Четверг, 12.12.2019, 03:43
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1479]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [1109]
Hikoyalar to'plami [980]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1154]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [152]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [40]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [361]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [4739]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [578]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [194]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [29]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 29
Гостей: 28
Пользователей: 1
ThompsF

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Ноябрь » 14 » Эр дардида бир-­бирини туртиб сураётган қизлар ёхуд жосусни фош этган ўзбек мусиқаси...
07:01
Эр дардида бир-­бирини туртиб сураётган қизлар ёхуд жосусни фош этган ўзбек мусиқаси...
Афсуски, миллий тарихимизнинг қора кунлари, яъни XVII асрдан XX аср бошларигача сиёсий беқарорлик, диний жаҳолат касофатидан дунё техника тараққиёти ва жаҳон тамаддунидан хабарсиз қолдик. Маълум бир давр таназзулга юз тутдик.

Ҳа, Нил дарёси сатҳини ўлчаб бугун Миср тараққиётига ҳисса қўшган Фарғоний, "0” рақами орқали LG, SAMSUNG, NOKIA каби компанияларни маънавий қарздор қилган Хоразмий авлодлари поездни кўргач, "Темир махлуқ”, дея ҳайратланди.

Ваҳоланки, бу техника Берунийнинг аниқ геометрик формуласи, Фарғонийнинг аниқ физикавий қонуниятлари ҳисобига бунёд этилган эди.
Демак, ўз қобиғига ўралиб олган давлат, бошқа маданиятлар билан алоқаларни йўлга қўймайдиган жамият таназзул ва қолоқликка маҳкум.

XIX асргача самурайлар қиличидан бошқа қудратли куч йўқлигига ишонган Япониянинг кейинчалик "очиқ эшиклар сиёсати”ни олиб бориб, капитализм йўлини танлаганига дунё гувоҳ.

Бугун Ўзбекистон ҳам бозор муносабатларига асосланган очиқ фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидан борар экан, дунё билан ҳамнафас яшаши шарт.
Фақатгина биз дунёдан оладиган турли маданият ва урф­одатлар миллий манфаатларимиз ва азалий қадриятларимизга зид келмаса бўлгани. Муҳими шу.

Ўзбек куйидан алаҳсираган жосус…
Европалик жосус Ўрта Осиё хонликлари тарихи ва ҳарбий салоҳиятини ўрганиш учун саройга ўрнашиб олган. Юриш-­туриш, қиёфа, хатти-­ҳаракат, имо-­ишорасидан ажратишнинг иложи йўқ. Ҳақиқий жосус. Қойил. Аммо бу қобилият ўзбек мумтоз мусиқаси олдида нақадар ожизлигини ҳис этганига манбалар гувоҳ.

Хуллас калом, муғаннийларнинг хониши, танбур (танани буровчи) ноласидан сарой аҳли бошини сарак­сарак қила кўзини юмиб олганда, қаердандир мусиқага мос равишда оёқ тепиб турган товуш эшитилади­-ю, жосуснинг сири очилади.

Нега очилмасин. "Эй ўғил ҳаддингда тут, отанг сани сотгандаям, инчунин мушфиқ онанг гаплари оғир ботгандаям” мисрасидан ота-­онаси олдидаги фарзандлик бурчи, шарқона руҳий тарбия, Ибн Сино асос солган мусиқа терапияни Ғарбдаги қайси мактабдан ўргансин?!

1935 йил Буюк Британияда "Жаҳон халқлари мусиқа фестивали”да Уста Олим Комиловнинг доира чалган панжаларидан ҳайратланиб, унинг панжаларидан гипсдан нусхаси олингач ҳозиргача Лондон музейида сақланаётган "Ўзбек доирачиси панжаси” ёдгорлигини қаердан билсин?

Бугун Бетховен, Моцарт, Бах мумтоз мусиқасига нари қилиб, оломон Париж саҳнасида Муножот Йўлчиевага қарата: "Мен фалаж эдим. Сизнинг қўшиқларингиздаги дард, мусиқангиздаги сеҳрли оҳанг билан тузалдим”, дея севинч ёшини тўхтата олмаган мухлиснинг мусиқий маданиятини қандай англасин?

Гул меники, эр меники…
"Келинчак томонидан гул отиш маросими амалга оширилди ва унда гулдастани келиннинг дугоналари илиб олишди”…
Кўз олдингга "Сен етим эмассан” фильмидаги нонга тўймаган болакайларнинг тарелкадаги нон бўлаклариям майли, нон ушоқларини ҳам териб еяётгани келади. Бу болаларку уруш пайти нонга тўймаган. Бу келин дугоналар-чи?

Азал-­азалдан халқимизда йигитларнинг оила қуриши ва оиланинг масъулиятини англаши учун кучли руҳий тарғиботлар амалга оширилади.
Мисол учун, келиннинг уйига борган куёв қўлига қанд­-қурс солинган белбоғ берилади. Куёв отган белбоғни илиб олиш учун куёвжўралар шунақанги тортишади­ки, бу маросим олдида кўпкари хижолат.

Белбоғни муштида маҳкам сиқиб олган йигитнинг онаси тўйхонада ғоздай керилади.
Керилади-­да, шунча йигитлар орасидан айнан унинг ўғли оила ризқу-насибаси учун бир умр курашиб яшашини исботлаб бергандан кейин.

Ғолибона назар солади­-да, девор панасидаги гўзал қизлар ўғлига зимдан қараб тургандан кейин.
Мағрурланади-­да, ёнидаги аёллар қани эди, шундай абжир, оилапарвар куёвим бўлсайди, дея орзу қилиб қиз ўстираётган онахонларга қарата: "Қизинг бўлса шундай йигитга берасан­-да”, дея баланд овозда гапиргандан кейин.

Ғарбда­-чи? Бугун Европа оилашунослари аҳоли демографик инқирозидан чиқиб кетиш учун қизларни оила қуриш ва фарзанд кўришга қизиқтириш билан овора.

Айтайлик, тўйхонада йиғилган омма олдида келин қўлидаги гулни орқага отади. Уларнинг тарғиботи бўйича гулни олган қиз турмушга чиқиши керак. Гулни илиб олиш учун қизларнинг қўлларини тепага чўзиб, эр дардида бир-­бирини итариб тепишаётган ўзбек қизларини кўрган Кумуш XXI асрда ҳаётда эмас, "Ўткан кунлар” китобида яшаётганидан хурсанд.

Соч ўрами бузилган, кўйлаклар бир аҳволда, гулни илиб: "Эр борми?” қабилида қўлларини баланд кўтарган қизнинг онаси тўйхона бурчагига яширинган.

Яширинади-­да, тумонат одам олдида қизи "Мана менман эрсираган. Уйланадиганинг борми?”, дея атрофга жавдираб тургандан кейин.
Қизаради-да, даврадаги аёлларга гап бермасдан қизининг хулқи, ҳатто ибосига фаришталар ҳасад қилишидек уйдирмаларни тўқиб турган бир пайтда аёлларнинг "Узр, опажон. Ана у гул кўтариб турган тасқарани айтяпсизми?”, дея мот қилганидан кейин. Агар шундай аёллар тўйхонада бўлса?!

Бошини эгиб туради-­да, никоҳ маросимида мулланинг "Фалончи қизи, ўзингизни фалончига тан маҳрамликка берасизми?” сўровига худди­-ки уялиб бош қимирлатиш "саҳнаси”ни ўргатган она бугун қизининг тўйхонадаги томошасидан кейин.
Ўйлаб қоласан, бугун баъзи тўйлардаги гул отиш лавҳаларини жамлаб кино ишласа бўлади. Фақат кинонинг номи "Сен етим эмассан” эмас, балки "Сен эрсиз эмассан, тинчлан жигарим!”

Ўзбек ошпазининг фаросати …
Москвадаги "Казан” (Қозон) ресторани бош ошпази Ҳаким Ғаниевнинг ярим тонналик норин таоми тайёрлагани учун "Гиннесс рекордлари” китобига киритилганидан хабар топган хорижий журналистлар марғилонлик ошпазни мот қилишмоқчи бўлишди.

– Ҳаким ака, табриклаймиз. Москвада ошхона очиб, яна бунинг устига, "Гиннесс рекордлари” китобига киришингиз, бу – бахт. Лекин бир савол бор?
– Марҳамат!
– Сиз ҳар доим интервьюларда "Биз ўзбекларда ўнг қўл билан таом ейди. Ўнг қўл билан барча ишлар бажарилади. Оёқ кийим ҳам ўнг оёқдан кийилади. Фақат ҳожатхонада чап қўл ишлатилади”, дея айтиб келасиз. Унда нега бугун норин учун қўйнинг чап оёғидан фойдаландингиз?

Биз дунёда "Fastfood” брендини кашф қилдик, дея чираниб, ҳатто миллий таоми бўлмаган баъзи давлатлар қўй ўзининг оёғига ётгани учун унинг гўшти ер захидан бузилмаслиги, шунинг учун қўйнинг таъми бузилмаган чап оёғидан фойдаланишини қаердан тушинсин?!

"Биз дунёга гигиена олиб келдик, унитаз, туалет қоғози олиб келдик", дея чиранаётган Ғарб аслида Ибн Синонинг ўлат, зотилжам, вабо касаллиги ялмоғизлар супургисидан эмас, ҳаво, каламушлар орқали юқишини қаердан билсин?

"Дастурхон учун тиш кавлагич, санчқи яратдик, овқатдан сўнг ҳўл сочиқ (влажная салфетка)", дея керилаётган шоввоз аслида "Қарисан, қартасан, асл зотингга тортасан” шиорига амал қилиб, уйқудан уйғонган заҳоти қўл­юзини ювмасдан кофе дамлаб ичмасди.

Хулоса ўрнида, бугун ана шундай "оммавий маданият” сарқитлари борки, на миллий қадриятларимиз, на миллий урф­-одатларимизга тўғри келади. Улар шунчаки, пайванд қилишга ярамайдиган бошқа боғнинг касалманд новдаларига ўхшайди.

Ота­-боболаримиз айтишича, кўчатга пайванд қилинган новда агар мева берса, унинг данагидан кўпайтириб бўлмас экан. Сабаби, илдизи мустаҳкам ниҳолга пайванд қилинган новда илдизсиз экан.

Мабодо, касалманд новдалар хонадонимиз боғида ўсиб чиққудек бўлса, интернет, телефон, телевизорни ўчириш эмас, балки "тафаккур қайчи”мизни қўлга олсак бўлгани…

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 25 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #uznews, #новости, #habarlar, #ahborot, #Yangilik, #xabarlar, #newsuz, #Yangiliklar, #news | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Муниса ва Карима Ризаевалар: “Нима бўлса ҳам, дадам доим биз тараф”
>>> «КАРА СЕВДА» СЕРИАЛИ ЮЛДУЗИ ҲАҚИДА 15 ФАКТ
>>> ​Нилуфар Сотиболдиева журналистикага кириб келиши ва машҳурлик ҳаётини ўзгартиргани ҳақида
>>> ​Davron Kabulov “Million” konsertida ishtirok etadi
>>> «Ишқ жодуси»даги Дан Гао ҳақида 10 факт
>>> Насиба Абдуллаева ёш кўриниши сири, набиралари тарбияси ҳақида
>>> ГУЛЧЕҲРА ЖАМИЛОВА: "ВАҚТИДА ВА ЧИРОЙЛИ КЕТИШНИ БИЛИШ КЕРАК"
>>> Lola bolalarni emlash borasida o`z fikrlarini bildirdi
>>> Гули АСАЛХЎЖАЕВА: «Бир ёниб-ўчадиган машҳурликдан, ўртамиёналик афзал…»
>>> Ботир Қодиров Умра амалларини адо этди


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Ноябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari