Суббота, 26.09.2020, 04:29
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2152]
MP3 Musiqalar Yuklash [2]
Fikr va Mulohaza qiling [1481]
Hikoyalar to'plami [1322]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1374]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [168]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [499]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [6687]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [777]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [27]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [29]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [390]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [53]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 26
Гостей: 26
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2020 » Август » 19 » Долзарб мақола: Беҳбудий бизни кечирармикан?
09:11
Долзарб мақола: Беҳбудий бизни кечирармикан?
Ҳаётий тажрибамда давлатнинг икки хил тизимида кўп ўзгаришлар, яхшисига ҳам, ёмонига ҳам гувоҳ бўлдим. Вазиятдан чиқиш мақсадида шошилинч тадбирлар кўрилгани, турли экспериментлар ўтказилгани ҳам бор гап.

Фақат халқ билан маслаҳатлашиб, етук мутахассислар, ҳатто халқаро экспертлар хулосасини олиб яратилган Ҳаракатлар стратегиясида мен чинакам халқпарвар концепция ва реал амалиётни кўрдим. Бу стратегиянинг босқичма-босқич, узлуксиз ва муштарак амалга ошиши ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ислоҳотларнинг изчил боришини таъминлаяпти. Дарвоқе, буни билиш қийин эмас.

Истаган соҳа ходими қўлига қалам олиб, кейинги уч-тўрт йил ичида ўз фаолиятига халақит берган ва олиб ташланган (бекор қилинган) бюрократик тўсиқларни санаб чиқишининг ўзи кифоя. Иккинчи рўйхатга барча касб эгалари, хусусан, тадбиркорларга берилган имтиёз, имконият, янгиликларни киритинг. Энди одилона баҳо беринг: сал олдинроқ бундай ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини тасаввур қилганмисиз?

Пандемия жуда катта шижоатимизга барибир салбий таъсир кўрсатди. Чунки глобал муаммолар ҳамиша инсониятни шундай синовга дучор этади. Бироқ Ўзбекистон раҳбарияти ана шу вазиятда ҳам ўзи бошлаган кенг қамровли ислоҳотлар йўлида собит турди ва туряпти ҳам. Хўш, бу собитликни биз нимада кўришимиз мумкин?

Биринчидан, халқаро талаб – пандемия шароитида карантин шартларини тўкис-тугал бажариш. Вирусдан ҳимояланиш ва касалликни даволашда халқаро ёрдам баробарида ички имкониятлардан фойдаланиш.

Иккинчидан, хориждаги ҳамюртларимизни олиб келиш.

Учинчидан, хорижда таҳсил олаётган ёшларни автоматик тарзда маҳаллий олий таълим муассасалари (ОТМ)га кўчириш, ОТМлар ўқув лабораторияларини замонавий ускуналар билан таъминлаш. Онлайн дарслар учун шароит яратиш. Пандемия даврида олимлар, муаллимлар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш.

Тўртинчидан, электростанциялар қувватини ошириш, сайёҳлик зоналарини барпо этиш. Қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда кластерлар тизимини шакллантириш.

Бешинчидан, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш. Тўқимачиликда брендлар яратишга киришиш. Пилла ҳосилини тўла қайта ишлашни йўлга қўйиш.

Олтинчидан, замонавий уй-жойлар қуриш. «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» лойиҳаларини рўёбга чиқариш. Архив, статистика тизимини қайта ташкил этиш. Санъат ва маданиятдаги янги тартиб-қоидалар. Божхона ва стандартлаштиришдаги янгиликлар. Оила ва маҳалла тизимини такомиллаштириш. Барча соҳада электрон маълумот базасини яратишга киришиш.

Еттинчидан, суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар. Ёшлар парламентларини шакллантириш. Хусусий мулкни кафолатлаш.

Халқ тили билан айтганда, оғзимиздан чиққан истагимиз ўрганилиб, таҳлил қилиниб, муҳайё этилаяпти. Ҳатто хорижда ишловчиларни мамлакатда бепул касбга тайёрлаш, уларга четда қулай шароит яратиш чоралари ҳам белгилаб берилди.

Келинг, одилона таҳлил қилайлик, жорий йилнинг қарийб 240 куни ўтди. Халқига куюнчаклик билан меҳрибонлик қилаётган Президент деярли ҳар куни раҳбарлардан аҳволимизни сўраб турганини кўряпмиз. Жойларга бориб, аҳоли аҳволидан хабар олишга, янги лойиҳалар ижроси билан танишишга, деярли ҳар куни бугун ҳаётимиз учун зарур бирон соҳани таҳлил қилишга имкон топаяпти. Ҳар гал нутқини бир хил якунлайди: «Биз халқимизни пандемиядан эсон-омон олиб чиқишимиз, иш билан, яхши ҳаёт билан таъминлашимиз керак. Давлат бу йўлда ҳеч нарсани аямайди».

Энди, ўзингизнинг фаолиятингизга сал четдан бир назар солинг. Эрталабдан кечгача нима ишни режалаштиряпсизу, нималарга эришяпсиз? Қарийб 240 кунлик умрингизни нималарга сарфладингиз? Кимга ёрдамингиз тегдию, ким сиздан нима ибрат олди?

Мен бу саволни бежиз ўртага ташламадим. Унга бериладиган жавоб ҳар биримизнинг ҳаётга нуқтаи назаримизни белгилайди. Унга жавоб орқали мамлакатимиздаги ислоҳотлар моҳиятини англаймиз.

Тан олмоқ лозим, дунёни, атрофдаги воқеаларни англаш доимо осон кечган эмас, кечмайди ҳам. Негаки, унда ҳар ким ўз манфаатини ахтаради. Бундай пайтда турфа қарашларнинг, талабларнинг бўлиши табиий. Айтайлик, икки мансабдор бир-бири билан ўчакишади, кимдир лавозимидан ажралади, кимдир йиллар давомида оқиб келган даромадидан маҳрум бўлади. Қайсидир ношуд раҳбар ишга бечора ёки яхши мутахассисни эмас, қариндоши ёки совға берганни олади. Кимдир оилавий келишмовчиликдан азият чекади. Кимнингдир эса қисқа муддатда замона қаҳрамонига айлангиси келиб қолади.

Хуллас, ҳамма даврда ҳам, ҳамма тизимда ҳам, ҳамма давлатда ҳам фаровонликка эришишда камчилик ва қарама-қарши манфаатлар бирга юради. Бу ҳақиқатдан кўз юмиб бўлмайди.

Худди ана шу нуқтада миллатнинг қаймоғи – зиёлилар зиммасига катта масъулият тушади. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатяптики, миллат фидойилари аҳолини тўғри йўлга бошлашда, одамларнинг ўз тақдири учун масъулиятини оширишда катта кучга эга. Зеро, миллат тарихида жадид боболаримиз бундай жасоратни кўрсата олишган.

Ана шу жараёнга дунёвий нуқтаи назардан қараб кўрайлик. Жадидлар деҳқон ёки чорикор эмас, ўзига тўқ инсонлар фарзандлари, илмли, фикрли кишилар бўлишган. Улар жамиятга теран кўз билан қарашган. Бу қарашларни нималарда кўришимиз мумкин?

Улар пайтида ҳам ноҳақлик етарли бўлган: кимнингдир ери тортиб олинган, кимдир ноҳақ қамаб юборилган. Лекин улар бунақа жабр кўрганнинг қўлидан ушлаб, идорама-идора югурмаган. Муаммонинг сабабини қидирган. Чунки жамиятдаги камчиликни айтиб «уввос» солиш қаҳрамонлик эмас, жаҳолат эканини англаб етишган.

Улар миллатни маърифатли қилиш ҳисобигагина яхши ҳаёт қуриш мумкин, деб ўйлаган. Натижада миллат болалари учун замонавий мактаб қуришган, алифбодан тортиб барча дарсликларгача ўзлари ёзган, чоп этиб, мактабларга беришган. Бунинг учун тил ўрганишган, қўлланмаларни таржима қилишган. Иқтидорли болаларни хорижга ўқишга юборишган.

Чор ҳукумати улар очган газетани неча марта ёпиб қўйса, яна шунча марта бошқа ном билан чиқараверган: қийналдик, деб «дод-вой» қилишмаган. Дунёдаги аҳволни таҳлил қилиб, одамларга сиёсат моҳиятини тушунтиришган. Уйларини, ҳовлисини мактабга бўшатиб беришган. Бизда эса профессорнинг ойлик маошини 15 миллион сўмга ошириб қўйишса-да, яна пора оляпмиз, таъна қиляпмиз. Муаллимларга пандемия шароитида ойлик маошини сақлаб туриб, тағин моддий ёрдам кўрсатилса-да, уларнинг айримлари бир-бирининг устидан (эҳтимол, бекорчиликдандир) мағзава тўкиб, аризабозлик қилиб юришибди. Уларни Шакурий, Авлоний авлодлари дейишга тилим бормайди.

Газета тахламларини варақлайман. Жадидлар мақолаларини ўқийман. (Надоматлар бўлсинким, аксарият зиёлиларда бунга вақт, ҳафсала, иштиёқ топилмаяпти). Бирор жойида нолиш йўқ. Миллатни маърифатга, бирлашишга чорлашади. Мисол учун, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг қозоқ биродарларга мактубини олинг. Биз эса сал мансаб ёки манфаат тегмаса, миллатчилик қилишдан уялмаяпмиз. Энг ёмони, жамиятимизда ўзини оқлашга уриниш деган иллат тарқалди. Эътирозни қабул қилиш ўрнига, муаммо четда қолиб, фикр билдирган одамни ёмон кўришни ўргандик. Раҳбарни танқид қилиб, «обрў» орттиришни ўргандик.

Бугун жамиятда мулоқот, мунозара, баҳс учун ҳамма шароит яратилган. Ижтимоий тармоқлардан ташқари, давлат телерадиоканаллари, газеталари ҳам барчага бирдек очиб қўйилди. Аммо ҳамон бу минбардан ҳаётда омади чопмаган ёхуд ҳақиқатдан ҳам адолатсизлик туфайли жабр кўрганлар овозини эшитяпмиз. Ҳақиқий зиёлилар айни шу шароитда аҳолига давлат сиёсатининг моҳиятини тушунтириб, одамларни иллатларга қарши ҳамкорликка чорлаши, халқдаги бунёдкорлик хислатини кучайтиришга хизмат қилиши керак эмасми? Ваҳоланки, онгу шууримиздаги, турмуш тарзимиздаги қусурларни гап билан, ваъда билан бир кечада бартараф эта олмаслигимизни биламиз-ку! Эътироз билдираётганлар ёнига кириб, бугунги сиёсат моҳиятини тушунтириб, муаммосини енгиллатишга ёрдам берсак бўлмайдими?!

Маҳмудхўжа Беҳбудий «Муаллим ила муҳаррир миллатнинг икки қўлидур» деган эди. Самарқандлик яна бир адабиётчи Сайдулла Мирзаев «Олим ва зиёли – миллат маънавиятининг юзи» деб ёзган. Зиёли фақат муаллим ва олимгина эмас, бугун шифокору инженер, қурувчи, ҳатто талаба ҳам зиёли.

Катта кучмиз. Шундай пайтда ҳар биримиз ўз оиламизда, маҳалла ва жамоамизда одамларга Янги Ўзбекистонда қилинаётган ишлар, Янги Ўзбекистон кўзлаётган марралар ҳақида гапирсак, Ватан ҳақида тасаввуримиз янада ёрқин, маънавиятимиз эса бой бўлади, деб ўйлайман. Нима дейсиз, азиз зиёлилар?

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 17 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #новости, #Yangilik, #ahborot, #Yangiliklar, #xabarlar, #news, #newsuz, #habarlar, #uznews | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Ўзбек хонандаси учинчи бор она бўлди
>>> Манзура Россияда концерт дастурини тақдим этади
>>> Улуғбек Раҳматуллаевга дуэтдоши 5 савол билан мурожаат этди
>>> РАЙХОН ЯНГИЛИКЛАР АРАФАСИДА...
>>> «Шайтанат» китоби, киноси, прототиплари ва... ҳаммаси ҳақида (видео)
>>> ​Yigitali Mamajonov bo`lajak rafiqasi bilan qanday tanishgani haqida gapirib berdi
>>> Насиба Абдуллаева ўзи учун қайта кашф қилган ўзбек эстрада хонандаси ҳақида гапирди
>>> Foto: Rayhonni ko‘targan Halima
>>> ЮЛДУЗ УСМОНОВА ВОДИЙ БЎЙЛАБ КОНЦЕРТ БЕРАДИ
>>> Хонанда Фарруҳ Комилов иккинчи бор ота бўлди


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
Календарь
«  Август 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari