан?

— Авваллари телевидение ва радиода бадиий кенгаш бўларди. Унинг аъзолари энг машҳур шоир ва бастакорлар эди. Бадиий кенгашдан Шаҳзодага ўхшаган бирорта истеъдодсизлар ўтмасди. Чунки қўшиқ шеъри, мусиқаси кўриб чиқиларди, сўнг оркестр ижросидаги жонли мусиқа билан хонанданинг овози, ижро маҳорати эшитиларди. Афсуски, бугунги кунда шундай бадиий кенгаш етишмаяпти. Натижада телевидение ва радиода истаган одам чиқиб, "қўшиғи”ни "айлантиряпти”. Куйлаётганини шеър, деб бўлмайди, бачканаликдан бошқа нарса эмас. Ҳатто кўпчилик катта-катта хонандаларнинг қўшиғи мусиқаси турк, эрон, араб мусиқаларидан ўғирланган. Уларнинг қўшиқлари муаллифлик ҳуқуқлари муҳофазаси бўйича текширилса, юзимиз ерга қараб қолади. Наҳот бу уларни ташвишга солмаса?! Компьютерда овозини тўғирлаб, "хонандаман”, деб юришибди-да. Шунинг учун ҳам "Ўзбекконцерт” давлат муассасаси "Марди майдон” жонли ижро фестивалига жиддий ёндашиб, профессионал жонли ижрони таъминлаяпти. Шунингдек, "Менинг юртим” телеканалидаги "Соver version” ва "Зўр ТВ” телеканалидаги "The cover up" кўрсатувларидан қувондим. Унда ўзига ишонган санъаткорларгина иштирок этяпти. Ёшларга кенг имкониятлар берилди, бироқ нотўғри касб танлаб, умрини беҳуда сарфлаётганлар талайгина. Қўпол қилиб айтганда, санъат карвонсаройга айланиб қолди. Ўн йилдан кейин бирортасининг қўшиғини эслашармикан? Ботир Зокиров сингари устоз санъаткорларнинг ижодини олайлик, йиллар ўтгани сари уларнинг қадри ошиб боряпти. Хусусан, муаллифлигимдаги "Ёмғир ёғди”, "Сиз менга ёққансиз ҳамиша”, "Мен сени ойларга бермайман” қўшиқларини ҳозирги хонандалар ҳам куйлашяпти. Доғистонлик Анора исмли қиз ҳам "Ёмғир ёғди”ни маромига етказиб куйлади. Шунинг учун ҳам ундан муаллифлик ҳуқуқини талаб қилмадим. Шу қўшиқни бир тўйда "Кўк чой” гуруҳи бузиб айтаётганига гувоҳ бўлдим ва "қайтиб менинг қўшиқларимни куйламанглар!” деб танбеҳ бердим. Бугун ижод қилаётганлар орасида тан оладиганларим: Севара Назархон, Жаҳонгир Отажонов, Ўлмас Оллоберганов, Гулсанам Мамазоитова, Манзура, Алишер Файз, Зиёда Қобилова, Дилноза Исмияминова, Ҳулкар Абдуллаева, Лола Аҳмедова, Мадина Мумтоз, Гуласал Абдуллаева, Улуғбек Холиқов, Шаҳзода, Лола, "Шарқ” гуруҳи, Умидахон, Фарҳод ва Ширин. Муниса Ризаева ва Райҳонни танқид қилгандим. Ҳозир уларда анча профессионал ўсиш бор. Кўпчилик ёшлар эса "машҳур бўлсам, пул ишласам”, деган мақсадда юришибди. Санъат фидойилик, катта меҳнат талаб қилади, керак бўлса, умрни бағишлаш лозим. Шоу-бизнесни санъат даражасига тенг­лаштириш учун юқоридаги камчиликларни бартараф этиш ва санъаткорлардаги ташқи ва ички маданиятни тарбиялаш лозим. Санъаткор тарбиячи бўлиши керак, тарбиясиз эмас!

Ўзбекистон Давлат консерваториясининг Маънавий ва маърифий ишлар бўйича проректори Равшан НИГМАТОВ билан боғландик.

— Ректор билан вазиятни ўргандик ва хулоса қилиб, қабул вақтида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун зарур чоралар кўрилди. Дилором Омонуллаева аввало шахс ва жуда талабчан, ҳақиқатгўй педагог, етук мутахассис. Шу боис ҳар бир абитуриент, талаба унинг фикри билан ҳисоблашиши керак. Қолаверса, талабага айланадиганларнинг мусиқий билими таълим тизимига жавоб бериши лозим. Чунки биз юртимизнинг ривожи учун талабга жавоб берадиган кадр тайёрлашга масъулмиз.

"Ноҳақ бўлсам, минг бор узр!"

Шаҳзода Муҳаммедова билан боғланганимизда аввалига жавоб беришдан бош тортди. Сўнг биргина саволга жавоб беришга рози бўлди.

— "Курс ишларини катта пул эвазига ёпиб берар экан”, дея туҳмат қилиб, "руҳан касал, разил”, дея Дилором Омонуллаевани Азроилга таққослаб, ҳатто ишдан бўшатишларини ҳам талаб қилдингиз. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида туҳмат учун энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача, 41-моддасида ҳақорат қилганлик учун энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солинишидан хабарингиз борми?

— Сиз адвокат эмассиз-ку, нима кераги бор қонуний тарафлама ёзишни? Бу йил муҳтарам президентимиз томонидан "халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”, деб эълон қилинган. Ёшлар — абитуриентларни ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқлари бор. Бу аёлнинг ҳам талабаларга дўқ уришга, эшигидан ҳайдашга, туҳмат интервью беришга, йиғлатишга ҳаққи йўқ. Халқ билан мулоқотни чиройли қилиш керак. ҳар ҳолда маданият, тарбия улашувчи инсон. Устоз, деб меҳр ва ҳаяжон билан маслаҳат олиш учун у аёлнинг олдига кираётган ёшларни оёғости қилишга ҳаққи борми ёки профессор, дегани бақириб, хор қилиш, турткилаш керакми? Ширин гап билан тушунтирса, тушунардик. Кўп ёшлар бу аёлнинг олдидан "тарвузи қўлтиғидан тушиб", дили оғриб кетяпти. Шу адолатданми? Ҳаттоки бир йили ногирон йигит имтиҳон топширганида, "сени кўзинг ғилай-ку, қандай артист бўлмоқчисан?” деб уни йиғлатиб чиқариб юборганини эшитганман. Миллионлаб талабалар ўз юртидаги олий ўқув юртларга ўқишга киролмай, чет элларга кетиб, ўша ерда қолиб кетишяпти. Бечора ёшлар чет элда ўқисинми? юртимизда катта шарт-шароитлар яратилган. Ҳар бир ёш ўзи истаган касбни эгаллашга ҳақли. келажак биз ёшларники. Ёшларнинг кўксидан итариш, менсимай мурожаат қилиш эмас, балки далда бериш керак. Чунки биз ёшлар ҳали ҳар соҳада юртимиз байроғини кўкларга кўтарамиз. Қанчадан-қанча ёшлар бу аёлни деб азият чекмоқда. Бу аёлнинг ёшини инобатга олган ҳолда ёзган гапларим учун узр сўрайман, агар ноҳақ бўлсам, минг бор узр!

"ҚЎПОЛЛИК ҚИЛИШГА ҲЕЧ КИМНИНГ ҲАҚҚИ ЙЎҚ"

Одил Абдуқаҳҳоров, "Ўзбекконцерт” концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими бошлиғи:

— Можаро ҳақида инстаграм ижтимоий тармоғи ва сайтларда ўқидик ва масалага аниқлик киритиш мақсадида Шаҳзода Муҳаммедова ва Воҳиджон Исоқовни чақиртирдик. Балки Шаҳзодада ҳам асос бордирки, фикрини билдирган. Лекин бошқа бир одамга нисбатан шахсиятга тегиб, қўпол гапларни ишлатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шу юзасидан тушунтириш ишларини олиб борганимиздан кейин Шаҳзода огоҳлантирилди. Ютубда видеомурожаат орқали Дилором Омонуллаевадан узр сўради.

P/S: Ўзбек маданияти, адабиётининг асосчиларидан бири Абдулла Авлоний "Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”, деб бежиз айтмаган.Олий маълумотга эга бўлишдан ташқари ҳеч бўлмаса ўртача фикр­лаш ва жиллақурса бошланғич тарбияга эга бўлиш керак. Мазкур можаро ва унинг якуни барчага бирдек дарс бўлса, ажабмас!

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА суҳбатлашди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 365 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Анвар Собиров кўзида ёш билан онасини хотирлади
>>> Жаҳонгир Отажонов: “Баъзилар мени фақат наша чекади, деб ўйлашади”
>>> ​НАСИБА ҚАМБАРОВА: "КЕЛИНИМГА ҲАВАСИМ КЕЛАДИ!"
>>> ​Gulchehra va Sharof Sharapovlardan oilaviy fotosessiya(Foto)
>>> Улуғбек Раҳматуллаев АҚШ бўйлаб гастроль сафари, чет эллик мухлислари ва санъатдаги рақобат ҳақида
>>> Alisher Fayz konsertida 4200 muxlisi bilan selfi tushdi(Foto)
>>> Шоҳруҳ рэпер март ойида яккахон концерт дастурини тақдим этади
>>> Anvar Sobirov Shahlo Temirova bilan munosabatlarini “qonuniylashtirib” oldi (Foto va video)
>>> ЗУЛАЙҲО БОЙХОНОВА : "ҲАЁТИМНИНГ ЯХШИ-ЁМОН КУНИДА ҲАМ ШУКР ҚИЛДИМ!"
>>> Энди Шаҳзода сизга янада яқинроқ


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari