Понедельник, 25.05.2020, 21:09
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1791]
MP3 Musiqalar Yuklash [2]
Fikr va Mulohaza qiling [1335]
Hikoyalar to'plami [1233]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1300]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [160]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [444]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [6055]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [725]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [27]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [29]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [28]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [311]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [44]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [12]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 95
Гостей: 93
Пользователей: 2
iconse, sheenaal4

Yangiliklar Olami


Главная » 2020 » Май » 7 » ДУНЁНИ ДАҲШАТДАН ТИТРАТГАН МАНЬЯК… (юраги заифлар ўқимасин)
07:33
ДУНЁНИ ДАҲШАТДАН ТИТРАТГАН МАНЬЯК… (юраги заифлар ўқимасин)
Чикатило!

Бу совуқ фамилия ҳойнаҳой қулоғингизга чалинган чиқар. 1991 — 1992 йиллар давомида ана шу хунхўр ҳақида ёзмаган газета-журналлар кам қолди. Туғри, ахборотлаар бир-биридан фарқ қилар: рўзномалардан бири Чикатило йигирмадан ортиқ қиз-жувонни зўрлаб, кейин чавақлаб ташлаганини ёзса, ўзгаси ана шу рақамни ошириш ёки қуюқроқ ранг бериш пайида бўларди. Жиноят тафсилотлари ҳам шунақа: ҳақиқат билан афсона ўртасидаги чизиқни ҳар доим ҳам илғаб бўлмасди.

Боиси: ҳали тергов тугамаган, ҳукм ўқилмаган эди.

Тергов бир йил давом этди. Суд Чикатилони отиб ўлдириш ҳақида ҳукм чиқарди. Орадан бир йил ўтгач — 1993 йилда ҳукм ижро этилди.

Нақ 53 (эллик уч) қиз ё аёлни зўрлаган ва сўйган бу аблаҳни отиб ташлашгани тўғри бўлибди, дегандим ўзим ҳам аввал. Кейин эса тергов жараёнларини ўқиб, отилган одамлар тақдирини ўрганиб, фикримдан қайтдим. Ўлим жазоси бир умрлик қамоқ жазоси билан алмаштирилиши зарур экан, деган қатъий хулосага келдим.

Чикатилонинг жинояти билан мен ўртага қўяётган муаммо бир-бирини инкор этадигандай, қутбнинг икки томонидай бўлиб туюлиши мумкин. Аслини олганда, ҳар иккисида ҳам инсон тақдирига муносабат ётибди.

Майли, кечинмалар хусусида йўл-йўлакай баҳслашармиз.

Матбуот Чикатилони бетиним қотил, хунхўр жаллод, йиртқич — хуллас, инсоннинг беҳудуд нафратини ифодалайдиган ҳақоратлар билан «сийлаб» турди. Зино қилиб, кейин пичоқ санчиши машъум изни йўқотиш учун қилинган чора деб ёзишди. Бошқалар бу ҳолни қандайдир касалликка йўйишди ва ҳоказо.

Мавзудан андак чекиниб, этиборингизни табиатга, аниқроғи бўри ёки шерга қаратмоқчиман. Агар бу йиртқичлар бирор инсон хунини татиб кўрса, умр бўйи одам овчисига айланади. Ёлғизлар, ожизларга ташланади, болакайларни олиб қочади.

Бундай ҳайвонлар жуда маккорлашади. (Эҳтимол, инсон қонидан ўтар). Манаман деган овчиларни доғда қолдириб, ҳали бу қишлоқда, ҳали у даштда одамни ёриб кетади. Ҳар гал изини устакорлик билан яширади.

Ҳа, биз кўп саволларимизга айнан табиатдан жавоб излашимиз зарурга ўхшайди. Фақат савол бериб, жавобини тинглай билсак кифоя. Инсон гўштидан мазахўрак бўлган шер билан бўри ҳақида сўз юритдик. Ҳатто илон, заҳарли илон ҳам хун таъмини татиса, хавфли душманга айланади. Ёки кана, чивинни олинг. Улар сизни топиб бораверади.

Хўш, бу не ҳикмат? Эҳтимол, инсон яъни моно сапиенс қон томирларида вужудни сармаст қилувчи, сафо берувчи модда бордир ва унга нашаванд бўлган жонзот ўзини идора этолмай қолар?!

Газеталардан бири Чикатило ҳақида шундай деб ёзди. «Чикатило овга чиққанди ўша куни. Қонга ташна йиртқич ўрмон ёқалаб бораркан, қаршисидан тўққиз-ўн яшар қизалоқ чиқди. У қўзиқорин терарди. Чикатило нигоҳлари билан уни пайпаслаб чиқди, сўнг хотиржамгина деди: «Бу ерларда қўзиқорин кам бўлади, юр, мен сероб жойни кўрсатаман». Қизалоқ, беихтиёр унга эргашди. Бу ғаркўз амакининг нигоҳлари олдида лахта-лахта қилинган навқирон вужуд, қизалоқнинг хаёлида эса қўзиқорин дегани тўкиб қўйилгандай сероб жойлар намоён эди.

Улар овлоқ сўқмоқлар бўйлаб анча ичкари киришди. Чикатило атрофга тағин бир бор хавотирона кўз югуртирди-ю қизчага ташланди, унинг нозик бўйнидан тутиб йиқитди, чайир қўллари билан қисди. У дод деёлмади. Қотил чап қўли билан ўлжасини ерга босиб, ўнг қўли билан кийимларини ечиб ташлади. Зўрлаб бўлгандан кейин ҳамон хушига келмаган қизалоқнинг кўксига тиғ санчди. Унинг жимгина сизаётган қонидан бир қултум ичди-ю, йўлида давом этди.

Гап шундаки, Чикатило биринчи ёки охирги хунхўр нашаванд эмас. Бундай вос-вослар бўлган ва бўлиб туради. Ўтганларини билиб кўйиш, келажакдагисидан огоҳ бўлиш шарт! Ҳа. Шарт! Ахир, фарзандлар, сингиллар, опалар бор…

Бу қассобни Игор Костоев раҳбар бўлган ўта хавфли жиноятларни очувчи гуруҳ қўлга олди. Бир қатор газета-журналлар мазкур гуруҳни кўкларга кўтариб мақтади. Костоевнинг ўзини комиссар Катанига қиёслашди.

Аслини олганда, гуруҳнинг йигирмага яқин аъзоси атиги битта жиноятчини саккиз йил излади. Чикатилонинг милиционерлардай рацияси, тўппончаси, машинаси йўк; улардай катта маош олмайди. Саккиз йил давомида йигирма кишига чап бериб, яшириниб юрди ва эллик уч кишини ҳаётдан бенасиб этди. Улар кимнингдир қизи, хотини, синглиси эди.

Қайғулар, ҳайратлар, мотамлар…

Рио де Жанейрода жиноятни йигирма тўрт соатда очмаган полиция гуруҳини ландавур ва лакалов ҳисоблаб, ишдан четлаштиришаркан.

Костоевчилар эса тугунни бир қўл билан ечмоқчи бўлган қасамхўрларга ўхшаб кетади.

Тўғри, Чикатило маккор, бирор из, ашёвий далил қолдирмай, ҳидини чиқармай қассоблик қилган. Бунинг устига турли шаҳарларда иш кўрган. Журналистлар комиссар Катанига тенглаштирган ўша Костоев ва унинг шерикларидан кўра тадбиркорроқ бўлгани учун ҳам саккиз йил давомида қон тўккан у!

Майли, мен тафсилотлар ҳақида гапирай, хулосаларни ўзингиз чиқаринг.

1982 йилнинг май ойида Ростов шаҳри яқинидаги электр поезди бекатига туташ ўрмондан политехника институти студенти Катя И. нинг жасади топилади. Экспертиза марҳума тўрт кун илгари ўлдирилганини аниқлайди. Бўғилган, тажовуз қилинган, кўксига уч бор пичоқ санчилган, Бу тўла тафсилот эмас. Мутахассислар баённомасида яраларнинг ҳажми, характери, ўлимнинг содир бўлиш сабаблари илмий тилда баён этилган, албатта.

Атрофдан бирорта ашёвий далил топишолмайди, қотил бармоқ изи ҳам қолдирмаган. Искович ит роса ғингшиб, темир йўл томон равона бўлади.

Зудлик билан тезкор гуруҳ тузилади, шубҳали одамлар рўйхатга олинади.

Шу орада терговчи Рябов Катянинг кундалик дафтарини ҳижжалаб ўқиб, қуйидаги ёзувнинг остига чизиқ тортади: «Ярамас В. билан уришиб қолдим. Нияти бузуқ. Энди гаплашмайман».

Володя деган йигитча юқори курс студенти бўлиб, Катя билан учрашиб тураркан. Уларни кинода, ўрмон сайрида кўрганлар бор экан. Дарҳақиқат йигирма тўрт соат давомида Володя қўлга олинади. Биринчи суҳбат чоғида Рябов Катянинг нобуд бўлганидан сўз очмай уларнинг муносабатлари, учрашувлари билан қизиқади. Володя қизни мажнунона севишини тан олади, масаланинг моҳиятига етмай анграяди. Иккинчи суҳбатда терговчи кундалик дафтардаги ёзувни ниқтаб кўрсатади, изоҳ сўрайди. «Ҳа, мен ўрмонда… лекин у кўнмади» дейди йигитча.

Ҳуллас, Катянинг ваҳшиёна ўлдирилганидан воқиф бўлган Володя беҳудуд дард, надомат билан йиғлайди. «Уни сен ўлдиргансан!» дейди терговчи қатъий қилиб. Ошиқ йигит бундан баттар надомат чекади, қасам ичади. Кейин эса «бўйнига олдиришади.» «Уни мен ўлдирдим, мени тезроқ отиб ташланглар», деб зорланади. Аммо терговчилар қаҳрга минган, ҳаяжонга тушган одамлар билан қандай муомала қилишни билишади. Тағин далда беришади.

Инсон тақдири устида сўз кетганда, бўйинга олишнинг ўзи кифоя эмаслигини, буни исботлаб бериш кераклигини шаъма қилишади. Володя исботлаб беради: ўрмонга олиб боргани, зўрлагани, пичоқлагани… Тағин илмоқли саволлар, аргументли жавоблар.

Институт комсомол қизлари зудлик билан имзо тўплаб Володяга олий жазо чораси қўллашни талаб қилишади.

Бир ойдан сўнг вилоят суди ошиқ йигитчани қатл этиш ҳақида ҳукм чиқаради. Қирқ уч кундан кейин ҳукм ижро этилади.

Ҳаммаси рисоладагидай. Аниқ ҳужжатлар, далиллар асосида, заррача эътирозга ўрин қолдирмай амалга оширилади.

Орадан олти ой ўтгач, шаҳарнинг бошқа бир чеккасида, ўрмонга туташ жойда ўн яшар қизалоқнинг жасади топилади. Қарашса, худди Катядек зўрланган, кўксига пичоқ санчилган, сийналари тишлаб олинган.

Муҳтарам ўқувчи! Мен бир вақтлар олий жазо ҳукмини бир умрлик қамоқ билан алмаштириш зарурлигини ёзган эдим.

Катяни ҳам, ўн яшар қизалоқни ҳам Чикатило ўлдиргани бир неча йиллардан кейин аён бўлди.

Бечора Володя! Қай бир хатонинг қурбони у?! Бунга терговчилар сабабми ёҳуд ўлим ҳукмини жорий этган қонунчилар?! Балки униси ҳам буниси ҳаммасдир: мажнунона, муҳаббат қурбони бўлгандир, шўрлик Володя!?.

Ўша ўн яшар қизчанинг отаси уюшган жиноятчилар саркори экан, Костоевга учрашиб, қотилни топган кишига «Волга» ваъда этади, шубҳали кишилар рўйхатини тутқазади.

Шундан кейин бу иш «Ўрмон» деб номланади. Гуруҳга қўшимча изқуварлар ажратилади, шубҳага олинганларнинг ҳар бир қадами назоратдан қочирилмайди.

Аммо арқонни жуда узун ташлашган эканми олти ой орасида тағин икки қиз худди шу усулда ўлдирилади. Қотилликнинг бири Киев, иккинчиси Ленинград шаҳри яқинида содир этилади. Тергов ишларига мазкур шаҳарларнинг ҳам донгдор изқуварларини жалб этишади.

Узоқ баҳс-мунозаралардан кейин жиноятчининг тақрибий портретини яратишади. Ана шу таърифга биноан у тахминан 25 — 30 ёшларда, аввал спорт билан шуғулланган, бақувват, келишган киши. Илгари судланган, ҳеч қаерда ишламайди, чаласавод. Ростовда туғилган ва шу ерда рўйхатда турган бўлиши керак. Руҳий касалик аломатлари бор. Эҳтимол жиннихонада ётиб чиққандир. Атрофдагилар билан кам мулоқотда бўлади. Кўпроқ электр поезд бекатларида, ўрмон ёқаларида юради. Гапга чечан, қизлар, аёлларни тез қармоққа туширади. Унинг қўлида дипломат бор, ичида ўткир пичоқ, тўпонча бўлиши керак.

Таъкидлаб ўтаман, бу тахмин кўп асосларга таяниб тузилган. Жиноят харакатлари, мулоҳазалар ҳисобга олинган.

Бу 1983 йил эди. Лекин 1990 йилда қўлга олинган Чикатило салкам эллик ёшда, ҳеч қачон спорт билан шуғулланмаган, новча манфур, аввал судланмаган, фабрикада таъминотчи бўлиб ишлайдиган олий маълумотли (филолог) КПСС аъзоси, оиласи, икки фарзанди бор, мутлақо соғлом, атрофдагилар билан ҳушмомала киши экан. Қўлида кичик сумкача, ичида пичоқ, чилвир.

Қаранг-а, қанча катта фарк. Эҳтимол, изқуварларни ҳам чалғитган нарса ана шу фарқдир.

Майли, хулосани айтиб қўйишга шошилмайлик. 1985 йили Анатолий Кравченко деган киши шубҳа билан қўлга олинди. Бу одамнинг қопқонга тушиш тафсилоти ғалати. Костоев гуруҳида ишловчи Зоя деган лейтенант қиз тузоқ сифатида бекатларда юради, хотин-қизлар билан мулоқотда бўлган шубҳали кимсаларни кузатади, ўзини уларга мойил қилиб кўрсатади.

Ростов яқинидаги бекатлардан бирида Кравченко Зоянинг қармоғига илинади. Танишувдан кейин уни ўрмонга таклиф этади. Зоя қараса, бу одамда улар излаётган қотилнинг ҳамма аломатлари бор: татуировка қилинган қўлида дипломат, гапга чечан, хушқомат. Улар анча ичкари киришади. Кравченко бу хушрафтор, оқтомоқ ва арзон ўйнашнинг уёқ-буёғини ушлаш пайида бўлади. Зоя эса нуқул чап бериб бўлар-бўлмас нарсаларни сўрайверади. Шуниси ғалатики, бу жавоблар ҳам қиз кутгандай бўлиб чиқаверади. Эзмалик жонига тегади, шекилли.

Анатолий қизга ташланиб, уни остига олади. (Эркакчилик: ғунажин кўзини сузмаса, буқа ипини узмайди). Эҳтиёт чораларини кўриб қуйган Зоя уни тепиб юбориб, ўрнидан туради ва рақибига тўппонча тўғрилайди! Кейин рация билан шерикларини чақиради.

Текшириб кўришса, Кравченко Ростовда туғилган, аввал аёл кишини зўрлагани учун қамалиб чиққан, ҳеч ерда ишламайди.

Кравченко бир ойгача айбини бўйнига олмайди. Кейин гарданига қўйишади. У бир эмас, олти хотин-қизни ўлдирганини ёзиб беради. Газеталар ашаддий қотил қўлга тушганлиги ҳақида шов-шув кўтаришади.

Судда у тағин тонади, аммо жабрдийдаларнинг дарғазаб қавмлари, улардан совғаю мукофотлар олиб қўйган терговчилар ҳамма воситаларни ишга солиб. уни отиб ташлашни талаб қилишаверади, Суд уни отиб ўлдириш ҳақида ҳукм чиқаради. Тағин хатога йўл қўйишдан чўчиган жиноят кодексининг даққоқ каламушлари ҳукм ижросини уч ойга чўзишади.

Мен инсонни отиб ўлдириш калтабинлик эканлигини таъкидлашдан олдин тағин бир аянчли воқеа хусусида сўз юритмоқчиман.

1990 йилда Чикатило қўлга олингандан кейин, изқуварлар гуруҳи устма-уст қўпол хатолар қилганига ишонч ҳосил этгач, виждон азобиданми ёки бошқа сабабданми Львов шаҳрига — Кравченконинг онасиникига боришади. «Марина Никифоровна бизни кечиринг, дейишади, хато килибмиз, ўғлингиз бегуноҳ экан. Беҳудага отилибди…» «Анатолийни отишдими?» қулоқларига ишонмай сўрайди кампир.

Аён бўлишича, унинг қатл этилганини кампирдан яшириб юришган экан. Бояқиш ғайритабиий тарзда фарёд чекади-ю, юрагини чангаллаб йиқилади. Начора, инсон қалби ғаладон эмаски, ҳамма нарсани сиғдираверса…

Тағин: Кравченко қўлга олингач, қизлари, сингиллари ўлдирилган аламзадалар ал қасосу, минал ҳақ дея бош кўтарадилар. Фамилияси Кравченко бўлган оилалар, одамлар икки кунда шаҳарни тарк этишга мажбур бўладилар.

Мен ноҳақ нобуд бўлган Володяни, Анатолийни эсласам, раҳматли бувимнинг маҳзун аллалари ёдимга тушади.

Балолардан, қазолардан алҳазар!

Нохуш, нохуш сазолардан алҳазар!

Остонамни омон сақла ўзгинанг,

Ноҳақ туҳмат,

Жазолардан алҳазар!

Алҳазар — о

Алҳазар — о

Алҳазар…

1986 йил, яъни Кравченко қатл этилгандан икки ой ўтгач Тошкент аэропортти ҳудудида (ҳужжатларда шундай деб қайд этилган) ўрта ёшдаги аёлнинг жасади топилди. Айнан бўғилган, зўрланган, юрагига пичоқ санчилган… Кейин Олмаотада…

Вой, аблаҳ!

Нақадар ноўнғайлик!

Демак, тантаналар анча эрта нишонланган экан. «Ўрмон» операциясини давом эттиришдан ўзга чора йўк.

Ким у олчоқ?! Қандай қилиб қўлга олиш керак, арвоҳ ургурни?

Шундан кейин ҳам у тўрт йил давомида

Костоев гуруҳини (бошқаларни ҳам) таҳликага солиб, қақшатиб юрди. Турли шаҳарларда қизлар, аёлларнинг қонга беланган жасадлари топилаверди. Шубҳага олинган ўнлаб кишилар қамоққа ташланаверди.

1990 йилга келиб, ногаҳон Чикатило ҳам шубҳа билан, тасодифан қўлга тушади. Қотил электр поездидан дайди аёлнинг тушиб қолишини талаб этади, лекин у кўнмайди. Буни кузатиб турган изқуварлар иккаласини ҳам олиб кетишади. Чикатилонинг сумкасидан ўткир пичоқ ва чилвир чиқади. Аёлни ўрмон сайрига таклиф этганини бўйнига олади. Уни роса сўроқ қилиб, пичоққа илинадиган гап чиқаришолмайди. Жавоб бериб юборгандан кейин синчиклаб ўрганишса, айнан жасадлар топилган Киев, Ленинград, Тошкент, Алмати шаҳарларига идора томонидан командировка қилинган экан.

Қайта тутиб, сиқувга олишади. Зўр келгач, гарданига олади ва исботлаб беради.

Қонун посбонлари тағин адашишмадимикин?

Йўқ, бу гал улар айнан қўли қон қотилнинг ҳиқилдоғидан тутишган эди. Узоқ давом этган савол- жавоб, таҳдид, алдам-қалдамлардан кейин қирқ хотин-қизни ўлдирган, деган айбномага ўзи тузатиш киритади. Яъни, 53 (эллик уч!) кишини асфаласофинга жўнатганини ёзиб беради. Исбот учун изқуварлар билан бориб, ўрмонларда кўмилган ёки суякларигина қолган жасадларни кўрсатади.

Ҳаммаси шу!

$IMAGE2$

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Reqlom
Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 41 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #новости, #xabarlar, #Yangilik, #newsuz, #news, #uznews, #ahborot, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Севара Назархоннинг мухлислари учун бир қатор кутилмаган янгиликлар (видео)
>>> Асилбек Ниғматов “Ўзбекконцерт” қарорига видеомурожаат билан жавоб қайтарди (видео)
>>> Сардор Раҳимхон укаларга қандай мурожаат йўллади?
>>> Озодбек Назарбеков бошқа лавозимга тайинланди
>>> «Ишқ жодуси»даги Дан Гао ҳақида 10 факт
>>> ​“Ўзбекконцерт” хонандаларнинг қонуний фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида рейдлар ўтказади
>>> Райҳон Уласенова чиройли қоматга эга бўлиш сирини очди
>>> ​Lola: “Odamlar o`zgalarning yutug`idan quvona olmaydi”
>>> Анвар Собиров акаси Оғабек Собировни туғилган куни билан таъсирли тарзда табриклади
>>> ВИА «Мароканд» ​гуруҳининг аъзоси фарзандли бўлди


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
Календарь
«  Май 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari