Билдерберг гуруҳи
Тахминан 150 иштирокчидан ташкил топган, йилида бир марта, тўрт кун ўтказиладиган норасмий конференция. Гуруҳнинг аксариятини сиёсат, бизнес ва банк соҳаларидаги нуфузли шахслар, шунингдек Ғарбнинг етакчи оммавий ахборот воситаларининг раҳбарлари ташкил этади. Конференцияга кириш фақат шахсий таклифнома билан амалга оширилади.
Клуб аъзолари
Гуруҳ фаоллари 383 кишини бирлаштиради, улардан 128 нафари ёки учдан бир қисмини америкаликлар, қолганлари европаликлар ва осиёликлар (японлар, корейслар, цингапурликлар). Британия энциклопедиясига кўра, "Конференция норасмий, эркин муҳитни яратиб беради, унда миллий сиёсат ва халқаро ишларга таъсир кўрсатадиганлар бир-бирларини яхшироқ билишлари ва ўзларига мажбуриятисиз умумий масалаларни муҳокама қилишлари мумкин. Ҳар бир конференциядан сўнг норасмий йиғилиш ҳисоботи тайёрланади, фақат ўтган ва ҳозирги иштирокчиларга тарқатилади. Ҳисоботда маърузачилар фақат ўз мамлакатлари томонидан аниқланади. Халқаро ташкилий қўмита одатда ҳар йили турли хил вакилларни танлайди.
Гуруҳ учрашувлари
Гуруҳ йиғилишлари махсус таклифномалар билан ўтказилади, улар реклама қилинмайди, чақирилган саналари матбуотда эълон қилинмайди. Учрашувларни ташкиллаштириш ва иштирокчиларнинг хавфсизлигини Билдерберг тўпланган мамлакат таъминлайди. Биринчи учрашув 1954-йил май ойида Голландиянинг Остербек шаҳридаги Билдерберг меҳмонхонасида ўтказилган ва шу жой номи билан атала бошланган. Гуруҳни машҳур нефть магнати яҳудий Жон Рокфеллернинг набираси банкир, Девид Рокфеллер тузган. Билдерберг гуруҳининг ҳар қандай учрашуви тўлиқ сир тутилади шунга қарамай, дунё ҳамжамияти учун бу катта қизиқиш уйғотади. Президентлар, қироллар, князлар, канцлерлар, бош вазирлар, элчилар, банкирлар, йирик корпорациялар раҳбарлари бўлган бир қанча таниқли одамларнинг бир жойга келганини яшириш мумкин эмас албатта. Бундан ташқари, уларнинг ҳар бири котиблар, ошпазлар, официантлар, телефон операторлари ва қўриқчилар билан бирга келади. Хусусан дунёга машҳур яҳудий оилалар Барухлар, Рокфеллерлар, Ротшильдлар, Морганлар, Дюпон, Виндзорлар, Леблар, Кунлар ва бошқалар аъзолик дафтарига ёзилган. Билдерберг клубининг штаб-квартираси Нью-Йоркда, Карнеги фондининг биносида жойлашган. Шунга қарамай, кенг жамоатчилик, клубнинг сўнгги йиғилиши тугагандан кейингина хабардор бўлади. Чет элликлар учрашувларга киритилмайди, матбуот йўқ. Ўтказилган йиғилишлар, муҳокама қилинган масалалар ва қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги ҳисоботлар эълон қилинмайди. Гуруҳ йиғилишларида видео ва аудио ёзувлар тақиқланади. Ушбу йиғилишларда матбуот баёнотларини бериш ёки мунозаралар мазмунини ошкор қилиш тақиқланади. Сўнги учрашув 2018-йил 7-10-июнь кунлари Италиянинг Турин шаҳридаги «NH Torino Lingotto Congress» меҳмонхонасида ўтказилган.
P.S.: Дунё сиёсатига таъсир этувчи шунақа гуруҳлар бор, тафаккур қилинг.