Понедельник, 19.04.2021, 14:59
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2637]
MP3 Musiqalar Yuklash [2]
Fikr va Mulohaza qiling [1703]
Hikoyalar to'plami [1403]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [113]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1608]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [168]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [48]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [576]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [8075]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [859]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [28]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [56]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [30]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [477]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [57]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [38]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 62
Гостей: 62
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2021 » Апрель » 8 » Ҳеч нарсани билмаслигини билган буюк донишманд
07:06
Ҳеч нарсани билмаслигини билган буюк донишманд
Бу суд бўлиб ўтганига йигирма тўрт асрдан ошди. Шундай эса-да, ҳали-ҳануз башарият аҳлининг эсидан чиққани йўқ ва бундан кейин ҳам чиқмаслиги аниқ. Чунки у жаҳон тарихидаги ўта адолатсиз маҳкамалардан бири бўлди ва етмиш ёшли файласуфга ноҳақ ўлим жазосини раво кўрди. Шунга кўра, мангулик саҳифаларига энг мудҳиш хатолардан бири сифатида муҳрланди. Бу қаттоллик қурбони эса кейинчалик номи жамики авлодлар ва халқлар учун донишмандлик рамзига айланиб қолган даҳо Суқрот эди…

Дарвоқе, Суқрот милоддан аввалги 470-469 йилларда афиналик ҳайкалтарош Софриникс ва доя Фенаретта оиласида туғилган. Патрокл исмли иниси, Ксантиппа исмли хотини, уч нафар ўғли бўлган. Айрим манбаларда ёзилишича, у фақирона ҳаёт кечирган. Қачон қараманг, эски либос кийиб, оёқ яланг юрган. Кўп вақтини кўча-кўйларда, майдон-хиёбонларда одамлар билан гурунглашиб ўтказган. Ҳар қандай кишини ҳам чуқур ўйлантириб қўядиган жумбоқли саволлари билан суҳбатдошларини ҳайратга солган. Бошқа маълумотларга кўра, олибсотарлик орқали кун кечириб, учта ҳарбий юришда қатнашган. Баъзи адабиётларда Афинада аҳоли  сони камайиб кетишининг олдини олиш ниятида эркакларга ўз жуфти ҳалолидан ўзга аёлдан ҳам фарзанд кўришга рухсат берувчи қонун қабул қилингач, у иккинчи бор уйлангани эслатилган.

Энг ажабланарлиси, Суқрот умрида бирон нарса ёзмаган, барча фикр-ғояларини оғзаки баён этган. Унинг фалсафий таълимотига оид маълумотларни замондошлари ва шогирдларидан Ксенофонт, Афлотун, кейинроқ Арасту қоғозга туширган.

Қандайлигидан қатъи назар, Суқрот кўҳна Юнонистон ҳамда дунё педагогикаси, фалсафаси ва мантиқ фани ривожига улкан ҳисса қўшди. Аввало, ёшлар тарбиясини шарафли вазифа деб билди. Бу борада ўзига хос назария яратиб, тарбиядан кўзланган мақсад инсонни билимли ва юксак ахлоқли қилиб камол топтиришдан иборатдир, деган фикрни олға сурди. Шунингдек, таълим-тарбия жараёнидаги ҳар қандай ақидапарастликни кескин қоралади. Сабоқнинг маъруза ўқиш шаклидан воз кечиб, ҳақиқатга суҳбат ва мунозаралар йўли билан эришишни бош усулга айлантирди. Ўша даврда мавжуд нуқтаи назарларнинг ҳаммасини танқидий жиҳатдан талқин қилди. Педагогикада мажбурлаш ва зўравонликдан воз кечиш зарурлигини, билим беришнинг ягона воситаси ишонтириш бўлиши лозимлигини уқтирди.

Иккинчидан, Суқрот борлиқнинг вужудга келиши ва ривожланиши ҳақидаги фалсафий таълимот ҳамда воқеликни билиш ва унга асосланган тафаккур услуби – диалектика сўзини илк бор амалиётда қўллади. Уни бир-бирига зид, қарама-қарши фикрлар тўқнашуви орқали ҳақиқатни кашф этиш санъати сифатида баҳолади.

Учинчидан, милоддан олдинги V асрнинг иккинчи ва IV асрнинг биринчи ярмида Юнонистонда донолик ва чиройли сўзлашиш бўйича сабоқ берувчи файласуф-муаллимлар, лўндароқ қилиб айтганда, софистлар пайдо бўлишган. Улар муайян миқдордаги ҳақ эвазига одамларга мунозара олиб бориш, мухолифи мулоҳазаларидаги заиф томонларни топиб, зарба бериш, ўз бемаъни фикрларини бошқаларга ўтказиб, ғолиб чиқиш йўлларини ўргатишган. Бунда ўзлари жорий этган, мантиқ қонунларини атайин бузиб, ёлғон далилларга таянган ҳолда ҳийлакорона муҳокама юритишга асосланган фалсафий оқим – софистикадан фойдаланишган. Рақибни эсанкиратиб қўядиган мантиқий софизмни ҳамда анъанавий фикр ёки тажрибага зид фавқулодда мулоҳаза ёки ғалатидан-ғалати муҳокамаларни ўйлаб топишган.

Юнонистонда фалсафанинг асосий эътибори дунё муаммоларидан одамзод ва унинг маънавий олами муаммоларига йўналтирилгач, софистлар "Инсон ҳамма нарсанинг мезонидир!” деган ақидага ружу қўйишган. Улар яратган софизм эса чинни ёлғон, ёлғонни чин деб тушунтиришга ва мантиққа хилоф хулоса чиқаришга хизмат қилган. Таъбир жоиз бўлса, содда кишиларни тўғри йўлдан адаштирувчи, уларнинг қалбида ҳақиқат ва адолатга шубҳа уйғотувчи маккорлик қуроли вазифасини ўтаган.

Шу боис милоддан аввалги IV асрда яшаган Арасту софизмни "сунъий исбот”, унинг тарғиботчиларини "сохта донолик ўқитувчилари” деб атаган. Суқрот эса, софистлардан фарқли ўлароқ, ҳақиқатни баҳсли суҳбат орқали аниқлаш мумкин деган фикрни олға сурган. Тарихда биринчи бўлиб, инсонни фалсафий англаш масаласини ўртага қўйган. Айни йўналишдаги тадқиқотларининг мавзуси сифатида ахлоқий муаммоларни танлаган. Асосий эътиборни инсон онги ва тафаккурини таҳлил қилишга қаратган. Унинг таълимотига кўра, фалсафанинг асл моҳияти ўзликни англашдан иборат бўлиб, бу чинакам эзгуликка етишиш йўлидир. Эзгулик эса билим ёки донишмандлик аломатидир.

Бинобарин, Суқрот эзгулик ва яхшиликни беҳад улуғлаган, мўътадиллик, мардлик, донолик ва адолатни уларнинг энг муҳим омиллари ҳисоблаган. Файласуфнинг уқтиришича, мўътадиллик ҳар қандай вазиятда ҳам эҳтиросларни жиловлай билишда, довюраклик қўрқувни даф этиш ва хавф-хатарларни енга олишда, донолик жамиятда қарор топган қонун-қоидаларга бўйсунишда намоён бўлади. Донишмандлик эса яхшилик қилиш йўлларини ўргатиш, бошқаларни ундан баҳраманд этиш демакдир. Тўғри, ёмон киши ҳаргиз эзгуликнинг қадрига етмайди ёки унинг ғалаба қозонишига қаршилик кўрсатади. Бундай шароитда оқилона чоралар  қўллаб, душманни дўстга айлантириш, нодон, жоҳил ва фосиқ кимсаларни таълим-тарбия, панд-насиҳат орқали оқиллар ва яхшилар сафига қўшиш энг савобли амаллар сирасига киради.

Суқротнинг суҳбатлашиш ва баҳслашиш санъати бўйича иш тутиши, яъни борлиқ тўғрисидаги фалсафий таълимот ҳамда воқеликни билиш ва унга асосланган тафаккур услуби, ўзи яратган индуктив таълимотдан, аниқроғи, тўғри тафаккур юритишнинг асосий қонунлари ва шакллари ҳақидаги мантиқ фанига тааллуқли усулдан моҳирона фойдаланиши бошқаларда катта қизиқиш уйғотган.

Ҳа, айтганча, "Мен ҳеч нарсани билмаслигимни биламан!” деган сўзлар Суқротнинг ҳаётий шиори бўлган. Шу боис у мудом ақлли инсонларни излайди. Дастлаб давлат арбоблари билан ошно тутинишга интилади. Бироқ эларо машҳур амалдорлардан бири билан суҳбатлашаётиб, унинг манманлигидан ҳафсаласи пир бўлади. "Мен-ку, ҳеч нарса билмаслигимни билардим, у эса шуниям билмас экан!” дея афсусланади. Сўнгра ўша кезлар  замонасининг энг зукко кишилари саналган шоирлар даврасига ошиқади. Лекин уларнинг тимсолида ҳам ҳақиқий доноларни кўрмайди, билъакс, барчаси туғма иқтидорли фолбинлар сингари ва нима деяётганини ўзлари ҳам дуруст тушунмаган ҳолда ижод қилишининг шоҳиди бўлади. Алҳол, "Бу уларга доноликка даъвогарлик ҳуқуқини бермайди” деган муқим хулосага келади. Косибларни эса шоирларга менгзаб, "Улар касб-корларини яхши билишгани боис ўзларини ақлли ҳисоблашади”, дейди.

Зеро, Суқрот кўп вақтини баҳс-мунозаралар билан ўтказар ва ҳамиша ғолиб чиқарди. Мағлуб бўлганлар аламига чидолмай, уни ҳақоратлашар, мазахлашар ва калтаклашарди. Дўстлари нега уларга қарши чора кўрмаслигини сўрашса, Суқрот "Мени эшаклар тепаяпти, уларни судга беролмайман-ку!” дерди. Устига-устак, у давлат бошқарувининг адолатни бузадиган барча шаклларини кескин танқид қилган. Истеъдодли шогирдларидан Алкивиад, Критий ва бошқалар эса Афина демократиясига қарши кайфиятда бўлишган.

Мана шу билимдонликлари ва шаккокликлари Суқротга жуда қимматга тушади. Унинг таълимотидаги танқидий руҳ ўзларини оқилу доно ҳисобловчиларга ёқмайди. Айниқса, Афина ҳукмрон доираларини қаттиқ хавотирга солади. Масала жиддийлашгач, халқ орасида мавқеи тобора ошиб бораётган, одамлар кўзини очаётган файласуфга ҳукуматнинг ўзи қарши чиқади. Уни демократияга душманликда, ёшларни йўлдан уришда, фуқаролик меъёрларини бузишда ҳамда шаҳар аҳли азалдан сиғиниб келган худоларни менсимай, янги маъбудалар яратишда айблаб, судга беради.

Судда ажабтовур усул қўлланади. Косиблар номидан Анит, нотиқлар номидан Ликон, шоирлар номидан Мелет даъвогар сифатида сўзга чиқиб, ҳамкасбларини узлуксиз масхаралаб келгани учун айбдорга нисбатан олий жазо тайинлашни сўрашади. Суқрот эса ўзини ҳимоя қилиш ўрнига ғанимларини ва ҳакамларни баттар ғазаблантирувчи гапларни айтади. "Тағин мени ўлимга маҳкум этиб, Худо ўзларингизга берган эҳсондан айрилиб қолманглар”, дея уларнинг жиғига тегади. Қарабсизки, маҳкамада қатнашган 501 нафар судьядан 281 нафари уни айбдор деб топиш юзасидан овоз беради.

Ҳакамлар жазони белгилашаётганида Суқрот яна саркашлик йўлини тутади. Дебочасига, агар айби исботланса, арзимаган миқдорда жарима пули – 25 драҳма тўлашга рози эканлигини билдиради. Сўнгра "Аслида бу ишларим учун мени жазолашларинг эмас, Давлат кенгашида текин тушлик беришларинг керак… Чамамда, Тангри каминани уззукун шаҳар кезиб, сизларни уйғотиш учун юборган. Менга ўхшаганларни осонликча тополмайсизлар. Гапимга ишонсангиз, ҳаётимни сақлаб қоларсиз, аксинча бўлса, сўна чақиб, жаҳли қўзиган одамлар каби уриб ўлдирарсиз. У ҳолда Худо то менинг ўрнимга бошқа бировни йўллагунча умрингиз ғафлатда ўтади”, дейди.

Табиийки, бу қочиримли гаплар қасоскорлар қаҳрини жунбишга келтиради. Кейинги сафар қарши овоз берганлар сони 361 нафарга етади. Суқрот эса отдан тушса-да, эгардан тушмайди.

– Начора! – дейди суд ниҳоясида сўнгги сўзини айтаркан, изтеҳзоли оҳангда. – Энди мен ўлимга юз тутаман, сизлар яшамоқ учун тарқаласизлар. Лекин қай биримиз яхшилик сари йўл олишимиз ёлғизгина Яратганга аён!..

Инчунин, ҳакамлар кекса файласуфни ўлимга лойиқ кўришади. Суд тугагач, дўстлари унга ҳукм ижро этилгунга қадар қамоқдан қочишни таклиф қилишади. Аммо Суқрот кўнмайди. "Мен, – дейди сабабини тушунтириб, – умрим бўйи қонунларни, давлатни, ватанни ҳурмат қилиб, шу даражага етишдим. Баски, нега энди ажалга рўбарў бўлгач, уларни ташлаб қочишим керак?!. Агар қонун ва давлат ёмон бўлиб, мени қониқтирмаганида, олдинроқ кетишим ёки уларни ўзгартириш учун курашишим лозим эди. Мен эса бундай қилмаганман. Демак, энди қонун ва давлатга сўзсиз итоат этишим керак!”

У лафзига содиқ қолди. Бироқ жаллод томонидан қатл этилмади, балки ҳибсхонада ўз ихтиёри ила бир коса оғу ичиб, милоддан аввалги 399 йили дорилбақога рихлат қилди.

Алалоқибат, антик даврда ўз жамиятига сиғмаган файласуфнинг ҳаёти мана шу зайл аянчли якун топди. Афина улуси кейинчалик хатосини англаб етди. Пировардида суд ҳукми асоссиз эканлиги исботланиб, туҳматчилар жазоланди. Чунончи, Мелит ўлдирилди, Анит ва Ликон шаҳардан қувилди. Суқротга эса бронза ҳайкал ўрнатилди. Лекин ҳеч ким "Ҳой, биродарлар! Уни ёлланма даъвогарлар эмас, аслида кўпчилик овоз билан ўзимиз олий жазога маҳкум этгандик-ку! Бу қандай  бедодлик, ахир?!.” деган саволни хаёлига келтирмади.

Афсус, минг афсуски, инсоният кечмишида не-не табаррук инсонларнинг бошига етган, Суқротдек буюк даҳолар умрига зомин бўлган бундай фожиали ҳодисалар такрор-такрор рўй берган. Ўз алломаларини тириклигида хўрлаган, вафотидан сўнг кўкларга кўтариб, улуғлаган миллатлар ва халқлар жуда кўп бўлган.

Биз бундай воқеаларни ҳеч қачон унутмаслигимиз, ҳамиша ўтмиш хатоларидан тўғри сабоқ чиқариб яшашга ўрганишимиз даркор!..

Абдунаби Ҳайдаров

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 14 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #новости, #Yangiliklar, #news, #xabarlar, #ahborot, #Yangilik, #habarlar, #uznews, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> НАРГИЗА САЛМОНОВА & СЕВАРА СОЛИЕВА: «Татуаж ёки «растушовка» актрисалар учун фалокат!»
>>> Шаҳзода Муҳаммедова ва Муқаддас Саъдуллаева:​ “Бир-биримизнинг номимизни оқламагунча тинчимаймиз”
>>> 10 ЙИЛЛИК ТАНАФФУСДАН СЎНГ...
>>> Шоҳруҳхон хизмат ҳақини тўламаган тўй эгасига қандай жавоб қайтарди?
>>> Жанет Жексон 50 ёшида биринчи фарзандини дунёга келтирди
>>> ​Nilufar Usmonova: “Yulduz Usmonovaning yagonagina qizalog`i bo`lganim bilan tarixda qolsam kerak” (Foto va Video)
>>> Хонанда Шакира Испанияга солиқ тўлашдан бош тортганликда гумонланмоқда
>>> СЕВИНЧ МЎМИНОВА: «Бугунги қароримиз – бир умр бирга бўлиш!»
>>> Райҳон тез кунда "Томчи" таронасини тақдим қилади
>>> Асал Шодиева Шоҳруҳхонни таваллуд айёми билан табриклади ( видео)




Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
MOST BET
SUPPER YANGILIK:




















Календарь
«  Апрель 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari