Суббота, 15.05.2021, 20:58
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2733]
MP3 Musiqalar Yuklash [2]
Fikr va Mulohaza qiling [1739]
Hikoyalar to'plami [1409]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [113]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1664]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [169]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [48]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [587]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [8177]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [864]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [28]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [50]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [56]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [31]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [496]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [57]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [39]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 63
Гостей: 62
Пользователей: 1

Yangiliklar Olami


Главная » 2021 » Февраль » 16 » Дин, жамият ва хайрия. Рустамжон домла билан катта суҳбат
11:36
Дин, жамият ва хайрия. Рустамжон домла билан катта суҳбат
Қарийб 20 йилдан буён дин хизматида бўлиб, айни пайтда Андижон вилояти Балиқчи туманидаги масжидда имомлик қилиб келаётган Рустамжон Ҳамидов етимпарвар хайрия ташкилотчиси сифатида кенг жамоатчиликка танила бошлади. Шунингдек, унинг оммавий чиқиш ва маърузалари ижтимоий тармоқларда Рустамжон домла номини янада кўпроқ одамга танитди.

Тумандаги «Оққўрғон» масжидида хизмат қилувчи Рустамжон Ҳамидов суҳбат давомида диний таълим, хайрия ва динга жамиятнинг муносабати, муҳтожларга эътибор ҳақида мулоҳазаларини билдирди.


— Сизнинг шаклланишингизда, шахс сифатида камолга етишингизда кимларнинг ўрни, таъсири бўлди?

— Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Учрашувларда савол-жавоблардаги мени энг ҳаяжонлантирадиган, «шу савол бўлмасайди», деган саволлардан бири. Ёшлигим сал оғирроқ ўтган. Бизда қишлоқда эна (буви – таҳр.) деб айтамиз, энам билан катта бўлганман. Тақдир шундай бўлган. Менимча, шу бугунги фаолият – имомлик ҳам, хайрияларнинг амалга оширилишининг асосий сабаби – шу, энамизнинг иккита нарсада таъсири бўлган. Биринчиси – жуда диндор одам эдилар, кўп ибодат қилардилар. Икковимизнинг суҳбатимиз асосан диндан, эскиларимизни, улуғларимизнинг одоб-аҳлоқларидан бўларди. Иккинчи таъсир – етимликда катта бўлганим таъсири.

Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам етим болаларни яхши кўрардилар, меҳрибон эдилар. Ўзлари етимликда катта бўлганликлари учун бу нарсага кўп эътибор берардилар. Албатта, ўша кунлар ҳаётимизга таъсир қилган.

— Айтиб бера оласизми, суҳбатларда, сиз ёлғиз қолиб, сизга сабоқ берган пайтлардан кўпроқ нималарни эслайсиз? Балки ҳанузгача жаранглаб турган гаплар бордир, китоблардан айтилган иқтибослар бордир.

— Кўпроқ эски замонлардан гапириб берган. Энам 10-йилда (1910 йиллар назарда тутилмоқда – таҳр.) туғилганлар. Эскилардан эшитган ўзларидан аввалги 50-60 йилликни эслайдилар. Ўша вақтдаги одамлардаги оқибатни қўмсайман. Яхшиликлар, бир-бирига меҳрибонликлар, айниқса уруш даврларини худди кўргандекман. Ҳар кунги бўлган воқеаларни айтиб берардилар. Энг асосий нарса – ҳалолликка қаттиқ турардилар. Ёш боламан – қўшнимизнинг ўригидан, олмасидан олган бўлишим мумкин. Шуни билиб қолсалар, хафа бўлиб қолардилар. У кишини хафа қилмаслик учун кўп нарсага тайёр эдим, менга кўп меҳрибончилик қилганлар, Худо раҳмат қилсин.

— Кейинчалик бу йўлда собит бўлишга яна нима туртки бўлди?

— Энамнинг таълимини қаранг-да: одамларга фойданг тегсин, дерди. Одамларга фойдаси тегадиган иккита касб бор, дерди. Биринчиси, одамларнинг уйини қурадиган уста, гапларини қаранг. Қиёмат қойим бўлганида одамларга ҳунар билан ёрдам берган сартарош, дурадгор усталарни қиёмат куни қўлларидан  нур чиқади, дерди. Шунда менда ана шу касбга ишқ пайдо бўлди. Ёшлигимдан дурадгор бўлишни хоҳлаб, бир тоғамиз ана шундай уста эди, шу кишига шогирд тушдим. Бу одам ҳам диний таълими бор одам. 

Икки устозим, икковлари дўст. Алҳамдулиллаҳ, икковлари кўп меҳнат қилиб, мадрасада ўқитишди. Мадрасадан келганимдан кейин келишим биланоқ  2000-йилларда диний хизмат бошланиб кетди. Шундан бери алҳамдулиллаҳ шу хизматдаман.

— Бу қисқа муддат эмас. Орадан қарийб 20 йил ўтди. 20 йил ичида жамиятда онг ўзгарди. Ҳар хил соҳаларга бўлган муносабат ҳам ўзгарди. Бу орада диний соҳага бўлган муносабат ўзгарганми? 20 йил ичида унда у ёки бу бурилишлар бўлдими?

— 2000-йиллар... Мен диний соҳанинг 1993-1995 йиллардан буёғини эслайман. У вақтда дин, гўёки янги диндек, халқимизга кириб келди. Мустақилликдан кейин динимизга эркинлик берилди. Халқ  динга очлик, чанқоқлик билан муносабатда бўлди. Халқимиз жуда бошқача эди: соддалик ҳам бор, қизиқувчан, диндорларни ўта севувчи. Ўша замонда катта бўлдик.

Кейин-кейин глобал оламга кириб бордик. Одамлар дунёни гўё кафтда кўргандек кўра бошлади. Оз-оздан ихтилофлар пайдо бўлди. Ҳар йили халқни диний соҳага, дин вакилларига қараши ўзгаряпти. Талаб қаттиқроқ. Бу нарсани тан оламиз. Ҳаттоки, халқ билан қадам-бақадам юришнинг иложи бўлмай қоляпти. Мана бугунга келиб, халқимиз анчагина илмли. Халқимизнинг диний соҳада анчагина таълими бор. Саволлари, қарашларидан биласиз.

— Жамиятда айрим пайтлари учратиб қоламан: бу одам диндор ёки тақводор деб одамларга ном қўйиб айтилади. Шунга сизнинг муносабатингиз қандай? Айрим одамларга нисбатан бу одам диндор ёки динга чуқур кирган, жуда тақводор, эскича деган ном берилишига қандай қарайсиз?

— Бу номнинг шаклланиши ҳам турғунлик даврига алоқадор. У вақтда одамлар деярли динсиз қилиб тарбияланган. Бу нарса бизга ташвиш келтиради. Нимадан? Биз мусулмонмиз. Ўзбек халқи минг йилдан олдин исломни ушлаган, шунга амал қилган ва бу билан дунёга устун бўлган халқ. Энди бугун янгича, эскича деган нарса менимча халқни юқори кўтарилишига халақит беради.

— Айрим одамлар буни тескари тақлидда ҳам айтишади: яъни эскича қараётган ёки диндор одам бизни ривожланишимизга тўсиқ бўляпти, деган саволни ўртага қўйишади. Аслида ҳам шундайми?

— Аслида ундай эмас. Бу нарсани эскилик сарқити дейликда. «Дин бизнинг оёғимизга солинган кишан» деган тушунча бўларди. Биз рус даврида сал-пал яшадик. Мана шу тушунча қолиб кетди. Дин асли нима эди?

Диннинг энг асосий таълимотларидан бири – ўқи. Аҳамият қилсангиз, Қуръони каримда биринчи нозил бўлган суранинг биринчи ояти «ўқи» билан бошланган. Мусулмон одам қачонки ҳар қандай соҳада ўқисагина, дуруст бўлади. Мен масжидларда, маърузаларда кўп айтаман: биродарлар болаларни ўқитинглар. Хоҳ физика, хоҳ рус тили, инглиз тили бўлсин, хоҳ диний таълим бўлсин. Бу – фарз. Мусулмон таълим олишга мажбур. Таълим олмаса, албатта орқада қолиб кетади.

Бизда диний таълим деганда ҳужра тушуниб қолинди-да. Қоп-қоронғи ҳужрада қолиб кетадиган одам, деб. Йўқ, унинг ўша ҳужрадан порлаб чиқиши ҳам бор. Мадраса, университетларда ўқиши, дунёга устун бўлиши, дунёга муаллим бўлиши ҳам бор шу халқнинг, иншааллоҳ.

— Бежиз айтмадингиз, бизнинг дунёни англашга бўлган интилишимиз жадал. Интернетда, айниқса, Youtube'да хорижда бўлаётган одамларнинг маърузаларини ҳам тинглашяпти. Ёшлар кўпроқ Ўзбекистон ичидагини эмас, бошқа ерларда ишлаб чиқилаётган маълумотларни, ахборотларни истеъмол қиляпти. Бунга сизнинг муносабатингиз қандай? 

— Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг инсон психологияси ҳақида айтган бир ҳадислари бор: одамзот ман қилинган нарсага кўпроқ қизиқади. Аслида қайтариш – жалб қилиш. Воизларимизга имконият, балки мажбурият бериш керак. Воизларимиз халқни айтган, чанқаётган нарсасини бера олиши керак.

Суҳбат давомида имомларнинг жамиятда тутган ўрни ва кенг жамоатчиликнинг уларга муносабати, етимни кафилликка олиш ва хайрия ишларини ташкил этиш ҳақида, иймон ва бугунги дунёни ташвишлантирувчи масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилган. Репортажни Youtube орқали тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

Алишер Рўзиохунов суҳбатлашди.
Тасвирчи ва монтаж усталари – Нуриддин Нурсаидов, Асад Алланазаров.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ | Просмотров: 39 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #Yangiliklar, #newsuz, #ahborot, #news, #Yangilik, #uznews, #xabarlar, #новости, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Адҳам Солиев: “Бугунги кун мухлислари санъаткорларни аввалгидек ҳурмат қилмайди”
>>> Асилбек Ниғматов “Ўзбекконцерт” қарорига видеомурожаат билан жавоб қайтарди (видео)
>>> ​АЛЛА ПУГАЧЁВАНИНГ НЕВАРАСИ УЙЛАНДИ(ФОТО)
>>> Taniqli hind aktyori Vinod Kxanna vafot etdi
>>> Озодбек Назарбеков 2017 йилда концерт бермаслиги сабабларига ойдинлик киритилди
>>> ​Ilmira Rahimjonova: "Mashaqqatlarga bo`y bermaganni hayot sindirolmaydi"
>>> ​Lola sovg`a evaziga biror mahsulotni reklama qiluvchi shou-biznes vakillarini qoraladi
>>> ​Shahzoda Muhammedova Azamat Ahrorov bilan munosabatlari “piar” bo`lganini tan oldi
>>> Sardor Mamadaliev: “Shohjahonning yutug`i uning Sherali Jo`raevning o`g`li ekanligida”
>>> ​Lola Toshkentda kameralar ishga tushganidan so`ng avtomobil boshqarishni to`xtatdi




Всего комментариев: 0
avatar
Поиск

-------
MOST BET
SUPPER YANGILIK:




















Форма входа
Логин:
Пароль:


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari