Среда, 29.01.2020, 01:42
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1560]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [1181]
Hikoyalar to'plami [1058]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1193]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [152]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [381]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [5099]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [623]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [14]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [224]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [35]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 29
Гостей: 29
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2020 » Январь » 13 » ЕТИМЧА… (Hayotiy hikoyalar)
07:03
ЕТИМЧА… (Hayotiy hikoyalar)
«КЎЗИНГ ЧИҚСИН, РУСТАМ!»

Ота-онаси автоҳалокатга учраб ўлмаса, ўгай аммасининг қўлида қолмаса, ўн яшар нимжонгина Рустам шунча кўргуликларни, оғир кунларни кўрмасди. Ахир, жиккаккина, қачон қараса, тилидан заҳар томиб турадиган Сотқин аммага бас келиб бўлармиди?.. Гап қайтариб кўринг-чи!..

— Ҳой, ер юткур, тағин шимингни ҳўл қилдингми? Пақирни оёғингга теккизмай кўтарсанг белинг узилиб қоладими-а?

Сотқин амманинг қарғишини бутун Қўрғонча эшитди-ёв. Рустам ўн кило сув тўла катта пақирни шундоғам тиззаларига уриб-уриб зўрға опкелаётганди ариқдан. Аммасининг бақир-чақиридан қўрқиб, шоша-пиша ерга қўймоқчи бўлганди, аксига олгандек, пақир ағанаб кетди.

— Вой яшшамагу-ур!.. — Сотқин амма баттар ғазаби ошиб Рустам томон чопиб келди-да, қулоқларига чанг солди. — Вой оғзингдан қонинг келгу-ур… Нима қип қўйдинг-а, нима қанд еб қўйдинг?.. Ҳозиргина супурган ҳовлимни ботқоқ қилдинг-ку!..

— Вой-вой-вой-й!.. Вой қулоғи-им!.. — Рустам оғриққа бардош беролмай чинқириб йиғларди. — Жон амма, иккинчи қилмайман. Қўйвори-инг!..

— Ҳа оғзингдан лахта қон қуйилгур!.. Ҳали тилингам борми сени. Ҳозир кўрсатиб қўяман. Ҳа-а, ботқоқ қилган қўлларингни синдириб қўя қоламан!..

Аммасининг кетидан диконглаганча томорқа томон бораётган Рустам қўрқиб кетди. «Яна бақатеракка бойлаб урса-я!..» Аммаси ҳар сафар ўша ўзи ёмон кўрадиган бақатеракка боғлаб тўйгунича савалар, сўнгра қайтадан ечиб кўчага ҳайдаб соларди. Бу гал ҳам худди ўша калтаклар ёдига тушиб баданлари музлаб-музлаб борди. Юраги шувиллаб кетди. Бироқ Сотқин амма негадир бу сафар нариги бурчакдаги тахтадан ясалган, эшик ўрнига қоп тутиб қўйилган ҳожатхона томон бурилди.

— Сен ергина юткур манави тўп турган гўнгларни кўрдингми? — деди амма Рустамни бир четга чиқариб ташланган гўнг сари итариб. — Қилмишинг учун ана шуни қўлингминан ташиб томорқага соласан. Қани, айтганимни қилмагин-чи!..

— Й-йўқ… Жон аммажо-он, йўқ!..

Шундай қилмаса бўларкан. Бутун танаси билан силтаниб, ўзини орқага ташлаётган Рустамнинг қулоқ-чаккаси аралаш кутилмаганда тарсаки келиб тушди. Кўзидан ўт чиқиб кетгандек бўлди.

— Ҳали сен мени йиқитиб қочмоқчимисан-а?.. Гўштингни титиб қўя қоламан!..

— Бўпти-бўпти… Энди бундай қилмайман. — Рустам яна калтак еб қолишдан чўчиб, бир қўли билан бошини яширди.

— Қани, энгаш, дедим!..

Ўша онларда чамаси кун пешиндан оғаёзган эди. Сотқин амманинг калтакларига, важоҳатли нигоҳларига дош беролмаган болакай икки кафтига ҳожатхонадан чиққан бадбўй қолдиқларни тўлдириб кечгача томорқага ташиди. Ҳар ташиганда оёқлари узилиб тушгудек оғриди. Чарчоққа аранг дош бераётган бола қўрқув зўр келганидан аммасига кўрсатмай, йиғлаб-йиғлаб, қусиб-қусиб олди.

 

ТУНГИ ЭРМАКЛАР

 

Сотқин амма Рустамни беҳуда хўрламасди. Эридан, эрнинг уйидан туғмаслиги боис ажраб, сал қурса кўчада қолаёзган аёлни ўгай ука ва келин ўлгандан сўнг маҳалла-кўй шу ҳовлига киритиб қўйган. Ҳамма: «Болага зор, шу етимчанинг бошини силайди, фарзандсизман деб бағри хун бўлмайди», деб ўйлаган… Ахир, шундай кенг-мўл ҳовлига кимнинг ҳам эга чиққиси келмайди. Дастлабки ойларда Рустамга тузук-қуруқ қараган Сотқин амманинг юрагига туйқусдан ваҳима туша бошлади. Бориб-бориб Рустам катта бўлгач, уйга эгалик қилишидан, аммани ҳайдаб солишидан қўрқди. Бутун ўй-хаёли «нимадир қилсам-у, шу боланинг бошига етсам, қўрқув деган балодан қутулсам»га ўхшаш бўлмағур ниятларга қўшилди…

Мана, бугун ҳам анча енгил тортгандир… Аъзойи-бадани гўнгга ботган, ранглари сарғайиб кетган Рустамни шом маҳали ҳовлига қўймади.

— Ҳе сасимай ўл, йўқол!.. — бақириб берди у, — Бор, зовур бўйида ётасан бугун! Ажабмас, сен етим ўлгурдан қутулсам…

Рустам хўрлиги келиб томорқага оқиб ўтаётган ариқчада қўлларини ювди-да, Сотқин амма сўри четига қўйган бир бурда қотган нонни олиб кўчага чиқиб кетди…

У йиғидан ўзини тўхтата олмаётган бўлса-да, барибир зовур сувида чўмилиб чиқишни маъқул кўрди. Кўйлак-шимини лой, тупроқларга ишқалаб ёқимсиз ҳидларини аритган бўлди. Сўнгра уларни қирғоқдаги кўм-кўк майса устига ёйиб қуритди.

Қорни тобора таталаб, юраги тўкилиб борарди. Ўзи ўйлаганидек қотган нонга қорни тўймади. Бўлмаса, нонни зовур сувига бўктириб-бўктириб еди. Барибир, очиқаверди…

Кийимларини кийгач, ўрнидан туриб қишлоқдаги ҳовлиларга умидвор тикилди. «Биронта каттароқ қўшни кўриб қолиб, уйига опкирсайди, қорнимни тўйғазиб қўйсайди!..» деб ўйлади. Аксига олгандек, қишлоқ кўчасида болалардан бошқаси кўринавермасди. «Ҳамма одамлар аммамга ўхшаб ёмон кўришса керак-да мени! — майда кесакларни зовурга ирғитиб-ирғитиб қўяркан, хаёлидан ўтказди Рустам. — Бўлмаса, аммам қанча бақириб сўксаям ҳеч қайсиси чиқмади-ку!.. Аммамни уришиб қўйишмади-ку!..» Бола-да, шу тахлит хаёллар миясини кемиргани сайин баттар чўкиб борарди. Қўни-қўшнилар Сотқин аммага тенглашиб ўтириш бефойдалигини, чиқиб ўтирмасликларини, орқаваротдан бўлсаям унга ачиниб қўйишларини билмасди…

— Рустам, ҳов Руста-ам! Қоранг ўчгур, қайдасан?..

Рустам қоронғулик қаъридан келаётган аммасининг товушини эшитиб сесканиб кетди. «Ҳозир тутволиб яна уради!» — У шартта ўрнидан туриб қочиб қолмоқчи бўлди. Лекин томорқада у ёқдан-бу ёққа чопқиллайвериб толиққан оёқларидаги оғриқлар, яна… «Балки урмас, уйга опкириб овқат берар», деган умид йўл бермади. Жавоб бериш ўрнига йўл четида аланглаб турган Сотқин аммага яқинлашди.

— Ҳа, дайдимай ўлгур саёқ! — Сотқин амма бу гал негадир Рустамнинг қулоғидан тортмади, калтакламади. Шунчаки… Қўлини бигиз қилиб уй томонни кўрсатди. — Қани, олдимга туш-чи!.. Нақ бўйнингни узиб қўя қоламан ҳозир!..

 

«МЕНИ КАМСИТМАНГ, ОДАМЛАР!»

 

Рустамнинг ўз уйида кўрган кунлари, игна устида юрган каби қадам босишлари, қўрқа-писа нафас олишлари ҳолва эди. Уни мактабда ҳам ўзи тенги болалар масхаралашар, синфга кириб келгани ҳамоно ҳар тарафдан шивир-шивирлар эшитила бошлар, болаларнинг баъзилари кўпинча унга ичидаги гапларини очиқдан-очиқ айтишарди:

— Рустам, нега қачон қараса, тринка шим кийиб юрасан-а?..

— Нимага кўйлагингни ёқаси кир?

— Қаранглар, шимининг ҳамма ерига ямоқ солволибди, ҳи-ҳи-ҳи!..

Айниқса, бир куни синфдоши Акмалнинг қилиғи ҳаммасидан ўтиб тушди.

— Кўрдингми, дадам менга сникерс опкелди бозордан! — ялтироқ қоғозни очиб, ичидан каттагина шоколадни чиқараркан, Рустамга кўз-кўз қилди у. Ҳеч қачон бунақанги ширинликни қўлида ушлаб кўрмаган Рустамнинг оғзидан сўлаклари оқиб тушаёзди. Синфдошига ҳавас билан боқди. Ярмини берармикан, деб хаёл қилди. Аммо Акмал кўз очиб юмгунча ширинликни еб битирди. «Мениям дадам бўлса, олдирардим шунақасидан! — мактабдан қайтаётиб бурнини торта-торта ўзига ўзи сўзланди Рустам. — Майли, ҳали катта бўлай, кўрасанлар!..» Болакай ўша куни мактабдан ҳам, уйдан ҳам совиди. Остона ҳатлаб ҳовлисига киргач, аммасининг йўқлигини кўрди-ю, шоша-пиша ошхонадаги юмшоқ нонлардан иккитасини олиб яна ўша ўзининг қадрдон зовур бўйиси томон йўл солди.

 

«ОТАНГГА БОР, ОНАНГГА БОР»

 

Рустамни яна ярим тунда аммаси зовур бўйидан топиб келди. Уриб-уриб, бошига муштлаб-муштлаб овқат берди. Кундузи уйдан сўроқсиз нон олиб чиқиб кетгани учун бир-икки бор косов ҳам еди. Сотқин аммасининг эса, барибир, кўнгли тўлавермасди. Рустам томонга қаради дегунча жини қўзийверарди. Охири бўлмади. Овқатдан сўнг аста-секин кўзи илиниб бораётган Рустамни, силтанганига қарамай, омборхонага судраб кирди.

— Мана шу ерда ётасан! — деди у тор, зах, айлана атрофи ун, ёғ, яна алламбалолар тўла идишлар қалашиб кетган хонанинг ўртасига увадаси чиққан кўрпачани тўшаркан. — Устингдан қулфлаб қўяман. Қани, тағин ўша зовурга бориб кўр-чи! Ҳа, айтмоқчи, сийиб-нетиб юрмагин тўшакка!.. Бўғизлаб қўя қоламан нақ…

Омборхона захлиги етмай, анча салқин ҳам эди. Устини ёпишга ҳеч нарса тополмаган бола нима қилсин?.. Ташқарига чиққиси келиб ойналарни тирмалаб кўрди. Дераза михланган экан. Бир бурчакка ўтиб ҳожат чиқаришга қўрқди. Оқибатда уйқу орасида ётган тўшагини ифлос қилиб қўйди.

— Вой бетингдан бузилгу-ур!.. — азонда деразадан мўралаб, ифлос тўшакка кўзи тушган Сотқин амма шаҳд билан ичкарига кирди-да, Рустамнинг орқасига тепди. — Худоё ҳожатхонага тушиб кетиб бўкибгина ўлгин!.. Қани, бу ёққа юр!..

Сотқин амма то ҳожатхонага етаклаб бориб ичкарига итариб юбормагунча Рустам ҳеч нарсага тушуна олмаганди. Бадбўй ҳид ҳукмрон уйчага кириб оёқларига алламбалолар ёпишиб кетганини кўргандан сўнг нима қилиб қўйганини билди.

— Бугун сен жувонмарг кечгача шу ерда ўтирасан! — қичқирди аммаси жирканганнамо афтини бужмайтириб. — Мабодо, қочиб кетсанг, яхшиси, уйга қайтмай қўяқол! Борингдан йўғинг тузук, сен сассиқни…

Рустам аммасининг ортидан мунғайганча қолаверди. Нима қила олади?.. Ўзини гуноҳкор санаб барчасига чидашга мажбур-да!..

 

КЕНГАШ

 

Сотқин амманинг феъл-атворини, ўтмишини яхши билган маҳалладаги қиз-жувонлар унга кўп ҳам рўйхушлик бераверишмайди. Фақат Хосият фолбингина «келинг-кетинг» қилади. Ёши беш-олти йилга улуғроқ бўлса-да, Сотқин амма билан кўпинча соатлаб ғийбатлашади. Бунга сабаб битта. Хосият фолбинга кўпчилик ишонмайди, ихлос қилмайди. Бироқ Сотқин амма шишада сув, исириққа ўхшаш нарсаларни кўтариб унинг «қабули»га қатнайверади. Товуқ сўрайдими, пул талаб қиладими, дарров етказиб келади. Афсуски, шунча қилган «илм-амаллар»и аксар ҳолларда ўзига ураётганини билмайди…

— Опа, анави Рустам шунақанги жонимдан тўйдирвордики, — Сотқин амма болакайни ҳожатхонага қамаб қўйгач, фолбинникига чиқиб, шикоят қила кетди. — Ҳе-еч одам бўлай демайди. Ўзини мундоқ эплаб юришгаям уқуви йўқ. Тағин балодай гап қайтаришлари-чи!.. Ўзингни боланг бўлмагандан кейин шунақа экан-да!.. Қанийди, замон кўтарсайкан, бўғизлабгина қўя қолсам…

— Вой, ўргилай, у болани гапирманг! — дея рўмолини ҳафсала билан тўғрилаб, мижознинг елкасига қоқди Хосият фолбин. — Етим бола боқиб ким маза топибди?.. Ўзингизни куйдириб нима қиласиз?..

— Ҳа, нимасини айтасиз… Менга бўйсунмаса. Шунча калтак еганиминан мундоқ ўнгланмаса… Шунга… — Сотқин амма илкис гапиришдан тўхтаб, қия очиқ турган дарвоза орқали кўча томонга ўғринча қараб олди-да, пакетчадан бир боғ исириқ чиқариб фолбиннинг рўпарасига қўйди. — Ўша ярамасни уйдан бош олиб чиқиб кетадиган қилиб бермайсизми?..

Бу гапни эшитиб фолбиннинг кўзлари беихтиёр чақчайди.

— Ие… Йўқолиб-нетиб, ё… Бир ерга бориб ўлиб қолса, шўрингизга шўрва тўкилади-ку!..

— Э, опа, уёғидан хавотир олманг! Бир йўлини қиларман…

— Й-йўқ… Мен қўрқаман… — Хосият фолбиннинг ранги кутилмаганда ўзгариб, қаршисидаги исириқни Сотқин аммага яқин сурди. У эса, ўз навбатида пакетчадан бир кийимлик тоза ялтироқ мато чиқарди-да, фолбинга тутқазди.

— Мана бу хамир учидан патир, айланай!.. Худо хоҳласа, ҳали кў-ўп хизматингизни қиламан…

Фолбинлар пулга, матога ўч бўлишади. Хосият фолбин ҳам матони кўргач, ясама тиржайиш қилиб «ҳақи»ни ёстиқ орасига яширди-ю, «банд» тугиш ва исириққа афсун ўқишга тушиб кетди.

 

«МЕН БОШ ОЛИБ КЕТМОҚЧИМАН»

 

Сўнгсиз қийноқлар, хўрлашлар Рустамни ҳолдан тойдирди. Ўн ёшга кириб қирқ яшар одам кўрмаган кунларни бошидан кечираётган болакай учун, айниқса, соатлаб ҳожатхона ичкарисида қамалиб ўтириш, қалбида минг бир ҳадик билан навбатдаги калтакларни кутиб туриш даҳшатнинг ўзи эди.

— Бўлди, жонимга тегди, қочиб кетаман, — деди Рустам ўпкаси тўлиб, — Барибир, қочиб кетаман… Топиб бўпти мени ўша Сотқин жинни!..

Рустам хаёлига келган тасодифий фикрдан жонланиб, даст ўрнидан турди ва тўғноғич билан номигагина маҳкамлаб қўйилган тўсқични йиртиб ташлаб ташқарига чиқди. Шу тобда фолбинникидан қайтган Сотқин амма энди-энди остона ҳатлаб ичкарига қадам қўйган эди.

— Ҳой, жувонмарг, нимага чиқдинг? — турган еридан қичқирди Сотқин амма, — Ҳозир адабингни бераман, қараб тургин!..

— Мана, берасан, мана, берасан!.. Сотқин жинни!.. — Рустам овозининг борича сўкиниб девор томон югурди.

— Ҳозир етиб олай, сен етимчани…

— Етиб бўпсан!.. — Сотқин амма то тараддудланиб қўлига таёқ олгунча, Рустам кўчада эди…

У югура-югура Қўрғончадан чиқиб кимсасиз, айлана атрофи буғдойзорлар билан ўралган Жов қишлоғи йўлларига етиб олди. Иссиқда зўр бериб чопганидан аъзойи-бадани сув бўлиб кетганди. Шохдор тутлардан бирининг салқинига келиб ўтирди-да, кўйлагини ечди. Шу заҳоти баданига муздек шабада урилиб бироз роҳат топгандай бўлди. Лекин, барибир, Қўрғонча тарафдан кўз узмади. Қанча ўзини босишга уринмасин, хаёлида худди аммаси шу ергача етиб келадигандек, бошида яна калтаклар синадигандек туюлаверди.

 

КЎРГУЛИК

 

Кўз очиб-юмгунча кеч ҳам тушди. Ҳов анови ерда — поёнсиз буғдойзор оралаб нимадир қилиб юрган бегона одамлар ҳам кўздан ғойиб бўлишди. Рустам эса, ҳануз теваракни қуюн каби қоплаб келаётган қоронғуликдан қўрқа-писа тут панасида ўтирарди. Хайриятки, аммаси келмади. Нимжонгина танасида янги-янги оғриқлар туймади. Фақат… Қорни жудаям очқади. Қорни таталаб борган сари безовталанаверди. Устига-устак, уйқуси келди. Бироқ бунақанги қўрқинчли жойларда ухлаб қолишдан, ажина чалиб кетишидан чўчирди. Ахир, қачонлардир маҳалласидаги Йўлчи бува айтган-да!.. Одам қоронғида ёлғиз ухласа, ажина чалиб, оғзини қийшайтириб кетаркан… Кейин оғзи қийшайиб, ҳаммага кулги бўлсинми?! «Ҳозир Жовга бораман-да, биронтасига «нон беринг», деб кўраман, — кўнглидан ўтказди Рустам. — Ундан кейин, қорнимни тўйғазиб олсам, одамлар тез-тез ўтиб турадиган ерда ухлайман…»

Жовгача тахминан уч-тўрт чақирим келарди. У йўлдан онда-сонда тариллаб ўтадиган уловларгаям эътибор бермай олдинга қараб юрди. Чамаси, бир чақиримча йўл юрди. Афсуски, ортиқ қадам босишга мадори қолмаганди. Миясида сўлқилдоққина нонларни бетиним айлантириб, қанча ўзини зўрламасин, тиззалари қалтираб кетди ва тўсатдан кўнгли айниб ўқчиб юборди. Бош айланиши эса, болакайни шундоққина йўл четига қулатди…

Ҳарқалай, дунёда инсофли одамлар ҳам бор экан. Мирза тракторчи даладан чарчаб келаётганди. Чироқ ёруғида узала тушиб ётган болани кўрди-ю, тракторини тўхтатди. Шоша-пиша пастга тушиб юрагига қулоқ тутди. Тирик эканига амин бўлгач, аста-секин турта бошлади.

— Ҳой бола, кўзингни оч!.. — қимирлайвермаганидан сўнг юзларига шапатилаб кўрди. — Кўзингни очсанг-чи!.. Нима бўлди сенга?

Енгил тарсаки таъсир қилди шекилли, Рустам тамшана-тамшана бошини қимирлатди.

— Сув!.. Нон беринг!..

— Қани, бошингни кўтар-чи!.. — Мирза тракторчи бақувват қўллари билан Рустамни суяб ўтқазди. — Кимнинг ўғлисан?.. Уйинг борми ўзи?

Рустам ҳозир жавоб қайтарадиган ҳолатда эмасди. Бегона эркак елкалари оша қаттиқ суяб турганига қарамай, кўзлари қайтадан ола-кула бўлиб борарди. Мирза тракторчи ҳам буни тушуниб, Рустамни даст кўтарди-да, тракторга ортиб ўз уйига олиб кетди…

Мирза тракторчининг ҳовлисида энаси, хотини ва икки нафар беш-олти яшарлик қизлари яшашарди. Саксондан сал ошган энаси Файзи момо инжиқроқ эди. Ўғли бегона болани кўтариб уйга кирганини кўргач, ранги-қути ўчди. Одатига кўра, жаҳли чиққанини ҳаммага билдириш учун сўрида ўтирган ерида ёнбошидаги ёғоч ҳассасини ерга уриб-уриб қўйди. То ўғли бу болани сўрига ётқизиб, юзига сув пуркамагунча индамай турди.

— Ҳа-а, тинчликми, Мирзавой?.. — деди ниҳоят бир ўғлига, бир Рустам томонга кўз ташлаб. — Бу бола ким? Ё тракторингда уриб юбордингми?

— Э, нимага ваҳима қиласиз, эна?.. — бир хотини Ойсарага, бир мўлтирабгина ўтирган Рустамга қараб бақириб берди Мирза тракторчи. — Йўлдан топиб олдим бу болани… Ҳушидан кетиб қопти… Тез бунга овқат-повқат беринглар!..

Хотини суриштириб ўтирмади. Тезда қозондан овқат сузиб Рустамнинг олдига қўйди.

— Ол, болажон, қорнингни тўйдириб ол-чи?..

Рустам ҳамон мажолсиз эди. Ҳатто, косани қўлига олишга ҳоли бўлмай, овқатни энгашиб-энгашиб еди. Қорнини тўйдирди. Косани секин четга суриш асносида еб қўйгудек қараб қўяётган кампирга ер остидан тикилиб олишни ҳам унутмади.

— Хўш, болакай, қаерликсан? Кимнинг ўғлисан? — сўради

Мирза тракторчи Рустамнинг бошини силаб. У эса, айбдорона бошини қуйи солди.

— Вой, нега индамайсан? — Файзи момо тоқатсизланиб гапга аралашди.

— Аммам доим урарди, — деди ниҳоят Рустам ҳануз ердан бошини кўтармай, — Зерикиб қочиб кетдим уйдан…

Мирза тракторчи ҳайратланиб Рустамнинг елкасидан тутди.

— Қайси амманг?.. Кимнинг ўғлисан?.. Қани менга айт-чи?..

— Э, Мирзавой, нима қиласан ижикилайвериб?.. Бу бола жанжалкашроқ одамларнинг фарзандига ўхшайди! — Файзи момо ҳассасини ерга ура-ура, ўрнидан туриб кетди. — Яхшиси, қаердан келган бўлса, ўша ёққа обориб қўй! Тағин бошинг балога қолиб юрмасин…

Мирза тракторчи энасининг гапларига парво қилмай, хотини ва болалари томон юзланди.

— Хўш, сизлар нима дейсизлар, Ойсара?.. Ахир, ёш болани қоронғида кўчага ҳайдаб чиқара олмайман-ку!..

Ойсара ўттиз бешга кириб пахта пайкали-ю, дала шийпонидан бошқасини кўрмаган бўлса-да, мулоҳазали аёл эди.

— Энам тўғри айтяпти, — деди у эрига жавобан. — Болани тез уйига ташлаб келмасангиз бўлмайди… Яна Худо билади, ота-онаси баджаҳл, туҳматчи одамлар бўлишса…

Рустам бу гапларнинг ҳаммасини эшитди. Агар жимгина ўтираверса, ҳозир аммасига қайтадан рўбарў бўлишини ҳам тушунди. У қадар ёш гўдак эмас-ку, шуларга бир ялиниб кўрмоқчи бўлди.

— Амаки, мени уйимизга оборма-анг!.. — дея Мирза тракторчига умидвор термулди у, — Қўрқаман…

— Хўп, сен аввал қаерлик эканингни айт-чи, мен билай!..

— Қўрғончаликман! — эшитилар-эшитилмас шивирлади Рустам.

— Қўрғончалик?.. Жуда яхши… Қани, ўғил бола, секин ўрнингдан тургин-чи!.. Ҳозир борамиз, уйингдагиларминан гаплашамиз. Сени ҳеч ким урмайди…

— Йўқ, йўқ!!! Бормайман! Бормайман!.. — сира кутилмаганда ўрнидан сапчиб туриб дарвоза томон чопиб кетган Рустамнинг ортидан Файзи момо-ю, Мирза тракторчидан тортиб хотин, бола-чақасигача анграйиб қолишди. Ҳеч нарсага тушунишмади. Улар то хаёлларини йиғиб олишгунча, Рустам кўчага етиб улгурди.

— Ҳой, отаси, боринг орқасидан! — биринчи бўлиб Ойсара ўзини қўлга олди. — Ёмон итлар талаб ташлашмасин тағин…

Мирза тракторчи сарпойчан кўчага чопди. Қоронғида у ёқдан-бу ёққа дайдиб юрди. Афсуски, Рустамни ҳеч қаердан тополмади. Бўшашганча ҳовлига қадам қўяркан, Файзи момо ўз хонасида ўтириб жавраётганини эшитди.

— Бу бола касалманд демаганмидим?. Энди касали боламга юқади-и?.. Худоё касалинг ўзингнинг бошингни есин, дайди!

 

«ЙЎЛИМНИ ТОПАМАН»

 

Рустам катта кўчага чиққач, кучининг борича Янгиқўрғон тарафга қараб югуриб кетди. У фақат бир нарсани биларди. Ҳолдан тойса тоядики, тракторчига етказмайди, аммасининг олдига қайтиб бормайди…

Чамаси, кичик Қўнғиротга етганда ҳарсиллай-ҳарсиллай, орқасига қаради. Ҳеч зоғ йўқ. Шундан кейингина сал кўнгли тинчланиб, йўл четини тимирскилана-тимирскилана катта бир хода топди-да, яна йўлга тушди. Дарахт шохлари шитирласа, ёки бошқа қандайдир бегона шарпани эшитса, ёмон ит бўлмасин деган ниятда ходани уёқдан-буёққа айлантириб-айлантириб борди…

Янгиқўрғон — туман маркази. Бу ерда кечалари ҳам кимлардир дайдиб юриши аниқ. Айниқса, қишлоқ ёшлари, баъзан ўғриваччалар айнан тунги сокинликда изғишга тушишади. Рустам ҳам марказга етиб борганда, икки-уч нафар ўсмир йигитларнинг йўл четида ўтириб нимадир ичишаётганини кўрди. Аввалига қўрқди. Катта йигитлар-да, тўхтатиб уриб қолишади деб ўйлади. Лекин… Шу маҳалда кимникига киради?.. «Балки… Индашмаса, шуларнинг ёнида ўтириб тонг оттирсаммикан?» — деб хаёл қилди ва секин йигитларга яқинлашди.

— Вей, бола, кимсан? — дея саволга тута кетди уч бирдай йигитларнинг сал бўйдорроғи. — Қаерликсан?..

«Буларниям туриши ёмон экан, — ўйлади Рустам уларнинг ҳаммасига бир-бир кўз ташлаб. — Ўғрилар бўлишса-я!.. Қочиб қолсаммикан?..»

Афсуски, қочиб кетишга кеч қолган эди. Йигитлар аллақачон уни ўртага олиб улгуришган.

— Нега индамайсан? Гапир!.. Ё сенам кичик «шпана»ларданмисан-а?.. Ҳи-ҳи-ҳи-ҳи!..

Йигитларнинг яйраб кулиши Рустамни бироз тинчлантирди. Ҳатто, ўзи ҳам уларга қўшилиб кулаётиб, қандай жавоб қилганини сезмай қолди.

— Ҳа, ғирт ўғриман!..

Ҳалигилар тағин хохолаб кула кетишди. Рустам билдики, булар уни урмоқчи эмас. Бемалол ораларида ўтириб тонг оттиравериши мумкин. Бироқ йигитлардан бири кутилмаганда Рустамнинг елкасини маҳкам қисди.

— Менга қара, ўғривой, агар гапинг рост бўлса, эрта тонгда бизминан бозорга кирасан. Иш бор. Унгача мана шу ерда бизминан бирга ўтириб чиқасан, уқдингми, ё бошқачасига тушунтириб қўяйми?..

Рустам елкаси оғриётганига қарамай, худди ўзини кулгиси келаётгандек кўрсатиб, елкаларини силкитиб-силкитиб қўйди.

— Бу бола чайир экан, — деди биттаси, — Фойдалансак бўлади…

Рустам тун бўйи ўшаларнинг суҳбатларини тинглаб ўтирди. Ҳаммалари қаердан нима ўғирлаш, қайси бозорчидан пул ундириш тўғрисида гапиришарди. Бир-икки марта Соли деган ўша бўйдорроғи чўнтагидан кў-ўпгина пул чиқариб ўртага қўйди, бирпасдан кейин яна чўнтагига солди. Рустам пулларнинг кўплигини кўриб Солига жуда ҳаваси келди. Нима қилишни билмай, бошини қашиб-қашиб қўяверди.

— Бўлди, кетдик бозорга! — дея кўзлари энди-энди илина бошлаган Рустамни туртишди йигитлар, — Сен бизга бир иш қилиб берасан…

Ҳаммалари олдинма-кетин бўлишиб сабзавот бозорига кириб келишди. Тонг ҳали тўлиқ ёришиб улгурмагани учун бўлса керак, бозорда баъзи сотувчиларгина олиб келган нарсаларининг устини оча бошлашган эди. Соли бозорга кираверишда Рустамни тўхтатди.

— Ҳов анави картошкаларни текислаб юрган хотинни кўряпсанми? — деди у дўқлаган оҳангда.

— Ҳа, кўрдим. Ўша семиз хотинми?

— Ўша семиз хотин… Ҳозир ўшанинг ёнига борасан-да, орқасига тепасан!

— Йў-ўқ… Қўрқаман… Уради… — Рустам ваҳимага тушиб секин орқага тисланди.

— Вей, биз сени бекорга олиб келдикми бу ерга?.. Ҳозир шу гапинг учун ўзим сени яхшилаб тушираман… Бўл, дедим, ҳе тирранча!..

Рустам умрида ўзидан катта одамни тепмаган эди. Қолаверса, гавдали аёл бўлса… У гоҳ кулимсираб, гоҳ хўмрайиб қўяётган уч йигитга бирма-бир тикилиб чиққандан сўнг шу ишни қилмаса бўлмаслигини тушунди ва «розиман» дегандек бош ирғади.

— Жуда яхши, той бола, — Соли хурсанд бўлиб Рустамнинг бошини силаб қўйди. — Унда қулоқ сол, бориб орқасига тепганингда, у сенга ўгирилади. Шунда сен дўқ-пўписа билан «Доляни чиқар!», деб бақирасан… Қўрқма, биз дарров етиб борамиз олдингга…

Рустам итоаткорона хотин томон йўл олди. Йигитлар тайинлашганидек, ёнгинасига келиб туриб зарб билан орқасига тепди.

— Вой ярамас-ей! — аёл кутилмаган зарбадан сесканиб Рустам томон ўгирилди ва шартта қўлидан тутди. — Бу нима қилганинг-а?.. Қайси молхонада тарбия топгансан ўзинг?..

— Доляни чўз! — дея қичқирди Рустам қўлларини силтаб, — Чўз дедим!..

— Ие, сен ҳали ўғри боламисан?.. Ҳой Миролим, манавини қара, муштдай бошидан…

Аёл сал наридаги мудраб ўтирган эркакка уқтириб улгурмади. Йигитлар кўз-очиб юмгунча етиб келиб аёлнинг қўлларини қайиришди.

— Вей қишлоқи, — Соли Рустамни бир четга ўтказди-да, аёлни қўлларидан маҳкам қисиб ўзига яқинлаштирди. — Нега мени укамни хафа қилдинг?.. Ҳаддингдан ошиб кетибсан ўзингам!.. Қани, айтганини бер-чи!..

Аёл йигитларни кўрган заҳоти тош қотиб қолганди. Чунки, марказдаги бу тахлит ўғри-босқинчиларнинг жабрини кўп маротаба тортиб кўрган. Айниқса, Солини отнинг қашқасидай яхши биларди.

— Бўпти, укажон, бўпти! — деди у силкиниб, — Фақат… Қўлимни қўйворинг, оғриб кетди!..

«Тутқун»дан бўшалгач, аёл шоша-пиша пайпоғининг ичидан бир даста пул чиқариб Солига тутқазди. Йигитлар шу заҳоти Рустамни ёнларига олишди-ю, кўздан ғойиб бўлишди…

— Ма, пулларни маҳкам ушлаб тур! — Соли бозорнинг бошқа бир четидаги гуруч растасига етишганда пулларни Рустамга берди. — Биз ҳозир чиқамиз… Кетиб қолмаслигинг учун мана бу аканг сенминан ўтириб туради…

Рустам ҳеч қачон шунча пулни қўлига ушлаб кўрмаганди. Қанчалигини билмайди-ку, аммо жуда оғир эди. «Қанийди шу пулларнинг ҳаммаси меники бўлса… — дея кўнглидан кечирган бўлди Рустам атрофга аланглаб, — Тўйгунимча ҳар куни овқат ердим. Кў-ўпгина гўшт сотиб олиб ердим…»

Ҳаётда тузук-қуруқ овқат емаган, рўшнолик кўрмаган боланинг фикри бузилди. Ўзича қўлидаги пулни олиб қочиб кетишни мўлжаллай бошлади. Сира бировнинг ҳақига кўз олайтирмаганди. Ҳатто, қишлоқдалигида баъзан бировларнинг велосипеди кўчада қолиб кетса ҳам етаклаб эгасини топар ва қайтариб берарди. Афсуски… Пул ўз кучини кўрсатди. Шундай ҳалол, беозор бола ҳам шу сассиқ пулларнинг кетидан тушди…

… Қоровул бўлиб Рустамнинг ёнида ўтирган бола ҳар замон бўшашибгина ўтирган «ҳамроҳи»га қараб қўйган бўларди-да, қолган вақт бозорга қуюндай кириб кела бошлаган одамларни кузатиш билан банд эди. Рустам ана шу пайтдан фойдаланди. Йигитнинг кўзини шамғалат қили-иб туриб ўрнидан тура-сола Бачқир йўлига қараб қочди.

— Ҳой бола, тўхта!.. Тутволсам, суягингни синдираман, тўхта!.. — қаердан пайдо бўлишди, Худо билади, қолган икки шериги ҳам унга қўшилиб Рустамнинг кетидан чопишарди. — Тўхтасанг-чи, майли, урмаймиз, сенга тегмаймиз, пулимизни қайтиб берсанг бўлди!..

Рустам эса, бу чақириқларнинг биронтасига қулоқ тутмасди. Фақат югурарди, холос… Билмайди… Касалхона дарвозаси рўпарасига етганди-ёв!.. Тўсатдан тошгами, темиргами қоқилиб тушиб юзтубан ерга қулади. Шу тобда йигитлар ундан ўн-йигирма метрлар нарида келишаётганди.

— Вой хунаса-ей! — кела солиб Рустамни қорни аралаш тепди Соли. — Бу бола ғирт мараз экан-ку!.. Сен ҳали бизни тунамоқчи бўлдингми, бизни-я?..

Уч йигит бир неча дақиқа ичида тепа-тепа Рустамни ўлар ҳолатга етказишди ва пулларни олиб жуфтакни ростлашди…

Рустам касалхонада кўзини очди. Ҳаммаёғини дока билан боғлаб ташлашибди. Баданлари шу қадар қаттиқ оғрирдики… Нариги ёнбошига бурилмоқчи бўлди-ю, чидаёлмади. Секин кўзини очиб атрофни кузата бошлади. Шу пайт сал нарида кимнингдир қарғанаётганини эшитди.

— Худоё бу кунингдан баттар бўлгин!.. — Рустам бор кучини тўплаб бошини овоз келган томонга бурди… Не кўз билан кўрсинки, кейинги каравот ёнида Сотқин аммаси унга еб қўйгудек тикилиб турарди..

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Loading...

Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 77 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Нургул Яшилчой. У Кўсемнинг ўрнида бўлишни истармиди? (Эксклюзив)
>>> ​ШАҲЗОДА МУҲАММЕДОВА "МОДА РОССИИ" ЯРМАРКАСИДА ЛИБОСЛАР ТЎПЛАМИ БИЛАН ИШТИРОК ЭТАДИ
>>> Ўзжан Денизнинг илтимоси инобатга олинди
>>> “Муҳташам юз йил”даги Иброҳим ўзбек киносида?!
>>> Жаҳонгир Отажонов: “Баъзилар мени фақат наша чекади, деб ўйлашади”
>>> Шаҳзода Муҳаммедова ўзига янги автомобиль совға қилди(Фото)
>>> Шаҳзода Матчонова «Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси» номинациясида ғолиблик учун курашади
>>> Райҳон тез кунда "Томчи" таронасини тақдим қилади
>>> Арча байрами қаерда ва қачон бошланади?(Фото)
>>> Райҳон Йигитали тўйига таклиф қилса бориш-бормаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Loading...
Календарь
«  Январь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari