Хонанда аввал ҳам имижини ўзгартирган
«Эски шаҳар» гуруҳи аъзоси, Жасмин тахаллусида фаолият юритаётган қўшиқчи Мадина бутунлай янги соч турмакда кўриниш берди.
«The Cover up» лойиҳаси ғолибаси Жасмин сочини турмаклаб олган. Хонанданинг ушбу сурати остида унинг кузатувчилари илиқ фикрлар ёзиб қолдирган. Улар Жасминга шу образ жуда ярашганини айтган. Мадинанинг кузатувчилари унга ҳар доим сочини шундай турмаклаб юришини маслаҳат берган.
«Ҳаётимиздаги энг кучли витамин бу қувонч! Қувонишимиз учун сабаблар жуда ҳам кўп», — дея ёзиб қолдирган хонанда.
Хонанда аввал ҳам имижини ўзгартирганди. «The Cover up 4» лойиҳасининг ғолибаси Жасмин Instagram саҳифасида имиджини ўзгартирганини эълон қилди. У 2 сентябрь куни сочларининг ранги ва турмаги ўзгартирилган расмларини жойлади. Унинг янги имиджи кўплаб мухлисларига ҳам маъқул бўлди.
Хонанда мазкур гуруҳга келган вақтида унга Жасмин тахаллуси берилган ва жингалак сочлар билан танилиши айтилган. У эса бунга рози бўлган. Аслида унинг сочлари жингалак бўлмаган. Интервьюларидан бирида Жасмин жингалак сочлар мақсад асосида танланган ва кўзланган имидж эканини, аслида сочлари ундаймаслигини айтган эди.