Воскресенье, 24.09.2017, 01:01
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Сентябрь » 4 » «ДОПЛЕР ТЕКШИРУВИ МАЖБУРИЙМИ?» ГИНЕКОЛОГГА 7 САВОЛ
12:31
«ДОПЛЕР ТЕКШИРУВИ МАЖБУРИЙМИ?» ГИНЕКОЛОГГА 7 САВОЛ
Иш юзасидан аёллар шифокори қабулига йўлим тушди-ю, навбатда турганларнинг гурунгига қўшилиб қолдим. «Кечаси билан белим оғриб, қайд қилиб чиқдим. Эрталабдан УТТга тушиб келаяпман», дея сўзлаётган келинчакнинг гапини давом эттириб, аёллар роса дардлашиб олишди. Ўн беш дақиқалик ишқибозликдан билганларим шу бўлдики, ҳомиладорлик ва фарзанд кўриш борасида аёлларни қизиқтирган саволлар кўп. Бугун айнан шундай муаммо ва мурожаатларга имкон қадар аниқлик киритамиз. Бу борада бизга олий тоифали акушер-гинеколог Нилуфар БЎСТОНОВА кўмак беради.

«Жигарранг ажралма хавфлими?»

— Ҳомиладорликнинг учинчи ойидаман. Бир неча кун илгари оз миқдорда тўқ жигарранг ажралма келганди. Яна шу ҳолат такрорланаяпти. Аммо танамда ҳеч қандай оғриқ йўқ. Шунинг учун шифокорга учрашишга иккиланаяпман.

Ҳилола, Тошкент шаҳри

— Қиндан тўқ жигарранг ажралма келиши йўлдош кўчиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Стресс, камқонлик, кескин ва қўпол ҳаракатланиш кабилар ҳомила тушиш хавфини келтириб чиқаради. Тўғри, баъзан ҳеч қандай оғриқ ёки безовталик бўлмайди. Аммо ажралма ранги ва миқдорининг мавжудлиги мутахассис кўриги учун етарли асосдир. Айни дам даволовчи шифокорингиз назоратида ҳомила тушишидан ҳимояловчи препаратлар қабул қилишингиз лозим. Муолажа вақти жинсий яқинлик мумкин эмас.


«Бир марта кесарча бўлсанг, тамом…»

— Туғруқ вақтида биринчи фарзандим киндик ўқига ўралиб қолгани боис кесарча кесиш амалиёти қўлланган. Иккинчи боламни ҳам шу йўл билан туғаманми, деб хавотирланаяпман.

Нозима, Ангрени шаҳри

— Агар ҳомила ўлчами, ривожланиши, туғруқ ҳолати ва аёлнинг умумий аҳволи қониқарли бўлса, кесарча кесиш амалиёти қўлланмаслиги ҳам мумкин. Лекин олдиндан аниқ бир тўхтамга келиш мушкул.


«Доплер текшируви мажбурийми?»

— Айтинг-чи, ҳозирда анчайин оммалашган доплер текшируви барча учун мажбурийми ёки ихтиёрий? Мен фақат скрининг текширувидан ўтдим, холос.

Мадина, Сирдарё вилояти

— Доплер текшируви учун белгиланган кўрсатмалар бўлиб, бу ҳақда шифокорингиздан маълумот олишингиз мумкин. Хусусан, 18 ёшгача ва 35 ёшдан сўнг ҳомиладор бўлган аёллар учун мазкур текширув зарурий таҳлил ҳисобланади. Ҳомиладорликнинг 16-20-ҳафтасигача ўтказилган скрининг текшируви ҳомила ривожланишида бирор-бир ўзгаришни кўрсатган бўлса, 30-ҳафтадан сўнг доплерга йўлланма берилиши мумкин. Агар шифокорингиз кўрсатма бермаса, доплердан ўтишингиз шарт эмас.


«Қоғоноқ суви ифлосланса…»

— Беш ойлик ҳомиладорман. Икки ҳафта илгари шамоллаб қолгандим. Скринингга тушсам, қоғоноқ суви ифлосланган дейишди. Ҳозир антибиотик укол олаяпман. Муолажадан сўнг қоғоноқ суви тозаланадими? Бунинг кейинчалик болага таъсири бўлмайдими?

Гуласал, Тошкент шаҳри

— Хавотирингиз ўринсиз. Шифокорингиз томонидан танланган муолажа айни қоғоноқ сувини тозалашга қаратилган бўлиб, соғайганингиздан сўнг қайта УТТ текширувидан ўтиб, бунга ўзингиз ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Муолажа самарали бўлиши учун гемоглобин миқдорига ҳам аҳамият беринг.


«6 йил спиралда юрдим…»

— Иккинчи фарзандимни дунёга келтирганимдан сўнг, яъни олти йил аввал спираль қўйдиргандим. Энди ҳомиладор бўлолмаяпман. Овуляция кунларини ҳисоблаганим ҳам беҳуда ўтди. Ўйланиб қолдим, балки бу спиралда юрганимнинг таъсиримасмикан?

Хонзода, Гулистон шаҳри

— Спиралдан фойдаланган вақтингиз жинсий аъзоларда шамоллаш юз бериб, даволанмаган бўлишингиз мумкин. Ўйлаб кўринг, балки бирор безовталик бўлгандир? Қолаверса, спираль олиб ташланган бўлса, ҳомиладорликка ҳеч қандай таъсири бўлмайди. Шифокор кўригидан ўтиб, ТОРЧ инфекцияси ва қиндан суртма топшириб, бактериялар бор-йўқлигини аниқлаштиринг. Зарур бўлса, умр йўлдошингиз ҳам сиз билан бирга текширувдан ўтиб, даволаниши лозим.


«Пуштиранг ажралма, белгими?»

— Биринчи фарзандимда туғруқ бошланишидан аввал тўқ пуштиранг ажралма келиб, икки кундан сўнг кўзим ёриган. Айтишларича, бу туғруқ белгиси экан. Ҳозир етти ойлик ҳомиладорман. УТТда эгизак дейишганди. Кеча оз-моз пуштиранг ажралма келиб, сўнг тўхтади. Бу нимадан дарак бериши мумкин?

Гулчеҳра, Навоий вилояти

— Пуштиранг ажралма ҳам йўлдош кўчиши билан изоҳланиши мумкин. Айни дам аҳволингиз қониқарли бўлса ҳам, ҳар эҳтимолга қарши даволовчи шифокорингизга учраб, кўрикдан ўтинг. Гарчи эгизаклар муддатидан эрта туғилади, дейишса-да, етти ой меъёрий туғруқ учун етарли бўлмаслиги мумкин.


«Туғмайсан, дейди-ю, ўзи даволанмайди…»

— Ҳомиладор бўлиш учун қилмаган муолажам қолмади, ҳисоб. Охири шифокорлар маслаҳати билан эримни аранг кўндирдим-у, бирга текширувдан ўтдик. Менда жиддий ўзгариш чиқмади, эримда эса маний таркибида уруғланиш фоизи камлиги маълум бўлди. Даволаниб, уруғланиш фоизини оширмаса, фарзанд кўролмас эканмиз. Аммо эрим мен соппа-соғман, дея муолажаларга унамаяпти. Балки уйда бирор тадбир қўлласа бўлар, масалан, бедана тухуми кор қилади, дейишади-ку?!

Ойниса, Бухоро шаҳри

— Чиндан ҳам эрингизнинг таҳлил хулосаси уруғланиш фоизини кам кўрсатган бўлса, ҳомиладор бўлолмайсиз. Имкон қадар турмуш ўртоғингизга тушунтиринг, малакали уролог-шифокор кўригидан ўтсин. Акс ҳолда, бу муаммо ҳал бўлмайди. Уй шароитида эса фақат шифокор буюрган дори воситаларинигина қўллаш мумкин. Сиз айтгандек, бедана тухуми ёки мусича гўшти кабиларнинг фойдаси йўқ.


«Нега кислород етишмайди?»

— Ҳомилада кислород етишмаслиги бор, шунга ҳам қорнингиз қаттиқлашган, дейишди. Кун бўйи жисмоний фаолман, кам суюқлик ичаман, фойдали маҳсулотларни канда қилмайман. Нега бундай бўлади, тушунолмаяпман?

Зарина, Тошкент вилояти

— Ҳомилада кислород етишмаслиги асосан қонда гемоглобин миқдорининг камлиги билан юзага келади. Зеро гемоглобин кислород етказиб берувчи асосий воситадир. Камқонликка доир текширувдан ўтиб, гемоглобин миқдорини оширувчии препаратлар қабул қилишингиз лозим. Бундан ташқари, кислородли кўпик ҳам фойдадан холи бўлмайди. 

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 19 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #newsa, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ГУЛЧЕҲРА ЖАМИЛОВА: "ВАҚТИДА ВА ЧИРОЙЛИ КЕТИШНИ БИЛИШ КЕРАК"
>>> ЁДГОР МИРЗАЖОНОВДАН ФАРЗАНД ҚАДРИНИНГ ТАРАННУМИ
>>> Rashid Holiqov va Lola “Yana mahallada duv-duv gap” uchun saundtrek kuylashdi (Audio)
>>> Лола. Бир пайдо бўлади, бир тинчиб кетади.
>>> ШОҲРУҲХОННИНГ УКАСИ, АКТЁР МУҲАММАДАЛИ УЙЛАНМОҚДА
>>> Одам савдоси ва ОИТСга қарши курашувчи янги ўзбек фильми: "Иснод"
>>> ​ФАРРУХ ЗОКИРОВ ЮКСАК БАҲО, ЧЕКСИЗ БАХТ ВА БИРИНЧИ МУҲАББАТ ҲАҚИДА
>>> Muhammadali va Irodaxon nikox to'yi video foto 2017 / Mehammadali nikox to'yi 2017 video foto
>>> Rossiyalik mashhur aktyor Aleksey Batalov vafot etdi
>>> Dilso`z: “San`atda tanish-bilish avj olgan”


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari