Вторник, 19.02.2019, 11:21
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [707]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [545]
Hikoyalar to'plami [457]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [906]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [141]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [88]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [1953]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [222]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [25]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [44]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [13]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
Статистика



Онлайн всего: 85
Гостей: 84
Пользователей: 1
v1ubrp01sy

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Январь » 22 » Фарғона воқеаларига 30 йил! Ўзбекларга қарши низо қулупнай ортидан чиққанмиди?
12:53
Фарғона воқеаларига 30 йил! Ўзбекларга қарши низо қулупнай ортидан чиққанмиди?
Гўзаллик қурбонлик талаб қилади, баъзида эса бу қурбонлик ортиқча ҳамдир, дея ёзмоқда Рамблер нашри.
Қуйида турли мамлакатлардаги гўзалликнинг оғриқли таомиллари билан танишишингиз мумкин.

Ҳабашистон 
Ўтган асрнинг 88-89, 90-йилларида Ўзбекистонда мустақиллик ғояларини илгари суриш янаям кучайди. Ўнлаб йиллар давом этган мутелик тизгинини энди тутиб бўлмай қолганди. Жамиятни аввалгидек бошқариб бўлмасди. Одамлар орасида кўтарилиш вужудга келдики, бу кўтарилиш маълум бир кучларни қўрқитар эди. Ўша вақтларда Республикалардаги миллий озодлик ҳаракатларига жуда шавқатсиз муносабатда бўлинган.
 
1989 йил. Аввалига Озарбайжоннинг Баку шаҳрида қўзғалонлар бошланди. Бу шаҳарда Михаил Горбачёв илк бор ижтимоий норозиликни бартараф этишнинг ўта ваҳшиёна усулларни қўллаб кўрди. Фарғона ва Ўшдаги воқеалар ҳам айнан шу йилда рўй берган эди.
 
"Ўзбекистонда мустақилликка бўлган интилиш, халқнинг сиёсий фаоллигини сўндириш учун янги найрангларни ўйлаб топишди. Бу миллатлар ўртасидаги низо эди. Бу гал Фарғонанинг Қувасойида бошланди. Қувасойдан жуда тез Фарғона водийсига, кейин бошқа вилоятларга тарқалди”, деган эди Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарофиддинов.
 
1989 йилнинг июнь ойини ўзбек халқи кўп йиллар хотирасидан чиқармайди. Ўша вақтлар Фарғонада маҳаллий аҳоли ва месхети турклар ўртасида низо келиб чиқди.
 
Ўша кезларда Олий совет раисининг ўринбосари Рафиқ Нишоновдан Фарғонада нима бўлаётгани сўралди. Бу савол берилганда аллақачон қон тўкилиб, одамлар ўлган эди. Нишонов воқеаларга беэътибор шундай жавоб беради:
 
"Бозорда икки киши қулупнай талашиб, жанжаллашиб қолибди”.
 
Хўш, воқеалар аслида қандай бўлган эди? Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди 1989 йилдаги Фарғона воқеаларини ёдга олди.
 
"Совет Иттифоқида миллий масалага алоҳида эътибор қаратилган эди. Тоталитар бошқарувга асосланган Марказ раҳбарияти зуғуми билан иттифоқдош республикаларда яшовчи инсонларнинг миллий ўзлиги поймол қилиниб, камситилар эди. ХХ асрнинг 70-йилларида эса "cовет кишиси” тушунчасини кенг тарғиб-ташвиқ этишга уринишлар кузатилди.
 
Асосий аҳолиси ўзбеклар ҳисобланган Тошкентда ўзбек тилида фильм намойиш этувчи бирорта кинотеатр йўқ эди, аксар ҳолларда пешлавҳалар, географик номлар ва эълонлар ҳам биринчи галда рус тилида ёзилар эди. Бу "титул” миллатнинг манфаат ва талабларини эътиборга олмаслик оқибати эди.
 
Шу боис ҳам, собиқ Совет Иттифоқи "умри”нинг сўнгги кунларини бошдан кечираётган даврда – ижтимоий-сиёсий таназзул ва иқтисодий турғунлик шароитида мафкуравий инқироз рўй берди, Марказ ҳокимияти заифлашди. "Яширин” бўлиб келган миллатлараро танглик кучайиб, айрим минтақаларда шафқатсиз этник зиддиятлар кўринишида намоён бўлди.
 
1989 йилнинг майида Фарғонада ўзбеклар ва месхети турклари ўртасида даҳшатли қирғинга айланган оммавий тўқнашувлар бошланиб кетди, бутун Фарғона олов ичида қолди. Зиддият тўлқини ўша кезлар республика аҳолисининг қарийб ярми яшаётган Фарғона водийсини бутунлай ўз домига олиши мумкин эди. Фарғона ҳодисалари пайти 100 дан зиёд киши қурбон бўлди, мингга яқин инсон жароҳатланди.
 
Ана шундай мушкул паллада Ислом Каримов республика раҳбари этиб сайланди. Сайланганидан кейин у зудлик билан Фарғонага борди. Каримовнинг пухта ўйлаган сиёсати ва фаол саъй-ҳаракатлари ҳамда жараёнда Марказ вакиллари ҳам бевосита қатнашиши лозимлиги ҳақидаги қатъий талаблари туфайли қонли ихтилоф авж олмасдан тўхтатиб қолинди. Акс ҳолда, бутун республикада беқарорлик юзага келиши мумкин эди.
 
Ислом Каримов Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аланга олаётган миллатлараро зиддиятларни бартараф этиш бўйича дадил ва мардонавор чора-тадбирларни амалга оширди. Шу тариқа у 1990 йил февраль-март ойларида Бўка ва Паркентда, 1990 йил июнь ойида Ўшда қонли этник ихтилофларнинг олдини олди.
 
Президент Ислом Каримов Ўзбекистонда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, ҳам "титул” миллат, ҳам миллий озчиликлар манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратди.
 
Биринчи Президент томонидан ислом динининг қайта уйғониши, қолаверса, мамлакатдаги барча конфессияларнинг эркин фаолият юритишига ғамхўрлик кўрсатилгани бу борада улкан аҳамият касб этди. Барча диний конфессиялар вакиллари ўз эътиқодига эмин-эркин ва тўсиқларсиз амал қилишлари учун зарур шарт-шароит яратилди.
 
Миллий ва маданий марказларнинг ташкил этилгани Ўзбекистон халқининг бирлиги ва якдиллигини таъминлаган муҳим омиллардан бири саналади. Тошкентда мамлакатдаги миллий-маданий марказларнинг бошини қовуштирган марказ таъсис этилди, 1992 йил январда у Республика байналмилал маданият марказига айлантирилди. Ўша йиллари Ўзбекистонда татар, немис, корейс, озарбойжон, қозоқ, яҳудий каби 54 та миллий ва миллатлараро марказларга асос солинди. Марказлар фаолияти, қолаверса, турли миллат ва элатларнинг ўз тарихи, адабиёти, тилини ўрганиш, анъаналар, миллий байрам, урф-одат ва маросимларни тиклаш ва ривожлантириш сингари маданий, маънавий ва ижтимоий талабларини қондириш учун қулай муҳит яратилди.
 
1989 йил октябрда Ислом Каримовнинг дадил сиёсий қадами маҳсули сифатида "Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинди. Ушбу қонун билан узоқ вақт иккинчи даражада бўлиб келган ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Бу ҳодиса ўзбек халқининг миллий ўзлик туйғуси ўсишида муҳим роль ўйнади. Қолаверса, бу мустақилликка эришиш йўлидаги дастлабки ғалаба ҳам эди.
 
Бугун Ўзбекистонда 140 га яқин республика ва ҳудудий миқёсдаги миллий-маданий марказлар фаолият юритмоқда. 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари тинч-тотув ва аҳилликда яшаб келмоқда. Уларнинг этник маданияти, анъана ва урф-одатларини асраб-авайлаш ва ҳар томонлама ривожлантириш учун шароитлар яратилган. 16 та конфессияга мансуб диний ташкилотлар фаолият юритмоқда. Таълим муассасаларида 7 тилда сабоқ берилмоқда, Миллий телерадиокомпания ўз дастурларини 12 тилда эфирга узатмоқда, газета-журналлар эса 10 дан зиёд тилда чоп этилмоқда.
 
Бугун ишонч билан айтиш жоизки, айнан Ислом Каримов миллатлараро зиддиятларни тўхтатди, фуқаролар урушининг олдини олди, ва бу билан минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолди; нафақат мамлакатимизда, балки бутун кўпмиллатли Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни таъминлади.
 
Биринчи Президент томонидан мамлакатимиздаги барча миллат ва элатларга кўрсатилган ғамхўрлик – унинг бошқа халқларга эҳтироми ва ўз она элига юксак фарзандлик муҳаббатининг ифодасидир. Миллатидан қатъи назар, ватандошларимизнинг Ислом Каримовга бўлган чуқур ҳурмати ва меҳр-муҳаббатининг боиси ва тарихий қадр-қиммати ҳам ана шунда”.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР | Просмотров: 33 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #новости, #ahborot, #uznews, #habarlar, #newsuz, #news, #Yangilik, #Yangiliklar, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> "EVROVIDENIE" da yuragi xasta qo`shiqchi g`olib bo`ldi
>>> Улуғбек Раҳматуллаевга дуэтдоши 5 савол билан мурожаат этди
>>> Барча даврларнинг энг буюк фильми номи маълум қилинди
>>> Асилбек Ниғматов “Ўзбекконцерт” қарорига видеомурожаат билан жавоб қайтарди (видео)
>>> Шуҳрат Қаюмов лабини пешонасигача шишириб, ТВга чиқаётганларни танқид қилди
>>> Шабнами Сурайё "Бойсун баҳори"да қўшиқ куйлади (фото+видео)
>>> Ra`no Yarasheva hamkasblaridan biri uni “o`ldi”ga chiqargani haqida so`zlab berdi
>>> «Сенга ошиқман» қаҳрамонлари билан танишамиз. Шакти Арора: «Қийналсам бобомнинг ролларини томоша қиламан»​
>>> Гули АСАЛХЎЖАЕВА: «Бир ёниб-ўчадиган машҳурликдан, ўртамиёналик афзал…»
>>> Озодбек Назарбековдан кейин Гулсанам Мамазоитова ҳам 2017 йилда концерт бермаслиги мумкин


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Январь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari