Вторник, 06.12.2016, 08:57
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 71
Гостей: 71
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Октябрь » 18 » Эҳтиёт бўлинг: умуртқалараро диск чурраси!
14:16
Эҳтиёт бўлинг: умуртқалараро диск чурраси!
Шифокорларнинг оғир кўтармаслик, организмни ҳаддан зиёд зўриқтирмаслик ёки кескин ва қалтис жисмоний ҳаракатлар қилмаслик каби маслаҳатларига ҳаммамиз ҳам амал қилавермаймиз. Соғлиғимизга беэътиборлигимиз оқибатида эса жиддий муаммоларга дуч келишимиз эҳтимоли ошади. Умуртқа поғонаси чуррасининг вужудга келиши ҳам ана шундай муаммолардан бири.

Чурра кимларга хавф солади?

Чурранинг кимда, қачон ва қандай пайдо бўлиши мумкинлигини олдиндан айтиш қийин. Чунки бу касаллик муайян касб эгалари ёки маълум бир ҳудудда яшайдиганларга эмас, барчамизга хавф солиши эҳтимоли бор. Баъзан бир ёшгача бўлган гўдакларда туғма чурраларни кузатиш мумкин.

umurtqaҚайси аъзоларда юзага келиши мумкин?

Иссиқ жон бўлганимиздан кейин хасталанишимизни табиий қабул қилишга ўрганиб қолганмиз. Айниқса, «бел оғриғи» ёки «қорин оғриғи» кўпчилик учун оддий ҳолга айланиб улгурган. Оғриқ қолдирадиган дори ва мазлардан беармон фойдаланганимиз учун ҳам уларнинг номини уйқудалигимизда ҳам бемалол айта оламиз. Лекин биз аҳамият бермаган, аниқроғи, эътиборли бўлишни истамаган бу оғриқлар жиддий касалликлардан далолат бериши мумкин. Яшаш тарзи, таомнома ва овқатланиш тартиби, ёш, жинс, тана тузилиши ҳамда вазни, бошдан кечирилган касалликлар, жарроҳлик аралашуви, ирсий омилларнинг барчаси чурра ривожланишига таъсир қилади. Танамиздаги анатомик заиф нуқталар ва патологик тешикларда чурра ҳосил бўлиш эҳтимоли ортади. Чов, сон, киндик атрофи, қорин бўшлиғи, умуртқа поғонаси ва жарроҳлик амалиётидан қолган чоклар айнан шундай нозик соҳалар саналади.

Сабаб нима?

Қорин ички босимининг ошиши;

оғир жисмоний меҳнат;

тана вазнига нисбатан оғир юк кўтариш;

пешоб ажралишининг қийинлашуви;

қабзият;

узоқ вақт безовта қилган йўтал;

аёлларда туғруқ вақтидаги зўриқишлар чурра ҳосил бўлишига таъсир этувчи омиллар ҳисобланади. Бундан ташқари, мазкур омилларнинг барчаси чурра бўлганда унинг қисилишига сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Қандай даволанади?

Чурра инсон танасидаги ўсимта ҳисоблангани, шунингдек, вақтида даволанмаса, салбий оқибатларга олиб келгани учун уни режали жарроҳлик йўли билан олиб ташлашади. Бунда бемор тўлиқ текширувлардан ўтказилади. Организмидаги барча тизимлар фаолияти ўрганилиб, соғлиғининг ҳолатига кўра операция қилинади. Масалан, юрак етишмовчилиги бор беморларни аввал кардиолог тавсиясига кўра даволаниши маслаҳат берилади, чунки анестезия юрак фаолиятига таъсир қилади. Чурра хуружида эса бу беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

Умуртқа чурраси бундан мустасно. Яъни чурранинг бу турини консерватив, яъни дори-дармонларсиз даволаш мумкин. Айни кунда сув муолажалари ёрдамида бу хасталикни даволаш кенг йўлга қўйилган.

Чурранинг пайдо бўлган муддати жуда катта аҳамият касб этади. Уч ойгача бўлгани енгил, уч ойдан олти ойгача бўлган чурра эса сурункали ҳисобланади. Бундан ташқари, чурранинг ҳажмига ҳам эътибор қаратилади. Агар у 9 миллиметрдан кичик бўлса, жарроҳлик аралашувисиз даволаш мумкин.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Чурра хуруж қилганда...

Кўп ҳолатларда беморнинг кўнгли айнийди, қайт қилади, чурра жойлашган соҳа атрофига текканда ва қоринда тўлғоқсимон оғриқ кузатилади. Чурра катта ва таранг бўлиб қолади. Бу ҳолатларда оғриқ қолдирувчи дорилар қабул қилиш қатъиян таъқиқланади.

Ҳомиладор аёлда чурра бўлса...

Ҳомиладорликнинг биринчи ва сўнгги уч ойлигида чурра режали операция қилинмайди, чунки ҳомила хавф остида қолиш эҳтимоли бор. Иккинчи уч ойликда эса жарроҳлик амалиётини ўтказса бўлади. Ҳомиладор аёл фарзандини кесарча кесиш усули билан дунёга келтирса, бу амалиёт охирида чуррани олиб ташлаш мумкин.

Халқ табобати чурра олдида ожиз

Чурра ташхиси қўйилгач, ўзбилармонлик билан даволашга вақт ва маблағни сарфламай, шифокор маслаҳатига амал қилиш билан бемор энг тўғри йўлни танлаган бўлади. Баъзан умуртқа поғонасини босиш, уқалаш ва шунга ўхшаш амалиётлар билан даволашни таклиф этадиган табиблар ҳақида эшитиш мумкин. Ўзбилармонлик билан даволаш, шикастланиб турган умуртқанинг яна босим билан жароҳатланмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Энг тўғри йўл бел оғриғи, оғриқнинг оёққа бериши, юролмаслик ҳолатларида шифокорга мурожаат қилишдир.

Жарроҳлик амалиётидан қўрқманг!

Бу хасталик асло қўрқинчли ва бедаво эмас, умуртқалараро дикс чурраси ҳали «янги» бўлса, осонгина даволанади. Агар жарроҳлик аралашуви тайинланса ҳам қўрқмаслик керак. Чуррадан азият чекаётганлар орасида «Аҳён-аҳёнда оғриқлар безовта қилади, ётсам ёки оғриган жойни силасам, ўтиб кетади, ваҳима қилиб шифокорга бориб юраманми?» дейдиганлар кўпчиликни ташкил этади. Баъзилар эса «Операциядан кейин чурра қайта пайдо бўлади» деган Миш-мишга ишониб, жарроҳлик амалиётига розилик беришмайди. Вақтида ўтказилмаган 15 дақиқалик жарроҳлик амалиёти 2 соатлик оғир амалиётга айланиши мумкин. Чунки чурра тешигида қисилиб қолган аъзоларнинг қон билан таъминланиши бузилиб, асаб толалари эзилиши туфайли аъзолар ҳаётийлиги сўниб, йиринглай бошлайди, бемор бунда кучли оғриқ ҳис этади. Чурра хуружида оғриқ давомий бўлиб, бемор шок ҳолатига тушиб қолади. Шошилинч жарроҳлик амалиётигина бемор ҳаётини сақлаб қолади. Анестезия беморнинг индивидуал ҳолатига кўра белгиланади.

 Энг кўп тарқалган тури

Бугунги кунда умуртқалараро диск чурраси кўп учрайдиган касалликлар сирасига киритилмоқда. Бошқа турдаги чурралардан фарқли ўлароқ, уни беморнинг ўзи аниқлаш имконига эга эмас. Шифокор кўригида ҳам аниқ ташхис қўйилмайди. Бу касалликни компьютер ва магнит резонанс томографияси ўтказибгина аниқлаш мумкин.

Умуртқа чурраси нега кўпайиб кетди?

Умуртқалараро диск чурраси бугунга келиб кўпайган дейилишига сабаб шуки, илгари бугунгидай уни аниқлайдиган замонавий ускуналар бўлмаган. Илгари бод касали, букрилик, бел оғриғи сабаб шол бўлиш каби хасталиклар айнан умуртқалараро диск чуррасининг оқибатлари бўлган.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Белгилари

Умуртқа чуррасида мушак ва пайлар тортилиб, қаттиқ оғриқлар пайдо бўлади. Кислород ва озуқалар етишмаслигидан қўл-оёқлар музлайди, уюшади, ҳолсизланади. Ҳаракатланганда ва юрганда қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Баъзи ҳолларда ногиронлик даражасигача олиб келиши мумкин. Мана шуларни ҳисобга олиб, бундай касалликларга чалинган беморларга «оддий туз йиғилган» ёки «асаб толалари шамоллаган» деб қарамасдан, уларни ҳар томонлама, чуқур, индивидуал тиббий текширувдан ўтказибгина тўғри ва аниқ ташхис қўйиш мумкин.

Умуртқалараро диск чуррасини келтириб чиқарадиган асосий сабаблар

Умуртқа остреохондрози;

оғир жисмоний зўриқиш;

шикастланиш;

камҳаракатлилик;

ортиқча вазн;

наслда бу хасталикнинг борлиги.

Умуртқа чурраси аёлларда...

Бутун Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, умуртқалараро диск чурраси эркакларга нисбатан аёлларда кўп учрар экан. Аёллардаги умуртқа чурраси даволанганидан кейин фарзандли бўлишга қаршиликлар йўқ. Ҳомиладор аёлга рентген, компьютер томографияси ва МРТ қўллаб бўлмагани сабабли унинг умумий шикоятларига қараб ташхис қўйилади. Болага ҳам, онага ҳам зарар етказмаган ҳолда даво чоралари қўлланилади.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Касаллик босқичлари

Хасталикнинг биринчи босқичида чурра ўлчами 2-3 мм. бўлади. Умуртқа бўйлаб қаттиқ оғриқ беради.

Иккинчи босқичида бу хасталик доимий оғриқ билан характерланади. Ўлчами 8-15 мм. бўлади.

Учинчи босқичда оғриқ ўта кучли бўлиб, асаб тизимига ҳам таъсир этади. Беморни юра олмаслик даражасига келтиради.

Мумкин эмас!

Вибромассаж мумкин эмас, чунки унинг кучи жуда юқори.

Чурра бор жойни қаттиқ ишқаламаслик лозим. Асаб толаларини сиқиб қўйиш хавфи бор.

Вертикал ҳолатда туриб, турли машқлар бажариш ҳам зарарли. Мушакларни зўриқтириш мумкин.

Ўз билганингизча массаж қилманг!

Ҳар доим оғриқ қолдирувчи мазь суртиб ишқалаш ҳам мумкин эмас!

Чурранинг олдини олинг!

Соғлом турмуш тарзига амал қилинг;

зах ва елвизакли жойларда турмасликка ҳаракат қилинг;

тана вазнингизни назорат қилинг, семирманг;

бел ва қорин мушакларини мустаҳкамлайдиган гимнастика (масалан, сузиш) билан шуғулланинг;

ўтирган ҳолда ишласангиз, ҳар соатда 10 дақиқа туриб юринг;

юрганда, ўтирганда ҳам қаддингизни тўғри тутинг;

қаттиқ матрас устида ухлашга одатланинг;

ётган ҳолда китоб ўқимаслик ва телевизор кўрмасликка ҳаракат қилинг;

оғир кўтарманг, кескин ҳаракатлардан тийилинг. 

Олий тоифали шифокор-жарроҳ Миркамол МУҲАММЕДОВ тавсиялари асосида Дилноза Шуҳрат қизи тайёрлади

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 691 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Севарани ерга уриб, Шахзодани кулгуга қўйиш кимга керак?
>>> СЕВИНЧ МЎМИНОВА: «Бугунги қароримиз – бир умр бирга бўлиш!»
>>> УМИД ИСКАНДАРОВнинг туғилган кунида айтилган уч тилак
>>> РАЙХОН ЯНГИЛИКЛАР АРАФАСИДА...
>>> ЁДГОР МИРЗАЖОНОВДАН ФАРЗАНД ҚАДРИНИНГ ТАРАННУМИ
>>> Лола. Бир пайдо бўлади, бир тинчиб кетади.
>>> Ризаева Ғойиповга турмушга чиқмоқда! Яна бир ижодий оила!
>>> ЗАМЗАМА: «Ёшим улғайгани сари оналик ҳиссини чуқурроқ англаяпман…»
>>> «Тошкентнинг шўх қизи» — Дилфуза ИСМОИЛОВА эрининг хиёнати, чилласи чиқмаган келини ва тўй кунидаги кўз ёшлари ҳақида…
>>> МАФТУНКОР ШАҲЗОДА МУХЛИСЛАРИ УЧУН УЗОҚ КУТИЛГАН ПРЕМЬЕРА!


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Октябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari