Хонанда ўсмирлик даврида Москва шаҳрига кўчиб ўтган
Рус эстрадасининг ёрқин юлдузи Дима Билан ёшликдаги қиз дўстини туғилган куни билан табриклади ва архив суратларни намойиш қилди.
Хонанда Россиянинг Уст-Жегут шаҳрида туғилган, унинг болалиги шу ерда ўтган. Дима Билан ўсмирлик даврида Москва шаҳрига кўчиб ўтган. Унинг айтишича, хонанданинг пойтахтга жойлашишига туғилган кунини нишонлаётган қиз дўсти ёрдам берган. Дима билан қиз дўстининг туғилган куни муносабати билан Instagram’даги саҳифасида унга атаб пост ёзди ва ўзининг ёшликдаги архив суратларини ҳам мухлисларига намойиш этди.
«Эсингиздами, 2000 йилларда биз бир неча бор клубга югуриб борганимиз. Сиз билан ўша йили биринчи марта казинода бўлдим ва Риодан чиқиб кетаётган Аизеншписга дуч келдик. Қандай қилиб бир неча маротаба мактабни ўтказиб юборгандик, оқибатда эса ўша пайтлар иккаламизнинг ҳам бошимиздан ўтди», — дейди хонанда.
Дима Билан қўшма фотосуратларни ҳам кўрсатди, уларнинг баъзиларида хонандани умуман таниб бўлмайди.
Маълумот учун, Дима Билан хонандаликдан ташқари актёрликда ҳам фаолият юритган. У ҳозирга қадар 50 га яқин таронани ижро этган. Шу билан биргаликда у Кабардино-Балкар Республикасининг халқ артисти ҳисобланади.
Аввалроқ Анжелина Жоли отаси билан тушган архив суратини эълон қилган эди.