Пятница, 24.11.2017, 12:13
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 110
Гостей: 100
Пользователей: 10
hvskhclvf, IsakovskayaPautt, IsakovskayaBom, AmulHex, Runemi, gcjnfqlav, NasibLeW, rqpuhihxe, JoeyTam, tolikkk

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Сентябрь » 15 » Дмитрий ДЮЖЕВ: "ЯНА ВА ЯНА ОРТГА – ТОШКЕНТГА ҚАЙТГИМ КЕЛАВЕРАДИ"
09:38
Дмитрий ДЮЖЕВ: "ЯНА ВА ЯНА ОРТГА – ТОШКЕНТГА ҚАЙТГИМ КЕЛАВЕРАДИ"
Кинематографияни ривожлантириш маркази кўмагида суратга олинган Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабаси Мухлиса Азизова режиссёрлигидаги "У” ("Она”) номли қисқа мет­ражли фильм тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда бош роль ижрочиси, "Бригада” фильми орқали танилган россиялик машҳур кино ва театр актёри, кинорежиссёр Дмитрий ДЮЖЕВ ҳам иштирок этди ва "Даракчи" газетасига эксклюзив интервью берди...

Тошкентга бўлган бир кунлик ташрифи доирасида актёр Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабаларига маҳорат дарсларини ўтди ва Ўзбекистон академик рус драма театрида Дюжев иштирокидаги "Евгений Онегин” моноспектакли ҳам намойиш этилди.


— Тошкентга хуш келибсиз! Юртимизга таклиф қилишганида нималарни ҳис қилдингиз?

— Раҳмат! Сўз билан таърифлаш қийин. Биласизми, Тошкентда бўлиш жудаям ёқимли, ташрифимдан мамнунман. Шаҳар озода, атроф кўм-кўк, одамларига қараб кўзинг қувнайди. Илк бор Тошкентга "Ватан кутади" ("Родина ждёт”) фильмининг суратга олиш жараёнида қатнашиш учун ўн беш йил аввал келгандим. Шу ўн беш йил ичида шаҳар янада кўркамлашганига гувоҳ бўлиб турибман. Фурсатдан фойдаланиб, 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни билан бутун ўзбек халқини чин юракдан табриклайман ва оғир дамларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг оилаларини бағрига олиб, охирги нони билан бўлишган, бошпана бергани учун бениҳоя миннатдорлигимни билдираман.

— Кинематографияни ривожлантириш марказининг фао­лияти билан танишдингиз. Бу борадаги фикрларингиз қизиқ!

— Биласизми, Россия хусусий фильм­лари ҳақида гапирсам, томошабин дидига жавоб бермайди. Бир кинокартинадан маблағ йиғиб, галдаги фильмига сарфлайди, бу занжир уларнинг ҳаёт тарзига айланган. Фалсафий фикрлар, кенг дунёқараш билан фильм ишлаб, профессионализмга ўтиш ҳақида ўйлашга вақтлари йўқ. "Ёмон сериаллар, кадрлар...ни суратга олишни бас қилинглар!” дейдиган бирорта масъул ходим топилмаяпти чоғи. Тўғри, ҳеч ким бирданига ўз ишининг устаси бўлиб қолмайди. Лекин доим яхши натижа учун ҳаракат қилиш ­керак. Тошкентда Кинематографияни ривожлантириш маркази очилганидан хурсанд бўлдим. Ижодкор ўз устида ишлаб-ишлаб, албатта, юқори марраларни забт эта олади. Мазкур марказнинг олдига қўйган мақсадлари катта, олдинда киносеварларни янгиликлар кутаётгани аниқ. Аслида уйқудан кўз очиб, "Кимгадир яхшилик қила олай-да!” дея мақсад билан остона ҳатлашимиз керак. Ва ҳар биримиз кун якунида "Бугунги куним зое кетмадими?” деган саволга муносиб жавоб бера олайлик.

— Ўзбек актёрларини биласизми?

— Режиссёр Максим Панфиловнинг "Ҳисор гилами” ("Гиссарский ковёр”) фильмида ўзбекистонлик профессио­нал актёр Бобур Йўлдошев билан бирга ишлагандик. Суратга олиш жараёнида ўзбек актёрининг саҳнада "яшаши”ни кузатиш қизиқ бўлган. Боиси, сизлар анъаналари бой, ўзига хос менталитетга эга халқсиз. Ўшанда Бобур биз учун ўзбек ўғлони сифатида ўрнак вазифасини ўтаган. Бобур ўзбек актёри сифатида россиялик сценарий муаллифи ёзган сценарийдаги қаҳрамоннинг ҳар бир сўзи, хатти-ҳаракатига рашк билан муносабатда бўлган. Кези келса, Бобур "Ўзбеклар бундай йўл тутмайди!” дея ростгўйлик билан ишига нисбатан талабчанлик қилган. Унинг бу хислати таҳсинга сазовор.

— 2011 йил режиссёрлик ишингизни ярим соатлик "БРАТиЯ” фильмидан бошлаганингиз учун ҳам ўз­бе­кистонлик талаба қизнинг қисқа метражли фильмида иштирок этишдан бош торт­мадингизми? Таклифга розилик беришга асосий сабаб нима бўлди?

— Драматургияси учун рози бўлдим. Аслида ўз ишининг устаси бўлмаганлар билан ишламайман, боиси санъат бу — катта масъулият­! "У” ("Она”) фильми режиссёри Мухлиса Азизованинг талаба эканини билмаганимда, уни профессионал режиссёр сифатида қабул қилардим. Ёш режиссёр қиз билан ишлаш қизиқ тажриба бўлди, профессионал даражада ишлар экан. Мухлиса режиссёрлар суратга олишга қўрқадиган мавзу — ўлимни экранлаштиришга қўл урган. Бу кўнгилочар мавзу эмас-да, аксинча томошабинни беихтиёр бош қаҳрамон дардига шерик бўлишга ундайди. "У” ("Она”) фильмини санъат асари сифатида қабул қилдим. Суратга олиш жараё­нида қаршимда камера борлигини унутиб, ўзимни ўз ҳаётимни яшаб ўтаёт­ган­дек ҳис этдим. Агар беш йиллик ўқиш давомида устозлар ўлим саҳнасини машқ қилишни ўргатиш­маган бўлса ва ижодинг мобайнида бундай ролларни ижро этмасанг, актёр учун бу — йўқотиш. Ўлим саҳнасини ижро этишни ҳам машқлар орқали томошабинни ишонтирадиган даражада ҳис этишни ўрганиш керак. "У” ("Она”) каби фильмлар актёрни бу борада чархлаб боради. Турли қирраларини очиш мақсадида бўлган актёр бундай так­лифни бутун умр кутади. "У” ("Она”) фильми қисқа метражли бўлса-да, ижодкор сифатида мен учун бахтли воқеа бўлди.

— Тайёр фильмни кўргач, таассуротлар қандай бўлди, кўнглингиз тўлдими?

— Томошабин сифатида гўзал тасвир, образли тафаккурни кўриб ҳайратга тушдим. Фильмда қил устидаги ўн бир дақиқалик тақдирни кўрасиз. Ва томошабин бош қаҳрамон ҳаёт йўлининг сўнгги онига шерик бўлади. "Унинг бахтли яшашига нима тўсқинлик қилади?” "Уни нима ўлдирди?” деган саволлар ўйлантира бошлайди. "Гоҳида ўзи­миз ҳаёти­миз­ни чигаллаштириб қўямиз”, деган хулоса пайдо бўлади. Атрофга қаранг, ҳаёт гўзал, унинг ҳар лаҳ­за­си­дан баҳра олинг! Била­сиз­ми, филь­мга "Уйғонинг!” дея слоган қўйган бўлар­дим. Ҳаётимизда шу камлик қилади, "уйғониб” мавжуд воқеага реал қарашни истамаймиз. Бу фильм, ундаги воқеалар бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Бироқ, бу бизга "мактаб” вазифасини ўтайди. Мазкур фалсафий фикрлар ҳамма нарсага юқоридан қараш имконини беради. Аслида ҳам нимадир янгилик қила олишга кўзи етсагина фильм суратга олиш керак, йўқса томошабинни қоронғу залга йиғиб, вақтини олишдан нима наф?!

— Фильмда ўзбек киносининг профессионал актёрлари Карим Мирҳодиев ва Раъно Шодиева билан бирга ишладингиз. Жараён қандай кечди?

— Жудаям мароқли ўтди. Актёрлар билан ишлаш осон кечди. Раъно очиқкўнгил экан. У гарчи трагик ролни ижро этган бўлса-да, экранда пайдо бўлиши билан томошабинни аёллик назокати, латофати билан сеҳрлаб олади. Карим Мирҳодиев билан "мактаб”имиз бир, актёр сифатида бир "тил”да гаплашамиз. Бу икки ижодкор билан ишлаш жудаям қизиқ тажриба бўлди.

— Фильмдаги қаҳ­ра­мо­нингиз ва сизнинг ўртангизда умумийлик борми?

— Йўқ! Аслида ҳам актёр сифатида менга нотаниш тақдирларни ўйнагим келади. Бошқанинг ҳаётида "яшаш” эса доим қизиқ бўлган. Мухлиса фильмни импрессионизм орқали очиб бера олган. Шу орқали томошабинни фикрлашга, хулосалар чиқаришга ундайди. Режиссёрнинг ютуғи ҳам шунда.

— Режиссёр сифатида ўзбек актёрлари билан фильм ишлармидингиз?

— Албатта! Агар ноодатий мавзу бўлса, ўзбек актёрлари билан ишлаш қизиқ бўларди. Боиси, сизларнинг ички табиа­тингиз бой, гўзал. Аёлларингиздаги сирлилик, нафосат кишини ўзига жалб қилади.

— Ўзингиз билан нима олиб кетишни истардингиз?

— (Самимий кулиб) Тош­кент­га келганимда ёшу қа­ри­нинг барида бир хил жи­ҳат­ни кўраман. Тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада меҳрибон, бағрикенг, сабр­ли, доносизлар. Москва­да айни шу хислатлар, меҳрни со­ғинаман, бизникилар ун­даймас-да... Шу чексиз муҳаббат учун яна ва яна ортга — Тошкентга қайтгим келаверади.

"У” ("Она”) қисқа метражли фильми Францияда 17 майдан бошланиб, 28 майгача давом этган 70-Халқаро Канн кинофестивалининг қисқа метражли фильмлар бурчагида (Short Film Corner) профессионал режиссёрларнинг асарлари қаторида намойиш қилинган.


"Рафиқам Татьяна билан бир-биримизни севамиз, қадрлаймиз! Оилавий риштамиз бир умрлик эканига ишонамиз. Шу боис тортишмаймиз, овозимизни баландлатмаймиз. Фарзандларни ота-онаси алоҳида-алоҳида эмас, бир оила бўлиб яхши кўриб, вояга етказиши ва эр-хотин бир-бирини авайлаб, севиши керак. Бу бизнинг оилавий ҳақиқатимиз!"

"Борди-ю, кайфиятим ёмон бўлса, бу аҳволда уйга бормайман. Москвани айланиб, дўстларим билан учрашиб, спорт билан шуғулланаман. Ва уйга яхши кай­фият­­да кириб бораман. Йўқса, авзоим бузуқлигини яширишнинг имкони бўлмайди-да. Фарзандларимиз ота-онасининг бир-бирига бўлган ҳурмат ва меҳрини кўриб улғайишларини ­истайман"

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 34 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Ozodbek Nazarbekov dubaylik mashhur delfin bilan suratga tushdi
>>> ​Ukrainada Farruh Zokirovga “Yil odami” mukofoti topshirildi
>>> Oyxon Iforzodaga Shoh Alimovich “Mersedes” sovg`a oldi
>>> Aktrisa Shahzoda Muhammedova “turmushga chiqdi”?
>>> Майкл Жексоннинг қизи отасини қасддан ўлдирилганлигига ишора қилди
>>> Барча даврларнинг энг буюк фильми номи маълум қилинди
>>> ҲАБИБА АЁЛНИНГ ҲАБИБ ДУНЁСИ (Rayhon INTERVYU 2017 yil)
>>> ​ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ РОССИЯДАГИ КОНЦЕРТИГА БОРМАГАНЛИГИ САБАБИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ
>>> ​Lola: “San`atdan ham muhimroq ishlarim bor”
>>> Абдусамад ЖЎРАБОЕВ ЁШ ТОМОШАБИНЛАРНИНГ БАFРИКЕНГ АКТЁРИ


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari